ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Банк операциялари /

Марказий банк Бошқарувининг 16.01.2016 й. 1/2-сон "Банкларнинг депозит (омонат) сертификатларини чиқариш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 25.02.2016 й. 1859-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.02.2016 й.

N 1859-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

16.01.2016 й.

N 1/2


ҚАРОРИ



Банкларнинг депозит (омонат) сертификатларини

чиқариш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 14 августдаги 17/2-сон қарори (рўйхат рақами 1859, 2008 йил 24 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 39-сон, 400-модда) билан тасдиқланган Банкларнинг депозит (омонат) сертификатларини чиқариш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                       Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Банкларнинг депозит (омонат) сертификатларини

чиқариш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги, "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ тижорат банклари томонидан депозит (омонат) сертификатларини чиқариш ва муомалада бўлиш тартибини белгилайди.".


2. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

депозит (омонат) сертификати (бундан буён матнда сертификат деб юритилади) - банкка қўйилган депозит (омонат) суммасини ва омонатчининг (сертификат сақловчининг) депозит (омонат) суммасини ҳамда сертификатда шартлашилган фоизларни сертификатни берган банкдан ёки шу банкнинг исталган филиалидан белгиланган муддат тугаганидан кейин олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ноэмиссиявий қимматли қоғоз;

цессия - сертификат бўйича талаб қилиб олиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш;

цедент - сертификат бўйича талаб қилиб олиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечаётган томон;

цессионарий - сертификат бўйича талаб қилиб олиш ҳуқуқини олаётган томон.".


3. 9-банднинг биринчи хатбошисидаги "1 - 3 иловалар" деган сўзлар "1 ва 3-иловалар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 10-банднинг биринчи хатбошисидаги "талаб қилиб олиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш (цессия)" деган сўзлар "цессия" деган сўз билан алмаштирилсин.


5. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Сертификат бланкасида сертификатни чиқариш ва унинг муомалада бўлиш шартлари (бундан буён матнда чиқарилиш шартлари деб юритилади), шу жумладан, цессияни расмийлаштириш ҳамда сертификат йўқотилганда уни қайта тиклаш тартиби акс эттирилган бўлиши лозим.".


6. 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. Сертификат бланкалари Қимматли қоғозлар бланкаларига қўйиладиган техник талаблар тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1312, 2004 йил 17 февраль) талабларига мувофиқ тайёрланади.".


7. 21 ва 22-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Депозит сертификати бўйича цессия фақат юридик шахслар ўртасида расмийлаштирилади.

22. Омонат сертификати бўйича цессия фақат жисмоний шахслар ўртасида расмийлаштирилади.".


8. 24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"24. Цессия сертификатнинг орқа томонида ёки қўшимча варақларда (иловалар) цедент ва цессионарийнинг икки томонлама битими билан расмийлаштирилади.

Депозит сертификати бўйича цессия ҳар бир томондан шу каби битимларни амалга ошириш учун юридик шахс томонидан ваколат берилган икки нафар шахс томонидан имзоланади ва юридик шахсларнинг муҳрлари (муҳрлар мавжуд бўлган тақдирда) билан тасдиқланади.

Омонат сертификати бўйича цессияни ҳар икки томон шахсан имзолайди.

Ҳар бир цессия цедент томонидан рақамланади.

Цессияни расмийлаштириш узлуксиз бўлиши шарт.".


9. 25-банддаги "Сертификат бўйича талаб қилиб олиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш" деган сўзлар "Цессия" деган сўз билан алмаштирилсин.


10. 26-банд "имзоланиши ва муҳрланиши" деган сўзлардан кейин "(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


11. 27-банд "банкда" деган сўздан кейин "ёки унинг филиалида" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


12. 28-банддаги "Талаб қилиб олиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечилганда (цессияда)" деган сўзлар "Цессия расмийлаштирилганда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


13. 31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"31. Сертификат сақловчиси томонидан банкка тўлаб бериш учун тақдим этилган сертификатларда цессиялар мавжуд бўлса, банк цессияларнинг расмийлаштирилиши ва узлуксизлигини текширади. Бунда:

омонат сертификатлари бўйича - охирги цессияда қайд этилган шахснинг фамилияси, исми, шарифи ва имзоси, сертификатни тўлаб беришни сўраб ёзилган аризадаги шахснинг фамилияси, исми, шарифи ва имзосига мос келмаган тақдирда, сертификат сақловчиси томонидан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома (ёки унинг нотариал тасдиқланган нусхаси) ёки белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома;

депозит сертификатлари бўйича - охирги цессияда қайд этилган цессионарий ваколатли шахсининг имзоси, номи ва муҳри (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) сертификат тўлаб берилиши ҳақидаги аризада ваколатли шахс имзоси, юридик шахснинг номи, муҳри (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) мос келмаган тақдирда, сертификат сақловчиси томонидан сертификат суммасини талаб қилиб олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат(лар) тақдим этилиши лозим.

Сертификат сақловчиси томонидан тақдим этилган сертификат суммаси бўйича талаб қилиб олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат(лар) ёки унинг нусхаси банк томонидан тўлаб берилган сертификатга қўшиб тикиб қўйилади.".


14. 33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"33. Сертификат бўйича фоизларни ҳисоблаш Тижорат банкларида фоизларни ҳисоблаш тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1306, 2004 йил 30 январь) мувофиқ амалга оширилади.".


15. Ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 29 февраль, 8-сон, 83-модда








































Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск