Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат дастурлари, концепциялари ва уларни амалга ошириш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.03.2009 й. ПҚ-1073-сон "Кризисга қарши дастурга киритилган қўшимча инфратузилма объектлари бўйича лойиҳаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

17.03.2009 й.

N ПҚ-1073



КРИЗИСГА ҚАРШИ ДАСТУРГА КИРИТИЛГАН

ҚЎШИМЧА ИНФРАТУЗИЛМА ОБЪЕКТЛАРИ

БЎЙИЧА ЛОЙИҲАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қўшимча инфратузилма объектлари бўйича лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш, шу асосда иқтисодиётнинг тезкор ривожланишини ҳамда республика минтақаларининг табиий ва иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланишни таъминлайдиган замонавий ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани шакллантириш, шунингдек янги иш ўринларини ташкил этиш, аҳолининг даромадлари ҳамда турмуш даражасини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектлар билан биргаликда ишлаб чиқилган 2009 йилда қўшимча инфратузилма объектларини қуриш ва ишга туширишни жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар Дастури маъқуллансин. У қуйидагиларни ўз ичига олади:

Кризисга қарши дастурга киритилган, 2009 йилда ишга тушириладиган қўшимча ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектлари рўйхати 1, 1а, 1б ва 2-иловаларга* мувофиқ;

2009 йилда Кризисга қарши дастурга киритилган инфратузилма объектлари бўйича лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш чора-тадбирлари 3-иловага* мувофиқ.

Лойиҳаларнинг буюртмачилари - вазирликлар ва идоралар, хўжалик юритувчи субъектлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2009 йилнинг 1 апрелигача бўлган муддатда 1, 1а, 1б ва 2-иловаларга киритилган лойиҳалар бўйича белгиланган тартибда лойиҳа-смета ҳужжатларининг ишлаб чиқилиши ва экспертизаси якунланишини, танлов савдолари ўтказилиши ва молиялашнинг очилишини таъминласин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда Кризисга қарши дастурга киритилган қўшимча ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектларини қуриш ҳамда ишга тушириш лойиҳалари амалга оширилишини жадаллаштириш чора-тадбирларининг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқсин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, дастурий чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этаётган вазирликлар, идоралар, хўжалик юритувчи субъектлар ва корхоналар раҳбарлари зиммасига 1 ва 2-иловаларда кўрсатилган қўшимча ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектларини белгиланган муддатларда қуриш ҳамда ишга туширишни таъминлаш учун шахсий жавобгарлик юклансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатларга биноан 4-иловада* кўрсатилган телекоммуникация тармоқлари ва иншоотларини модернизациялаш ҳамда ривожлантириш лойиҳалари доирасида импорт қилинадиган ускуналар, дастурий аппарат воситалари ва материаллар 2010 йилнинг 1 январигача божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.


5. Вазирлар Маҳкамаси 2009 йилда қўшимча ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектлари қурилиши ҳамда ишга туширилишини жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар Дастурининг амалга оширилиши тўғрисида вазирликлар ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ҳисоботларини ҳар ой Президиум мажлисларида кўриб чиққан ҳолда унинг қатъий назоратга олинишини таъминласин.


6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 12-сон, 129-модда.











































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск