ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Давлат мукофотлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.08.2000 й. 334-сон "Ёш истеъдодлар учун "Ниҳол" мукофотини таъсис этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.08.2000 й.

N 334




ЁШ ИСТЕЪДОДЛАР УЧУН "НИҲОЛ"

МУКОФОТИНИ ТАЪСИС ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ёш истеъдод эгаларининг жамиятимиз маънавий ҳаётини юксалтиришдаги муҳим ўрнини инобатга олиб, ўзининг мусиқа, матн ва ижро маҳорати билан одамларнинг юрагига етиб борадиган, эзгуликка чорлайдиган, ирода ва имон-эътиқодини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган асарлар яратишда фаоллик кўрсатаётган иқтидорли ёшларни мунтазам рағбатлантириб бориш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Маданият ишлари вазирлиги, ижодий уюшмалар ва санъат жамоатчилигининг ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш учун "Ниҳол" мукофотини таъсис этиш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.

"Ниҳол" мукофоти якка ва туркум мусиқий асарлар яратиш ва ижро этишда юксак бадиий маҳорат кўрсатган, 25 ёшгача бўлган ижодкорларга ҳар икки йилда бир марта Мустақиллик байрами арафасида тантанали вазиятда топширилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Ниҳол" мукофоти совриндорларига ҳар икки йилда бир марта базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 баробари миқдорида 15 та пул мукофоти ажратилишини, совринларни тайёрлаш, матбаа, реклама ва ташкилий ишлар билан боғлиқ тегишли сарф-харажатларнинг қопланишини таъминласин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ҳ.Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                      И. Каримов















Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск