ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.05.1996 й. 180-сон "Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.05.1996 й.

N 180



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНК-МОЛИЯ

АКАДЕМИЯСИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Банк-молия академиясини ташкил этиш тўғрисида" 1996 йил 2 майдаги ПФ-1460-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси (кейинги ўринларда Академия деб аталади):

банк, молия, солиқ тизимлари ва иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларининг бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўйича, шунингдек кўрсатиб ўтилган соҳаларда илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширувчи давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади;

"Магистр" даражаси берган ва давлат намунасидаги диплом берилган ҳолда магистратуранинг икки йиллик ўқув режалари бўйича олий таълим давлат таълим стандартларига мувофиқ бошқарув кадрларини тайёрлашни мақсадли амалга оширади;

ўз фаолиятида "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" акциядорлик жамиятига бўйсунади.

3. Белгилансинки, Академияда:

банк, молия ва солиқ тизимлари, шунингдек иқтисодиётнинг реал сектори тармоқлари бошқарув кадрлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш белгиланган намунадаги диплом берилган ҳолда тўрт ойгача бўлган даврга мўлжалланган таълим дастурларига мувофиқ амалга оширилади;

манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг бошқарув кадрлари ва мутахассислари малакасини ошириш белгиланган намунадаги сертификат берилган ҳолда бир ойгача бўлган даврга мўлжалланган ўқув режалари ва дастурлар асосида амалга оширилади;

қонунчиликда белгиланган тартибда Академияга бириктирилган мутахассисликлар бўйича олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрланади.

4. Академия раҳбарияти:

1996-1997 ўқув йили учун 80 нафар, шу жумладан банк иши факультетига - 40, молия факультетига - 20, банк ва молия раҳбар кадрлари малакасини ошириш факультетига - 20 нафар тингловчи қабул қилсин;

чет тилларни ўқув дастурига мувофиқ ва факультатив асосда, ўқув курси тугалланган тингловчиларнинг чет тиллардан бирини амалий эгаллашини таъминлайдиган даражада пухта ўрганишни ташкил этсин.

6. Академия раҳбарияти ректор ва уч нафар проректордан иборат таркибда белгилансин.


7. Қуйидагиларга:

Академиянинг раҳбарлик қилувчи ва профессор-ўқитувчилар таркибига - олий таълим муассасалари тегишли ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорида;

академиянинг қолган ходимларига - давлат бошқаруви органлари ходимлари учун қонунчиликда назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларига мувофиқ лавозим маошлари белгилансин.

8. Академияда бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 50 фоизигача миқдорда Бошқарув ходимларини, профессор-ўқитувчиларни, илмий, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларни моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси (кейинги ўринларда моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси деб аталади) ташкил этилиши назарда тутилсин.

Академия ректорига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

академиянинг штат жадвалини тасдиқлаш, шунингдек зарурат бўлганда тузилмага ходимларининг умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш;

бошқарув ходимларига, профессор-ўқитувчиларга, илмий, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларга моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳисобидан тариф ставкасининг 100 фоизигача миқдорда ҳар ойлик устама белгилаш;

академияда ўқув жараёнини, илмий ва амалий тадқиқотларни ташкил этиш учун, шу жумладан хорижий мутахассислар учун эркин алмаштириладиган валютада контрактлар бўйича ҳақ тўлаган ҳолда, консультантлар, экспертлар ва мутахассисларни, шу жумладан жаҳондаги етакчи халқаро молия ташкилотлари ва тижорат банклари мутахассисларини жалб этишнинг турли иқтисодий шаклларидан фойдаланиш.


9. Белгилаб қўйилсинки:

Академиянинг магистратураси, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчилари учун уларнинг ўқиш даврида асосий иш жойи бўйича лавозими ва ўртача иш ҳақи сақлаб қолинади. Бошқа жойлардан келган тингловчиларга асосий иш жойи бўйича ўқиш жойигача ва ундан қайтиб келиш жойигача бир марталик йўл ҳақи (бир йилда бир мартадан кўп эмас) тўланади;

ўқиш ва илмий-тадқиқот фаолиятида юқори кўрсаткичларга эга бўлган тингловчилар ўқиш даврида Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ва Академиянинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда халқаро ва хорижий ташкилотлар грантлари ҳисобига хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим ва илмий-тадқиқот, банк ва молия ташкилотларига стажировкага юборилади.

10. Қуйидагилар Академия фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Академиянинг жорий таъминоти, унга юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришга доир тадбирларни амалга ошириш, шунингдек Академиянинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари;

давлат илмий-техник дастурлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган грант танловлари натижалари бўйича ажратиладиган маблағлар;

пулли-контракт асосида магистратура тингловчиларини тайёрлашдан, шартномалар асосида бошқарув кадрларини ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишдан тушадиган маблағлар;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ органларини ривожлантириш жамғармасидан ажратмалар;

вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан тузилган шартномалар асосида ўқув, методик ва илмий-тадқиқот лойиҳаларини, ахборот-таҳлил ва таҳририят-ноширлик ишларини бажаришдан, таълим ва хизматларнинг бошқа турларини бажаришдан тушумлар;

маҳаллий ва хорижий ташкилотларнинг, лойиҳалар ва дастурларнинг хайрия эҳсонлари;

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.

11. Банк-молия академияси Тошкент шаҳар, Якуб Колас кўчасидаги 16-уйга жойлаштирилсин.


12. Ўзбекистон банклар уюшмаси "Тошкентуйжойинвестқурилиш" корпорацияси билан биргаликда хорижий фирмаларни жалб этган ҳолда, ўқув ва илмий-тадқиқот жараёни хусусиятларини назарда тутиб, академия биносини мослаштириш, қайта қуриш ва асосли тузатишни 1996 йил 1 октябргача амалга оширсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси:

академияни кутубхонани тўлдириш учун махфий бўлмаган матбуот нашрлари ва китоб маҳсулотларининг назорат нусхаларини (2 нусха) бепул оладиган ташкилотлар рўйхатига киритсин;

академия буюртмалари бўйича ўқув-услубий ва илмий асарларни тезкорлик билан нашр этишни ташкил қилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги академияни замонавий алоқанинг зарур воситалари, шу жумладан алоқанинг ҳукумат, халқаро ва бошқа турлари билан белгилангаи тартибда таъминласин.


15. Академияга ўқитиш ва тадқиқот ишлари учун таклиф этиладиган хорижий олимлар, ўқитувчилар ва мутахассисларнинг яшаш ҳамда транспорт харажатларини Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган тарифлар бўйича сўмларда тўлашига рухсат берилсин.


16. Мазкур карорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов
















Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск