Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.01.1999 й. ПФ-2177-сон "Аҳолини аниқ йўналтирилган ижтимоий мадад билан таъминлашда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ролини ошириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

13.01.1999 й.

N ПФ-2177



АҲОЛИНИ АНИҚ ЙЎНАЛТИРИЛГАН

ИЖТИМОИЙ МАДАД БИЛАН ТАЪМИНЛАШДА

ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ-ЎЗИ БОШҚАРИШ

ОРГАНЛАРИ РОЛИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА


Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлашда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ролини янада ошириш, унинг аниқ йўналтирилишини кучайтириш, ҳудудларни ижтимоий ривожлантириш борасидаги чора-тадбирларни амалга оширишда ушбу органларнинг ваколатларини ва маъсулиятини кенгайтириш мақсадида, шунингдек муҳтож оилаларга аниқ йўналтирилган ижтимоий мадад кўрсатиш борасида тўпланган ижобий тажрибани этиборга олиб:


1. 1999 йил 1 мартидан бошлаб аҳолини ижтимоий қўллаб; қувватлаш бўйича амалдаги чора-тадбирлар билан бир қатор фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари орқали куйидагиларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб топилсин:

ишламайдиган оналарга боласи икки ёшга етгунга қадар уни парвариш қилиш бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш;

ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз пенсионерларни асосий озик-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш.

Белгилаб қўйилсинки, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан аҳолига ижтимоий мадад кўрсатиш чоғида ижтимоий адолат тамойилларига, қарорлар қабул қилиш чоғида ошкораликка, мададнинг аниқ йўналтирилишига риоя этиш ҳамда боқимандаликка йўл қўймаслик, шунингдек ажратилган маблағлардан самарали ва мақсадли фойдаланиш асосий шартлар ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йилги бюджетларини шакллантириш чоғида фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларига ушбу бандда кўрсатилган тўловларни амалга ошириш учун зарур маблағлар ажратиб берилишини кўзда тутсин.


2 Ўзбекистон Республикаси Ҳалк банки фуқароларнинг юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган ўзини-ўзи бошқариш органлари учун "Ишламайдиган оналарга боласи икки ешга етгунга қадар уни парвариш қилиш бўйича нафақалар" ва "Ёлғиз пенсионерларини асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш" махсус илова ҳисобварақларини очсин

4. Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларига ўз маблағлари ҳамда жалб этилган маблағлар хисобидан, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг иҳтиёрий хайрия маблағлари ҳисобидан моддий мададга муҳтож бўлган ёш оилаларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш тавсия этилсин.

5 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларнинг ҳокимликлари зиммасига ижтимоий имтиёзларни тайинлаш чоғида ошкоралик ва ижтимоий адолат тамойилларига риоя этилиши, шунингдек фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан маблағлар қатъиян аниқ мақсад йўлида фойдаланилиши устидан доимий назоратни таъминлаш вазифаси юклансин.


6 Ўзбекистон Республикаси Матбуот давлат кўмитаси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзтелерадио компанияси, оммавий ахборот воситалари фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари зиммасига юкланган янги юмушлар ҳамда вазифалар тўғрисида аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишларини олиб борсинлар, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш бўйича фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолияти тўғрисида ахборот бериб борсинлар.


7 Ушбу Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. Султонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 И. Каримов





























Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск