язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Давлат дастурлари, концепциялари ва уларни амалга ошириш/ Ижтимоий соҳа/ Соғлом авлод Давлат дастури (ЎзР ВМ 15.02.2000 й. 46-сон қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 15 февралдаги

46-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Соғлом авлод"

ДАВЛАТ ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирлар номи


Бажариш

муддати


Масъул

бажарувчилар


2000

йилга

харажат-

лар (млн.

сўм)


Маблағ билан

таъминлаш манбалари


Тақдим этилаётган

ҳужжатнинг шакли,

амалга ошириш механизми

ва кутилаётган натижа


    

I. СОҒЛОМ ОИЛАНИ ШАКЛЛАНТИРИШ УЧУН ШАРТ-ШАРОИТЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ВА ОИЛАДА ЮКСАК МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ МУҲИТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

    

1.

Соғлом авлод шакллантиришга доир комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. У қуйидагиларни ўз ичига олади:

қариндош билан никоҳга кириш ва эрта никоҳга киришнинг олдини олиш;

аҳолининг барча қатламларида, айниқса ёшлар орасида репродуктив соғлиқ ва соғлом оила ташкил этиш бўйича кенг тушунтириш ишлари олиб бориш;

репродуктив соғлиқ ва соғлом оилани шакллантириш масалаларида эркакларнинг роли ва масъулиятини ошириш;

оиланинг уйғун ривожланишини кенг тарғиб қилишда вазирликлар ва идораларнинг, ҳокимликлар, жамоат, диний, ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотларнинг ва жамғармаларнинг иштирокини таъминлаш

Навбатдаги йилнинг 1 январигача ҳар йили ишлаб чиқиш. Амалга ошириш  доимий равишда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги,  Мудофаа вазирлиги, Адлия вазирлиги, "Ўзтелерадио" компанияси, ЎзА, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, "Соғлом авлод учун" жамғармаси, Мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти, жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар, жамғармалар


100,0

Ажратилган маблағлар доирасида бюджет, "Соғлом авлод учун" жамғармаси, халқаро, жамоат ташкилотлари ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар, жамғармалар маблағлари

Манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг буйруқлари, ҳокимликларнинг қарорлари, жамоат ташкилотлари ва жамғармалар бошқарувлари қарорлари билан расмийлаштирилган комплекс чора-тадбирлар.

Аёллар ва болаларнинг соғлиғини яхшилаш, оналар ва болалар ўлимини, туғма ногиронликни камайтириш, миллатнинг генофондини яхшилаш

2.

Акушерлик ва гинекология илмий-тадқиқот институти ҳузурида Инсон репродукцияси марказини ташкил этиш


2000 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Акушерлик ва гинекология илмий-тадқиқот институти


20,0

Бажарувчиларнинг бюджетдан ташқари ўз манбалари ва банкнинг кредитлари

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи. Аҳолининг репродуктив соғлиғини яхшилаш


3.

Қуйидагилар ҳузурида:

Тошкент шаҳар ҳокимлиги марказий касалхонаси ва Собир Раҳимов туманидаги 52-поликлиниканинг амбулатория бўлими ҳузурида;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказий касалхоналари ва поликлиникалар амбулатория бўлимлари ҳузурида Аёллар марказининиг турғун бўлимларини очиш


2000 йил

III чорак




2000  2005 йиллар

Тошкент шаҳар ҳокимлиги




Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари


250,0

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва

Тошкент шаҳар ҳокимликлари маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қарори. Аёлларнинг санитария маданиятини, тиббий билимларини ошириш, ҳуқуқий маслаҳатлар ва даволаш-диагностика ёрдами олиш

4.

Фуқаролик ҳолатларини қайд қилиш бўлимлари ҳузурида ёшларни оила қуришга тайёрлаш бўйича доимий ишловчи курслар ташкил этиш (ҳуқуқшунослар, психологлар, гинекологлар ва бошқа мутахассисларнинг маслаҳатлари).


2000 йил

II чоракдан бошлаб

Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, "Оила" маркази, "Ибн Сино" жамғармаси


1,15

Ажратилган маблағлар доирасида бюджет


Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашни яхшилаш

5.

Ёш оилани патронажлаштиришни ташкил этиш ва амалга ошириш (Тошкент шаҳрида пилот лойиҳаси)


2000 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, "Соғлом авлод учун" жамғармаси


0,4


"Соғлом авлод учун" жамғармаси, Тошкент шаҳар ҳокимликлари маблағлари

Гуруҳли тренинглар ташкил этиш. Чақалоқлар ва эмизикли болалар касалликларининг олдини олиш.


6.

Ҳар бир патронажлаштириладиган оила учун оиланинг мақбул таркибини шакллантириш, уни соғломлаштириш ва профилактика дастурини ишлаб чиқиш:

Тошкент шаҳри мисолида;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда


ишлаб чиқиш  2000 йил

I ярим йиллик;

амалга ошириш  2000  2005 йиллар ишлаб чиқиш  2000 йил

II ярим йиллик;

амалга ошириш  2001  2005 йиллар


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, "Соғлом авлод учун", "Камолот" жамғармалари


1,38

"Соғлом авлод учун" жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари маблағлари


Фертиль ёшдаги аёллар ва болаларнинг ҳаёт фаровонлиги ва соғлиғини яхшилаш

7.

Оила кодексига мувофиқ никоҳгача тиббий кўрикдан ўтиш тизимини барпо этиш ва уни ўтказишда тиббий хизматларни кенгайтириш, биргаликдаги оилавий ҳаётнинг дастлабки беш йилида диспансер назоратини ташкил этиш

2000 йил

II чоракдан бошлаб

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, соғлиқни сақлаш бошқармалари, Адлия вазирлиги, "Соғлом авлод учун" жамғармаси


254,2


Ажратилган маблағлар доирасида бюджет, "Соғлом авлод учун" жамғармаси маблағлари

Адлия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг никоҳгача тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш тўғрисидаги қўшма буйруғи. Соғлом бола туғилишининг тиббий-маслаҳат асосини яратиш

8.

Айрим минтақаларда тиббий-ижтимоий патронаж бригадалари томонидан болалар, ўсмирлар ва фарзанд кўриш ёшидаги аёлларни ялпи диспансер назоратидан ўтказиш ҳисобига тиббий-ижтимоий патронаж тизими фаолиятини кенгайтириш


доимий равишда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, "Соғлом авлод учун", жамғармаси


15,4




Маҳаллий бюджетлар ва "Соғлом авлод учун" жамғармаси маблағлари

Ўсиб келаётган авлод ва фарзанд кўриш ёшидаги аёлларнинг соғлиғини аниқлаш. Турли касалликларнинг олдини олиш ва дастлабки профилактикаси. Уйларда ижтимоий ва тиббий ёрдам кўрсатиш. Тиббий-ижтимоий патронажнинг ўтказилган тадқиқотлари натижалари бўйича амалий семинарлар ташкил этиш


9.

Республиканинг чекка туманларида темир йўл поездларининг ихтисослаштирилган вагонларида зарур тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатган ҳолда "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг даволаш-санитария хизмати томонидан "Соғлом авлод учун" жамғармаси тиббий-ижтимоий патронаж бригадалари (автоамбулаториялар) билан биргаликда оилаларни, шу жумладан, болаларни пухта кўрикдан ўтказиш


доимий равишда

"Соғлом авлод учун", жамғармаси, "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси, "Ўзавтотранс", Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


20,0


Бажарувчиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари


Вилоятларда ўсиб келаётган авлод ва фарзанд кўриш ёшидаги аёллар соғлиғи ҳолатини аниқлаш. Турли касалликларнинг олдини олиш ва дастлабки профилактикаси


10.

Иккита бир хил жинсдаги боласи бўлган оилалар учун боланинг жинсини эрта аниқлаш (ҳомиладорликнинг 810 ҳафтасигача) технологияларини жорий этиш


2000 йил

II чорак

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


37,5


Ажратилган маблағлар доирасида бюджет

Исталмаган жинсдаги бола туғилишининг олдини олиш, туғилишни қисқартириш


11.

Суд тартиботида исбот қилинган ота-оналарнинг эрта ёки қариндошлик никоҳлари, алкоголизм ва гиёҳвандлиги оқибатида болалар ногирон бўлган тақдирда болаликдан ногирон болалардан воз кечувчи оилаларнинг алимент тўлаши тизимини ишлаб чиқиш


2000 йил

III чорак

Адлия вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Молия вазирлиги, "Соғлом авлод учун" жамғармаси



Ажратилган маблағлар доирасида бюджет

Вазирлар Маҳкамасининг қарори.

Соғлом бола туғилиши учун ота-оналарнинг масъулиятини ошириш. Ногирон болалар туғилишини қисқартириш


12.

Суд тартиботида исбот қилинган ота-оналарнинг эрта ёки қариндошлик никоҳлари, алкоголизм ва гиёҳвандлиги оқибатида болалар ногирон бўлган тақдирда, ота-оналар ажрашганда болаликдан ногиронларга алиментлар миқдорини кўпайтиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш


2000 йил

III чорак

Адлия вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Молия вазирлиги, "Соғлом авлод учун" жамғармаси



Ажратилган маблағлар доирасида бюджет

Вазирлар Маҳкамасининг қарори.

Эрта ва қариндош-уруғчилик никоҳларининг, ота-оналар алкоголизми ва гиёҳвандлигининг, ногирон болалар туғилишининг олдини олиш

13.

Тиббиёт муассасалари ва тиббий ходимларнинг айби билан (суд тартиботида исбот қилинган) болаликдан ногирон бола туғилганда уларнинг моддий жавобгарлиги тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва жорий этиш


2000 йил

III чорак

Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Молия вазирлиги, "Соғлом авлод учун" жамғармаси



Ажратилган маблағлар доирасида бюджет

Вазирлар Маҳкамасининг қарори.

Соғлом бола туғилиши учун тиббиёт ходимларининг жавобгарлигини ошириш

14.

Кам таъминланган оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш бўйича хайрия тадбирларини ташкил этиш


2000 йил

"Наврўз" жамғармаси

40,0

"Наврўз" жамғармаси

"Наврўз" жамғармаси режаси

15.

"Меҳрибонлик" уйларида тарбияланган ота-онасиз етим ёш келин-куёвларнинг уй-жой олишлари учун фоизсиз ссуда бериш тизимини жорий этиш


норматив базани ишлаб чиқиш  2000 йил

II чорак

Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Марказий банк, "Тошкентуйжойжамғармабанк", Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Хотин-қизлар қўмитаси




Норматив базани ишлаб чиқиш. Аҳолининг кам таъминланган қатламларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш

16.

"Меҳрибонлик" уйларида тарбияланган, ота-онаси ва уй-жойи бўлмаганлар учун "Мурувват" ёшлар ётоқхоналари ташкил этиш тўғрисидаги таклифни ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш


ишлаб чиқиш  2000 йил

III чорак;

амалга ошириш  2001  2005 йиллар

Халқ таълими вазирлиги,  Молия вазирлиги, Болалар жамғармаси, "Соғлом авлод учун" жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари



"Соғлом авлод учун" жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари маблағлари


Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси. "Меҳрибонлик" уйларида тарбияланганларнинг уй-жой-маиший шароитларини яратиш


17.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда силга қарши кураш дастурини (1997 йил 1 декабрдаги 575/193-сон) амалга оширишни давом эттириш


доимий равишда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Соғлом авлод учун" жамғармаси, пульмонология ва фтизиатрия илмий-тадқиқот институти


11,55 (70 минг АҚШ доллари)


"Соғлом авлод учун" жамғармаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги маблағлари


Пульмонология илмий-тадқиқот институти ва Наманган силга қарши кураш диспансери кўчма флюорография қурилмаларидан фойдаланиш


18.

Аҳоли ва маҳалла ёшлари орасида соғлом авлодни тарбиялашни тарғиб қилишни кучайтириш бўйича қуйидаги мавзуларда суҳбатлар туркумлари, учрашувлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш:

"Ҳаёт соғлом болалар билан гулгун", "Соғлом авлод  келажакнинг гарови", "Соғлом болалар  келажакка ишончнинг гарови", "Эр-хотиннинг оиладаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари доирасини белгилаш"


Ҳамма маҳаллаларда, йил давомида, доимий равишда

"Маҳалла" жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, "Соғлом авлод учун" жамғармаси, "Оила" маркази, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, никоҳдан ўтказиш органлари

1,3


Бажарувчилар ва ҳомийлар маблағлари

Маҳалла қўмиталарининг тадбирларни ўтказиш бўйича аёлларнинг режа-жадваллари. Соғлом авлодни тарбиялаш психологияси масалалари бўйича аёлларнинг хабардорлигини ошириш. Оила аъзоларининг маданияти ва масъулиятини ошириш. Болаларда асаб касалликларининг олдини олиш

19.

Қашқадарё вилоятида ЮНИСЕФ билан биргаликда "Сигис" (турмуш маданияти ва гигиенаси) дастурини амалга ошириш


2000 йил

ЮНИСЕФ, "Оила" маркази

0,2

(1 минг АҚШ доллари)

ЮНИСЕФ

Дастурни амалга ошириш натижалари бўйича таҳлилий ахборот. Яшаш жойи бўйича санитария-гигиена аҳволини яхшилаш

20.

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари,  Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликларининг соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари лавозимини мавжуд штатлар доирасида тиклаш


2000 йил

Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари



Ажратилган маблағлар доирасида бюджет

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори.

Она ва бола соғлиғини муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштиришни яхшилаш


   

II. ДАВЛАТ, ЖАМИЯТ ВА ОИЛАНИНГ СОҒЛОМ АВЛОД ТУҒИЛИШИГА

ЭЪТИБОРИ ВА ҒАМХЎРЛИГИНИ КУЧАЙТИРИШ

    

21.

Қуйидагиларни ўз ичига олувчи репродуктив соғлиқни яхшилаш ва соғлом бола туғилиши учун шарт-шароитларни шакллантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш:

эрта никоҳларнинг, кичик, катта ва кекса ёшдаги аёлларнинг ҳомиладорлиги ва туғишининг олдини олиш;

тез-тез, қайта-қайта ва кўп туғадиган аёлларнинг ҳомиладорлиги ва туғишнинг олдини олиш;

туғишлар орасидаги мақбул оралиқни яратиш, камида 34 йил;

номақбул ҳомиладорликнинг олдини олиш учун контрацепциянинг замонавий усулларини кенг қўллаш


доимий равишда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликларининг соғлиқни сақлаш бошқармалари, "Соғлом авлод учун" жамғармаси


200,0


Ажратилган маблағлар доирасида бюджет,

"Соғлом авлод учун" жамғармаси маблағлари


Репродуктив соғлиқни яхшилаш ва соғлом бола туғилиши учун шарт-шароитларни шакллантириш чора-тадбирлари дастури. Аёллар ва болалар соғлиғини яхшилаш, оналар ва болалар ўлимини, туғма ногиронликни камайтириш, миллатнинг генофондини яхшилаш

22.

"Она ва бола скрининги" дастурини амалга ошириш чора-тадбирларини рўёбга чиқариш


20002005 йиллар

Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Соғлом авлод учун" жамғармаси, Республика скрининг маркази


132,0 (800 минг АҚШ доллари)

Ажратилган маблағлар доирасида бюджет


Дастурлар бажарилиши устидан ҳар чоракдаги мониторинг

23.

Наманган, Термиз, Бухоро, Қарши ва Самарқандда скрининг марказлари ташкил этиш ва уларни асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш


2000 йил



Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Соғлом авлод учун" жамғармаси, Республика скрининг маркази


101,5 (615 минг АҚШ доллари)


"Соғлом авлод учун" жамғармаси ва ҳамкорлар маблағлари

Ногирон болалар туғилишини аниқлаш ва олдини олиш

24.

Республика скрининг маркази биносини мукаммал таъмирлашни тугаллаш ва очиш


2000 йил

Тошкент шаҳар, Тошкент ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари, "Соғлом авлод учун" жамғармаси


30,0


"Соғлом авлод учун" жамғармаси маблағлари

Дастурни амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш

25.

Текшириладиган биологик материалларни ўз вақтида етказиш учун скрининг марказларини автомобиль транспорти билан таъминлаш

2000 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари

16,2

Ажратилган маблағлар доирасида бюджет

Тадқиқ этиладиган биологик материал ўрганилишини жадал таъминлаш

26.

Қуйидагиларни:

Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳузуридаги перинаталь марказни қуриш ва тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш;

Акушерлик ва гинекология илмий-тадқиқот институти ҳузурида поликлиникалар қуриш;

"8 март" санаторийсида даволаш-диагностика корпуси қуриш


2000 йил

IV чорак



2000 йил

IV чорак


2000 йил

IV чорак


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги



Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Тошкентуйжойинвестқурилиш" корпорацияси, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон курортлар бошқармаси


643,6

(3,2 млн. АҚШ доллари)


165,7



60,0

Бюджет, хорижий кредит




Ажратилган маблағлар доирасида бюджет


Касаба уюшмалари маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори.

Оналар ва болаларга диагностика ва даволаш-профилактика ёрдами кўрсатишни яхшилаш.

Аёллар ва болаларни даволаш учун шарт-шароитлар ва имкониятларни яхшилаш


27.

Навоий вилоятидаги Нурота марказий туман касалхонаси туғруқхона комплексини тиббий-асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш


2000 йил


Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Молия вазирлиги

198,0 (1,2 млн. АҚШ доллари)


Бюджет, хорижий кредит

Навоий вилояти ҳокимлиги қарори.

Ҳомиладор, янги туққан аёлларга ва чақалоқларга даволаш-диагностика ёрдами кўрсатишни яхшилаш


28.

Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида "Она ва бола" объекти қурилишини тугаллаш


2000 - 2001 йиллар

Фарғона вилояти ҳокимлиги


20,0

"Соғлом авлод учун" жамғармаси, Фарғона вилояти ҳокимлиги маблағлари


Болаларни соғломлаштириш ва даволаш учун шарт-шароитлар яратиш


29.

"Соғлом авлод учун" жамғармаси линияси бўйича тушган 3,5 млн. АҚШ доллари миқдоридаги мурувват ёрдамини туғишга кўмаклашиш ва болалар муассасаларини тиббий асбоб-ускуналар, дори-дармонлар ва асбоблар билан таъминлашга йўналтириш

2000 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Соғлом авлод учун" жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва  Тошкент шаҳар ҳокимликлари


577,5

(3,5 млн. АҚШ доллари)

Шериклар ва "Соғлом авлод учун" жамғармаси маблағлари

Болалар ва оналарга тиббий ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш, ижтимоий хавф гуруҳларида молиявий муаммоларни камайтириш


30.

Болалар, туғишга кўмаклашиш муассасалари ва оилаларда она сути билан озиқлантиришни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш дастурларини жорий этишни кенгайтириш


доимий равишда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Педиатрия илмий-тадқиқот институти, Акушерлик ва гинекология илмий-тадқиқот институти, Хотин-қизлар қўмитаси, ўзини ўзи бошқариш органлари


2,0

Ажратилган маблағлар доирасида бюджет, ЮНИСЕФ маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг она сути билан боқишни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш тўғрисидаги буйруғи. Оналар ва болалар соғлиғи даражасини яхшилаш


31.

Шифобахш ва озиқлантирувчи "Гематоген" препарати ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш ва унинг камқонлик касаллиги билан хасталанган муҳтож хотин-қизларга мурувват тариқасида берилишини ташкил этиш


доимий равишда

"Соғлом авлод учун", "Экосан", "Наврўз" жамғармалари, Болалар жамғармаси, "Эколот" қўшма корхонаси, "Зукко" фирмаси, "Ўзбексавдо" компанияси


40,0

Бажарувчилар ва ҳомийлар маблағлари

Камқонлик билан хасталанган аёлларга мурувват ёрдами кўрсатиш

32.

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги "Шоҳанд" санаторийси ҳузурида янгидан ташкил этилган "Соғлом авлод" марказига фарзанд кўриш ёшидаги аёлларни ва турли касалликлар билан хасталанган болаларни мақсадли йўллаш ва соғломлаштириш


доимий равишда

Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ижтимоий таъминот вазирлиги, вазирликлар ва идоралар, хайрия, жамоат ташкилотлари ва жамғармалари


30,0

Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, хайрия, жамоат жамғармалари ва ташкилотлар маблағлари

Фарзанд кўриш ёшидаги аёлларнинг, болалар ва ногиронларнинг соғлиғини яхшилаш ва мустаҳкамлаш

33.


Болалар ўртасида йод тақчиллиги касалликларининг олдини олиш, Ўзбекистон ҳудудида ишлаб чиқиладиган ва сотиладиган тузни ялпи йодлаштириш тадбирларини ишлаб чиқиш

даврий равишда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Эндокринология илмий-тадқиқот институти, Фан ва техника давлат қўмитаси


10,0 (50 минг АҚШ доллари)

Ажратилган маблағлар доирасида бюджет, ЮНИСЕФ маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тадбирлар ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги буйруғи. Болалар ўртасида йод тақчиллиги касалликларини камайтириш

III. БОЛАЛАРНИНГ САЛОМАТЛИГИНИ МУСТАҲКАМЛАШ, ТАЪЛИМ ОЛИШИ ВА ҲАР

ТОМОНЛАМА КАМОЛ ТОПИШИ УЧУН ШАРТ-ШАРОИТЛАРНИ ЯХШИЛАШ

34.

Кичик ёшдаги болалар касалликларини интеграллаштирилган ҳолда олиб бориш бўйича мослаштирилган дастур тайёрлаш ва жорий этиш


2000 йил



Соғлиқни сақлаш вазирлиги

19,0 (95 минг

АҚШ доллари)


Ажратилган маблағлар доирасида бюджет, ЮНИСЕФ ва Жаҳон банки маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлигининг кичик ёшдаги болалар касалликларини интеграллаштирилган ҳолда олиб боришни ташкил этиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги буйруғи. Кичик ёшдаги болаларнинг кенг тарқалган касалликларини барвақт аниқлаш ва даволаш


35.

Эмлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш

даврий равишда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва  Тошкент шаҳар ҳокимликлари


10,0 (50 минг АҚШ доллари)

Ажратилган маблағлар доирасида бюджет, ЮНИСЕФ ва ҳомийлар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг эмлашни яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги буйруғи.

Болаларда бошқариладиган юқумли касалликларни камайтириш, эмлашдан кейинги асоратларнинг олдини олиш


36.

6 ёшли болаларни тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича тиббий комиссияларнинг малака таркибини мустаҳкамлаш, тиббий текширувларнинг мунтазамлигини, тегишли тавсиялар берилишини таъминлаш


даврий равишда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Педиатрия илмий-тадқиқот институти, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Халқ таълими вазирилиги


28,8

Ажратилган маблағлар доирасида бюджет


Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигининг қўшма қарори (буйруғи), 6 ёшли болаларни тиббий кўрикдан ўтказиш сифатини яхшилаш


37.

Болаларда қанд касаллиги регистрини ташкил этиш. Қанд касаллигига чалинган болаларни инсулин, қанд моддасини камайтирувчи препаратлар ва шприцлар билан таъминлашни яхшилашга доир чора-тадбирларни амалга ошириш


даврий равишда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Эндокринология илмий-тадқиқот институти, "Дори-дармон" уюшмаси


53,8

Ажратилган маблағлар доирасида бюджет,

"Ново-Нордиск" ва "Eli-Lilly"и компаниялари маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлигининг реестр ташкил этиш тўғрисидаги  буйруғи. Қанд касаллиги тарқалиши даражаси мониторингини ташкил этиш. Бемор болаларнинг дори-дармон препаратларига бўлган эҳтиёжларини қондириш


38.

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги реабилитациясоғломлаштириш марказини тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш


2000 йил

II чорак

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги

462,0 (2,8

млн.

АҚШ доллари)


Бюджет, хорижий кредит

Сирдарё вилояти ҳокимлиги қарори.

Хотин-қизлар ва болалар организмининг функционал ҳолатини профилактика қилиш ва тиклаш


39.


Чортоқ болалар санаторийсини реконструкция қилиш ва тўла қайта жиҳозлаш ҳамда у ерда республиканинг барча минтақаларидан келган болаларни соғломлаштиришни ташкил этиш


2001  2002 йиллар

Наманган вилоят ҳокимлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, "Соғлом авлод учун" жамғармаси


100,0

"Соғлом авлод учун" жамғармаси, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, ҳомийлар маблағлари


Йилига 33,5 минг болани соғломлаштириш ва тарбиялаш учун шарт-шароитлар яратиш


40.



"СОС  Ўзбекистон болалар маҳаллалари" комплекси қурилишини амалга ошириш


2000 йил

"СОС  Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмаси, "Соғлом авлод учун" жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги


1980,0 (12 млн.

АҚШ доллари)



"SOS-Киндердорф-Интернешнл" халқаро жамияти маблағлари

Етим болаларни уйғун ривожлантириш ва тарбиялаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш


41.

20012005 йилларда ногирон болаларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш бўйича давлат дастурини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга киришиш


2000 йилнинг

I чорагида  ишлаб чиқиш,

2001 йилдан бошлаб амалга ошириш

Ижтимоий таъминот вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, "Соғлом авлод учун" жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва  Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Ҳар йили 2500,0

Ажратилган бюджет маблағлари доирасида,  жамоат ташкилотлари, жамғармалар ва ҳомийлар маблағлари


Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ва дастурлар.

Болаларда ногиронликнинг олдини олиш, тиббий, ижтимоий, реабилитация қилиш самарадорлигини ошириш, ногирон болалар сони бирмунча камайишига эришиш


42.


Тошкент вилоятида "Темурий ўғлонлар" спорт комплекси лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишни ниҳоясига етказиш ва унинг қурилишини бошлаш


2000 йил

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита

50,0

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитанинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлар, "Соғлом авлод учун", "Камолот" жамғармалари, Мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти ва бошқа ташкилотлар маблағлари


Ёшлар, чегарачилар ва қутқарувчиларнинг ҳарбий-спорт тайёргарлигини яхшилаш

43.


"Шунқор" болалар ҳаракатини ташкил этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва зарур ҳужжатлар тайёрлаш


2000 йилнинг

I ярим йили

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, "Камолот" жамғармаси



Бажарувчилар маблағлари

Болаларда миллий ғурур ва Ватан олдидаги масъулият туйғусини ривожлантириш. Табиатга ва миллий анъаналарга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш


44.

Болалар дам олишини ривожлантириш дастури доирасида шаҳарлар ва туманларда ишлаб турган парклар ва боғларни ота-оналар ҳамда болаларнинг тўлақонли дам олишлари учун реконструкция қилиш


2000  2005 йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва  Тошкент шаҳар ҳокимликлари, "Соғлом авлод учун" жамғармаси, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


100,0

Маҳаллий бюджет ва ташкилотлар маблағлари

Дам олиш жойлари ташкил этишга ва она юртни кўкаламзорлаштиришда иштирок этишга ўсмирларни жалб этиш. Болаларда она юртга нисбатан меҳр-муҳаббатни тарбиялаш


45.



Тошкент шаҳар Абдулла Қодирий номидаги паркда "Болалар ва ёшлар шаҳарчаси" билим орттириш-тарбиялаш-кўнгил очиш мажмуасини қуриш


қурилиш бошланиши  2000 йилнинг

II чораги

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, "Камолот" жамғармаси


15,0


Маҳаллий бюджет ва ҳомийлар маблағлари

Болаларнинг ноёб қобилиятларини рўёбга чиқаришга, интеллектуал, маданий даражасини оширишга ва ўсиб келаётган ёш авлоднинг жисмоний камолга етишувига кўмаклашиш


46.


Кичик мактаб ёшдаги болалар ўртасида стоматология касалликлари олдини олиш бўйича "Жозибадор табассум" ўқув-соғломлаштириш дастурини амалга ошириш


қабул қилинган дастурга мувофиқ

"Соғлом авлод учун" жамғармаси, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги


16,5 (100 минг АҚШ доллари)

Бажарувчилар ва хорижий шериклар маблағлари

Ўқувчилар ўртасида касалликларнинг олдини олиш ва камайтириш. Ота-оналарнинг тиббий билимларини ошириш

47.


"Соғлом авлод учун" кубоги учун болалари ўртасида теннис бўйича Халқаро турнир ўтказиш


2000 йил, сентябрь

"Соғлом авлод учун" жамғармаси, Давлат спорт қўмитаси, "Ўзмиллийбанк",  Теннис федерацияси, Теннисни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, "Олтин мерос", "Наврўз", "Камолот" жамғармалари, Болалар жамғармаси


2,0

Бажарувчилар маблағлари

Навқирон авлодни жисмонан ривожлантириш имкониятларини кенгайтириш

48.


Истеъдодли болаларни патронажлаштириш, мусиқали ва умумтаълим танловлари, расмлар танловларини ўтказиш, халқаро танловларда ва "тоифали уста" танловида қатнашиш

доимий равишда

Маданият ишлари вазирлиги,  Халқ таълими вазирлиги, "Соғлом авлод учун" жамғармаси, жамоат ташкилотлари, Бастакорлар уюшмаси, Бадиий академия,  Хотин-қизлар қўмитаси


2,5

Бажарувчилар маблағлари

Навқирон авлоднинг ахлоқий ва эстетик ривожланишини кучайтириш, истеъдодли болаларни қўллаб-қувватлаш


49.


"Гиёҳвандсиз ёшлар  XXI асрга" нодавлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш


2000 йил III чорак

Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Соғлом авлод учун", "Камолот" жамғармалари


0,8 (5 минг АҚШ доллари)


БМТнинг гиёҳвандлик моддалари устидан назорат қилиш бўйича бошқармаси  гранти

Қарор лойиҳасини тайёрлаш. Иммунитет танқислиги синдромининг юқиш хавфини ҳамда гиёҳвандликнинг тарқалишини камайтириш


50.


Балоғатга етмаганлар ўртасида қонунбузарликнинг олдини олиш юзасидан ишларни кучайтириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш


2000 йил, апрель

Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Прокуратура, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, "Соғлом авлод учун", "Камолот", "Маҳалла" жамғармалари



Ажратилган маблағлар доирасида бюджет

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси. Балоғатга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг низоми ва таркиби. Тадбирлар комплекси. Балоғатга етмаганлар ўртасида қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича ишларнинг мувофиқлаштирилишини яхшилаш


51.


Лицей ва коллежлар ўқувчилари учун нонушталар тайёрлаш бўйича комбинат ташкил этиш (Тошкент шаҳри бўйича намунавий лойиҳа)


2000 йил

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, "Соғлом авлод учун" жамғармаси, "Ўзбексавдо" компанияси


31,5 (шу жумладан, 100 минг АҚШ доллари)


Маҳаллий бюджет ва  "Соғлом авлод учун" жамғармаси маблағлари


Мактаб ўқувчиларини тўйимли озиқ-овқат билан таъминлаш, уларда ошқозон касалликларини профилактика қилиш


52.


Аҳолига, "Меҳрибонлик" уйларига ва ихтисослаштирилган болалар муассасаларига хайрия ёрдами кўрсатиш


доимий равишда


"Соғлом авлод учун", "Наврўз" жамғармалари


345,0 (шу жумладан, 2 млн. АҚШ доллари)


Ҳомийлик маблағлари ва "Соғлом авлод учун" жамғармаси маблағлари


Кам таъминланган оилалар ва ихтисослаштирилган болалар муассасаларининг ижтимоий муаммоларини ҳал қилиш


53.


Даволаш муассасаларини асбоб-ускуналар, ташхис воситалари билан таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

Сил касали билан касалланган болалар ва ўсмирларни терапия спецификаси воситалари, дармондорилар ва ташхис воситалари билан таъминлаш


доимий равишда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Соғлом авлод учун" жамғармаси


420,7 (5 млн.

Германия

маркаси)


Жамғарма шерикларининг грантлари, ҳомийлик маблағлари, Германия ҳукумати маблағлари

Тегишли дастурлар ишлаб чиқиш

54.


Умумтаълим мактабларининг биринчи синф ўқувчиларини, "Меҳрибонлик" уйлари, мактаб-интернатлар ва ақлий заиф ва жисмоний заиф болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар тарбияланувчиларини алифбе, ўқувчилар учун зарур буюмлар (11 та буюм), шунингдек, ўқув йили тамом бўлгандан кейин мактаб кутубхона фондига қайтариладиган дарсликлар тўплами билан бепул таъминлаш

ҳар йили, август

Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги

2508,1



Ажратилган маблағлар доирасида бюджет

Болали оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш

55.

Кам таъминланган оилаларнинг бошланғич синф болаларини қишки кийим билан таъминлаш


ҳар йили, октябрь

Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги

1381,1



Ажратилган маблағлар доирасида бюджет

Кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатиш

IV. АЁЛЛАРНИНГ ОИЛАДА ВА ЖАМИЯТДАГИ ИЖТИМОИЙ-

ИҚТИСОДИЙ МАҚОМИНИ ВА РОЛИНИ ОШИРИШ

56.


Аёллар томонидан бошқариладиган ва ташкил этилган кичик ва ўрта бизнес субъектларига, деҳқон ва фермер хўжаликларига тижорат банклари кредит линиялари орқали микрокредитлар берилишини таъминлаш


доимий равишда

Меҳнат вазирлиги, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, тижорат банклари


200,0

Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси, Бизнес-фонд, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси


Ўз ишларини ташкил этиш ва юритишда аёлларнинг иқтисодий манфаатдорлигини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш


57.


Таркибида камида 50 фоиз аёллар иш билан банд бўлган кичик ва ўрта бизнес субъектларига тижорат банклари кредит линияси орқали бюджетдан ташқари жамғармалар томонидан имтиёзли кредитлар берилишини таъминлаш


доимий равишда

Меҳнат вазирлиги, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, тижорат банклари


250,0

Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси, Бизнес-фонд, тижорат банклари маблағлари


Аёлларни кичик ва ўрта бизнес соҳасига жалб этишни рағбатлантириш


58.


"БизинтрудХоразм" тикувчилик фабрикасининг иккинчи навбатини ишга тушириш


2000 йил,

IV чорак

Меҳнат вазирлиги

50,0


Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси

Аёллар учун камида 50 та янги иш ўрни яратиш

59.


"Корхона-маҳалла" иқтисодий ҳудудлари доирасида касаначилик меҳнатини ташкил этиш йўли билан ҳар йили 5000 нафар болали аёлларни иш билан таъминлаш

доимий равишда

Меҳнат вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва  Тошкент шаҳар ҳокимликлари



Корхона маблағлари

Аёлларнинг иш билан банд бўлиш ва уларнинг болаларни тарбиялаш функцияларини бажаришни бирга олиб бориши учун қулай шарт-шароитлар яратиш


60.

Ҳар йили камида ёш болали 10000 нафар аёлни квоталаштирилган иш жойларига жойлаштириш


доимий равишда

Меҳнат вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва  Тошкент шаҳар ҳокимликлари



Корхона маблағлари

Ёш болали ва меҳнат бозорида рақобатбардош бўлмаган аёлларни иш билан таъминлашни ижтимоий кафолатлар билан таъминлаш


61.


3 ёшгача бўлган болалари ёки ногирон болалари бор ишсиз аёллар оилаларига моддий ёрдам кўрсатиш


доимий равишда

Меҳнат вазирлиги

5,0

Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси

2,5 минг ишсиз аёллар оилаларини моддий қўллаб-қувватлаш

    

V. ЕТУК ВА МАСЪУЛИЯТЛИ ОТА-ОНАЛИК, СОҒЛОМ АВЛОДНИНГ

ТУҒИЛИШИ ВА ТАРБИЯЛАНИШИ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА

АҲОЛИГА ЯЛПИ БИЛИМ БЕРИШ ТИЗИМИНИ ЯРАТИШ

ВА РИВОЖЛАНТИРИШ

     

62.


Акушерлик комплексларида ёш оналар мактабларини ташкил этиш ва ота-оналарни янги туғилган эмизикли ёшдаги чақалоқларни парвариш қилиш кўникмаларига ўргатиш бўйича ўқув-соғломлаштириш дастурини амалга ошириш


қабул қилинган дастурга мувофиқ

"Соғлом авлод учун" жамғармаси, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги


4,1 (25 минг АҚШ доллари)


Бажарувчилар ва хорижий шериклар маблағлари

"Ёш она" мактаблари ташкил этиш, эмизикли ёшдаги чақалоқлар ўртасидаги касалликларнинг олдини олиш


63.


"Учинчи минг йилликнинг боласи" мактабгача таълим дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш


2000 йил,

II чорак

Халқ таълими вазирлиги, Ёш олимлар миллий жамияти, Фан ва техника давлат қўмитаси


1,0

Бажарувчилар маблағлари ҳисобига

Мактабгача таълимни ташкил этиш ва таъминлаш бўйича илмий-услубий тавсиялар, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар. Болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишни кўпайтириш


64.


Мактабгача болалар муассасаларида "Саломатлик алифбеси" синф-дастурини жорий этиш


2000 йилдан бошлаб

Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Соғлом авлод учун" жамғармаси, "Оила" маркази



Ажратилган маблағлар доирасида бюджет

Гигиена билимлари асосларини сингдириш

65.


Академик лицейларда ва касб-ҳунар коллежларида "Тиббиёт билимлари асослари" курсини жорий этиш


2000 йилдан бошлаб

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Соғлом авлод учун" жамғармаси



Ажратилган маблағлар доирасида бюджет

Ўсмирлар ва қизларни гигиеник тарбиялаш даражасини ошириш


66.

Академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ва олий ўқув юртлари талабалари учун "ВИЧ/СПИДнинг олдини олиш" 10 соатлик дастурини амалга ошириш


2000 йилдан бошлаб

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, "Оила" маркази



Ажратилган маблағлар доирасида бюджет

Соғлом турмуш тарзини тарбиялаш ва ўқувчиларнинг хабардорлигини ошириш, ВИЧ юқумли ва гиёҳвандлик билан касалланиш хавфининг олдини олиш


67.


Балоғат даврининг физиология-гигиена муаммолари ва катта мактаб ёшидаги ўқувчи қизлар ўртасида гинекология касалликларининг олдини олиш бўйича "Балоғат даври"


қабул қилинган дастурга мувофиқ

"Соғлом авлод учун" жамғармаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


8,3 (50

минг АҚШ доллари)


Бажарувчилар ва хорижий шериклар маблағлари

Юқори синфлар ўқувчи қизлари ўртасида касалликларнинг олдини олиш ва камайтириш


68.


Аҳолининг контрацептивлардан фойдаланиш, оилани оқилона режалаштириш, қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг зарари, фарзанд кўришни режалаштирувчи оилаларда ота-оналар саломатлигини яхшилаш зарурлиги соҳасидаги билимларни кенгайтиришни назарда тутувчи Ибн Сино халқаро жамғармасининг "Соғлом оила  соғлом авлод" дастури доирасидаги тадбирлар комплексини амалга ошириш


доимий равишда

"Ибн Сино", "Камолот", "Маҳалла" жамғармалари, Болалар жамғармаси, "Оила" маркази


0,72

Халқаро ташкилотлар грантлари, ҳомийлар маблағлари

Илмий-амалий конференциялар. Аҳолининг оилани режалаштириш ва репродуктив соғлиқ муаммолари бўйича билимлари даражасини ошириш. Фарзанд кўриш ёшидаги аёлларда экстрогенитал патологияни камайтириш. Миллатнинг соғломлигини ва генофондини мустаҳкамлаш. Катта ёшдаги аҳоли ва ўсмирлар ўртасидаги масъулиятли ва етук ота-оналик тўғрисида суҳбатлар, лекциялар, тренинглар ўтказиш, ахборот ва услубий адабиётлар яратиш, оммавий ахборот воситаларини жалб этиш


69.


Мактабгача тарбия болалар муассасалари тарбиячилари учун "Мактабгача ёшдаги болаларни гигиеник тарбиялаш" қўлланмасини нашр этиш


2000 йил


"Оила" маркази


қитувчи" нашриёти

Мактабгача ёшдаги болаларнинг гигиеник тарбиясини ошириш

70.


Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари учун "Оила психологияси" дарслигини нашр этиш


2000 йил,

I чорак

"Оила" маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


0,5

Ажратилган маблағлар доирасида бюджет

Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш


71.


Ота-оналар ва тарбиячилар учун мактабгача ёшдаги болаларни тарбиялаш, ўқитиш ва мактабга тайёрлаш учун қўлланма тайёрлаш ва нашр этиш

2000 йил

Халқ таълими вазирлиги, "Шарқ" нашриёти



Ажратилган маблағлар доирасида бюджет

"Шарқ" концернинг нашриёт режаси. Ота-оналарга ва тарбиячиларга мактабгача ёшдаги болаларни тарбиялаш ва ўқитиш масаласи бўйича услубий ёрдамни яхшилаш


72.


"Психологнинг 1001 жавоби" қўшимча ўқув қўлланмаси туркумини яратиш ва нашр этиш


2000 йил

"Оила" маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Давлат матбуот қўмитаси


8,5

Ажратилган маблағлар доирасида бюджет

Ёшларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, асаб-руҳий касалликларнинг, суицидларнинг олдини олиш


73.

Мактаб ўқувчиларини фавқулодда вазиятлар ва табиий офатлар чоғида дастлабки ёрдам кўрсатиш кўникмаларига ўргатиш бўйича амалий семинарлар туркумини ташкил этиш ва ўтказиш


2000/2001 ўқув йилидан бошлаб

Халқ таълими вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, "Камолот", "Маҳалла", "Соғлом авлод учун" жамғармалари, Қизил Ярим ой жамияти


0,3


Бажарувчилар маблағлари

Ўқув ва умумтаълим дастурларини жорий этиш


74.


Маҳаллаларда тарбияси қийин болалар билан ишлаш жамоат кенгашлари ташкил этиш


2000 йил,

I чорак


Маҳаллий ҳокимликлар, "Маҳалла" жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси



Бажарувчилар маблағлари

Тарбияси қийин болалар билан ишлашни фаоллаштириш, қонун бузилишларининг ва турмушдаги келишмовчиликларнинг олдини олиш


75.

Мактабларда ва яшаш жойларида жойлашадиган, мактаб ёшидаги болаларни ва ёшларни жисмоний, маънавий, ижодий, ахлоқий ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашга йўналтирилган фаолият дастури, мактабдан ташқари муассасаларда марказлари бўлган Болалар ва ўсмирлар ташкилотлари республика бирлашмасини ташкил этиш


2000 йил

I чоракдан бошлаб


Халқ таълими вазирлиги, "Маҳалла", "Камолот" жамғармалари, "Маънавият ва Маърифат" маркази


3,0

Ажратилган маблағлар доирасида бюджет

Халқ таълими вазирлиги ва ҳокимликларнинг болалар ва ўсмирлар ташкилотлари бирлашмаларини ташкил этиш бўйича қўшма қарори

76.

Мактаб ўқувчилари саройлари ва уйларида, ёш техниклар ва табиатшунослар станцияларида болалар билан мактабдан ташқари ишларни кенгайтириш, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари фаолиятини кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш

доимий равишда

Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари,   Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси


3036,0

Республика ва маҳаллий бюджетлар, тасдиқланган маблағлар доирасида

Болаларни янада жисмоний ва ижодий камол топтириш, уларнинг дам олишини ташкил этиш. Мактаб ўқувчиларини маънавий тарбиялаш


77.

Корхоналар маблағларини жалб этиш йўли билан болалар ўртасида тўгарак ишларини ташкил этиш

доимий равишда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва  Тошкент шаҳар ҳокимликлари, уюшмалар, концернлар, компаниялар, корхоналар



Корхоналарнинг маблағлари

Болаларнинг ижодий қобилиятини ва мойиллигини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш


78.

Қишлоқ врачлик пунктлари шифокорларининг педиатрия, акушерлик ва гинекологиянинг долзарб масалалари бўйича малакасини ва амалий кўникмаларини ошириш


2000 йилдан бошлаб

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, Педиатрия илмий-тадқиқот институти, Акушерлик ва гинекология илмий-тадқиқот институти


1,0

Ажратилган маблағлар доирасида бюджет, "Ўзфосфосорб" кичик корхонаси маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлигининг врачлар малакасини ошириш тизими ва жадвали тўғрисидаги буйруғи. Аёлларга ва болаларга тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш


79.

Болалар ва ўсмирлар гинекологияси бўйича мутахассислар тайёрлаш


2000 йилдан

бошлаб


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Акушерлик ва гинекология илмий-тадқиқот институти


20,0

Ажратилган маблағлар доирасида бюджет

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг мутахассислар тайёрлашни кучайтириш тўғрисидаги қўшма буйруғи. Ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш


80.

Туғруққа кўмаклашиш ва педиатрия хизматида ишловчи врачларнинг касб малакасини ошириш


доимий

равишда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Акушерлик ва гинекология илмий-тадқиқот институти, Педиатрия илмий-тадқиқот институти


360,0

Ажратилган маблағлар доирасида бюджет


Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мазкур ихтисос бўйича врачлар малакасини ошириш жадвалини тасдиқлаш тўғрисидаги буйруғи. Оналар ва болаларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш


    

VI. ИЖТИМОИЙ ТАФАККУРДА ЕТУК, ҲАР ТОМОНЛАМА КАМОЛ ТОПГАН

ВА СОҒЛОМ АВЛОДНИНГ ТУҒИЛИШИ ВА ТАРБИЯЛАНИШИ УЧУН

ЮКСАК МАСЪУЛИЯТ ПСИХОЛОГИЯСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

   

81.


Телевиденияда "Оналар мактаби" дастурини тузиш ва намойиш этиш, унда соғлом авлод туғилиши ва тарбияланиши масалаларини кенг ёритиш


2000 йилдан

бошлаб

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Ўзтелерадио" компанияси, Хотин-қизлар қўмитаси, "Соғлом авлод учун" жамғармаси



Ажратилган маблағлар доирасида бюджет

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва "Ўзтелерадио" компаниясининг қўшма буйруғи. Аҳолининг соғлом авлод туғилиши ва тарбияланиши масалалари  бўйича билимларини ошириш


82.


Қуйидаги телекўрсатувларни ташкил этиш "Соғлом чақалоқ йили", "Оналар мактаби", "Сизнинг фикрингиз" (мутахассисларни жалб этган ҳолда болалар туғилиши тўғрисида мунозаралар), "Оила" (тележурнал), "Маҳалламиз болалари", "Янги аср авлоди", "Соғлом кайфият", "Соғлом болалар мамлакати", "Ҳозирги замон ёшлари", "Синфдош", "Биз улғайиб бўлдик", "Ёшлар ва ҳуқуқий тарбия", "Менинг муаммомни ким ҳал қилади?", "Энг муқаддас!"


мунтазам

равишда

"Ўзтелерадио" компанияси


Бажарувчилар маблағлари ҳисобига

"Ўзтелерадио" компаниясининг телекўрсатувлар ташкил этиш ва намойиш қилиш тўғрисидаги буйруғи

83.

Ибн Сино халқаро жамғармаси доирасида қуйидагиларни тарғиб этиш бўйича тадбирлар комплексини амалга ошириш:

чекиш, алкоголизм ва гиёҳвандликнинг зарари;

оналик ва болалик касалликларининг олдини олиш;

фаол турмуш тарзининг роли;

юқумли касалликларнинг олдини олиш;

юрак-томир, эндокрин, ошқозон-ичак касалликларининг олдини олиш


мунтазам

равишда

"Ибн Сино", "Соғлом авлод учун" жамғармалари, оммавий ахборот воситалари

0,18

Бажарувчилар маблағлари

Ёшларнинг тиббий-гигиена билимларини ошириш. Соғлом турмуш тарзи тамойилларини шакллантириш, санитария маданияти учун жамоатчилик ҳаракатини фаоллаштириш, зарарли одатларни йўқотиш

84.

Соғлом бола туғилишлари ўртасида оралиқнинг камида 3,3 йил бўлиши тўғрисидаги Қуръон оятларини дин арбоблари томонидан кенг тушунтириш


доимий

равишда


Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, жамоат ташкилотлари



Бажарувчилар маблағлари

Аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб бориш

85.

Репродуктив соғлиқ ва соғлом оила қуриш масалалари бўйича аҳоли кенг доираларига, айниқса, ўсмирлар ва ёшлар учун мўлжалланган рисолалар, буклетлар, плакатлар ва бошқа кўргазмали материаллар чиқариш


доимий равишда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат матбуот қўмитаси, "Шарқ" концерни


3,2

Халқаро ташкилотлар ва ҳомийлар маблағлари


Аҳолининг санитария-гигиена, репродуктив соғлиқ ва соғлом оилани шакллантириш борасидаги билимлари даражасини ошириш


86.


"Очиқчасига суҳбат", "Танлаганим  энг тўғри йўл", "Сўранг  жавоб берамиз", "Ҳуқуқ ва масъулият" ва бошқа мавзуларда турли буклетлар, ёзув дафтарчалари тайёрлаш ва нашр этиш


2000 йил

Халқ таълими вазирлиги, Давлат матбуот қўмитаси, "Камолот", "Наврўз", "Меҳр-шафқат ва саломатлик", "Соғлом авлод учун" жамғармалари, Болалар жамғармаси, "Оила" маркази


Ажратилган маблағлар доирасида

Бажарувчилар маблағлари

Болалар ва ўсмирларнинг хабардорлигини ва билимини, ўз хатти-ҳаракатлари учун жавобгарлигини ошириш

87.

Оммавий ахборот воситаларида ўсмирларни ҳуқуқий тарбиялаш, оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларга соғлом турмуш тарзини сингдириш бўйича махсус рукнлар, тележурналлар ташкил этиш


2000 йил

I чоракдан бошлаб

"Ўзтелерадио" компанияси, газеталар, журналлар

Ажратилган маблағлар доирасида

Бажарувчилар маблағлари

Болалар ва ўсмирларнинг ҳуқуқий билимини ошириш, эрта никоҳга киришнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзи моҳиятини тушуниш


88.

Соғлом авлодни шакллантиришнинг муҳим масалалари бўйича "Оила кутубхонаси" туркумида рисолалар чиқариш


2000 йил

"Оила" маркази

1,0

Ажратилган маблағлар доирасида бюджет

Ота-оналарнинг педагогик маданиятини, аҳолининг психологик-тиббий билимини ошириш


89.

Оила ва маҳалла учун "Соғлом авлод  барчанинг ва ҳар бир кишининг иши" китобини тайёрлаш ва нашр этиш


2000 йил

III чорак

ЮНИСЕФ, "Оила" маркази

0,7

ЮНИСЕФ маблағлари

Оиланинг болалар организмида ёшига кўра физиологик-гигиеник ўзгаришлар тўғрисидаги хабардорлигини ошириш


90.

"Соғлом авлод тўғрисида" плакатлар туркумини нашр этиш


2000 йил

II чоракдан

бошлаб

Давлат матбуот қўмитаси, "Соғлом авлод учун" жамғармаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Бажарувчилар маблағлари


91.

Соғлом авлод йилига бағишланган  "Зумраша" юмористик киножурнали, мультфильмлар, бадиий ва ҳужжатли фильмлар чиқарилишини таъминлаш


2000 - 2005

йиллар

"Ўзбеккино" компанияси



Ажратилган маблағлар доирасида бюджет

Киножурналлар ва фильмлар чиқаришнинг "Ўзбеккино" компанияси томонидан тасдиқланган жадвали

92.

Болалар учун энциклопедия нашр этиш


2000 - 2001

йиллар

"Ўзбекистон миллий энциклопедияси" нашриёти


2,0

Ажратилган маблағлар доирасида бюджет

Болаларнинг билим даражасини ошириш ва дунёқарашини кенгайтириш


93.

Соғлом авлод йилига бағишланган энг яхши драматик асар танловини ўтказиш


2000 йил,

IV чорак


Маданият ишлари вазирлиги, "Соғлом авлод учун" жамғармаси, Ёзувчилар уюшмаси



Ажратилган маблағлар доирасида бюджет

Танлов тўғрисида низом

94.

Қуйидагиларга йилнинг учта мукофотини белгилаш:

бадиий, адабий, сиёсий ёки ишдаги фаоллиги аҳоли кенг қатламлари онгига соғлом авлод, масъулиятли ва етук ота-оналик ғоясини сингдиришга кўмаклашган шахсларга;

масъулиятли ва етук ота-оналик, соғлом болалар туғилиши соҳасида янгича тафаккурни кенг ва самарали оммалаштирганлик учун  оммавий ахборот воситаларига


2000 йилдан

бошлаб

ҳар йили


Маданият ишлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, "Соғлом авлод учун" жамғармаси, Давлат матбуот қўмитаси, "Ўзтелерадио" компанияси


0,2

Ажратилган маблағлар доирасида бюджет

Соғлом авлодни тарбиялаш ғоясини оммалаштиришдаги фаолликни оширишни рағбатлантириш