ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Пенсия таъминоти /Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 28.05.1991 й. 145-сон "Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерларни ижтимоий ҳимоялаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар хақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН ССЖ
ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
28.05.1991 й.
N 145
ЎЗГАЛАР ПАРВАРИШИГА МУҲТОЖ
ЁЛҒИЗ ПЕНСИОНЕРЛАРНИ ИЖТИМОИЙ
ҲИМОЯЛАШ ЮЗАСИДАН ҚЎШИМЧА
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ХАҚИДА
Ўзбекистон ССЖ Президентининг "Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерларни ижтимоий ҳимоялаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар ҳақида"ги Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзгалар парваришига мухтож ёлғиз пенсионерларга имтиёзлар бериш тартиби тўғрисида илова килинаётган Низом (1-илова) ва уларни белгиланган нормада бепул таъминлаш учун энг зарур моллар рўйхати (2-илова) тасдиқлансин.
2. 1-иловада кўрсатилган имтиёзларни бериш билан боғлик харажатлар жумҳурият ва маҳаллий бюджетлар, шунингдек, ЎзССЖнинг тегишли вазирликлари, идоралари, корхоналар ва ташкилотлар маблағлари ҳисобига амалга оширилсин.
3. ЎзССЖ Молия вазирлиги пенсия гувоҳномаларига махсус қўшимча варақлар тайёрлаш учун ЎзССЖ Ижтимоий таъминот вазирлигига маблағ ажратсин.
4. Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси, ЎзССЖ Молия вазирлиги, ЎзССЖ Ижтимоий таъминот вазирлиги, ЎзССЖ Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ЎзССЖ Савдо вазирлиги, ЎзССЖ Уй-жой-коммунал хўжалиги вазирлиги, ЎзССЖ Автомобиль транспорти вазирлиги ва Ўзбекбирлашув 1991 йилнинг 1 июлидан бошлаб юқорида кўрсатилган Фармонда кўзда тутилган имтиёзларнинг ёлғиз пенсионерларга ўз вақтида ва тўла ҳажмда берилишини таъминласинлар.
5. Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси ўта муҳтож ёлғиз пенсионерлар ва ногиронларни уй билан таъминлаш учун уларга давлат уй-жой фондидаги бўшаётган уйлардан биринчи навбатда турар жой майдони ажратишни назарда тутсинлар.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
1991 йил 28 майдаги
145-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерларни
белгиланган нормада бепул таъминлаш
учун энг зарур молларнинг
РЎЙХАТИ
N |
Молларнинг номи |
Ўлчов бирлиги |
1 бирликинг (сўм, тийин) |
Бир ойда 1 кишига бериладиган минимал |
Суммаси (сўм, тийин) |
1. |
Ун |
кг |
ўртача 0-34 |
3,0 |
1-02 |
2. |
Ўсимлик мойи |
л |
2-80 |
0,5 |
1-40 |
3. |
Макарон маҳсулотлари |
кг |
0-84 |
0,25 |
0-21 |
4. |
Гуруч |
кг |
2-20 |
0,8 |
1-76 |
5. |
Чой |
кг |
12-00 |
0,1 |
1-20 |
6. |
Тухум |
дона |
0-26 |
10,0 |
2-60 |
7. |
Қанд-шакар |
кг |
2-00 |
0,8 |
1-40 |
8. |
Синтетик ва ювиш воситалари |
г |
- |
200 |
0-43 |
9. |
Гўшт |
кг |
30 |
1 |
30 |
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1991 й., N 5, 16-модда.