ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджет тизими / Бюджет ташкилотлари, иқтисодиёт соҳалари ва ижтимоий соҳани молиялаштириш /

Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга харажатларни тўлаш учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.08.2014 й. 245-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 29 августдаги

245-сон қарорига

2-ИЛОВА



Бюджет ташкилотлари ва бюджет

маблағлари олувчиларга харажатларни тўлаш

учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан (кейинги ўринларда Давлат бюджети деб аталади) маблағ олувчи бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга харажатларни тўлаш учун рухсатномалар бериш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


харажатларни тўлаш учун рухсатнома (кейинги ўринларда ХТР деб аталади) - бюджет ташкилотига ва бюджет маблағлари олувчи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича Ғазначилик бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар бўйича Ғазначилик бўлинмалари (кейинги ўринларда ҳудудий ғазначилик бўлинмалари деб аталади) томонидан бериладиган, ХТРда кўрсатилган вақт давридан бошлаб бюджет ташкилоти ёки бюджет маблағлари олувчи унинг доирасида молиявий мажбуриятлар қабул қила оладиган ва касса харажатларини амалга ошира оладиган бюджетдан ажратилган маблағлар суммасини акс эттирувчи электрон ҳужжат;

ЎРМВ АТ - бюджет тизими бюджетлари бюджет жараёнини комплекс автоматлаштириш, шу жумладан, бюджет тизими бюджетлари ижроси билан боғлиқ операцияларни акс эттириш учун мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ахборот тизими;


"UzASBO" ДМ - бюджет ташкилотлари томонидан бюджет ҳисоби ва ҳисоботининг юритилишини комплекс автоматлаштириш учун мўлжалланган дастурий мажмуа.


3. Ғазначилик бўлинмалари харажатларнинг белгиланган кетма-кетлигига, шунингдек ойлар бўйича кассали режаларга мувофиқ қабул қилинган молиявий мажбуриятларни бажариш учун Ягона ғазна ҳисобварағида (кейинги ўринларда ЯҒҲ деб аталади) маблағлар етишмаган тақдирда, Давлат бюджети харажатларининг чекланган ҳажмини белгилайдилар ҳамда унинг асосида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга ХТР берадилар.

Бунда ХТР бюджет ташкилотларига уларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга ошириладиган харажатлари бўйича берилмайди.


4. ХТР кассали режалаштириш ва Давлат бюджети пул маблағларини бошқариш натижалари бўйича олинган маълумотлар асосида ЎРМВ АТда шакллантирилади.

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетлари, Тошкент шаҳри шаҳар бюджети ҳамда туманлар ва шаҳарлар бюджетлари даромадлари ва харажатлари ўртасидаги касса узилишларини бартараф этиш мақсадида ХТР бериш муайян даврда тегишли бюджетларга тушиши кутилаётган суммалар доирасида амалга оширилади. Бунда, агар даромадлар тушуми фақат тегишли ойнинг охирида кутилса, ХТР даромадларнинг ҳақиқий тушумига қараб берилади.


5. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар қабул қилинган юридик мажбуриятлар ва берилган ХТРлар доирасида, харажатларнинг белгиланган кетма-кетлигига мувофиқ, кўрсатилган вақт давридан бошлаб молиявий мажбуриятлар қабул қиладилар ҳамда тўловларни амалга оширадилар.



II. ХТР БЕРИШ


6. ХТР ойлик кассали режа кўрсаткичлари ва тегишли бюджетларнинг ғазна ҳисобварағидаги қолдиқларидан келиб чиқиб, ғазначилик бўлинмалари томонидан кунлик, 10 кунлик ёки ойлик асосида берилиши мумкин.

Давлат бюджетидан маблағ олувчи бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга ХТР бериш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схема бўйича амалга оширилади.

7. ХТР суммасини шакллантиришда тўловларнинг қуйидаги кетма-кетлигига риоя қилинади:

иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларга харажатларни молиялаштириш (тўлаш)да - ҳар ойнинг 1 - 4 ва 15 - 18 саналарида;

ягона ижтимоий тўловига харажатларни молиялаштириш (тўлаш)да - ҳар ойнинг 1 - 4 саналарида;

ижтимоий нафақалар (пенсиялар, стипендиялар, 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам ва бошқалар)га харажатларни молиялаштириш (тўлаш)да - ҳар ойнинг 1 - 20 саналарида;

озиқ-овқат ва дори-дармонларга харажатларни молиялаштириш (тўлаш)да;

коммунал хизматлар, ёнилғи ва ёқилғи-мойлаш материалларига харажатларни молиялаштириш (тўлаш)да;

капитал қўйилмаларга харажатларни молиялаштириш (тўлаш)да;

бошқа харажатларни молиялаштириш (тўлаш)да.

Ушбу Низомнинг 6-банди учинчи хатбошида кўрсатилган харажатлар моддалари бўйича бюджет ташкилоти ёки бюджет маблағлари олувчига ХТР бериш тўловларнинг юқорида кўрсатилган кетма-кетлигига риоя қилинган ҳолда бир ойда бир марта берилади. Бунда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги айрим ҳолларда, қонун ҳужжатларида назарда тутилган мақсадларга бюджет маблағларини молиялаштиришнинг (тўлашнинг) шошилинч зарурияти ва асоси бўлганда, бюджет ташкилотларига ёки бюджет маблағлари олувчиларга муддатдан олдин ХТР беришга ҳақлидир.


8. Ғазначилик бўлинмаси бюджет ташкилотига ёки бюджет маблағлари олувчига қуйидаги талабларга риоя қилган ҳолда минус "-" ишорали ХТР беради:

ХТР берилган бюджет ташкилоти ёки бюджет маблағлари олувчи томонидан белгиланган тартибда тегишли харажат моддалари бўйича бюджетдан ажратиладиган маблағлари камайтирилганда, харажатларнинг камайтирилаётган моддалари бўйича юридик ва молиявий мажбуриятлар қабул қилинмаганда (тўловлар бўлмаганда);

бюджет ташкилотининг тегишли харажат моддалари бўйича бюджетдан ажратиладиган маблағлар суммасини камайтириш (аниқлаштириш) учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ёки ҳудудий молия органлари томонидан чора-тадбирлар қабул қилинганда.


9. Ғазначилик бўлинмалари харажатларни молиялаштиришда (тўлашда) ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатиб ўтилган харажатлар кетма-кетлиги ва муддатларини эътиборга олиб қуйидаги усуллардан биридан фойдаланган ҳолда бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга ХТР берадилар:

а) бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга маълум бир давр учун берилган ХТРлар тўғрисида эълонлар (маълумотлар)ни махсус ажратилган жойларда (стендларда, эълонлар доскаларида ва бошқ.) жойлаштириш орқали;

б) бюджет ташкилотлари электрон тарзда ХТРларни қабул қилиши мумкин бўлган, берилган ХТРлар тўғрисида ЎРМВ АТдан "UzASBO" ДМга маълумот тақдим этиш орқали;

в) бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга бюджет маблағлари бўйича тасдиқланган харажатлар сметаси доирасида бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида, мазкур Низомнинг 2-иловасидаги шакл бўйича ХТР тақдим этиш орқали.



III. ЖАВОБГАРЛИК


10. Ғазначилик бўлинмалари тасдиқланган бюджетдан ажратиладиган маблағлар ва жорий ой учун кассали режалаштириш доирасида ХТР бериш учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

11. Бюджет ташкилотларининг ва бюджет маблағлари олувчиларнинг раҳбарлари ва бош ҳисобчилари қонун ҳужжатларига мувофиқ, улар томонидан қабул қилинган юридик мажбуриятлар ва уларга берилган ХТР доирасида молиявий мажбуриятларни қабул қилиш ва касса харажатларини амалга оширишга жавобгардирлар.






Низомга

1-ИЛОВА


Давлат бюджетидан маблағ олувчи бюджет

ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга

харажатларни тўлаш учун рухсатномалар (ХТР) бериш

СХЕМАСИ

Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлари

 



Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағларини олувчилар, Молия вазирлиги ва молия органлари

Вақтинчалик харажатлар сметасини тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш, ЎРМВ АТга киритиш.

Жорий молия йилининг 25 декабрига қадар

Харажатлар сметасини тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш, ЎРМВ АТ киритиш.

Жорий молия йилининг 1 апрелидан кечикмасдан

 

  





  


Ғазначилик бўлинмалари

Бюджетдан ажратилган маблағлар доирасида иқтисодий таснифнинг кодлари бўйича юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш.

Ғазначилик бўлинмасига тақдим этилган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида


 

  




  

Ғазначилик бўлинмалари молия органлари ва даромадлар маъмурлари билан биргаликда

Даромадларни кассали режалаштириш.

Ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 1-кунидан кечикмасдан


Харажатларни кассали режалаштириш.





  




Молия вазирлиги, Молия вазирлигининг Ғазначилиги, ҳудудий органлари ва ғазначилик бўлинмалари

Тегишли бюджетлар даромадлари ва харажатлари ўртасида касса узилишларининг олдини олишни таъминлайдиган ягона ғазна ҳисобварағидаги Давла бюджети маблағларини бошқариш.

Доимий равишда

  




    

Ғазначилик бўлинмалари

Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга ХТР бериш.

Ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 3-кунигача

 

  


   

Ғазначилик бўлинмалари

Қабул қилинган юридик мажбуриятлар ва берилган харажатларни амалга оширишга рухсатномалар доирасида молиявий мажбуриятларни рўйхтдан ўтказиш.

Ғазначилик бўлинмасига тақдим этилган кундан бошлаб кейинги иш кунидан кечикмасдан


 

  






  

Низомга

2-ИЛОВА



201__ йил ________ ойи учун харажатларни тўлаш учун

РУХСАТНОМА (ХТР)

____-сон

Ташкилот номи


Ғазначилик бўлинмаси номи


Шахсий ғазна ҳисобварағи


ХТР берилган сана

201__ йил "___" ___________

       



(минг сўмда)

Харажатлар тури


_________ ойи


Харажатлар

сметаси


ХТР


Харажатларнинг 1-гуруҳи




Харажатларнинг 2-гуруҳи




Харажатларнинг 3-гуруҳи




Харажатларнинг 4-гуруҳи




ЖАМИ:




Ғазначилик бўлинмаси ходими*




(имзо)


*) ХТР ташкилотга "UzASBO" ДМдан фойдаланган ҳолда электрон кўринишда берилган ҳолда ёки маълум бир давр учун ХТР берилганлиги тўғрисидаги эълон (маълумот) махсус ажратилган жойларда (стендлар, эълонлар доскалари ва бошқ.) жойлаштирилганида ғазначилик бўлинмаси ходимининг имзоси қўйилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 8 сентябрь, 36-сон, 454-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 8-сон, 93-модда







































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск