Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Марказий банк Бошқарувининг 07.10.2006 й. 24/6-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари ҳамда микрокредит ташкилотлари ижро органлари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 14.11.2006 й. 1641-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.11.2006 й.

N 1641

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

07.10.2006 й.

N 24/6

ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари

раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари

ҳамда микрокредит ташкилотлари ижро органлари

раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган

номзодларга нисбатан малака талаблари

қўйиш тартиби тўғрисида низомни

тасдиқлаш ҳақида

(2006 йил 24 ноябрдан кучга киради)


"Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари, кредит уюшмалари ҳамда микрокредит ташкилотлари ижро органлари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида"ги низомнинг лойиҳасини кўриб чиқиб ва муҳокама қилиб, Бошқарув ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари ҳамда микрокредит ташкилотлари ижро органлари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида низом" иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ушбу қарор кучга кирган кундан бошлаб, Марказий банк Бошқарувининг 29 январь 2005 йилдаги 1/7-сон қарори ва у билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари ҳамда кредит уюшмалари ижро органлари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида"ги низом (2005 йил 10 март, рўйхат рақами 1455), ушбу Низомга Марказий банк Бошқарувининг 28 май 2005 йилдаги 11/3-сонли қарори билан тасдиқланган 1-сон ўзгартириш (2005 йил 27 июнь, рўйхат рақами 1455-1), Марказий банк Бошқарувининг 7 октябрь 2005 йилдаги 21/5-сонли қарори билан тасдиқланган 2-сон ўзгартириш (2005 йил 28 октябрь, рўйхат рақами 1455-2) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Кредит уюшмалари Кенгашлари раисларига ҳозирда фаолият кўрсатаётган олий иқтисодий маълумотга эга бўлмаган кредит уюшмалари ижро органлари раҳбарларини 2 йил муддат ичида иккинчи мутахассислик бўйича олий иқтисодий маълумот олиши учун олий ўқув юртига киришларини таъминлаш ёки ижро органи раҳбарини олий иқтисодий маълумотга эга бўлган ходим билан алмаштириш вазифаси юклатилсин.


4. Ушбу қарор Адлия вазирлигида Давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан ўн кун ўтгандан сўнг кучга киритилсин.



Марказий банк Бошқаруви раиси                                 Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 46-47-сон, 467-модда.






























Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск