ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджет тизими / Маҳаллий бюджет /

Тошкент шаҳар ҳокимининг 29.12.2000 й. 728-сон "Тошкент шаҳрининг 2001 йилга мўлжалланган асосий макроиқтисодий ва Давлат бюджет кўрсаткичлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

29.12.2000 й.

N 728




ТОШКЕНТ ШАҲРИНИНГ 2001 ЙИЛГА

МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ МАКРОИҚТИСОДИЙ

ВА ДАВЛАТ БЮДЖЕТ КЎРСАТКИЧЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 26 декабрдаги 500-сонли 'Ўзбекистон Республикасининг 2001 йилга мўлжалланган асосий макроиқтисодий ва Давлат бюджети кўрсаткичлари тўғрисида"ги қарорига биноан,


ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Тошкент шаҳри туманлари ҳокимлари, бош бошқармалари, бошқармалари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 26 декабрдаги 500-сонли "Ўзбекистон Республикасининг 2001 йилга мўлжалланган асосий макроиқтисодий ва Давлат бюджети кўрсаткичлари тўғрисида"ги қарорини сўзсиз бажарилишини таъминласинлар.


2. 2001 йил учун қуйидагилар тасдиқлансин:


Тошкент шаҳрининг 2001 йил маҳаллий бюджети кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;

туманлар маҳаллий бюджетининг даромадлари ва ҳаражатлари ҳажми, шаҳар бюджетидан туман маҳаллий бюджетларига бериладиган пул маблағлари (дотация)нинг чегаравий миқдори 2-иловага мувофиқ;

умумдавлат ва маҳаллий солиқлардан, туманлар маҳаллий бюджетларига ажратмалар меъёри 3-иловага мувофиқ;

туманлар маҳаллий бюджетларининг 2001 йил учун ғазна нақд пул айланма маблағларининг чегаравий миқдори 4-иловага мувофиқ;

туманлар ҳокимлари туман маҳаллий бюджетининг ғазна нақд пул айланма маблағлари белгиланган миқдори сақланишини таъминласинлар.


3. Белгилаб қўйилсинки:

маҳаллий бюджет маблағлари хисобидан ҳаражатларни ошириш ва даромадларини қисқартириш бўйича ҳокимиятга бериладиган таклифлар, аниқ бюджетдан молиялаштирувчиларнинг белгиланган ҳаражатларини қисқартириш ёки қўшимча даромадлар олиш юзасидан аниқ таклифлар билан бирга киритилади;

туман ҳокимлари, бюджет ташкилотлари ва муассасалари, бошқа бюджетдан маблағ олувчи хўжалик субъектлари раҳбарлари муддати ўтказиб юборилган кредитор қарздорликни вужудга келтирилиши ҳолати бўйича амалдаги қонунчиликка кўра шахсан маъсулдирлар.


4. Маҳаллий давлат ҳокимияти томонидан тасдиқланадиган маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкаларининг миқдори 2000 йилги тасдиқланган миқдорда навбатдаги халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши сессиясида тасдиқланиши шарти билан сақланиб қолинсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 26 декабрдаги 500-сонли "Ўзбекистон Республикасининг 2001 йилга мўлжалланган асосий макроиқтисодий ва Давлат бюджет кўрсаткичлари тўғрисида"ги қарори билан ҳудудлар бюджетига тўловларнинг тўлиқ тушишида маҳаллий ҳокимиятлар ва бошқарув идоралари жавобгарлиги ва манфаатларини ошириш, шунингдек маҳаллий бюджетларнинг ҳаражатлар қисмини ўз вақтида молиялаштирилишини таъминлаш мақсадида,

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

экология солиғи;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида табиий муҳитни ифлослантирувчи чиқиндиларни ташлаганлик учун тўлов:

кичик корхоналардан ундириладиган ягона солиқ;

юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар даромади солиғи;

тадбиркорликнинг айрим турлари билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар даромадлари бўйича қатъий белгиланган солиқлар;

акциз солиғи бўйича пиво, ўсимлик ёғи, биллур ва биллурли ёритгич асбоблар. мебель, видео ва аудио маҳсулотлари. гилам ва гилам маҳсулотлари, совун, кумушли ошхона анжомлари бўйича тушумларини тўлалигича маҳаллий бюджетлар даромадларига ўтказилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 7 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган кўрсатмалар бажарилмаган ҳолда, аҳолига иссиқлик қуввати ва иссиқ сув етказиб бериш билан боғлиқ тариф нарҳларидаги тафовутлар шаҳар бюджети даромадларининг ошириб бажарилган қисми ёки бюджетдан ташқари маблағлар хисобидан қопланиши мумкинлиги маълумот учун қабул қилинсин.


6. Ушбу қарорнинг бажарилишининг назорати ҳоким ўринбосари И.М.Ханов зиммасига юклатилсин.



Тошкент шаҳар ҳокими                                            К. Тўлаганов






Тошкент шаҳар ҳокими

2000 йил 29 декабрдаги

728-сонли қарорига

1-ИЛОВА


Тошкент шаҳрининг 2001 йил бюджети

АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ


Даромадлар


Миқдори


1

Қўшимча қиймат солиғи


10 719 030,0

2

Юридик шахслар фойда (даромад) солиғи


5 574 920,0

3

Жисмоний шахслар даромади солиғи


7 738 048,0

4

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар даромад солиғи


12 084 800,0

5

Юридик шахслар мулк солиғи


10 086 000,0

6

Жисмоний шахслар мулк солиғи


890 200,0

7

Акциз солиғи


13 333 652,0

8

Ер солиғи


8 480 000,0

9

Экология солиғи


7 249 700,0

10

Сув ресурсларидан фойдаланганлик солиғи


412 500,0

11

Давлат божи


2 421 224,3

12

Ижтимоий инфраструктурани ривожлантириш солиғи


7 038 000,0

13

Бошқа йиғимлар ва солиқсиз даромадлар


7 430 000,1

14

Кичик корхоналардан ундириладиган ягона солиқ


8 391 400,0

15

Дехқон бозорлари


5 106,0

ДАРОМАДЛАР ЖАМИ


101 854 580,4


ХАРАЖАТЛАР



1

Халқ хўжалигини маблағ билан таъминлаш


19 440 035,1

2

Ижтимоий-маданий тадбирлар ҳаражати-жами


40 791 335,0


шу жумладан:




- маориф


29 626 608,0


- соғлиқни сақлаш ва жисмоний тарбия


10 066 283,0


- маданият ва фан


413 791,0


- ижтимоий таъминот


684 653,0

3

Бошқарув идораларини сақлаш ҳаражатлари


591 333,0

4

Ўзини ўзи бошқариш идораларини сақлаш ҳаражатлари


299 483,0

5

Турмуш фаравонлигини ошириш билан боғлиқ ҳаражатлари


3 019 435,0

6

Марказлаштирилган инвестициялар (капитал қурилиш)


33 338 000,0

7

Бошқа ҳаражатлар


3 965 603,0

8

Кўзда тутилмаган маблағлар


409 356,3

ХАРАЖАТЛАР ЖАМИ


101 854 580,4

Молия бош боқармаси бошлиғи                                              Б. Тохиров






Тошкент шаҳар ҳокими

2000 йил 29 декабрдаги

728-сонли қарорига

2-ИЛОВА


Тошкент шаҳрининг туманларнинг ва

шаҳар маҳаллий бюджетларининг

2001 йил даромадлар, ҳаражатлар ва

ДАТАЦИЯЛАР МИҚДОРИ



Туманлар номи


Даромадлар


Харажатлар


Дотация


1


Акмал Икромов

2 573 230,0

4 701 300,0

2 128 070

2


Бектемир

539 954,0

539 954,0


3


Миробод

2 367411,0

2 367411,0


4


Мирзо Улуғбек

4 312 446,0

4 312 446,0


5


Собир Рахимов

4 253 034,0

4 253 034,0


6


Сирғали

2 822 030,0

2 822 030,0


7


Чиланзор

3 834 774,0

3 834 774,0


8


Шайхантохур

3 923 407,0

3 923 407,0


9


Юнусобод

4 746 396,0

4 746 396,0


10


Яккасарой

1 900 636,0

1 900 636,0


11


Хамза

3 553 241,0

3 553 241,0


Туманлар бўйича жами


34 826 559,0

36 954 629,0

2 128 070


Тошкент шаҳри


67 028 021,4

64 899 951,4

-2 128 070

ЖАМИ:


101 854 580,4

101 854 580,4

0

Молия бош бошқармаси бошлиғи                                            Б. Тохиров






Тошкент шаҳар ҳокими

2000 йил 29 декабрдаги

728-сонли қарорига

4-ИЛОВА


Тошкент шаҳар туманлари ва шаҳар маҳаллий

бюджетларининг 2001 йил учун ғазна нақд

пул айланма маблағларининг

ЧЕГАРАВИЙ МИҚДОРИ



Туманлар номи


Ғазна нақд пул айланма

маблағлари миқдори


1


Акмал Икромов


55 300

2


Бектемир

6 300

3


Миробод

27 800

4


Мирзо Улуғбек

50 800

5


Собир Рахимов

50 100

6


Сирғали

33 200

7


Чиланзор

45 100

8


Шайхантохур

46 200

9


Юнусобод

55 900

10


Яккасарой

22 300

11


Хамза

41 800

Туманлар бўйича жами


434 800


Тошкент шаҳри


765 200

ЖАМИ:


1 200 000

Молия бош бошқармаси бошлиғи                                                 Б. Тохиров




















Время: 0.0071
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск