ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Банкларнинг иқтисодий меъёрлари, жамғармалари ва захиралари /

Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 13.08.2015 й. 2709-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 22.07.2015 й. 19/14-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2015 йил 13 августда 2709-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2015 йил 22 июлдаги

19/14-сонли қарорига

ИЛОВА



Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга

қўйиладиган талаблар тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом тижорат банкларининг (бундан буён матнда банк деб юритилади) ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талабларни белгилайди.


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


банкнинг ликвидлилиги (бундан буён матнда ликвидлилик деб юритилади)  банк активлар ўсишини молиялаштириши ва кўзда тутилмаган (номақбул) йўқотишларсиз мажбуриятларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш имконияти;

доимий бўлмаган мажбуриятлар - исталган вақтда банкдан чиқиб кетиши эҳтимоли юқори бўлган йирик депозитлар ёки йирик қарзлар;


ноликвидли активлар - бозор нархини котировка бўйича аниқлаш мумкин бўлмаган ёки бу турдаги активларнинг харид нархи сотувчи ва харидор ўртасидаги келишув натижасида алоҳида тарзда аниқланадиган, қиймати катта миқдордаги ўзгаришларга учраб туриши мумкин бўлган ва таққослашни қийинлаштирадиган активлар;


ликвидли активлар  қиймати бозорда шаклланадиган, бозор қиймати бўйича қисқа муддат ичида уларни сотиб олишга осонлик билан харидор топиладиган, доимий равишда кўзда тутилмаган (номақбул) йўқотишларсиз сотилувчи ва сотиб олинувчи активлар;

асосий валюта - банкнинг жами активларининг 5 фоизи ёки ундан ортиқ миқдорига тенг бўлган активлар ёки мажбуриятлар акс этган валюта;


йирик ҳамкор - банк жами активларининг 1 фоизидан ортиқ миқдорда молиялаштириш манбасини таъминлаб берадиган ҳамкор;


йирик қарз (депозит, кредит ва бошқа мажбуриятлар)  ҳажми банк I даражали капиталининг 5 фоизидан юқори бўлган бир шахс ёки бир-бирига дахлдор шахслар гуруҳига тегишли қарз;

таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатлар  "Standard & Poor`s", "Fitch Ratings" ва "Moody`s Investors Service" рейтинг компанияларининг инвестицион рейтинг баҳоларига ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компанияларининг ушбу баҳоларга тенг бўлган рейтинг баҳоларига эга мамлакатлар;

йирик маҳсулот ёки восита - ҳажми жами активларнинг 1 фоизидан ортиқ бўлган банк маҳсулоти ёки воситаси;


кредит ажратиш бўйича шартли мажбурият - кредит шартномасида банкнинг кредит ажратиш бўйича мажбурияти кредитни молиялаштириш учун ресурс маблағлари банкка тушгандан сўнг юзага келиши шарти мавжуд бўлган, лекин ҳисобот санасига бу шарт бажарилмаган мажбурият.

1-1. Мамлакат, банк ёки корхона "Standard & Poor`s", "Fitch Ratings", "Moody`s Investors Service" ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланадиган бошқа рейтинг компанияларининг бир нечтаси томонидан тан олинган рейтинг баҳоларига эга бўлганда, ушбу низом ҳисоб-китобларида энг паст рейтинг баҳоси ҳисобга олинади.

2. Ликвидли активларга қуйидагилар киради:

нақд пуллар;

соф қуйма олтин;

банкнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) очилган ҳисобварақларидаги маблағлар;

банкнинг бошқа банкларда очилган вакиллик ҳисобварақларидаги маблағлар;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ва Марказий банкининг қимматли қоғозлари;

қисқа муддатли (30 кунгача) банклараро кредитлар ва депозитлар;

таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатлар ҳукуматлари ва Марказий банклари томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар, шунингдек бу мамлакатлар ҳукуматлари ва Марказий банкларига бошқа молиявий талаблар;

"Standard & Poor`s", "Fitch Ratings" ва "Moody`s Investors Service" компанияларининг инвестицион рейтинг даражасидан кам бўлмаган ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компанияларнинг ушбу баҳо даражаларига тенг бўлган рейтинг баҳоларига эга, ривожланган фонд биржалари рўйхатларига киритилган, таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатларнинг етакчи компаниялари қимматли қоғозлари.

3. Юқори ликвидли активларга қуйидагилар киради:

нақд пуллар;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Марказий банкнинг қимматли қоғозлари;

банкнинг Марказий банкда очилган ҳисобварақларидаги маблағлари, бундан Марказий банкнинг мажбурий захира ҳисобварағидаги маблағлар мустасно;

таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатлар ҳукуматлари ва Марказий банклари томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар, шунингдек бу мамлакатлар ҳукуматлари ва Марказий банкларига бошқа молиявий талаблар;

таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатлардаги "Standard & Poor`s", "Fitch Ratings" ва "Moody`s Investors Service" компанияларининг инвестицион рейтинг даражасидан ёки Марказий банк томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компанияларининг ушбу рейтинг даражасига тенг бўлган рейтинг баҳоларига эга банкларда чет эл валютасида очилган вакиллик ҳисобварағидаги маблағлар ва овернайт (кунлик) банклараро депозитлар;

"Standard & Poor`s", "Fitch Ratings" ва "Moody`s Investors Service" компанияларидан бирининг "В-"/"В3" ёки Марказий банк томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компанияларининг ушбу рейтинг даражасидан кам бўлмаган рейтинг баҳоларига эга маҳаллий банкларда чет эл валютасида очилган вакиллик ҳисобварағидаги маблағлар;

Халқаро валюта фонди, Жаҳон банки гуруҳи (Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси, Халқаро инвестицияларни кафолатлаш агентлиги, Халқаро тараққиёт ассоциацияси) ҳамда Осиё тараққиёт банки, Осиё инфраструктура инвестиция банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Европа инвестиция банки, Европа инвестиция жамғармаси, Ислом тараққиёт банки ва Европа Кенгашининг тараққиёт банки томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар;

ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари томонидан чиқарилган таъминланган қарз муносабатларини тасдиқловчи қимматли қоғозлар;

ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари томонидан чиқарилган корпоратив облигацияларнинг саксон фоизи.

4. Юқори ликвидли активлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

тўпланиш даражаси паст бўлиши ва пул ёки репо бозорларида осон сотилиши;

ҳар қандай бозор шароитида ликвидлиликнинг исботланган ишончли манбаси ҳисобланиши;

молиявий ташкилот ёки унга дахлдор бўлган шахсларнинг мажбуриятларини ўз ичига олмаслиги;

таъминот сифатида қўйилмаган ёки хатланмаган бўлиши.

5. Узоқ муддатларга қўйилган активлар ҳисобидан юқори фойда олиш ва қисқа муддатли ликвидлиликка бўлган эҳтиёжларни қондириш ўртасидаги мувозанатни сақлаш банкни бошқаришда банк бошқарув органларининг самарадорлиги ҳамда банк ижро раҳбариятининг малакаси юқори эканлигидан далолат берувчи асосий компонент ҳисобланади.


6. Банк томонидан мазкур Низомда кўрсатилган барча талаблар бажарилган тақдирда ҳам тўловларни ўз вақтида ўтказмаслик ликвидлиликка бўлган талабни қўпол равишда бузиш ҳисобланади.


7. Қисқа муддатли мажбуриятларни бажариш учун етарли миқдорда пул маблағлари ва қисқа муддатли активларга эга бўлиши юзасидан банк раҳбарияти ликвидлиликни режалаштириб бориши керак.


8. Банк фойда олишга бўлган интилишни мувозанатда сақлаб туриши ҳамда даромад олиш мақсадида ликвидлиликка қўйилган талабларни бузмаслиги лозим.



2-БОБ. ЛИКВИДЛИЛИКНИ БОШҚАРИШ


9. Ликвидлиликни самарали бошқариш қуйидаги талаблар асосида амалга оширилади:

банк ва унинг атрофидаги муҳитнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ва аниқ ифодаланган ликвидлиликни бошқариш сиёсатининг мавжудлиги;

банкнинг тегишли бўлинмаларини ўзаро мувофиқлаштирилганлиги;

ликвидлилик ҳолати мониторингини амалга ошириш вазифалари юклатилган таркибий бўлинманинг мавжудлиги;

маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда банкнинг актив ва пассив ҳолатларини таҳлил қилиш учун ахборот тизимининг мавжудлиги.


10. Банкларда ликвидлиликни бошқариш сиёсати ликвидлиликни бошқариш бўйича асосий ҳолатларни қамраб олиши ҳамда ликвидлиликни бошқаришга оид ўзига хос жиҳатларига нисбатан позициясини ёки турли хил молиявий воситаларни қўллашга нисбатан муносабатини аниқ ифода этиши лозим.


11. Банклар ликвидлилик таваккалчилиги валюта таваккалчилигига таъсир этиши мумкинлигини ҳисобга олиб, ҳар бир асосий валюта бўйича мониторинг ўтказишлари ва ликвидлилик таваккалчилигини бошқаришлари лозим.


12. Ликвидлиликни бошқариш сиёсати алоҳида ҳужжат сифатида ишлаб чиқилади ва банк Кенгаши томонидан ҳар йили тегишли йилнинг 1 февралигача тасдиқланади.


13. Банк Кенгаши томонидан ҳар чоракда камида бир марта ликвидлиликни бошқарилиши муҳокама қилиниши ва натижаси юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниши лозим.


14. Ҳар бир банкда ликвидлиликни бошқариш қўмитаси (бундан буён матнда қўмита деб юритилади) тузилиши ҳамда унинг зиммасига ликвидлиликни самарали бошқаришни таъминлаш мақсадида банкнинг барча бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш мажбурияти юклатилиши лозим.


15. Банк бошқаруви раиси қўмитага раҳбарлик қилади ва қўмита аъзоларини банкнинг асосий таркибий бўлинмалари раҳбарларидан тайинлайди.


16. Қўмита банкнинг бизнес-режаси ҳамда у фаолият олиб бораётган иқтисодий шароитларга асосланиб, ресурсларга бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларни кўриб чиқиш учун ҳафтасига камида бир марта йиғилиши лозим.


17. Қўмита доимий равишда ликвидлилик таваккалчилигини ҳамда юридик шахсларнинг молиялаштиришга бўлган талабларини, фаолиятлари йўналишларини, пул оқимларини назорат қилиши ва мониторингини амалга ошириши лозим.


18. Қўмита қарорлари банк бўлинмалари ва филиаллари томонидан амалга ошириладиган тезкор ва стратегик кўрсатмаларни ўз ичига олиши керак.


19. Банкда ликвидлиликни бошқариш учун унинг барча таркибий бўлимларидан зарур ахборотларни олиш ваколатига эга бўлган таркибий бўлинма ташкил этилиши лозим.


20. Банкда ликвидлиликни бошқариш учун масъул бўлган таркибий бўлинма зиммасига қуйидаги асосий вазифалар юклатилади:

ликвидлилик ҳолатини доимий равишда кузатиб бориш;

раҳбариятга ликвидлилик ҳолати тўғрисида кунлик ҳисоботларни тақдим этиб бориш;

ликвидлиликни қисқа муддатли режалаштириш тавсияларини тайёрлаш;

даврий равишда (кун, ой, чорак, йил якунлари бўйича) банк бошқарувига ликвидлилик ҳолати юзасидан ҳисоботларни тақдим этиб бориш.

Ликвидлиликни бошқариш учун масъул бўлган таркибий бўлинма томонидан ликвидлилик бўйича стресс шароитларида (бир банкда ёки бутун банк тизимида омонатларни оммавий чиқиб кетиши, банк тизимидаги муаммолар, банкнинг тўловга қобилиятсизлик ҳолатига келиб қолиши ва бошқа шу каби ҳолатлар) банк бошқарувига ликвидлилик ҳолати юзасидан ҳисоботларни бир кунда камида икки маротаба тақдим этиши лозим.

21. Кунлик ликвидлилик ҳисоботлар 7 кунлик давр ичида ликвидлиликнинг қисқа муддатли пасайиши ёки ортишини акс эттириши лозим. Кунлик ликвидлилик ҳисоботида камида мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган маълумотлар акс эттирилиши керак.

22. Кунлик ликвидлилик ҳисоботи юзасидан ресурслар тақчиллиги юзага келганда уни қай тарзда қоплаш тўғрисида, ресурслар ортиқча бўлганда эса кейинги даврларда ликвидлилик талабларини ҳисобга олиб, маблағларни қай тарзда фойдалироқ жойлаштириш тўғрисида қўмита томонидан тегишли қарор қабул қилинади.


23. Узоқ муддатли режалаштириш активлар ва мажбуриятларни сўндириш графигини камида ойлик давр асосида тайёрлаш йўли билан амалга оширилади.

Мазкур график маълум давр оралиғида ликвидлиликнинг ортиб ёки камайиб кетишини акс эттирган ҳолда, сўндиришнинг тегишли тоифалари бўйича молиявий активлар ва мажбуриятларни кузатиб бориш ҳамда раҳбариятга муаммоларнинг олдини олиш учун чоралар кўриш тўғрисида огоҳлантириши лозим.

24. Ҳар бир банк, ўз амалиётлари ҳажми ва мураккаблигига боғлиқ ҳолда, ликвидлиликни самарали тарзда кузатиш имконини берувчи ўз ахборот тизимига эга бўлиши лозим. Ахборот тизимлари раҳбариятнинг зарурий ахборотга бўлган эҳтиёжини ўз вақтида ва тўлиқ қондириши лозим.


25. Ҳар бир банкда ликвидлилик бўйича ҳисоботлар банк бошқаруви ахборот тизимига кўмаклашиши лозим. Банк бошқаруви ахборот тизими ҳар бир асосий валютанинг ликвидлилигини мониторинг қилиш имконини бериши керак.


26. Ҳисоботлар раҳбариятга асосланган қарорлар қабул қилиш имкониятини бериш учун ўз вақтида берилиши ва етарли даражада батафсил бўлиши учун улар қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

ликвидли активлар ҳақидаги маълумотлар;

юқори ликвидли активлар ҳақидаги маълумотлар;

ликвидлилик коэффициентлари;

соф барқарор молиялаштириш меъёри коэффициенти (бундан буён матнда СБММК деб юритилади);

молиявий ресурсларнинг энг йирик манбалари, тармоқ ва географик ҳудуд бўйича ресурслар манбаларининг жамланганлиги;

асосий номувофиқликларни аниқлаш учун активлар ва пассивларни тўлаш жадвали;

ликвидли активлар ва депозитларнинг акс эттирувчи ўзгариш жадваллари;

балансдан ташқари мажбуриятлар;

берилиши кутилаётган кредитлар;

активларнинг даромадлилиги ва жалб қилинган ресурсларнинг қиймати;

кейинги 30 календарь куни учун ликвидлилик прогнози;

иқтисодиётнинг аҳволи, шу жумладан, асосий иқтисодий индикаторлар ва фоиз ставкаларининг ўзгариш прогнози.



3-БОБ. ЛИКВИДЛИЛИКНИ БОШҚАРИШ СТРАТЕГИЯСИ


27. Ликвидлиликни самарали бошқариш активлар ва пассивларнинг фаол бошқарилишини ўз ичига олиши лозим. Ликвидлиликни бошқаришга бўлган талаблар бажарилиши банк балансининг актив ва пассив қисмларини, шунингдек кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақларини бошқариш орқали таъминланиши керак.


28. Банклар ресурсларни ва молиялаш йўналишларини самарали диверсификация қилиш имконини берувчи молиялаш стратегиясини ишлаб чиқишлари лозим.


29. Баланснинг актив қисмида ликвидлиликни бошқариш учун Давлат қисқа муддатли облигациялари ёки захираларнинг ортиқча миқдорини ёхуд қисқа муддатли қўйилмалари каби бошқа ликвидли активларни харид қилиш ёки сотиш усуллари билан амалга оширилади.


30. Банк раҳбарияти бозордаги ҳолат бўйича аниқ ва ўз вақтида олинган маълумотларга асосланиб, банкка жалб қилинаётган маблағлар турларининг афзалликлари ва камчиликларини батафсил аниқлаши лозим. Ликвидлиликни бошқариш бўйича қарорлар қабул қилиш қуйидаги омиллар таҳлили асосида амалга оширилади:

жорий ликвидлилик ҳолати;

ресурсларга бўлган талабнинг даврий ўзгариб туриши;

ресурсларга бўлган талабларнинг кутилаётган ўзгаришлари;

ресурслар манбалари;

ресурслар қиймати;

активларнинг сифати;

ресурсларнинг жамланганлиги;

банк капитали ва даромадлигини ҳисобга олган ҳолда, банкнинг умумий молиявий ҳолати;

балансдан ташқари моддалардаги мажбуриятлар ва шартномалар, шу жумладан, ишлатилмаётган кредит линиялари, аккредитивлар, қимматли қоғозлар ёки чет эл валютасини сотиб олиш учун тузилган келишувлар.



4-БОБ. ЛИКВИДЛИЛИКНИ БОШҚАРИШ УСУЛЛАРИ


31. Банклар томонидан жалб қилинган маблағлар нархларнинг рақобатлилигига ва мажбуриятларни қайтариш муддати активларни қайтариш муддатига мос келиш талабларига жавоб бериши керак.


32. Активлар ва мажбуриятларни қайтариш муддатларининг мос келмаслиги ликвидлилик таваккалчилигининг асосий омили ҳисобланади. Бу номутаносибликларни англаган ҳолда ликвидлилик таваккалчилигини камайтириш учун етарли чораларни кўриш йўли билан ликвидлиликни мустаҳкамлаш ликвидлиликни самарали бошқаришни кўрсатади.

Банк раҳбариятига ликвидлилик йўналишлари бўйича шартномавий мажбуриятларни бошланғич ва соддалаштирилган ҳолатини, ликвидлиликка бўлган талабни қачон ўсишини кўрсатиш ҳамда ликвидлиликка бўлган талабнинг асосий жиҳатларини аниқлаш мақсадида банклар ўз актив ва мажбуриятларини қайтариш муддатлари ўртасидаги номувофиқликни баҳолаб боришлари лозим.


33. Банклар йирик корхона-мижозларнинг махсус депозитларига қарам бўлиб қолишини олдини олиш мақсадида ўз мажбуриятлари (воситалари) таркибини диверсификация қилиб боришлари лозим.


34. Банклараро бозор ресурсларнинг муҳим ва йирик манбаи бўлиб ҳисобланади ва улар қуйидаги муаммоларни ҳал этиш учун хизмат қилади:

банклар вакиллик ҳисобварақларидаги маблағлар тақчиллигини қоплаш ва уни талаб даражасига етказиш;

мўлжалланаётган узоқ муддатли кредитлаш эҳтиёжи вужудга келгунча ёки йирик депозитни қайтариш талаби билдирилгунча бўш ресурсларни, шу жумладан, қисқа муддатга самарали жойлаштириш учун шароит яратиш;

Марказий банкдан олинган кредитларни қайтариш.


35. Банклар банклараро бозорда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўзаро қарз муносабатларига киришиши мумкин. Бунда банклараро кредитларнинг фоиз ставкалари банклар ўртасида тузилган битим асосида белгиланиши шарт.

Банклараро кредитларнинг фоиз ставкалари Марказий банкнинг асосий ставкаси ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қимматли қоғозлари бўйича ставкаларига нисбатан ҳам белгиланиши мумкин.

37. Репо операцияларида қўлланиладиган қимматли қоғозлар осон сотилувчи ва ликвидли бўлиши керак. Банклар давлат қисқа муддатли облигацияларидан бошқа қимматли қоғозларни гаровга олганда уларни ўзларида ёки учинчи шахсларда сақланишини таъминлашлари керак.


38. Банклар стресс вақтида банклараро бозордан ёки Марказий банкдан таъминланган маблағларни жалб қилиш мақсадида уларнинг гарови сифатида фойдаланиш мумкин бўлган ликвидли активлар ҳажмини мониторинг қилиб боришлари лозим.

40. Банклар бозорда котировка қилинмайдиган қимматли қоғозлар ва асосий воситалар каби гаровнинг ноликвид шаклларини қўллашда ўзларининг зиммасидаги хатарни баҳолаб боришлари лозим.



5-БОБ. ЛИКВИДЛИЛИКНИ БАҲОЛАШ


41. Банклар асосий валюталар бўйича ликвидлилик таваккалчилигини мониторинг ва назорат қилиб боришлари керак.


42. Банклар ликвидлилик таваккалчилигини мониторинг ва назорат қилиш мақсадида кўзда тутилмаган ҳолатлар билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган кирим ва чиқим маблағларини, шу жумладан форвард-битимлар, репо операциялари, ижрога олинган кафолатлар, девальвацияланган аккредитивлар, молиявий ҳолати қониқарсиз бўлган қарздорларга берилган аккредитивлар ва кафолатларни ҳисобга олишлари лозим.


43. Банклар мажбуриятларининг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминлаш мақсадида лаҳзали ликвидлилик, ликвидлиликни қоплаш, соф барқарор молиялаштириш ва юқори ликвидли активларининг жами активлардаги улушига ўрнатилган меъёрларни бажаришлари лозим.

43-2. Лаҳзали ликвидлилик коэффициенти банк кассасидаги нақд пул ва бошқа тўлов ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ва Марказий банкининг қимматли қоғозлари (бундан репо битими билан сотилган, шунингдек таъминот сифатида берилган қимматли қоғозлар мустасно) ҳамда банкнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги ҳисобварақларидаги маблағлари (бундан Марказий банкдаги мажбурий захира ҳисобварағидаги маблағлар мустасно) суммасини ушбу Низомнинг 3-иловасидаги рўйхатда келтирилган ҳисобварақларнинг қолдиқлари - талаб қилиб олингунча мажбуриятлар суммасига нисбати орқали аниқланади.

Лаҳзали ликвидлилик коэффициентини ҳисоблашда фақат Ўзбекистон Республикаси миллий валютасидаги маблағлар инобатга олинади.

Лаҳзали ликвидлилик коэффициенти 25 фоиздан кам бўлмаслиги лозим.

44. Ликвидлилик таҳлил қилинган давр (ойлик, чораклик, йиллик) мобайнида таҳлил қилувчи ликвидлилик кўрсаткичлари ўзгариши тенденциясига аҳамият бериши ва ўзгаришлар сабаблари ҳамда хусусиятларини ўтган даврларга нисбатан баҳолаши, ресурслар жалб қилишнинг ўтган ва жорий стратегияларини таҳлил қилиши лозим.


45. Ликвидлилик коэффициентлари ликвидлиликнинг етарлилиги бўйича умумий баҳонинг бир қисми ҳисобланади.

46. Ликвидлиликни ҳисоблашда ликвидли активларнинг жами активлардаги улушини, ликвидли активларнинг доимий бўлмаган мажбуриятлардаги улушини ҳисоблаш орқали қўшимча ликвидлилик коэффициентларидан ҳам фойдаланилади.

Юқорида келтирилган кўрсаткичларнинг пасайиши банк ресурсларининг барқарор бўлмаган манбаларига таянганлигини ёки банк портфелидаги юқори ликвидли активлар улуши камайганлигидан далолат беради.


47. Банклар ажратилган кредитларни жалб қилинган депозитларга бўлиш орқали ажратилган кредитларнинг депозитлардаги улушини аниқлайди. Кўрсаткичнинг жуда юқори (80 фоиздан ортиқ) қиймати ва (ёки) ўсиши муаммоларнинг дастлабки белгилариданоқ банкдан чиқиб кетадиган барқарорлиги пастроқ ресурслар манбаларига бўлган банк ишончини билдиради.

48. Банклар қимматли қоғозлар портфелидаги гаровга қўйилган қимматли қоғозларни жами қимматли қоғозлар портфелига бўлиш орқали ликвидлиликка тезкор талабларни қоплаш учун қўлланила олмайдиган қимматли қоғозлар улушини аниқлайди.


49. Банк раҳбарияти ўзининг ликвидлилик кўрсаткичлари тўпламини ишлаб чиқишда жорий ликвидлиликдан ташқари банк хусусиятларидан келиб чиқиб бошқа омилларни ҳисобга олиши керак.


50. Банклар йирик ҳамкор, иқтисодиёт тармоқлари ва воситалардан олинадиган молиялаш манбаларини умумлаштирган ҳолда таҳлил қилиб боришлари ва таҳлил натижалари бўйича банк Кенгаши ва бошқаруви томонидан ҳолатни тузатиш бўйича тегишли чоралар кўрилиши керак.

Банк томонидан умумлаштирган ҳолда молиялаш манбаларини мониторинг қилишда ҳар бир йирик ҳамкорнинг манбаи бўйича молиялаштириш мажбуриятларини жами активларга, чет эл валютасидаги манбалар бўйича молиялаштириш мажбуриятларини жами активларга ва ҳар бир йирик маҳсулот ёки восита манбаи бўйича молиялаштириш мажбуриятларини жами активларга нисбатлари таҳлил қилиб борилади.


51. Банклар ўзларининг ликвидлилик ҳолатларини ҳар чоракда камида бир марта стресс тестларидан ўтказишлари лозим. Стресс тестларининг якуний натижаси бўйича таваккалчиликни бошқариш стратегиясини тўғрилаб боришлари керак. Стресс тестларининг натижаларидан келиб чиқиб банклар кутилмаган стресс ҳолатларида қўшимча маблағлар билан таъминлаш режаларини ишлаб чиқишлари зарур. Банклар стресс тестлари натижалари ва кўзда тутилмаган молиялашга доир тузилган режалар бўйича банк бошқаруви томонидан қабул қилинган қарорлар ҳақида Марказий банкка маълумотлар тақдим этишлари лозим. Банк Кенгаши ва бошқаруви стресс кўрсаткичлари ва тахминларини ҳамда кўзда тутилмаган молиялаш режаларини етарлилиги ва мувофиқлигини ўрганиб боришлари лозим.



6-БОБ. ЛИКВИДЛИЛИК КЎРСАТКИЧЛАРИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


52. Ликвидлиликни қоплаш меъёри коэффициенти (бундан буён матнда ЛҚМК деб юритилади) юқори ликвидли активларнинг кейинги 30 кун ичидаги жами соф чиқимга нисбати сифатида аниқланади (ЛҚМК = юқори ликвидли активлар/кейинги 30 кун ичидаги жами соф чиқим).

Кейинги 30 кун ичидаги кирим кейинги 30 кун ичидаги чиқимнинг 75 фоизидан ошган тақдирда, кейинги 30 кун ичидаги кирим сифатида кейинги 30 кун ичидаги чиқимнинг 75 фоизи олинади.

Кейинги 30 кун ичидаги кирим ва чиқимнинг қайта ҳисоблаш коэффициенти Марказий банк томонидан ўрнатилади ва мажбуриятларнинг тури ва муддатига боғлиқ бўлади.

ЛҚМК 100 фоиздан кам бўлмаслиги лозим. Ушбу кўрсаткич 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб:

барча валюталарда;

миллий валютада;

хорижий валюталарда (барча хорижий валюталарнинг йиғиндиси) таъминланиши шарт.


52-1. 2020 йил 1 июндан бошлаб банкларнинг юқори ликвидли активлари жами активлардаги улуши кун охирига 10 фоиз миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.

53. СБММК барқарор молиялаштиришнинг мавжуд суммасини барқарор молиялаштиришнинг зарур суммасига нисбати сифатида аниқланади (СБММК = барқарор молиялаштиришнинг мавжуд суммаси/барқарор молиялаштиришнинг зарур суммаси). СБММК ҳисоблаш намунаси мазкур Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган.

СБММК 100 фоиздан кам бўлмаслиги лозим. Ушбу кўрсаткич 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб:

барча валюталарда;

миллий валютада;

хорижий валюталарда (барча хорижий валюталарнинг йиғиндиси) таъминланиши шарт.

СБММК активларни қайтариш муддатларини ҳисобга олган ҳолда, молиялашнинг барқарор ресурслари мавжуд бўлиши учун, шунингдек 1 йилдан ортиқ муддатдаги балансдан ташқари моддалардаги мажбуриятларни қўшиб, ликвидлиликка бўлган талабни (зарур бўлган барқарор молиялаштиришни) қондириш учун керак.


54. Барқарор молиялаштиришнинг мавжуд суммасига қуйидагилар киради:

жами капитал;

амалдаги қайтариш муддати 1 йил ва ундан ортиқ бўлган банк мажбуриятлари;

қайтариш муддати белгиланмаган бошқа депозитлар ва қарз маблағлари суммасининг 30 фоизи;

қайтариш муддати 1 йилдан кам бўлган бошқа депозитлар ва қарз маблағлари суммасининг 30 фоизи.


55. Барқарор молиялаштиришнинг зарур суммасига қуйидагилар киради:

қайтарилишига 1 йил ва ундан ортиқ муддат қолган банк активлари, шу жумладан, муаммоли кредитлар ва номолиявий активлар (ер участкалари, бинолар, мебель, компьютерлар ва автомашиналар);

суд жараёнида бўлган ёки белгиланган тартибда ундирилмаган активлар;

қайтариш муддати 1 йилдан кам бўлган бошқа активлар суммасининг 30 фоизи, қайтариш муддати 1 йилдан кам бўлган ёки муддатсиз ликвидли активлар бундан мустасно;

балансдан ташқари моддаларнинг 15 фоизи, бундан депозит билан таъминланган аккредитивлар ва кафолатлар ҳамда кредит ажратиш бўйича шартли мажбуриятлар мустасно.


7-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


56. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Тижорат банкининг кунлик ликвидлилик

ҳисоботида акс эттирилиши лозим бўлган

МАЪЛУМОТЛАР


1. Жорий активлар:

нақд пул;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги вакиллик ҳисобварағи;

давлат қисқа муддатли облигациялари (гаровга қўйилганлардан ташқари);

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг бошқа қимматли қоғозлари (гаровга қўйилганлардан ташқари);

бошқа тижорат банкларига берилган кредитлар (овернайт);

бошқа тижорат банклардаги вакиллик ҳисобварақлари;

бошқа тижорат банкларидан олинадиган депозитлар;

қайтадиган кредитлар - асосий сумманинг бир қисми;

бошқа активлар.


2. Кутилаётган молиявий манбалар:

депозитларнинг режалаштирилаётган ўсиши;

тўлов муддати келган кредитлар;

бошқа манбалар.


3. Молиялаштириш бўйича кутилаётган талаблар:

янги кредитларни молиялаштириш (кредитлар тури батафсил кўрсатилади);

депозитларнинг чиқиб кетиши (ҳисобварақ тури батафсил кўрсатилади);

асосий воситаларни сотиб олиш;

бошқа мажбуриятлар.


4. Балансдан ташқари моддалар:

молиялаштирилаётган кредит линиялари;

аккредитив бўйича тўловлар;

тўлов муддати келган қимматли қоғозларни сотиб олиш бўйича мажбуриятлар;

тўлов муддати келган чет эл валютасини сотиб олиш бўйича мажбуриятлар;

бошқа моддалар.

5. Етишмаётган ва ортиқча ресурслар - миқдори жорий активлар ва кутилаётган молиявий манбалардан молиялаштириш бўйича кутилаётган талаблар ва балансдан ташқари моддаларни айириш орқали аниқланади.

6. Етишмаётган ва ортиқча ресурслар натижасидан келиб чиқувчи маблағларни жалб қилиш ва инвестициялаш бўйича тавсиялар.






Низомга

2-ИЛОВА



Соф барқарор молиялаштириш меъёри

коэффициентини ҳисоблаш

НАМУНАСИ

Ҳисобварақ


Актив


Мажбурият


1 йилдан

кам

1 йилдан

ортиқ


1 йилдан

кам


1 йилдан

ортиқ


1


50

-

-

50

2


30

-

-

20

3


40

60

10

30

4


30

150

70

120

5


50

75

50

50

6


-

25

60

40

Жами


200

300 (С)

190

310 (D)

           

Барқарор молиялаштиришнинг мавжуд суммаси (D) = 310 + (190 х 30 фоиз) = 367;

Барқарор молиялаштиришнинг зарур суммаси (С) = 300 + (200 х 30 фоиз) = 360;

Соф барқарор молиялаштириш меъёри коэффициенти = 367 / 360 яъни 100 фоиздан баланд.






Низомга

3-ИЛОВА


Тижорат банкларининг талаб қилиб

олингунча мажбуриятлар ҳисобварақлари

РЎЙХАТИ

        

Т/р

Талаб қилиб олингунча мажбуриятлар


Баланс ҳисобварақлари


А


Б


1.

Талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар


20200

2.

Бошқа банкларнинг ҳисобварақлари


21002, 21008

3.

Тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар


22402, 22403, 22405, 22406, 22476

4.

Мижозларнинг бошқа депозитлари


22600 минус 22602, 22628, 22642

5.

Мижозларнинг пластик карталарига ўтказилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварағлари


23100

6.

Клиринг трансакциялари


23200 минус 23206

7.

Ҳукуматга тегишли даромад ва бошқа тушумлар ҳисобварақлари


23400 минус 17500

8.

Мижозларнинг пластик карталаридан келиб тушган тушум


23500 минус 17400

9.

Бошқа мажбуриятлар

29800 минус 29822, 29826, 29830, 29842, 29846


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 17 август, 32-сон, 437-модда





















































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск