язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 09.03.2016 й. 1-сон "Қаттиқ ёқилғидан фойдаланиш ва уни ҳисобга олиш қоидаларининг 11-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 14.03.2016 й. 2096-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.03.2016 й.

N 2096-1




ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ

БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

БОШЛИҒИНИНГ

09.03.2016 й.

N 1


БУЙРУҒИ



Қаттиқ ёқилғидан фойдаланиш ва уни ҳисобга

олиш қоидаларининг 11-бандига ўзгартириш

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2010 йил 18 мартдаги 51-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2096, 2010 йил 14 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 14-15-сон, 122-модда) билан тасдиқланган Қаттиқ ёқилғидан фойдаланиш ва уни ҳисобга олиш қоидаларининг 11-бандидаги "олти" деган сўз "икки" деган сўз билан алмаштирилсин.


2. Мазкур буйруқ "Ўзбекэнерго" акциядорлик жамияти, "Ўзбеккўмир" акциядорлик жамияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ 2016 йил 30 мартдан эътиборан кучга киради.



Бошлиқ                                                                  А. Ниматуллаев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 22 март, 11-сон, 104-модда