язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Кредитлаш/ Микрокредитлаш. Фермер хўжаликлари ва кичик корхоналарга кредит бериш/ АВ 16.04.2004 й. 1337-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори билан тасдиқланган Низомнинг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

АВ 16.04.2004 й. 1337-сон билан рўйхатга

олинган МБ Бошқарувининг Қарори

билан тасдиқланган Низомнинг

олдинги таҳрири




АВ 18.06.2015 й. 1337-3-сон билан рўйхатга олинган

МБ Бошқарувининг Қароридан олдинги таҳрири



Муқаддиманинг олдинги таҳрири


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида", "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида", "Фермер хўжаликлари тўғрисида"ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 27 октябрдаги ПФ-3342-сонли "2004-2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепцияси тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги 476-сонли "2004-2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, у тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларига бўлғуси ҳосилни гаровга олган ҳолда кредит (кейинги ўринларда - кредит) бериш тартибини белгилайди.



1-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Давлат эҳтиёжи учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириб бермайдиган фермер хўжаликларини кредитлаш Марказий банкнинг "Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликлари, шунингдек кичик бизнес субъектларини миллий валютада кредитлаш Тартиби" (2000 йил 7 март, рўйхат рақами 907-сон - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2000 й., 5-сон) асосида амалга оширилади.



6-банд бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


охирги ҳисобот санасига туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси томонидан қабул қилинган бухгалтерлик баланси (1-шакл), дебиторлик ва кредиторлик қарзи ҳақидаги маълумотнома (2а-шакл), шунингдек, 90 кундан ортиқ муддатдаги қарздорликни солиштириш далолатномалари, молиявий натижалари ҳақида ҳисобот (2-шакл). (АВ 22.06.2012 й. 1337-2-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги хатбоши)




АВ 22.06.2012 й. 1337-2-сон билан рўйхатга олинган

МБ Бошқарувининг Қароридан олдинги таҳрири



11-банднинг олдинги таҳрири


11. Берилган кредитлар 14301 - "Хусусий корхоналарга, ширкатлар ва корпорацияларга берилган ўрта муддатли ссудалар" баланс ҳисобварағида ҳисобга олинади.



12-банднинг олдинги таҳрири


12. Алоҳида ссуда ҳисобварақлари бўйича берилган кредитлар бўйича муддатли мажбуриятномалар расмийлаштирилади ва улар кредит бўлими ходимининг фармойишига кўра кредит тўла қайтарилгунига қадар 91903 - "Қарз олувчиларнинг ўрта муддатли ссудалар бўйича мажбуриятлари" номли, кўзда тутилмаган шароитлар ҳисобварағида ҳисобга олинади.



17-банднинг олдинги таҳрири


17. Қарздорнинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағида ҳисобланган фоизлар ва кредит қолдиғини ундириш учун маблағлар етарли бўлмаган тақдирда, банк қарздорнинг муддатли мажбуриятномаси асосида унинг барча иккиламчи депозит ҳисобварақлари очилган банкларга ушбу ҳисобварақларда мавжуд пул маблағларини асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига ўтказиб беришни сўраб ёзма талаб йўллайди. Қарздорнинг иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи очилган банклар кредитор банкнинг ушбу талабини Фуқаролик кодексининг 784-моддаси талабларидан келиб чи??ан ҳолда, мемориал ордер билан иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи эгасининг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига ўтказиб бериши шарт. Бунда қарздорнинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига келиб тушган маблағлар ҳисобидан фоизлар ва кредит қолдиғи "Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан ўчириш тартиби тўғрисида"ги Йўриқномада (1999 йил 30 январь, рўйхат рақами 615-сон) белгиланган календарь навбати тартибида ундирилади. Бунда фоизлар кредитдан олдин қайтарилади.