ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Пенсия таъминоти / Пенсияларни ҳисоблаб чиқиш, тайинлаш, қайта ҳисоблаш, тўлаш тартиби. Пенсияларга устама хаклар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.2016 й. 46-сон "Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўлаш тартибини, шунингдек уларнинг пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.02.2016 й.

N 46



ЧЕТ ЭЛДА ИШЛАЁТГАН ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИ ҲАМДА ИШ ВАҚТИНИ

ҲИСОБГА ОЛИБ БЎЛМАЙДИГАН ШАХСЛАРНИНГ АЙРИМ

ТОИФАЛАРИ ТОМОНИДАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ

ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИГА ИЖТИМОИЙ СОЛИҚ ТЎЛАШ

ТАРТИБИНИ, ШУНИНГДЕК УЛАРНИНГ ПЕНСИЯНИ

ҲИСОБЛАШ УЧУН ОЛИНАДИГАН ИШ СТАЖИНИ

ВА ИШ ҲАҚИ МИҚДОРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 408-моддасига мувофиқ ҳамда чет элда ишлаган шахслар ва иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан ижтимоий солиқни тўлашнинг ягона механизмини ташкил этиш орқали пенсия қонунчилигини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги икки ой муддатда меҳнат дафтарчаларини юритиш тўғрисида йўриқномага чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари меҳнат дафтарчаларини тўлдириш қоидаларини назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимчаларни белгиланган тартибда киритсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - молия вазири Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 22 февралдаги

46-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2007 йил 8 майдаги 95-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 5-сон, 25-модда) 2-илова 13-бандининг "а" кичик бандида:

учинчи хатбошидаги "4-банднинг учинчи хатбошидаги, 6-банднинг иккинчи хатбошидаги, 15-банддаги," сўзлари чиқариб ташлансин;

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

олтинчи - ўн тўртинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи - ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон қарорлари) 2010 йил 24 мартдаги 52-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 3-сон, 12-модда) 1-илова 33-бандининг "в" кичик бандида:

иккинчи - ўн иккинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

ўн учинчи - ўн тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 22 февралдаги

46-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1997 йил 11 февралдаги 74-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 2-сон, 5-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар ва деҳқон хўжаликлари аъзоларини давлат томонидан ижтимоий суғурталаш тўғрисида" 2001 йил 24 августдаги 351-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 8-сон, 50-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 21 апрелдаги 67-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 4-сон, 27-модда) билан тасдиқланган Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқаётган ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотаётган фуқароларнинг бандлиги тўғрисидаги низомнинг 3-банди, II ва III бўлимлари.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Деҳқон хўжалиги аъзоларини ижтимоий суғурталаш ва уларнинг ижтимоий таъминоти тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида" 2006 йил 31 майдаги 102-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 41-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар ва деҳқон хўжаликлари аъзоларини давлат томонидан ижтимоий суғурталаш тўғрисида" 2001 йил 24 августдаги 351-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида" 2007 йил 5 июлдаги 138-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 7-сон, 38-модда).


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида" 2009 йил 21 декабрдаги ПФ-4158-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон қарори)" 2010 йил 17 февралдаги 22-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 2-сон, 8-модда) илованинг 6-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Дафн этишга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2011 йил 14 июндаги 174-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 6-сон, 51-модда) 2-илованинг 2-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 9-сон, 75-модда) билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 73-банди.

10. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 14 февралдаги 38-ф-сон фармойиши.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 29 февраль, 8-сон, 77-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 2-сон, 10-модда
















































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск