язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Фуқаролик ва оила қонунчилиги/ Юридик шахслар тўғрисидаги умумий қоидалар/ Юридик шахсларни вужудга келтириш, қайта ташкил этиш ва тугатиш/ Молия вазирлиги 83-сон, Халқ таълими вазирлиги 37-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 06-3/275-сон "Юридик шахс мақоми бериладиган бюджет ташкилотлари тўғрисидаги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги 04.10.2010 й. Қарори (АВ томонидан 14.10.2010 й. 861-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.10.2010 й.

N 861-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

04.10.2010 й.

N 83


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

04.10.2010 й.

N 37


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

04.10.2010 й.

N 06-3/275


ҚАРОРИ



Юридик шахс мақоми бериладиган бюджет

ташкилотлари тўғрисидаги буйруқни ўз

кучини йўқотган деб топиш ҳақида


(2010 йил 24 октябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 29 мартдаги ПҚ-609-сон "Умумтаълим мактабларининг намунавий штатларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 14-сон, 136-модда), 2007 йил 2 октябрдаги ПҚ-700-сон "Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорлари (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 40-сон, 413-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 майдаги 139-сон "Халқ таълими муассасалари харажатларини молиялаштириш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 46-сон, 504-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 1999 йил 17 декабрда 236, 210 ва 737-сон билан тасдиқланган Юридик шахс мақоми бериладиган бюджет ташкилотлари тўғрисидаги буйруқ (рўйхат рақами 861, 1999 йил 28 декабрь) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Халқ таълими вазири

А. Марахимов

Соғлиқни сақлаш вазири

А. Икрамов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 40-41-сон, 361-модда.