Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиққа тортиш тўғрисидаги умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.09.1997 й. 445-сон "Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида солиқ ишлари факультетини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.09.1997 й.

N 445



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАНК-МОЛИЯ АКАДЕМИЯСИДА СОЛИҚ

ИШЛАРИ ФАКУЛЬТЕТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Солиқ органларининг раҳбар кадрлар бўғинининг касб тайёргарлигини ва уларни қайта тайёрлашни тубдан яхшилаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимини ривожлантириш истиқболлари бўйича илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш ва чуқурлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида солиқ ишлари факультети ташкил этилсин.


2. Қуйидагилар Банк-молия академияси солиқ ишлари факультетининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:

республика солиқ тизими учун "Солиқлар ва солиққа тортиш" мутахассислиги бўйича магистр даражаси бериладиган юқори малакали мутахассислар тайёрлаш;

халқаро солиқ ишидаги энг янги ютуқларни тизимли ўқитиш йўли билан республика солиқ органларининг раҳбар ходимлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

мамлакатда солиқлар ва солиққа тортиш тизимининг назарияси, амалиёти ва истиқболлари масалалари бўйича чуқурлаштирилган илмий тадқиқотларни ташкил этиш;

солиқлар ва солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш соҳасида дастурлар, лойиҳалар, тавсияларни илмий-услубий экспертиза қилиш;

солиқлар ва солиққа тортиш масалалари бўйича дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва илмий-услубий ишланмалар тайёрлаш ва нашр этиш.


3. Белгилансинки, академия солиқ ишлари факультетига ўқишга республика солиқ органларининг олий маълумотли, Давлат солиқ қўмитаси тизимида камида икки йиллик иш стажига эга бўлган юқори ва ўрта бўғин раҳбарлари, етакчи мутахассислари қабул қилинади.


4. Академия ректори Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Банклар уюшмаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда:

солиқ ишлари факультети ташкил этилишини ҳисобга олиб академия штатлар жадвалини, тузилмасини қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин;

кўрсатиб ўтилган мутахассислик бўйича ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқсин;

солиқ органлари тизимининг тайёрланиши, қайта тайёрланиши ва малакаси оширилиши керак бўлган мансабдор шахслари рўйхатини, уларни қабул қилиш ва академияда ўқишни тамомлагандан кейин ишга йўллаш тартибини белгиласин;

1997-1998 ўқув йилида академия солиқ ишлари факультетига 20 кишини қабул қилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси 1997 йилдан бошлаб ҳар йили Банк-молия академиясига ўқув жараёнини ва илмий услубий ишларни ташкил этиш, факультетнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ўқитувчилар ва энг яхши тингловчиларнинг "Солиқлар ва солиққа тортиш" мутахассислиги бўйича хорижий солиқ муассасалари ва молия ташкилотларида амалий иш тажрибасидан ўтиши учун солиқ органларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан зарур маблағлар ажратсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов


























Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск