Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси маблағлари ҳисобидан қисқа муддатли мақсадли ссудаларни бериш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 27.09.2007 й. 1722-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирлигининг 30.08.2007 й. 80-сон Буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 27 сентябрда 1722-сон

билан рўйхатга олинган

Молия вазирининг

2007 йил 30 августдаги

80-сонли буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика

мақсадли китоб жамғармаси маблағлари

ҳисобидан қисқа муддатли мақсадли

ссудаларни бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 1 июндаги ПҚ-363-сонли "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Республика мақсадли китоб жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 23-сон, 204-модда) асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) маблағлари ҳисобидан қисқа муддатли мақсадли ссудаларни бериш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Жамғарма маблағлари ҳисобидан қисқа муддатли мақсадли ссудалар (кейинги ўринларда ссуда деб юритилади) нашриётлар, босмахоналар ва китоб савдо корхоналарига қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадли фойдаланиш шартлари асосида берилади.



II. ССУДА БЕРИШ

МАҚСАДИ ВА МУДДАТЛАРИ


2. Ссудалар айланма маблағлари етишмовчилигига дуч келаётган ва чакана савдо тармоғи орқали сотиладиган республика умумтаълим мактабларининг дарсликларини ишлаб чиқариш учун тақсимланган квоталарига эга бўлган нашриётлар, босмахоналар ва китоб савдо корхоналарига (кейинги ўринларда ссуда олувчилар деб юритилади) айланма маблағларини вақтинчалик тўлдириш учун берилади.


3. Ссудалар Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб юритилади) таклифига кўра ссуда олувчиларга 6 (олти) календарь ойигача бўлган муддатга тақсимланган квоталар асосида дарсликларни ишлаб чиқариш учун зарур суммалар доирасида берилади.



III. ССУДА БЕРИШ ШАРТЛАРИ


4. Ссудага зарурат бўлганда, ссуда олувчилар ссуда бериш ҳақида таклиф киритиш тўғрисида ёзма равишда сўров билан Агентликка мурожаат қилади. Бундай сўров билан мурожаат қилишга ссуда олувчиларда чакана савдо тармоғи орқали сотиладиган умумтаълим мактабларининг дарсликларини ишлаб чиқариш учун айланма маблағларининг етишмовчилиги асос бўлади. Сўровда сўраладиган ссуданинг мақсади ва миқдори, ссуда ва унинг фоизларини қайтариш муддати кўрсатилади. Сўровга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

а) чакана савдо тармоғи орқали сотиладиган умумтаълим мактабларининг дарсликларини ишлаб чиқариш учун тақсимланган квоталарининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат;

б) сўров асослари ва айланма маблағлар етишмовчилигининг сабаблари;

в) ссуда олувчининг банк ҳисобварағига пул тушумларининг (пул оқимининг) прогнози албатта кўрсатилган бизнес-режа;

г) рўйхатга олинган жойи бўйича давлат солиқ хизмати органи томонидан қабул қилинганлиги тўғрисида белги қўйилган охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси (1-сонли шакл);

д) рўйхатга олинган жойи бўйича давлат солиқ хизмати органи томонидан қабул қилинганлиги тўғрисида белги қўйилган охирги ҳисобот даври учун молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-сонли шакл);

е) рўйхатга олинган жойи бўйича давлат солиқ хизмати органи томонидан қабул қилинганлиги тўғрисида белги қўйилган дебитор ва кредитор қарздорлиги ҳақидаги маълумотномалар (2а-сонли шакл);

ж) қонунчиликка мувофиқ муддати ўтган дебитор ва кредитор қарздорликларнинг солиштирма далолатномалари.


5. Барча ҳужжатлар ссуда олувчи томонидан уч нусхада тайёрланади, шундан икки нусхаси Агентликка тақдим этилади, учинчи нусха эса ссуда олувчида сақланади.


6. Агентлик, ссуда олувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўн кун мобайнида кўриб чиқиб, тегишли ссуда олувчига ссуда бериш тўғрисида ёзма таклиф билан Жамғарма Ижро дирекциясига мурожаат қилади.


7. Агентлик, ссуда бериш тўғрисида ёзма таклифни Жамғарма Ижро дирекциясига тайёрлашда, ссуда олувчиларга қўйиладиган қуйидаги асосий талабларга амал қилади:

а) ссуда олувчининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ва суд мажбуриятлари мавжудлиги тўғрисида маълумот, шунингдек фаолиятнинг мазкур турини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар;

б) чакана савдо тармоғи орқали сотиладиган дарсликларини нашр этиш ҳажмини бажариш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш базаси, меҳнат ресурслари ва малакали мутахассислар мавжудлиги;

в) ссуда сўровининг асосланиши;

г) дарсликларни, шу жумладан ўқув адабиётларни нашр этишга доир иш тажрибаси (камида олти ой);


8. Агентликнинг ссуда бериш тўғрисидаги ёзма таклифига мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг бир нусхаси илова қилинади.


9. Зарурият бўлганда, Жамғарма Ижро дирекцияси томонидан қарор қабул қилиниши учун зарур бўлган қўшимча маълумотлар ва ҳисоб-китоблар ссуда олувчидан сўралиши мумкин.


10. Мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилган тақдирда, ссуда бериш тўғрисидаги таклиф кўриб чиқилмайди ва ҳужжатлар уч кун ичида ссуда олувчига қайтарилади.


11. Ссудалар қуйидаги ссуда олувчиларга берилмайди:

а) чакана савдо тармоғи орқали сотиладиган умумтаълим мактабларининг дарсликларини ишлаб чиқариш учун тақсимланган квоталарига эга бўлмаганларга;

б) сўнгги 12 ой мобайнида зарар билан фаолият юритганларга;

в) ссуда ажратиш тўғрисида сўралган сана ҳолатида давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан 6 ойдан кам бўлган муддат давомида ўз фаолиятини юритаётганларга;

г) бундан олдин берилган ссудалар бўйича қабул қилинган мажбуриятларини зарур тарзда бажармаганларга;

д) қайта ташкил этиш (бўлиш, қўшиш ва ҳоказо), тугатиш ёки банкротлик, суд муҳокамаси босқичида турганларга;

е) мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган талабларга жавоб бермайдиганларга.


12. Ссуда ва унинг фоизларини қайтармаслик хавфининг олдини олиш мақсадида, ссуда олувчи қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган банк кафолати кўринишида олинадиган ссуданинг таъминотига эга бўлиши лозим.



IV. ССУДА БЕРИШ ТАРТИБИ


13. Жамғарма Ижро дирекцияси, Агентликдан келиб тушган ссуда бериш тўғрисидаги таклифни ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади, ссуда олувчининг молиявий-иқтисодий аҳволини ва ссуда беришнинг асосларини таҳлил қилади, шунингдек ссуда бериш ёки рад жавобини қайтариш тўғрисида аниқ таклифлар билан ёзма хулосаларни тайёрлайди.

Ажратиш учун таклиф этиладиган ссуданинг ҳажми ва қоплаш муддатлари бўлган ижобий ёзма хулоса келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирига киритилади.

Салбий хулоса бўлган тақдирда, ссуда ажратилмаслигининг аниқ сабаблари ва асослари кўрсатилган ҳолда Агентликка ёзма равишда рад жавоби юборилади.


14. Ссуда ажратиш тўғрисидаги сўровнинг ҳисоб-китоблари ва асослилигининг кўриб чиқилиши ҳамда ссуда ажратиш ёки рад этиш тўғрисидаги қарорнинг қабул қилиниши, таклиф қабул қилинган кундан бошлаб ўн беш иш куни мобайнида Жамғарма Ижро дирекцияси томонидан амалга оширилади.


15. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири билан келишилгандан сўнг уч кун ичида ссуда ажратиш тўғрисидаги ижобий хулоса асосида ссуда олувчи ва Жамғарма Ижро дирекцияси орасида ссуда ажратиш тўғрисида шартнома тузилади.


16. Ссуда, ссуда бериш тўғрисида шартномада белгиланган муддатларда, Жамғарманинг ягона жамланган ҳисобварағидан тўлов топшириқномаси асосида хизмат кўрсатувчи банкда махсус очилган ссуда олувчининг ҳисобварағига пул ўтказиш йўли билан берилади.


17. Дарсликларни очиқ савдосини ривожлантиришда ссуда олувчиларга кўмак кўрсатиш мақсадида ссудадан фойдаланиш учун фоиз ставкасининг миқдори Жамғарма билан ссуда олувчининг ўзаро келишуви бўйича белгиланади ва ссуда ажратиш кунида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан ортиқ бўла олмайди.



V. ССУДА ВА УНИНГ

ФОИЗЛАРИНИ ҚОПЛАШ ТАРТИБИ


18. Ссуда ва унинг фоизларини қопланиши ссуда ажратиш тўғрисидаги шартномада белгиланган муддатларда қатъий амалга оширилади.

Ссуда олувчи, ссудадан ҳақиқатда фойдаланилганлик даври учун ссуданинг тўлиқ суммаси ва унинг фоизларини муддатдан олдин қайтаришга ҳақлидир.


19. Ссуда ва унинг фоизларини қопланиши ссуда олувчининг ҳисобварағидан пул кўчириш йўли билан тўлов топшириқномаси асосида Жамғарманинг ягона жамланган ҳисобварағига ўтказилади.


20. Ссуда ва унинг фоизлари (тўланмаган қисми) ўз муддатида қопланмаган тақдирда, маблағларнинг ундирилиши, қонунчиликда белгиланган тартибда, ссуда олувчининг асосий ва иккиламчи, шу жумладан бошқа банкларда очилган ҳисобварағларидан амалга оширилади.


21. Жамғарма Ижро дирекцияси, ссудадан фойдаланишнинг бутун муддати мобайнида, ажратилган ссудадан самарали фойдаланилиши устидан доимий мониторингни амалга оширади.


22. Жамғарма томонидан олиб борилган мониторинг ёки назорат қилувчи органлар томонидан ўтказилган текширишлар жараёнида ажратилган ссудаларнинг мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда, Жамғарма, қонунчиликда белгиланган тартибда, ссуданинг мақсадсиз ишлатилган қисмини муддатдан олдин ссуда олувчидан ундиришга ҳақлидир.



VI. ССУДА ОЛУВЧИЛАРНИНГ

ЖАВОБГАРЛИГИ


23. Ссуда олувчиларнинг раҳбарлари, мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг тўғрилиги ва холислигига, шунингдек ссудадан мақсадли фойдаланиш ва белгиланган муддатда олинган ссуда ва унинг фоизлари қайтарилишига шахсан жавобгардир.


24. Олинган ссудадан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда, ссуда олувчилар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.



VII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


25. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 39-сон, 409-модда.












































Время: 0.0262
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск