Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат дастурлари, концепциялари ва уларни амалга ошириш /

Ўзбекистон Республикаси кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш Давлат дастури (ЎзР ВМ 28.08.1995 й. 344-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 28 августдаги

344-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси кичик бизнес ва хусусий

тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш

ДАВЛАТ ДАСТУРИ



КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ЙЎНАЛИШЛАРИ


I. КИРИШ


Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларнинг бош мақсади очиқ ташқи сиёсатли, барқарор ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини кучли демократик ҳуқуқий давлатни ва фуқаролар жамиятини қуриш ҳисобланади. Республикада бозор қайта ўзгартиришлари қатъий ва изчил амалга оширилмоқда.

Давлатга тегишли тураржой тўлиқ хусусийлаштирилди, натижада салкам 1,1 млн. квартира аниқ эгалари қўлига тегди. Кичик хусусийлаштириш тугалланди. Савдо, маиший хизмат кўрсатиш объектлари, унча катта бўлмаган корхоналар амалда тўлиқ хусусий мулк қўлига ўтди. Агрофирмалар, деҳқон хўжаликлари ва нодавлат мулк шаклидаги хўжалик бирлашмаларининг бошқа турларини ташкил этиш ҳисобига қишлоқ хўжалигини давлат тасарруфидан чиқариш кенг кўламда олиб борилмоқда. Хусусий тадбиркорлик субъектлари сони салкам 300 мингтани ташкил этади, шу жумладан, улардан 220 мингдан ортиғи якка тартибдаги меҳнат фаолияти патентлари билан ишламоқда.

Қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш ва ривожлантириш давом этмоқда. Республика фонд биржаси орқали 157,7 млн. сўмлик 342,1 минг акция сотилди. Очиқ турдаги акционерлик жамиятларининг умумий сони 3569 тани ташкил этди. Банк ва кредит-пул тизими такомиллаштирилмоқда. Халқаро банклар ва суғурта компаниялари республикада ўз фаолиятини кучайтирмоқда.

Мазкур Давлат дастури бозор қайта ўзгартиришлари жараёнларини жадаллаштириш мақсадида чора-тадбирлар мажмуини назарда тутади ва республикада, айниқса қишлоқда кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришнинг асосий мақсадлари, вазифалари, йўналишларини белгилайди.

Дастурнинг бош мақсадлари қуйидагилар ҳисобланади:

- аҳолининг кенг табақаларини бозор фаолиятига олиб кириш, боқимандачилик, истеъмолчилик психологиясини бартараф қилиш, тадбиркорлик, хусусий бизнес билан фаол шуғулланиш истаги "касаллигини" юқтириш;

- қишлоқ хўжалиги қайта қурилаётганлиги муносабати билан ишсиз қолаётган кишиларни иш билан таъминлаш мақсадида қишлоқда янги иш ўринлари ташкил этиш;

- қишлоқда бозор муносабатлари ва инфраструктурани жадал ривожлантириш, рақобатни ривожлантириш учун шарт-шароитларни таъминлаш;

- хизматлар ҳажмини, айниқса банк, аудиторлик, консалтинг, воситачилик фаолияти билан боғлиқ илм-фанни кўп талаб қиладиган хизматлар ҳажмини кескин ошириш;

- хўжаликни юритиш самарадорлигини оширишни, ички бозор товарлар билан тўлдирилишини ва ишлаб чиқаришнинг экспортга йўналтирилганлигини таъминловчи унчалик катта бўлмаган, мослашувчан ишлаб чиқаришлар, кичик ва хусусий корхоналарни жорий қилиш.

Дастур давлатнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши, ташаббусли, яратувчи бозор жараёни асосида Ўзбекистон аҳолисининг кенг табақалари томонидан амалга оширилади. Дастур тўртта қисмни  кичик бизнесни ривожлантириш, айниқса қишлоқда фаол ривожлантириш ва фаолият кўрсатиши учун бозор инфраструктураси ва шарт-шароитлар яратиш, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари, молиявий таъминот ва ташкилий тадбирлар қисмларини ўз ичига олади.



II. БОЗОР ИНФРАСТРУКТУРАСИНИ ҲАМДА КИЧИК

БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ШАРТ-ШАРОИТЛАРИНИ

ЯРАТИШ


1. Қишлоқда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ишлаб чиқариш инфраструктурасини устувор ривожлантириш амалга оширилади. Бунда асосий эътибор мелиорация, гидротехника, электр энергияси иншоотлари ва тармоқларини ривожлантиришга, ерларни суғоришга, эрозияга қарши тадбирларни амалга оширишга, кўп йиллик кўчатлар экиш, саноатнинг қайта ишловчи корхоналарини қуриш ва техника билан қайта ускуналашга қаратилади. Қишлоқ жойларда кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун зарур бўлган муҳандислик ва ишлаб чиқариш инфраструктураси объектлари, водопроводлар, канализация тизими ва иншоотлари, газ ва электр таъминоти тармоқлари, йўллар, телекоммуникация тизимлари устувор кўрилади. Қишлоқда ишлаб чиқариш инфраструктурасини шакллантириш давлат дастури ва маҳаллий дастурларга мувофиқ амалга оширилади.


2. Қишлоқда бозор инфраструктурасини ташкил этиш ва уни жадал яратиш жараёнларини бошқариш, уни жаҳон иқтисодиёти талабларига мослаштириш мақсадида республика вилоятларида бозор қайта ўзгартиришларини давлат йўли билан қўллаб-қувватлашни таъминлашга, бозор инфраструктурасини ривожлантиришнинг самарали тизимини шакллантиришга, республика ички ва ташқи иқтисодий хўжалик алоқаларини мувофиқлаштириш ва ривожлантиришга даъват этилган Тадбиркорлик департаментлари ташкил этилади.

Хусусий тадбиркорликни ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш фонди (Бизнес-фонд)нинг хусусий тадбиркорларга ва кичик бизнесга кредитлар бериш, шу жумладан, имтиёзли кредитлар бериш асосида инвестиция лойиҳаларини маблағ билан таъминлашни, уларнинг устав сармояларида иштирок этишни, маслаҳат ва ахборот хизматлари шаклида техник ёрдам кўрсатишни амалга оширувчи ҳудудий тармоқлари ривожланади. Хусусий тадбиркорликни ва кичик бизнесни суғурта йўли билан ҳимоя қилиш бўйича ҳудудий агентликлар ташкил этилади. Бу агентликлар тадбиркорлик таваккалчиликларини имтиёзли шартларда суғурта йўли билан ҳимоя қилган, тўланмаган қарзлар учун қарздорларнинг жавобгарлигини суғурта қилган, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантиришга йўналтирилаётган чет эл инвестициялари суғурта йўли билан ҳимоя қилинишини таъминлаган ҳолда кичик ва хусусий корхоналарнинг кредитлар, шу жумладан, имтиёзли кредитлар олишлари учун инвестиция лойиҳаларини баҳолайдилар ва экспертизадан ўтказадилар. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватловчи бошқа фондлар, суғурта муассасалари ташкил этилади.

Республика минтақаларида давлат органларида тадбиркорлик тузилмалари манфаатларини ифодалайдиган, бозор конъюнктурасини ўрганишда, ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлаш ва тарқатишда, корхоналарни рўйхатга олишда, янгидан ташкил этилаётган корхоналар таъсис ҳужжатларини тайёрлашда, юридик ва техник маслаҳатлар беришда кўмаклашадиган "Тадбиркорлар палатаси" ташкил этилади.

Қишлоқда қишлоқ жойлардаги кичик ва хусусий корхоналарга ресурс таъминотида, маҳсулотни сотишда ва транспорт хизмати кўрсатишда ёрдам берадиган, маҳсулотни сақлаш, қайта ишлаш ва сотишни амалга оширадиган, аҳолига коммунал, маиший, тузатиш-қурилиш хизматлари кўрсатадиган, жамоа, деҳқон хўжаликлари аъзолари, шахсий ёрдамчи хўжаликлар эгаларини ўқитадиган, ахборот таъминоти ва юридик маслаҳат хизматларини кўрсатадиган Бизнес марказлар ташкил этилмоқда.

Хусусий қўйилмаларга асосланган, илғор технологик асбоб-ускуналар, хом ашё ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш учун бутловчи буюмларни сотиб олиш учун маблағларни биринчи навбатда мақсадли айирбошлаш ҳуқуқига эга бўлган агроинвестиция фирмалари ташкил этилмоқда, контрактлар Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги органларида рухсат берувчи тартибларсиз рўйхатдан ўтказилмоқда. Фаолият турлари бўйича майда ишлаб чиқарувчиларнинг уюшмаларини ташкил этишга ёрдам берилмоқда, бу уюшмалар ўз манфаатларини жамоа йўли билан ҳимоя қилиши, хўжалик юритишнинг илғор усулларини ейиши лозим.

Кредит муассасаларини ривожлантириш, ихтисослашган тижорат банклари тармоғини, шу жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида инвестиция фаолиятини амалга ошириш учун хорижий сармоя иштирок этган тижорат банклари тармоғини кенгайтириш давом этмоқда. Савдо уйлари, инвестиция компаниялари, инвестиция воситачилари, фонд дўконлари, клиринг ва агентлик тармоқлари фаолияти кенгайтирилмоқда. Кичик ва хусусий корхоналарни ахборот билан таъминлашда, бозор конъюнктурасини ўрганаётган, бозор имкониятларига ахборот хизмати кўрсатишни таклиф этаётган хусусий корхоналар ишида, тармоқлараро маълумотлар банкини яратишда ёрдам берилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосили нобудгарчилигига йўл қўймаслик, унинг тўсиқсиз қабул қилиниши, сақланиши ва кейинчалик истеъмол тармоғида тақсимланишини таъминлаш мақсадида кичик ва хусусий улгуржи-воситачилик тузилмалари, ихтисослашган бозорлар, улгуржи дқконлар, базалар, сақлаш жойлари, омборхоналар жадаллик билан ривожлантирилмоқда. Деҳқон (фермер) хўжаликларини қишлоқ хўжалиги экинларининг юқори нав уруғлари ва экиш материаллари билан ўз вақтида таъминлаш учун қишлоқ жойларда уруғ етиштирадиган ҳамда уларни сотадиган уруғчилик корхоналари ташкил этилмоқда. Қишлоқдаги тадбиркорларга тузатиш-тиклаш, агрокимё, зооветеринария ва хизматларнинг бошқа турларини кўрсатадиган агросервис корхоналари ташкил этилмоқда.


3. Давлат миграция жараёнларини қишлоқ фойдасига ўзгартиришга демография сиёсати ўтказилишини, оилани ҳар томонлама ривожлантириш учун ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлар яратилишини, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун шарт-шароитларни таъминлаш ва уни рағбатлантириш йўли билан аҳолини иш билан таъминлашни амалга оширади. Аҳолининг қишлоқда ўрнашиб қолиш жараёнини рағбатлантириш ва уни кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорлик соҳасидаги ишга жалб қилиш мақсадида қишлоқ жойларда шаҳарга нисбатан (аҳоли жон боши ҳисобига) тураржой, таълим, маданият ва спорт, соғлиқни сақлаш объектларини қуришда, газлаштириш, сув ва электр таъминотида, телефонлаштиришда, алоқада, коммунал объектларни қуришда, радио ва телевидение хизматларида афзалликлар яратиш назарда тутилади.

Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш чоғида ижтимоий соҳани ривожлантиришга инвестициялар улушини, шу жумладан, хорижий инвестицияларни жалб қилиш, ижтимоий соҳа объектларини аҳоли эҳтиёжларини қондириш бўйича фаолиятни ташкил этиш учун кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига бериш йўли билан ижтимоий соҳани қўллаб-қувватлаш тадбирлари амалга оширилмоқда.



III. КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ

ДАВЛАТ ЙЎЛИ БИЛАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ


1. Тадбиркорлик муҳитини яратишнинг устувор йўналиши қишлоқ жойларда билим ва меҳнатни кўп талаб қиладиган хизмат соҳасини жадал ривожлантиришни, интенсив деҳқончиликка ўтишни, қишлоқ ижтимоий-ишлаб чиқариш инфраструктурасини ривожлантиришни, қишлоқ жойларда экология талаблари таъминланишини, шунингдек аҳолининг зарур ҳаракатчанлигини таъминловчи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини яратиш ҳисобланади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш, халқ истеъмол товарлари, ишлаб чиқариш-техник мақсадлардаги маҳсулотлар, қурилиш материаллари ишлаб чиқарадиган, шунингдек қурилиш фаолиятини амалга ошираётган, тузатиш, тузатиш-қурилиш, маиший ва коммунал хизматлар кўрсатаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳар томонлама қўллаб-қувватланади. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни шакллантириш ҳамда ривожлантириш жараёнларини давлат томонидан тартибга солиш таъсир этишнинг иқтисодий чора-тадбирлари асосида амалга оширилади. Бунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида ишлаб чиқаришнинг оқилона жамланиши, ихтисослашуви ва жойлашиши қарор топиши, ишлаб чиқариш кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик эҳтиёжларидан келиб чиқиб қайта йўналтирилиши муносабати билан инвестициялар тузилмаси ўзгариши таъминланади.

Акцияларнинг опцион пакетларини сотиш тизими қўлланилади ва акцияларни хусусий инвесторларга (аҳолига) сотиш квоталари белгиланади. Қишлоқда давлат мулкини хусусий мулк қилиб сотиш, кимошди савдолари ва танловлар орқали давлат тасарруфидан чиқариш ҳамда хусусийлаштириш усулларини кенг ривожлантириш, хусусийлаштирилаётган савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси, тураржой объектлари жойлашган ер майдонларини сотиш давом этади. Қишлоқ хўжалиги ерларини мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан муддатсиз фойдаланишга бериш бўйича кимошди савдолари ва танловларни ўтказиш амалиёти кенгаяди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантиришга оид қонун ҳужжатлари қабул қилинади, амалдаги норматив-ҳуқуқий механизм такомиллаштирилади. Мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар тенглиги таъминланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан устувор маҳсулот турларига киритилган давлат эҳтиёжлари учун сотиб олинадиган ва етказиб бериладиган маҳсулот турлари бўйича шартномаларни шакллантириш, тақсимлаш ва тузишда давлат эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган мазкур маҳсулот тури умумий ҳажмининг камида 15 фоизи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўтказиладиган танловлар асосида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларида тақсимланади.

Норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилмоқда ва мулкда давлат улуши бўлган корхоналарни бошқариш ҳуқуқини нодавлат тузилмаларига (хўжалик уюшмаларига) бериш тизимидан давлат мулкини бошқаришнинг траст шартномалари тизимига ўтиш амалга оширилмоқда. Турли мулкчилик ва ташкилий шаклларга эга бўлган корхоналар намунавий таъсис ҳужжатлари пакетлари тасдиқланмоқда. Тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи асосий қонун ҳужжатларини ягона талқин қилувчи шарҳлар тайёрланмоқда. Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш  тармоқ ва минтақa дастурларини ишлаб чиқиш, корхоналарнинг давлат билан маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш шартномаларини тузишларига оид танловларни ўтказиш бўйича методик материаллар тайёрланмоқда.


2. Давлат бошқаруви органлари кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини замонавий асбоб-ускуналар билан таъминлашда, технопарклар, лизинг корхоналари, бизнес-инкубаторлар, ишлаб чиқариш-технология марказлари тармоқларини ва инфраструктуранинг бошқа объектларини яратишда ёрдам беришга оид чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқишни амалга оширмоқдалар.

Давлат органлари кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун ишлаб чиқаришни жойлаштириш ҳамда ихтисослаштирилган асбоб-ускуналар ва бошқа маҳсулот турларини етказиб беришга оид тадбирларни амалга оширадилар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари маҳсулотларини сотиш бўйича ихтисослаштирилган улгуржи бозорлар, ярмаркаларни уюштириш ва улар фаолиятларини ташкил қилишда, шу жумладан бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, ишлаб чиқариш ва ёрдамчи биноларни, давлат мулки бўлган бошқа мол-мулкни бериш йўли билан кўмаклашадилар. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ишлаб чиқариш-технология жиҳатдан қўллаб-қувватлаш  имтиёзли шартларда амалга оширилиши мумкин. Бунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига нисбатан ишлаб чиқариш-технологик қўллаб-қувватлашни амалга ошираётган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда имтиёзлардан фойдаланадилар.

Қишлоқ жойларда рақобатга бардошли маҳсулотларни ишлаб чиқаришни, экспорт ҳажмини кўпайтиришни, ишлаб чиқариш чиқимларини камайтиришни, ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланишни яхшилашни, қишлоқда қўшимча иш ўринлари ташкил этишни таъминлайдиган ишлаб чиқаришларни ташкил этиш лойиҳаларига биринчи навбатда ёрдам берилади. Иқтисодиётнинг устувор соҳаларида ва энг аввало қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳамда қайта ишлаш, озиқ-овқат, саноат товарлари, халқ истеъмол товарлари, дори-дармонлар ва тиббиёт асбоб-ускуналарини ишлаб чиқариш, коммунал ва маиший хизматлар кўрсатиш, тураржой, ишлаб чиқариш ва ижтимоий мақсадлардаги объектларни қуриш, инновация фаолияти ва илм-фанни кўп талаб қиладиган ишлаб чиқаришларни ташкил этиш соҳасида кичик бизнес ва хусусий корхоналарга имтиёзлар ва афзалликлар берилади. Қишлоқ хўжалиги хом ашёси ва маҳаллий хом ашёни қайта ишлаш учун замонавий технологик асбоб-ускуналар тўпламларини етказиб бериш ташкил этилади, кооперацияланган сервис хизмати тизими ташкил этилади. Мини заводлар ва мини технологияларни тайёрловчи ишлаб чиқаришлар ташкил этилади.

Илмий-техника ва ишлаб чиқариш базасини мустаҳкамлаш, стандартлар ва маҳсулотлар сифати соҳасидаги тартибга солишлар йўли билан кичик бизнес ва хусусий корхоналар ишлаб чиқарадиган товарларнинг рақобатга бардошлилигини ошириш чора-тадбирлари тизими ишлаб чиқилмоқда. Кичик ва хусусий корхоналарни жадал техник қайта жиҳозлаш рағбатлантирилади. Технологик инкубаторлар моделлари, қайта ишловчи ва маҳсулотнинг янги турларини ишлаб чиқарувчи корхоналар намунавий лойиҳалари яратилмоқда, уларни кенг жорий қилиш ва янги технологиялар шароитларида йўналиш бўйича ўқитиш ташкил этилади. Кейинчалик кичик ва хусусий тадбиркорларга сотиш учун тамоман янги маҳсулотни ишлаб чиқариш технологияси лицензияларини сотиб олиш амалга оширилади.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш учун фойдаланилмаётган бинолар белгиланган тартибда ижарага берилади, тугалланмаган қурилишнинг ишлаб чиқариш объектлари ва фойдаланилмаётган асбоб-ускуналари кимошди савдолари ва танловлар орқали сотилади. Қишлоқдаги давлат мулки объектларини маҳаллий аҳолига тегишли бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига устувор бериш мақсадида давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш чоғида давлат мулкини сотиш бўйича ёпиқ танловлар ўтказилади. Тўхтатиб қўйилган ва фойдаланилаётган асосий фондларни ва ишлаб чиқариш қувватларини, шунингдек ижтимоий инфраструктура объектларини кичик ва хусусий тадбиркорларга сотиш ташкил этилади.

Корхоналарнинг молиявий имкониятларини баҳолашни, бозор талабларини ҳисобга олган ҳолда уларни техник, технологик ва ташкилий-иқтисодий қайта ўзгартириш режаларини ишлаб чиқишни назарда тутувчи хусусийлаштиришдан кейинги даврда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг хўжалик юритувчи субъектлари барқарорлигини таъминлаш учун корхоналарни қайта тузиш ва қайта таъмирлашни маблағ билан қўллаб-қувватлаш тартиби жорий этилади. Кейинчалик ишлаб чиқаришда жорий этиш учун асбоб-ускуналар ва мини технологияларнинг, шу жумладан, чет эл асбоб-ускуналари ва мини технологияларининг доимий ишловчи кўргазмалари ташкил этилади.


3. Давлат органлари янги илмий-техника инфраструктураси, шу жумладан, фанга ва илмий ишлаб чиқаришга, кичик ва хусусий фирмаларга, компанияларга, марказларга хизмат кўрсатувчи ёрдамчи, функционал, илмий ишлаб чиқариш инфраструктураси барпо этилишига кўмаклашади.

Кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ахборот хизмати кўрсатиш имтиёзли шартларда амалга оширилади. Кредит муассасалари, қимматли қоғозлар бозорининг аҳволи ва акциялар котировкаси тўғрисидаги ахборот, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар ва эҳтимол тутилган шериклар ҳақидаги ахборот эълон қилинади. Маркетинг, бошқарув маслаҳати, аудит, реклама, контроллинг, ташқи иқтисодий операциялар соҳасида ихтисослаштирилган кичик ва хусусий корхоналар тизими янада ривожланади. Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш муаммолари бўйича илмий, маълумотнома ва ўқув адабиёти, ҳар чоракда чиқадиган "Хусусийлаштириш" бюллетени, комплект асбоб-ускуналар каталоглари, бизнес-каталоглар нашр этилади.


4. Ижтимоий ҳимоя қилиш тизимидан ижтимоий кафолатлар ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларини аниқ фарқлашни назарда тутувчи принципиал янги тизимга ўтиш мақсадида амалдаги қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритилади. Бунда даражалар (корхона, ҳудуд, республика) бўйича табақалаштирилган ижтимоий кафолатлар барча фуқароларга, шу жумладан, кичик ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланувчи фуқароларга зарур минимумда берилиши белгиланади. Ижтимоий кафолатлар таркиби, тузилмаси ва миқдорлари Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгиланади. Даражалар бўйича табақалаштирилган ижтимоий қўллаб-қувватлаш, биринчидан, муайян муддатга берилади, иккинчидан, тегишли бюджетнинг аҳволи билан тўлиқ боғлиқ бўлади, учинчидан, иқтисодий ислоҳотнинг у ёки бу босқичида шаклланган шарт-шароитларга боғлиқ бўлади. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш қонун ҳужжатлари билан ҳам, давлат ҳокимияти ва бошқаруви маҳаллий органларининг, корхоналарнинг эгалари ва раҳбарларининг қарорлари билан ҳам амалга оширилиши мумкин.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан "Корхоналар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган ижтимоий кафолатлар ижро этилиши устидан самарали назорат таъминланади. Мажбурий тиббий суғурта масалаларига алоҳида эътибор берилади. "Мажбурий тиббий суғурта тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда ва Олий Мажлисга киритилади. Мажбурий тиббий суғуртадан тушадган маблағларни ҳисобга олган ҳолда давлат бюджетида соғлиқни сақлашга харажатлар тузилмаси қайта кўриб чиқилмоқда ва тегишлича, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига солиқ солиш даражасини пасайтириш имконияти кўриб чиқилади.

Қишлоқда аҳолининг иш билан таъминланиши муаммосига алоҳида эътибор берилади. "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида" янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда ва кўриб чиқиш учун Олий Мажлисга киритилади. Ушбу Қонунда ишлаб чиқаришнинг қайта тузилиши натижасида бўшаб қолган ходимларга ижтимоий кафолатлар берилишини таъминлаш, аҳолининг иш билан таъминланганлиги ҳолатига боғлиқ равишда муайян ҳудудларда қисқартирилган иш вақти жорий этиш имконияти, янги иш жойлари ташкил этиш бўйича иш берувчиларнинг чиқимларини қисман хусусий тадбиркорликни ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш фонди томонидан компенсация қилиш ва бўшатилиши керак бўлган шахсларни қайта ўқитиш бўйича ўқув тузилмалари ташкил этиш назарда тутилади.


5. Давлат кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантиришни таъминлайди. Аҳолини иш билан таъминлаш дастури доирасида амалга оширилаётган кадрларни қайта тайёрлаш тизими кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш эҳтиёжларини кўзлаб қайта йўналтирилади. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи муассасалар ва ташкилотлар амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда имтиёзлардан фойдаланадилар. Касбга йўллаш тизими ташкил этилади, бизнес-инкубаторлар барпо этилади.

Барча олий ва ўрта ўқув юртларида бажарилиши мажбурий бўлган қишлоқ ёшларини ўқишга қабул қилиш бўйича квота белгиланади. Квоталаш тартиби ва шартлари, кадрлар тайёрлаш ва битирувчилардан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик тизимида фойдаланиш Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Давлат ўқув юртларида тадбиркорлик тузилмалари учун мутахассислар ва кичик кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш республика ва маҳаллий бюджетлар ҳисобидан, шунингдек ўқув юртлари билан корхоналар ўртасида тузиладиган контракт асосида амалга оширилади. Мутахассислар ва ишчилар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш мажбурий ҳисобланади ҳамда давлат органлари томонидан кўрсатилган муддатларда вақти-вақти билан амалга оширилади. Ходимларни қaйтa тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш шартномалари бажарилмаган тақдирда кичик ва хусусий корхоналар моддий харажатларни Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда тегишли бюджетга тўлайдилар.


6. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт-импорт операцияларида қатнашишини кенгайтириш, шунингдек ушбу субъектларнинг ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишда, халқаро кўргазмалар ва ярмаркаларда иштирок этиши бўйича чора-тадбирлар амалга оширилади. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка хорижий сармоя инвестиция лойиҳалари, чет элда реклама ташкил этиш асосида жалб этилади. Чет эл инвестициялари очиқ тендер асосида давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнида ҳамда махсус инвестиция савдолари орқали, шунингдек бошқа усуллар ва механизмлар воситасида жалб этилади. Чет эл инвесторлари жалб қилинган ҳолда техникавий ёрдам дастурлари доирасида пилот лойиҳалари амалга оширилади, янги илмий-техника инфраструктураси фанга ва фирмалар, компаниялар, марказларнинг илмий ишлаб чиқаришига хизмат кўрсатувчи ёрдамчи, функционал, илмий-ишлаб чиқариш инфраструктураси ташкил этилади. Тарифли божхона бошқаруви такомиллаштирилади.



IV. ДАВЛАТ ДАСТУРИНИ АМАЛГА

ОШИРИШНИ МОЛИЯВИЙ ТАЪМИНЛАШ


1. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни рағбатлантириш бўйича давлат томонидан маблағ билан таъминлаш иқтисодиётнинг нормал мавжуд бўлиши учун зарур бўлган ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфраструктурани барпо этиш қисми бўйича бюджет маблағлари ҳисобидан, шунингдек давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнида олинган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади. Ушбу мақсадларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига имтиёзлар беришда пайдо бўладиган бюджетнинг, кредит, суғурта муассасалари ва корхоналарининг йўқотишларини компенсация қилишга, кредитларга кафолат беришга ва тадбиркорлар фаолиятини суғурта қилишга даъват этилган хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш фонди (Бизнес-фонд) ташкил этилди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш ҳам тўғридан-тўғри, ҳам билвосита (имтиёзли солиқ солиш) маблағ билан таъминлаш йўли билан республика ва маҳаллий бюджетларнинг маблағларини, жамоат жамғармалари маблағларини жалб этиш, тижорат банклари томонидан кредит инвестицияси бериш, чет эл ва тадбиркорлик сармоясини инвестиция жараёнига жалб этиш, шунингдек хусусий ҳайр-эҳсон ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, водопроводлар, канализация тизимлари ва иншоотлари, газ ва электр таъминоти тармоқлари, йўллар қурилиши, ҳудудларни ободонлаштириш, шунингдек ижтимоий инфраструктурани  таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт объектларини, меҳнат кучлари ортиқча бўлган қишлоқларда эса уй-жой қуриш учун зарур бўлган қишлоқ жойларда муҳандислик ва ишлаб чиқариш инфраструктураси объектлари қурилишини маблағ билан таъминлаш ушбу объектларни ривожлантиришнинг тегишли давлат дастурлари доирасида устун даражада тегишли бюджетлар ва бюджетдан ташқари фондлар ҳисобидан, шунингдек давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан олинадиган маблағларнинг 20 фоизини ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга йўналтириш ҳисобидан амалга оширилади. Мақсадли давлат марказлаштирилган сармоя қўйилмаларини қишлоқда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик инфраструктурасини ривожлантиришга тақсимлаш давлат ҳокимияти ва бошқаруви маҳаллий органларига юкланади.

Мелиоратив, гидротехника, электр энергетикаси иншоотлари ва тармоқлари қурилиши, ерларга сув чиқариш, экологик ва эрозияга қарши чора-тадбирларни амалга ошириш, кимёвий мелиорация, кўп йиллик кўчатлар экиш, қайта ишлаш саноати корхоналари қурилиши ва уларни техника билан қайта жиҳозлаш, деҳқон (фермер) хўжаликлари, жамоа корхоналари ва бошқа корхоналарни ривожлантиришга кўмаклашиш, қишлоқ жойларда ишлаб чиқариш инфраструктурасини шакллантириш тегишли давлат дастурларига мувофиқ амалга оширилади.

Қишлоқ жойларда ижтимоий-маданий ва спорт мақсадларидаги барча муассасаларга, шу жумладан, ногиронлар ва меҳнат фаҳрийлари уйлари, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари харажатлари, шунингдек жисмоний тарбия-спорт тадбирлари ўтказишга сарфланадиган харажатлар устун даражада бюджетдан маблағ билан таъминланади.

Солиқ солиш тартиби, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини солиқ тўлашдан озод қилиш, уларни тўлашни кечиктириш ва бўлиб-бўлиб тўлаш солиқ қонунчилигига мувофиқ белгиланади. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига солиқ кредити бериш тизими жорий этилади, шунингдек давлат тасарруфидан чиқарилган ва хусусийлаштирилган мулкдан ва табиий ресурслардан самарали фойдаланишни тартибга солувчи солиқлар жорий этилади.


2. Улуш қўшиб қатнашиш шартларида ва кредит бериш шаклида давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан олинган маблағлар устун даражада инфраструктурани ривожлантиришга, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишларини ривожлантиришга йўналтирилади. Бизнес-фондга давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнида олинган маблағларнинг 50 фоизи берилади.


3. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига, кредит ташкилотларига тегишли фарқ Бизнес-фонд маблағлари ҳисобидан компенсация қилинган ҳолда, имтиёзли фоизли ставкалар бўйича кредит берилиши мумкин. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига имтиёзли шартларда кредит берувчи кредит ташкилотлари имтиёзлардан қонунчиликда белгиланган тартибда фойдаланадилар. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан банкларга тўланадиган кредитлар тўланмаслиги таваккалчилигини мажбурий суғурта қилиш тизими жорий этилади. Бунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг кредитларни ва кредитлардан фойдаланганлик учун фоизларни суғурта шартномасида белгиланган муддат давомида ўз вақтида ва тўлиқ тўлаш ҳақидаги жавобгарлиги суғурта объекти ҳисобланади.


4. Тадбиркорлик сармоясини инвестиция жараёнига жалб этиш мақсадида кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари уларга молиявий ёрдам кўрсатиш йўли билан кўрсатиб ўтилган жамиятлар қатнашчиларининг вақтинча бўш пул маблағларини жамлаш учун кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ўзаро кредит бериш жамиятини тузадилар, манбалари ҳақида декларация тўлдирилмайдиган хусусий маблағларга асосланган агроинвестиция фирмалари ташкил этилади.

Кичик ва хусусий тадбиркорликнинг хусусийлаштирилган корхоналари ва субъектлари асосий ишлаб чиқариш фондларини тезликда янгилаш учун асосий фондларнинг тегишли турлари учун белгиланган нормадан икки баравар кўп бўлмаган миқдорда ажратмаларни ишлаб чиқариш чиқимларига тегишли деб ҳисоблаган ҳолда асосий ишлаб чиқариш фондларини жадал амортизация қилиш қўлланилади. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини жадал амортизация қилиш механизмини қўллаш билан бир қаторда амортизация ажратмаси сифатида, уч йилдан ортиқ хизмат қилган асосий фондларнинг дастлабки қийматининг 50 фоизигача ҳисобдан чиқариб ташлашнинг қўшимча тизими жорий этилади.


5. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг илгари хусусийлаштирилган корхоналари ва субъектларининг тўловга қобилиятини тиклашнинг ҳақиқий имкониятларига баҳо беришга асосланган ҳамда уларнинг молия-хўжалик фаолиятини давом эттиришга қаратилган қарздорларнинг қарзни тўлай олмаслиги санацияси тизими шакллантирилади. Қарзни тўлай олмайдиган қарздорларнинг мол-мулкини хусусийлаштириш ҳамда умумий ишлаб чиқариш тузилмаси таркибида ҳақиқий банкротларни аниқлаш мақсадида ишлаб чиқариш объектларини майдалаштириш чора-тадбирлари амалга оширилади.

Қарздорларнинг мол-мулкини кредиторларга бериш йўли билан тўловларни тартибга солиш имкониятини таъминловчи махсус қимматли қоғозлар жорий этилади. Хусусийлаштиришга ва иқтисодиётни таркибий қайта қуришга принципиал янги ёндашувлар амалга оширилади. Бунда ёмон ишловчи корхоналарнинг мол-мулки янги бозор шароитларида ишлашга мослашган юқори самарали корхоналарга ўтади. Қисман банкрот бўлиш тартиби юритилади.



V. ДАСТУРНИНГ БАЖАРИЛИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш Давлат дастурининг бажарилиши давлат бошқаруви органлари, фаолияти мақсади тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва инвестиция бериш ҳисобланган нодавлат тузилмалар, шунингдек жамоат ташкилотлари томонидан амалга оширилади. Давлат бошқаруви маҳаллий органлари бунда асосий ўрин тутишлари керак. Бунда шуни ҳисобга олиш керакки, дастур энг аввало маъмурий-буйруқбозлик чора-тадбирларига эмас, балки иқтисодий таъсир кўрсатиш чораларига таянади, энг аввало тадбиркорлик тузилмаларини қўллаб-қувватлаш учун зарур булган ташкилий тузилмалар, механизмлар ва шарт-шароитлар барпо этилишига йўналтирилган ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш Давлат дастурини амалга ошириш бўйича тадбирларнинг рўёбга чиқарилишини ўз ичига олади.






I ИЛОВА


Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни

ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат

дастурини амалга ошириш бўйича

чора-тадбирлар

Тадбирлар


Муддати


Бажарувчилар


1


2

3

I. КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК

ИНФРАСТРУКТУРАСИНИ ЯРАТИШ

1. Давлат мулки объектларини сотиш комиссияларини тузиш


1995 йил

1996 йил

Давлат мулки қўмитаси, ҳокимликлар

2. Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасининг хусусийлаштирилган объектлари жойлашган ер майдонларини сотиш бўйича махсус комиссиялар тузиш


доимо

Давлат мулки қўмитаси, ҳокимликлар

3. Ер майдонларини мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан муддатсиз фойдаланишга сотиш бўйича комиссиялар ташкил этиш


доимо

Давлат мулки қўмитаси, ҳокимликлар

4. Тугатилаётган корхоналар ва банкротга учраган корхоналар мулкини сотиш бўйича кимошди савдолари ва танловлар ташкил этиш


1995-1996

йиллар

Давлат мулки қўмитаси, ҳокимликлар,

тармоқ органлари

5. Қурилиши тугалланмаган объектларни, автотранспорт ва ускуналарни сотиш бўйича кимошди савдолари ва танловлар ташкил этиш


доимо

Тармоқ органлари, ҳокимликлар, Давлат мулки қўмитаси

6. Давлатга тегишли акцияларни сотиш бўйича инвестиция савдоларини (шу жумладан, хорижий инвесторлар иштирокида) ташкил этиш


1995-1996

йиллар

Давлат мулки қўмитаси, ҳокимликлар, тармоқ органлари

7. Акциялар пакетларини тендер бўйича сотишни ташкил этиш


1995-1996

йиллар

Давлат мулки қўмитаси, хўжалик уюшмалари

8. Инвестиция муассасалари ташкил этиш:


инвестиция компаниялари     23

                                                     5


инвестиция фондлари              2


траст компаниялар                  2


фонд дўконлари ва                   28

брокерлик идоралари тармоқларини

кенгайтириш                             10

Республика ҳудудида хорижий эмитентларнинг қимматли қоғозлари бозорини ва Ўзбекистон республика эмитентлари акцияларини хорижий эмитентларга сотишни ташкил этиш


Қимматли қоғозларнинг иккиламчи бозорини ташкил этиш


1995

1996


1995


1995

1996

1995


1996

1995

1996


Давлат мулки қўмитаси, ҳокимликлар, вазирликлар, тадбиркорлик тузилмалари

Давлат мулки қўмитаси, фонд биржаси, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги (ТИАВ)

Фонд биржаси, Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги

9. Қимматли қоғозлар билан операциялар ўтказиш бўйича ҳисоб-китоб клиринг марказини ташкил этиш


1995 декабрь

Миллий депозитарий,

Давлат мулки қўмитаси

10. Вилоятларда Республика фонд биржаси филиалларини ташкил этиш

                                           7

                                           7


1995

1996

"Тошкент" РФБ, Давлат мулки қўмитаси, ҳокимликлар, тадбиркорлик тузилмалари

11.Депозитарий филиалларини ташкил этиш

                                          3

                                          7


1995

1996

"Вақт" миллий депозитарийси, Давлат мулки қўмитаси, ҳокимликлар, тадбиркорлик тузилмалари


12. "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмасида ва товар-хом ашё биржасида (товарлар ва хом ашё ресурслари мавжудлиги, нархлар) маълумотлар банкини ташкил этиш ва ушбу ахборотлар билан мижозларни таъминлаш. Товар-хом ашё ресурсларини улгуржи сотиш бўйича ярмаркалар, кўргазмалар ўтказиш товар-хом ашё ресурслари сотиш бўйича майда улгуржи дўконлар тармоқларини ривожлантириш, шу жумладан, қишлоқ жойларда ҳам ривожлантириш


1995 йил

ноябрь




доимо

"Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси, тадбиркорлар уюшмаси, Бизнес-фонд, хўжалик уюшмалари, Ўзбекбирлашув

13. Мижозларга хизмат кўрсатиш тармоқларини яратиш


1995

1996

"Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооп. қўмитаси, "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси, "Ўзавтосаноат", "Ўзкимёсаноат" уюшмалари, хўжалик уюшмалари


14. Кичик ва хусусий тадбиркорлик соҳасига импортнинг ўрнини босувчи технологиялар ва ишлаб чиқаришларни (қуёш ва шамол энергиясидан фойдаланиш, ўсимликлардан дори-дармонлар тайёрлаш технологияси ва бошқалар)ни жорий қилишнинг мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш


1995 йил охиригачa

Фан ва техника давлат қўмитаси (ФТДҚ), хўжалик уюшмалари

15. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш мақсадида илғор технология асбоб-ускуналари сотиб олиш учун аҳолининг шахсий маблағларига асосланган агроинновация фирмалари ташкил этишга ва ишлашига ёрдам кўрсатиш


доимо

ҳокимликлар, Бизнес-фонд, ТИАВ, Молия вазирлиги, банклар

16. Мулкчиликнинг ҳар қандай шаклидаги хусусий ва кичик корхоналарни ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари сифатида рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш


1996

ТИАВ, Адлия вазирлиги, ҳокимликлар

II. КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ ДАВЛАТ

ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛAШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

1. "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш


1995 йил август

Адлия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Бизнес-фонд, тадбиркорлар уюшмаси


2. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчиликка ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш


зарур бўлган ҳолларда

Адлия вазирлиги, Марказий Банк Адлия вазирлиги, "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси


3. Олий Мажлисга "Акционерларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунни киритиш


1995 йил август-сентябрь


Адлия вазирдиги, Давлат мулки қўмитаси, Бизнес-фонд, Тадбиркорлар уюшмаси


4. Хусусий ва кичик корхоналарнинг маҳсулотларини реклама қилиш учун "Ўзэкспомарказ" имкониятларидан фойдаланиш юзасидан ҳукуматга киритиш учун таклифлар тайёрлаш


1995 йил охиригача

ТИАВ, хўжалик уюшмалари, "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси

5. МДҲ мамлакатларида савдо уйлари ва ҳисоб-китоб-клиринг марказлари ташкил этиш


1995-1996 йиллар

"Ўзбексавдо" давлат уюшмаси, ТИАВ, "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси, Ўзбекбирлашув, "Ўзтайёрловсавдо" уюшмаси, хўжалик уюшмалари


6. Лизинг корхоналар ташкил этишда кўмаклашиш ва уларни техника ва ускуналар, шунингдек ҳам ватанимиз, ҳам чет эл технологиялари тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш


1995 йил охиригача

Бизнес-фонд, ТИАВ, "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Марказий банк, Илмий-техника ахбороти давлат фонди

7. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналари учун замонавий мини асбоб-ускуналар ва технология линиялaри ишлаб чиқаришни ташкил этиш


1996

Машинасозлик тармоқлари,

ФТДК, ФА

8. Тадбиркорларга манзилли ахборот хизмати кўрсатиш учун илмий-маслаҳат фирмалари ташкил этиш, тадбиркорлар томонидан фан ва техника объектлари уларнинг сўровлари бўйича селектив танлаб олинишини таъминловчи янги техника ва технологиялар тўғрисидаги маълумотлар базалари ва банклари ташкил этиш


1995 йил охиригача

Бизнес-фонд, Илмий-техника ахбороти давлат фонди, ФТДК, ФА, "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Тадбиркорлар уюшмаси


9. Давлат эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматларнинг умумий ҳажмидан камида 15 фоизини кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларида танлов асосида жойлаштириш


доимо

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси, хўжалик уюшмалари


10. Давлат мулкини, асосий фондларнинг айрим турларини, консервацияланган ёки консервация қилишга тайёрланаётган ускуналарни, фойдаланилмаётган ишлаб чиқаришлар ва ишлаб чиқариш қувватларини, шунингдек ижтимоий инфраструктура объектларини аниқлаш ва кичик ҳамда хусусий тадбиркорларга сотиш


доимо

Давлат мулки қўмитаси, хўжалик уюшмалари, ҳокимликлар

11. Жойларда бозор инновация муассасалари (бeзнес-инкубаторлар, технопарклар, лизинг корхоналари, ишлаб чиқариш-технология марказлари, фирмалар, деҳкон бизнес-марказлари)ни ташкил этиш


1995 йил охиригача

Бизнес-фондлар, ҳокимликлар, тадбиркорлар уюшмаси, хўжалик уюшмалари, Давлат мулки қўмитаси


12. Маҳаллий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда замонавий бизнес асослари бўйича тадбиркорлар тайёрлаш марказлaрининг қуйидаги турларини ташкил этиш:

      а) икки йиллик бизнес мактаби;

      б) бизнес-инкубаторлар;

      в) технопарклар;

      г) доимо ишловчи семинарлар (қишлоқ жойларда).


1995 йил, сентябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Тадбиркорлар уюшмаси, Бизнес-фонд


13. Хунар-техника билим юртларини бозор касб-корлиги мутахассислари тайёрлаш учун қайта ўзгартириш


1995 йил, сентябрь

Халқ таълими вазирлиги

14. Бозор йўналиши мутахассисликлари бўйича ишлаб турган олий ва ўрта махсус ўқув юртларини қайта ихтисослаштириш ва янгиларини ташкил этиш


1995 йил, сентябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

15. Тадбиркорлик бўйича ихтисослаштирилган адабиётларни тайёрлаш ва чиқариш


1995 йил, ноябрь

Давлат матбуот қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

16. Тадбиркорлик асослари курсини мактаб дастурига киритиш


1995 йил, сентябрь

Халқ таълими вазирлиги

17. Олий ўқув юртлари, техникумлар, ҳунар-техника билим юртлари, коллежлар учун маҳаллий шароитларга мослаштирилган тадбиркорлик бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш


1995 йил, сентябрь

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бизнес-фонд, Тадбиркорлар уюшмаси

18. Қишлоқ тадбиркори учун норматив услубий ва ўқув материaлларини давлат тилида тайёрлаш


1995 йил, декабрь

Адлия вазирлиги, Тадбиркорлар уюшмаси, Давлат матбуот қўмитаси

19. Ташқи иқтисодий алоқаларнинг барча шакллари бўйича ўқишга ва тажриба ўрганишга юбориш


доимо

ТИАВ, ТИВ, Давлат мулки қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


20. Минтақадаги хизмат кўрсатиш ва кундалик ва аҳоли жон бошига талаб қилинaдиган товарлар, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ички бозори аҳволини ўрганиш, товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишга бўлган эҳтиёжларни ва уларни ишлаб чиқаришни кўпайтириш истиқболларини баҳолаш


ҳар чоракда

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, ҳокимликлар, қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзмаишийхизмат" уюшмаси

21. Хўжалик юритувчи тадбиркорлар тажрибасини ўрганиш ва уни телерадиоэшиттиришлар воситаси ҳамда маҳаллий матбуотда эълон қилиш орқали тарғиб қилиш


доимо

"Ўздавтелерадио" компанияси, Давлат матбуот қўмитаси, ҳокимликлар

22. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи мини-корхоналар тармоқларини кенгайтириш стратегиясини ишлаб чиқиш


1995 йил, август-декабрь

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, ҳокимликлар, қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзмевасабзавотузумсaноат", "Озиқ-овқатсаноат", "Ёғмойтамакисаноат", "Ўзтайёрловсавдо" уюшмаси, Ўзбекбирлашув


23. Малака даражасини ва ишлаб чиқариш эҳтиёжини ҳисобга олиб меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш дастурларини ишлаб чиқиш


1995 йил, декабрь

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, ҳокимликлар, қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, "Ўзмевасабзавотузумсаноат", "Ёғмойтамакисаноат" уюшмалари, Меҳнат вазирлиги


24. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик жамиятлари субъектлари қатнашчиларининг вақтинча бўш пул маблағларини тўплаш учун ўзаро кредитлаш жамиятларини ташкил этишга кўмаклашиш


доимо

ҳокимликлар, Бизнес-фонд, Тадбиркорлар уюшмаси

25. Тадбиркорларнинг ҳудудий палаталарини ташкил этиш


1996 йил

ҳокимликлар, Бизнес-фонд


26. Тадбиркорлик гильдияларини ташкил этиш


1995 йил

Тадбиркорлар уюшмаси,

Бизнес-фонд


27. Амалдаги ижтимоий ҳимоялашдан ижтимоий кафолат вa ижтимоий қўллаб-қувватлаш  тизимига ўтиш тамойилини тайёрлаш


1995 йил, октябрь

Меҳнат вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси, "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Тадбиркорлар уюшмаси


28. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидан бўшаб қолган ёшларни ва шахсларни ташкил этилаётган кичик ва хусусий ишлаб чиқаришларга жалб қилиш


доимо

Ижтимоий таъминот вазирлиги, Молия вазирлиги, ҳокимликлар, Касаба уюшмалари Федерацияси, хўжалик уюшмалари


29. Мажбурий тиббий суғурта тўғрисидаги қонун лойиҳасини тайёрлаш


1995 йил, октябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси


30. "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги қонунни тайёрлаш


1995 йил октябрь-ноябрь

Меҳнат вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси, Молия вазирлиги, Aдлия вазирлиги, ФА


31. Адлия вазирлигининг тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ҳуқуқий бюллетенини нашр этиш


ҳар

чоракда

Адлия вазирлиги

32. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш муаммолари бўйича илмий ва ахборот-маълумотнома адабиётларини нашр этиш


ҳар

чоракда

Бизнес-фонд, Тадбиркорлик уюшмаси, хўжалик уюшмалари, Давлат мулки қўмитаси


33. Ҳар чораклик "Хусусийлаштириш" бюллетенини нашр этиш


ҳар

чоракда

Давлат мулки қўмитаси,

Бизнес-фонд

34. Мулкчиликнинг ҳар қандай шаклларидаги хусусий ва кичик корхоналарни ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари сифатида рўйхатдан ўтказиш тартибини соддалаштириш


1996 йил

ТИАВ, Адлия вазирлиги, ҳокимликлар


35. Қишлоқ тадбиркори учун маълумотлар банки бўлган маркетинг марказлари ташкил этиш


1996 йил

Бизнес-фонд, ҳокимликлар,

Илмий-техника ахбороти давлат фонди, Давлат матбуот қўмитаси, "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси, Тадбиркорлар уюшмаси


36. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни тарғиб қилиш бўйича реклама-ахборот дастурларини ташкил этиш


1995 йил

охиригача

Давлат матбуот қўмитаси, "Ўздавтелерадио" компанияси, Бизнес-фонд, Тадбиркорлар жамияти, хўжалик уюшмалари


37. Кичик ва хусусий тадбиркорларга аудиторлик, консалтинг ва ахборот-ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш учун консалтинг компаниялари ва фирмалари тармоқларини ташкил этишга кўмаклашиш


1995 йил

Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, ҳокимликлар, Давлат мулки қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Бизнес-фонд, ФТДҚ


38. Тариф, бож тартибини жорий қилиш


1995 йил

Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси


III. ДАСТУРНИ МАБЛАҒ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

1. Хусусий тадбиркорлик вa кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш фондининг вилоят филиалларини ташкил этиш


1995 йил, сентябрь

Бизнес-фонд, Давлат мулки қўмитаси, ҳокимликлар

2. "Мадад" суғурта агентлигининг ҳудудий бўлинмаларини ташкил этиш


1995 йил, сентябрь

"Мадад" суғурта агентлиги, Бизнес-фонд, ҳокимликлар


3. Ер банкини ташкил этиш


1996 йил

Вазирлар Маҳкамаси, Марказий банк


4. Республика минтақаларида "Хусусийлаштиришбанк" филиалларини ташкил этиш


1995-1996 йиллар

Хусусийбанк, Давлат мулки қўмитаси, "Ўзсаноатқурилишбанк", банк муассислари


IV. ДАСТУРНИНГ БАЖАРИЛИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

1. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг тармоқ ва ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш, уларнинг бажарилишини назорат қилишни ташкил этиш


1995 йил

сентябрь

ҳокимликлар, Давлат мулки қўмитаси, "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Бeзнес-фонд, Тадбиркорлар уюшмаси



























Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск