Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.03.1993 й. 142-сон "1993 йилда республика аҳолисини болаларга аталган моллар ва ип газламалар билан белгиланган миқдорда имтиёзли нархларда таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.03.1993 й.

N 142



1993 ЙИЛДА РЕСПУБЛИКА АҲОЛИСИНИ

БОЛАЛАРГА АТАЛГАН МОЛЛАР ВА ИП

ГАЗЛАМАЛАР БИЛАН БЕЛГИЛАНГАН

МИҚДОРДА ИМТИЁЗЛИ НАРХЛАРДА

ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ҲАҚИДА


Республика аҳолисини болаларга аталган асосий турдаги энг зарур моллар ва ип газламалар билан имтиёзли нархларда кафолатли таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1993 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида болаларга аталган (ҳамма турдаги) моллар ва ип газламаларни аҳолига чакана савдо тармоғи орқали сотиб, чакана нархдан 1-иловага биноан 50 фоиз миқдорида чегириб, имтиёзли нархлар билан сотиш жорий этилсин.


2. Белгилаб куйилсинки, 1-иловада кўрсатилган молларнинг чакана нархлари саноат корхоналари томонидан ҳақиқий таннархига, 15 фоиз миқдоридаги чекланган рентабеллика ва кўпи билан 10 фоиз миқдоридаги савдо устамасига асосланиб шакллантириланади.


3. Корхоналарни болаларга аталган моллар ишлаб чиқаришни кўпайтиришдан иқтисодий манфаатдор қилиш мақсадида жами ишлаб чиқариш ҳажмининг камида 50 фоизини шундай моллар ташкил қилувчи корхоналарга қўшилган кийматига солинадиган солиқ ва бюджетга ўтказилиши лозим бўлган бадал миқдорининг 50 фоизини болаларга аталган моллар ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун сарфлашга рухсат берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Давлат солиқ бош бошқармаси болаларга аталган моллар ишлаб чикарувчи корхоналар, ташкилотларнинг бюджет билан ўзаро ҳисоб-китоб тартибини 10 кун муддатда белгилаб берсинлар.


4. Республика савдо ташкилотларини аҳолига белгиланган миқдорда сотиш учун зарур ҳажмдаги ип газламалар ва болалар моллари ресурслари билан таъминлаш мақсадида "Ўзбекенгилсаноат" уюшмаси билан "Махаллий саноат" корпорациясига 1993 йилда савдога 2-иловага биноан ҳажмдаги ва турдаги болалар молларини етказиб бериш юзасидан топшириқлар белгилансин.

2-иловада кўрсатилган турдаги молларнинг тижорат дўконлари тармоғида сотилиши тақиқлансин.


5. "Ўзбекенгилсаноат" уюшмаси (ўртоқ Исмоилов) билан "Маҳаллий саноат" корпорацияси (ўртоқ Чжен) аҳолига болалар учун узлуксиз сотиладиган зарур ҳажмдаги ип газлама ва молларни ўз муддатида савдо ташкилотларига етказиб бериш топшириқларини бажариш чораларини кўрсинлар.


6. "Ўзшартномасавдо" (ўртоқ Шарипов) газлама, хом ашё ва материалларни амалда етказиб берувчиларни мазкур молларни ишлаб чиқариш учун "Ўзбекенгилсаноат" уюшмаси ва "Махаллий саноат" корпорацияси корхоналарига бириктириб қўйишни ҳамда ишлаб чиқариш учун зарур ҳажмда шу махсулотлар ўз вақтида юборилишини таъминласин.


7. Белгиланган миқдорда сотиладиган болаларга аталган энг зарур турдаги моллар ва ип газламаларнинг чакана нархларини белгилаш ва нархлардаги тафовутнинг ўрнини қоплаш тартиби 3-иловага биноан тасдиқлансин.


8. "Ўзбексавдо" уюшмаси (ўртоқ Усмонов) ва Ўзбекбирлашув (ўртоқ Волков):

бозор ресурсларини эътиборга олиб, 10 кун муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хокимликларига болаларнинг сони ва ёшига қараб кўрсатилган буюмларнинг ресурсларини маълум қилсинлар;

белгиланган молларни имтиёзли нархларда сотиш тартибига риоя этилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсинлар.


9. Белгилаб қўйилсинки, "Ўзбексавдо" уюшмаси, Ўзбекбирлашув, "Ўзбекенгилсаноат" уюшмаси, "Маҳаллий саноат" корпорацияси ва "Ўзшартномасавдо" раҳбарлари, шунингдек, жойлардаги хокимликлар юқорида кўрсатилган молларнинг белгиланган миқдорда сотилишини таъминлаш учун шахсан жавобгардирлар.


10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1992 йил 16 январдаги 18-сон қарори, 1992 йил 9 январдаги 4-сон қарорига 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш тегишли масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасининг халқ истеъмолмоллари, савдо ва хизматлар мажмуига ва бошқа мажмуилари зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                      И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 18 мартдаги

142-сон қарорига

1-ИЛОВА



1993 йилда белгиланган миқдорда имтиёзли

нархларда сотиладиган моллар

РЎЙХАТИ

Молларнинг номи


Бир болага йиллик норма


3 ёшгача бўлган болалар пойебзали


2 жуфт


3 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар пойабзали


1 жуфт


чақалоқлар учун комплект


1 комплект


12 ёшгача бўлган ўғил болалар кўйлаги


1 дона


12 ёшгача бўлган ўғил болалар шими


1 дона


12 ёшгача бўлган қиз болалар кўйлаги


1 дона


12 ёшгача бўлган болалар учун пайпоқ (колготкадан ташқари)


2 жуфт


ип газлама


1 кишига 3 метр


Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 18 мартдаги

142-сон қарорига

2-ИЛОВА



1993 йилда республика савдо ташкилотларига болаларга аталган

энг зарур молларни белгиланган миқдорларда аҳолига чакана

нархларда сотиш учун ип газламаларни етказиб бериш

юзасидан "Ўзбекенгилсаноат" уюшмаси ва

"Маҳаллий саноат" корпорациясига

ТОПШИРИҚ

    

Номи

Ўлчов бирлиги

Жами

Шу жумладан


"Ўзбекенгил

саноат"

уюшмаси


"Маҳаллий

сонаот корпо

рацияси"

Ип галама


минг п.м.

66000

66000


3 ёшгача бўлган болалар пойабзали


минг жуфт

2868

2868


3 ёшдан 1 2 ёшгача бўлган болалар пойабзали


минг жуфт

6136

6136


Чақалоқлар учун минг комплект


комплектлект

753

600

153

12 ёшгача бўлган ўғил болалар куйлаги


минг дона

3525

3310

215

12 ёшгача бўлган ўғил болалар шими


"

3525

3175

350

12 ёшгача бўлган қиз болалар кўйлаги


"

3440

1600

1840

12 ёшгача бўлган болалар учун пайпок (колготкадан ташқари)


минг жуфт

13930

13930


Изоҳ. Савдо ресурслари ҳисобидан 1993  йил март-декабрь ойларида етказиб берилиши керак.






Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 18 мартдаги

142-сон қарорига

3-ИЛОВА



Белгиланган миқдорда сотиладиган болаларга

аталган энг зарур моллар ва ип газламаларнинг

чакана нархларини шакллантириш ва уларнинг

нархларидаги тафовутларнинг ўрнини қоплаш

ТАРТИБИ


1. Республика саноат корхоналари томонидан аҳолига белгиланган миқдорда сотиш учун бериладиган болаларга аталган моллар ва ип газламаларнинг чакака нархлари (Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 18 мартдаги 142-сон қарорига 1-иловага мувофиқ ҳақиқий таннархига, 15 фоиз миқдоридаги чекланган рентабелликка ва 10 фоиз миқдоридаги савдо устамасига асосланиб шакллантирилади.


2. Маркаланган ёрлиқларда, тўлов ҳужжатларида "имтиёзли сотиш" тамғаси албатта қўйилади ва чакана нарх билан бир қаторда 50 фоизли чегирма нархи кўрсатилади.


3. Белгиланган миқдорда сотишга мўлжалланган болаларга аталган моллар ва ип газламалар саноат корхоналари-тайёрловчилар томонидан улгуржи савдода 10 фоиз миқдоридаги савдо чегирмаси чиқариб ташланган чакана нархлар бўйича сотилади.


4. Ана шу молларни чакана савдо ташкилотлари томонидан сотиш маркаланган ёрлиқда кўрсатилган чакана нархнинг 50 фоизини чегариб ташлаган ҳолда амалга оширилади.


5. Чакана савдо ташкилотлари юқорида кўрсатмлган моллар бўйича нархлардаги фарқни бюджет ҳисобига қуйидаги тартибда қоплайдилар:

чакана савдо корхоналари ҳақиқатда сотилган моллар учун жойлардаги савдо бошқармаси органларига, матлубот кооперацияси корхоналари эса - вилоят матлубот жамиятларга илова қилинаётган шакл бўйича ҳисоб-китоб тақдим этадилар. Улар зса бу ҳужжатларни тегишли равишда "Ўзбексавдо" уюшмасига ва Ўзбекбирлашувга йўллайдилар;

"Ўзбексавдо" уюшмаси ва "Ўзбекбирлашув" материалларни ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этадилар;

вазирликлар ва идоралар ҳар ойнинг 10-кунига қадар ўзларига қарашли корхоналар томонидан республика савдо тармоқларига аҳолига белгиланган тартибда сотиладиган ип газламалар ва болаларга аталган моллар амалда қанча етказиб берилганлиги ҳақида Молия вазирлигига ҳисобот маълумотларини тақдим этадилар.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар ойнинг 5-кунига қадар маблағларнинг режали йил чораги суммасининг 50 фоизи миқдорида республика бюджети бўйича кредитлар очади.

"Ўзбексавдо" уюшмаси ва Ўзбекбирлашувнинг йил чораги ҳисоботлари бўйича, шунингдек, вазирликлар ва идораларнинг ана шундай моллар ҳақиқатда етказиб берилганлиги ҳақидаги маълумотлари асосида аниқланган ортиқча тўловлар (кам тўловлар) биринчи ярим йиллик ва йиллик ҳисоботлар топширилишига кўра ўшлаб олиниши (қайтарилиши) керак.


7. Жойлардаги молия органлари ва савдо бошқармаси органлари саноат ва савдо корхоналарида нархларни шакллантиришнинг ва нархлардаги фарқни қоплаш ҳисоб-китобларининг тўғрилигини мунтазам равишда текширадилар.


8. Корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари нархлардаги фарқлар бўйича берилган маълумотларнинг тўғрилиги учун шахсан жавоб берадилар.





ИЛОВА



Билгиланган миқдордаги ашёвий моллар нархлардаги

фарқни қоплаш суммасининг ҳисоб-китоби

Номи


Артикул


Ҳақиқатда

сотиш

миқдори

(ўлчов

бирлиги)


Бир ўлчов бирлигининг

сўмлардаги чакана нархи


Бюджетдан

қопланадиган

нархлардаги

фарқ


Қоплаш

суммаси


Тўла


50 фоиз

чегирма

билан


1

2

3

4

5

6

7









Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск