Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиққа тортиш тўғрисидаги умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.05.2000 й. 178-сон "Бухоро ва Фарғона шаҳарларида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ коллежларини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.05.2000 й.

N 178



БУХОРО ВА ФАРҒОНА ШАҲАРЛАРИДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ

ҚЎМИТАСИНИНГ СОЛИҚ КОЛЛЕЖЛАРИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2000 йил 13 мартдаги 87-сон қарорининг бажариш юзасидан ҳамда Давлат солиқ хизматини малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Бухоро ва Фарғона шаҳарларида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ коллежлари ташкил этилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ коллежини ташкил этиш тўғрисида" 1998 йил 14 июлдаги 298-сон қарорининг 1 ва 2-бандлари янги ташкил этилаётган Солиқ коллежларига татбиқ этилсин.


3. Солиқ коллежлари маъмурий ва ўқитувчилар таркибининг штатлар сони қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:

2000 йил 1 сентябрдан бошлаб коллежларда машғулотлар бошланишини таъминласин;

Давлат тест маркази билан биргаликда тест синовлари натижалари бўйича абитуриентларни белгиланган тартибда 2000/2001 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитиш учун белгиланган давлат грантлари дирасида холисона, сифатли танлаб олсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2001 йилдан бошлаб Бухоро ва Фарғона шаҳарларидаги Солиқ коллежларининг харажатларига белгиланган тартибда зарур маблағлар ажратишни назарда тутсин.


6. 2000 йилда коллежларнинг жорий харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ижтимоий ривожлантириш ва моддий-техника таъминоти жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг Қурилиш ва қурилиш материаллари саноати комплекси (А.Н. Исаев), Давлат солиқ қўмитаси (Б.А. Хўжаев), Молия вазирлиги (Р.С. Азимов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (С.С. Ғуломов), Бухоро (С.Қ. Ҳусенов) ва Фарғона (А.А. Отабаев) вилоятлари ҳокимликлари 2000 йилнинг 1 августигача Бухоро шаҳар Саноатчилар кўчасидаги 7-уйда жойлашган 7-сон касб-ҳунар коллежи, Фарғона шаҳар Қиргули туман Фарғона кўчасидаги 122-уйда жойлашган электротехника касб-ҳунар лицейи биноларининг қурилиши ва реконструкциясини якунласинлар, бу бинолар Давлат солиқ қўмитаси балансига ўтказилсин.


8. Белгилансинки, коллежлар бинолари ва иншоотлари қурилиши, уларни реконструкция қилиш ва таъмирлаш Бухоро ва Фарғона вилоятларининг 2000 йилга мўлжалланган касб-ҳунар коллежларини қуриш ва реконструкция қилиш мақсадли дастурларида кўзда тутилган капитал қуйилмалар лимитлари доирасида амалга оширилади.


9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда солиқ ва божхона идоралари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича олий курслар ташкил этиш ҳақида таклифлар киритсинлар.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Б. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов




































Время: 0.0238
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск