Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиққа тортиш тўғрисидаги умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.07.1998 й. ПФ-2062-сон "Ҳисоб-китоб механизмини такомиллаштириш ҳамда республика бюджети ва маҳаллий бюджетларга тўловлар тушишини рағбатлантириш чоралари тўғрисида" 1998 йил 4 февралдаги ПФ-1923-сон Фармонга қисман ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

30.07.1998 й.

N ПФ-2062



"ҲИСОБ-КИТОБ МЕХАНИЗМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ҲАМДА РЕСПУБЛИКА

БЮДЖЕТИ ВА МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТЛАРГА

ТЎЛОВЛАР ТУШИШИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ

ЧОРАЛАРИ ТЎҒРИСИДА" 1998 ЙИЛ 4 ФЕВРАЛДАГИ

ПФ-1923-СОН ФАРМОНГА ҚИСМАН ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Солиқ ва тўлов интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси тугатилиши ҳамда ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича ҳукумат комиссияси тузилиши муносабати билан "Ҳисоб-китоб механизмини такомиллаштириш ҳамда республика бюджети ва маҳаллий бюджетларга тўловлар тушишини рағбатлантириш чоралари тўғрисида" 1998 йил 4 февралдаги ПФ-1923-сон Фармонга қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1. Фармоннинг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Хисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси йилнинг ҳар чораги якунлари бўйича ҳисобот чорагидан кейиинги ойнинг 15-кунидан кечиктирмай бюджетга тааллуқли барча солиқлар ва тўловлар тўлиқ тушишига доир ишларнинг аҳволини, ҳудудлар бўйича қарзларнинг камайтирилишини кўриб чиқиб, солиқ, молия ва банк органлари раҳбарлари ҳамда мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва уларнинг моддий жавобгарлиги тўғрисидаги таклифларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин."


2. Бюджетга тўловларнинг тушиши ҳамда бюджетга тўловлар бўйича қарзларнинг камайтирилишига доир белгиланган кўрсатгичларнинг бажарилиши учун раҳбарлар ва мансабдор шахсларни рағбатлантириш ва уларнинг моддий жавобгарлигини ошириш тартиби тўғрисида Фармонга илова қилинган Низомнинг барча моддаларидаги "солиқ ва тўлов интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси" сўзлари "ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                И. Каримов


















Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск