ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар бозори /

Давлат солиқ қўмитасининг 03.03.2016 й. 2016-10-сон "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан депозитарийларда рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 18.03.2016 й. 2355-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.03.2016 й.

N 2355-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

03.03.2016 й.

N 2016-10


ҚАРОРИ



"Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси

томонидан депозитарийларда рўйхатга олинган

акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборотни

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига

тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар ва қўшимча

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги ва 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сон "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2012 йил 30 мартдаги "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан депозитарийларда рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 2012/17-сонли қарорига (рўйхат рақами 2355, 2012 йил 26 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 17-сон, 199-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Давлат солиқ қўмитаси раиси                                            Б. Парпиев






Қарорга

ИЛОВА



"Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси

томонидан депозитарийларда рўйхатга олинган

акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборотни

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига

тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида"ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар

ва қўшимча


1. Қарор номи ва 1-бандидаги "депозитарийларда" деган сўз "ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Низомда:


а) номидаги "депозитарийларда" деган сўз "ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 84-моддасига мувофиқ, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси (бундан кейинги ўринларда Марказий депозитарий деб юритилади) томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборотни (бундан кейинги ўринларда битимлар тўғрисидаги ахборот деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига (бундан кейинги ўринларда Қўмита деб юритилади) тақдим этиш тартибини белгилайди.";


в) 1-банддаги "депозитарийлар" деган сўз "инвестиция воситачилари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


г) 5-банддаги "депозитарийлар" деган сўз "инвестиция воситачилари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 8-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Инвестиция воситачиси томонидан Марказий депозитарийга тақдим этилган битимлар тўғрисидаги ахборотнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда, ушбу инвестиция воситачиси бундай ҳолат юз берганлигини билган пайтдан бошлаб беш кун мобайнида:";


е) 9-банднинг иккинчи хатбошисидаги "депозитарийдан" деган сўз "инвестиция воситачисидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ж) қуйидаги мазмундаги 9-1-банд билан тўлдирилсин:

"9-1. Марказий депозитарий томонидан рўйхатга олинган Қўмитага тақдим этилган битимлар тўғрисидаги ахборотнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда, Марказий депозитарий бундай ҳолат юз берганлигини билган пайтдан бошлаб беш кун мобайнида:

бу ҳақда Қўмита ва ваколатли органни хабардор қилиши;

битимлар тўғрисида тақдим этилган ахборотни тузатишга доир чоралар кўриши;

битимлар тўғрисидаги тузатилган ахборотни белгиланган тартибда Қўмитага тақдим этиши лозим.";


з) 13-банддаги "Депозитарийлар" деган сўз "Инвестиция воситачилари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 22 март, 11-сон, 109-модда









































Время: 0.1465
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск