Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бюджет тизими /

Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг вақтинча бўш маблағларини жойлаштириш ва уларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.05.2015 й. 135-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 22 майдаги

135-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг

вақтинча бўш маблағларини жойлаштириш ва уларни

тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан

олинган даромадлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг вақтинча бўш маблағларини (кейинги ўринларда вақтинча бўш маблағлар деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан (кейинги ўринларда Молия вазирлиги деб аталади) тижорат банкларининг депозитларига жойлаштириш тартибини ва уларни жойлаштиришдан олинган даромадлардан фойдаланиш йўналишларини белгилайди.


2. Ушбу Низомнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига, Марказий банкига ва Молия вазирлиги томонидан вақтинча бўш маблағлар уларнинг депозитларига жойлаштириладиган тижорат банкларига татбиқ этилади.

Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг вақтинча бўш маблағларини жойлаштириш ва уларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлардан фойдаланиш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



II. ВАҚТИНЧА БЎШ МАБЛАҒЛАРНИ АНИҚЛАШ

ВА УЛАРНИ ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ

ДЕПОЗИТЛАРИГА ЖОЙЛАШТИРИШ


3. Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларининг депозитларига жойлаштириш учун вақтинча бўш маблағларнинг чекланган миқдори молия йили бошида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ахборот тизимида очилган Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг ғазначилик шахсий ҳисоб рақамидаги маблағлар қолдиғининг қабул қилинган юридик мажбуриятлар чиқариб ташланган ҳолда жорий молия йилида Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети учун тасдиқланган айланма касса маблағи миқдоридан ошган суммаси сифатида аниқланади.


4. Қуйидагилар Тижорат банкларининг депозитларига вақтинча бўш маблағларни жойлаштиришда тижорат банкларига қўйиладиган асосий талаблар ҳисобланади:

тижорат банкининг устав капиталида камида 25 фоиз миқдорида давлат улуши мавжудлиги;

тижорат банкида Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг маблағлари ҳисобига илгари жойлаштирилган банк депозитлари бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорликнинг йўқлиги.


5. Молия вазирлиги, зарурият бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан ёки тижорат банкларидан тижорат банкларининг молиявий ҳолати тўғрисидаги ахборотни сўраши мумкин.


6. Депозитларида вақтинча бўш маблағлар жойлаштирилиши мумкин бўлган тижорат банкларини аниқлаш бўйича танловда танлаб олиш Молия вазирлиги томонидан ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган талабларга жавоб берувчи тижорат банкларига танлаб олишда қатнашиш учун таклифнома юбориш йўли билан амалга оширилади.

Депозит суммасига даромаднинг энг юқори фоизини ва танлов шартларида кўрсатилган муддатларни таклиф этган тижорат банки танловнинг ғолиби ҳисобланади.

Бунда танлов қатнашчилари томонидан бир хилдаги фоиз ставкалари ва шартлар таклиф этилган тақдирда, устав капиталида давлат улуши энг кўп бўлган тижорат банки танлов қатнашчилари орасида ғолиб ҳисобланади.


7. Вақтинча бўш маблағлар тижорат банкларининг депозитларига Молия вазирлиги билан тегишли тижорат банки ўртасида белгиланган тартибда тузиладиган шартнома (кейинги ўринларда шартнома деб аталади) асосида бир молия йили мобайнида тўққиз ойгача муддатга жойлаштирилади.

Тижорат банки томонидан шартнома шартлари бажарилган тақдирда Шартноманинг амал қилиш муддати узайтирилиши, бироқ жорий молия йили тамом бўлишидан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.



III. ВАҚТИНЧА БЎШ МАБЛАҒЛАРНИ

ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ ДЕПОЗИТЛАРИГА

ЖОЙЛАШТИРИШДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШ


8. Вақтинча бўш маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар ҳар ойда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети даромадларига йўналтирилади.


9. Вақтинча бўш маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлардан фойдаланиш бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.



IV. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИГА ЖОЙЛАШТИРИЛГАН

МАБЛАҒЛАРНИ ҚАЙТАРИШ


10. Тижорат банкларининг депозитларига жойлаштирилган Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағларини қайтариш ва улар бўйича фоизлар тўлаш қатъий равишда Шартномада белгиланган муддатларда амалга оширилади.

Зарурият бўлганда, Молия вазирлиги тижорат банкларининг депозитларига жойлаштирилган маблағларни муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиши мумкин. Муддатидан олдин қайтариш шартлари Шартномада белгиланади.


11. Депозитларга жойлаштирилган маблағлар, шу жумладан, фоизлар шартномага мувофиқ ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда Молия вазирлиги:

тижорат банкларининг исталган ҳисоб рақамларига инкассо топшириқлари қўйиш йўли билан улардан қарздорликни сўзсиз тартибда ундиради;

ҳар бир кечиктирилган кун учун муддати ўтказиб юборилган қарз суммасининг 0,033 фоизи миқдорида пеня ҳисоблайди.


12. Пенядан тушган сумма Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети даромадига киритилади.






Низомга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг

вақтинча бўш маблағларини жойлаштириш ва уларни

тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан

олинган даромадлардан фойдаланиш

СХЕМАСИ

Субъектлар

Тадбирлар


Муддатлар

Молия вазирлиги (зарурият бўлганда Марказий банк иштирокида)

     

Тижорат банкларининг молиявий ҳолати тўғрисидаги ахборотни ўрганиш

     


заруриятга кўра





      

Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига танловда танлаб олишда иштирок этишга таклифнома юбориш (маблағларни депозитларга жойлаштириш шартлари кўрсатилган ҳолда)

         


заруриятга кўра







Тижорат банклари

       

Тижорат банклари томонидан таклифномани кўриб чиқиш ва Молия вазирлигига маблағларни депозитларга жойлаштириш шартлари бўйича таклифлар юбориш

        


таклиф олинган кундан бошлаб 10 кун мобайнида







Молия вазирлиги

      

Танловда танлаб олиш ғолибини аниқлаш (депозитлар бўйича энг юқори фоиз ставкасини таклиф қилган тижорат банкини танлаб олиш асосида)

      


таклиф олинган кундан бошлаб 5 кун мобайнида





           

Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг вақтинча бўш маблағларини тижорат банкида депозитларга жойлаштириш

         


бир молия йили мобайнида 9 ойгача бўлган даврда





           

Вақтинча бўш маблағларни тижорат банкида депозитларга жойлаштиришдан олинган даромадларни олиш ва улардан фойдаланиш

         


бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳар ойда







Тижорат банки

          

Тижорат банкида депозитларга жойлаштирилган вақтинча бўш маблағларни қайтариш

        


заруриятга кўра, шартномада белгиланган муддатларда

        

          

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 1 июнь, 21-сон, 269-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 5-сон, 40-модда






























Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск