язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Кредитлаш/ Микрокредитлаш. Фермер хўжаликлари ва кичик корхоналарга кредит бериш/ Марказий банк Бошқарувининг 273-В-5-сон, Молия вазирлигининг 97-сон "Тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларига бюджетдан ташқари жамғармалар ва Тадбиркорбанк кредит линиялари ҳисобидан микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 14.10.2013 й. Қарори (АВ томонидан 19.11.2013 й. 1548-5-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.11.2013 й.

N 1548-5

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

14.10.2013 й.

N 273-В-5


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

14.10.2013 й.

N 97


ҚАРОРИ



"Тижорат банклари томонидан кичик бизнес

субъектларига бюджетдан ташқари жамғармалар

ва Тадбиркорбанк кредит линиялари ҳисобидан

микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низомни

тасдиқлаш ҳақида"ги қарор, шунингдек унга

ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини

йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 22 октябрдаги ПФ-4478-сон "Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 43-сон, 493-модда) ва 2013 йил 29 мартдаги ПҚ-1945-сон "Микрокредитбанк" очиқ акциядорлик тижорат банкининг капиталлашиш даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 14-сон, 177-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2005 йил 31 декабрдаги 273-В, 111-сон "Тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларига бюджетдан ташқари жамғармалар ва Тадбиркорбанк кредит линиялари ҳисобидан микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1548, 2006 йил 21 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 8-сон, 60-модда);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2006 йил 16 июлдаги 273-В-1, 67-сон "Тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларига бюджетдан ташқари жамғармалар ва Тадбиркорбанк кредит линиялари ҳисобидан микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1548-1, 2006 йил 8 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 31-32-сон, 326-модда);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2007 йил 12 октябрдаги 273-В-2, 94-сон "Тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларига бюджетдан ташқари жамғармалар ва "Микрокредитбанк" кредит линиялари ҳисобидан микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1548-2, 2007 йил 8 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 45-сон, 461-модда);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2008 йил 21 ноябрдаги 273-В-3, 108-сон "Тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларига бюджетдан ташқари жамғармалар ва "Микрокредитбанк" кредит линиялари ҳисобидан микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1548-3, 2009 йил 5 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 1-2-сон, 8-модда);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2009 йил 21 ноябрдаги 33/2, 112-сон "Тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларига бюджетдан ташқари жамғармалар ва "Микрокредитбанк" кредит линиялари ҳисобидан микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1548-4, 2009 йил 30 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 585-модда).


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Марказий банк раиси

Ф. Муллажонов

Молия вазири

Р. Азимов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 25 ноябрь, 47-сон, 621-модда