Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳаллий солиқ ва йиғимлар /

Тошкент шаҳар хокимининг 24.01.2001 й. 27-сон "Баъзи солиқлар ва йиғимлар миқдорини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ТОШКЕНТ ШАҲАР ХОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

24.01.2001 й.

N 27



БАЪЗИ СОЛИҚЛАР ВА ЙИҒИМЛАР

МИҚДОРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасинипг 2000 йил 26 декабрдаги 500-сонли "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2001 йил учун асосий макроиқтисодий истиқбол кўрсаткичлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМАН:

4. Тамаки маҳсулотларини сотиш ҳуқуқини берувчи лицензия йиғимини ундириш тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. Ушбу қарорнинг 1, 2, 3, 5-бандларидаги белгиланган солиқлар ва йиғимлар миқдори Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг сессиясига тасдиқлаш учун киритилсин.


7. Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси (А.Х.Латипов) Ўзбекистон Республикаси қонунларига асосан юридик ва жисмоний шaxc бўлган тадбиркорлардан қатьий солиқ тўловлари ундирилишини жойларда амалга оширилишини таъминласин.


8 Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Тошкент шaҳap хокиминииг ўринбосари Н.М.Ханов зиммасига юклатилсин.



Тошкент шаҳар

хокимининг биринчи ўринбосари                                Р.М.Шоабдурахмонов





Тошкент шаҳар Хокимининг

27- сонли қарорига

3-ИЛОВА



Тамаки маҳсулотлари савдоси ҳуқуқи учун

лицензия йиғимини ундириш тўғрисида

НИЗОМ


I. Умумий қоидалар


1. Тамаки махсулотлари савдоси ҳуқуқи учун лицензия йиғимини ундириш (қуйида "лицензия йиғими" деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 7-моддасига мувофиқ жорий этилади.


2. Ўз фаолиятини Тадбиркорлик сифатида рўйхатдан ўтказган жисмоний шахслар хамда Тошкент шаҳри ҳудудида турғун савдо иншоотлари орқали чакана савдо билан шуғулланувчи юридик шахслар мулкчилик шаклидан қатъи назар йиғим субъектлари (яъни тўловчилар) ҳисобланади.


3. Тамаки маҳсулотлари чакана савдоси ҳуқуқи учун берилган рухсатнома (қуйида "рухсатнома" деб юритилади) чакана савдо иншооти ҳисобга олинганлиги ҳамда унинг тамаки маҳсулотлари чакана савдосини ташкил этиш ва тармоқнинг савдони амалга ошириш бўйича белгиланган талабларга мувофиқ эканлиги ҳақида далолат берувчи ҳужжатдир.


4. Рухсатномасиз ва лицензия йиғимини тўламасдан тамаки маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ғайриқонуний бўлиб, бунинг учун иншоот эгаси (фойдаланувчи) қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.



II. Рухсатнома ва уларни бериш тартиби


1. Рухсатнома бланкасида серия ва рақам қуйилган бўлади (нусхаси илова килинади). Бланкалар тайёрлаш, сақлаш ва ҳисобини олиб бориш Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш Департаменти томонидан амалга оширилади.


2. Рухсатномада чакана савдо иншоотининг тури, унинг манзили, иш тартиби кўрсатилади.


3. Рухсатнома чакана савдо иншоотининг ҳар бирига алоҳида берилади.


4. Рухсатнома бир йил муддатга берилади. Унинг муддати ҳар бир келгуси йил учун ҳар йили узайтириб турилади.


5. Хужжатларни қабул қилиш, уларни кўриб чиқиш ва савдо иншоотларига рухсатномалар бериш Тошкент шаҳар ҳокимиятининг Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш Департаментининг туман бошқармалари (қуйида "ваколатли орган" деб юритилади) томонидан амалга оширилади.


6. Рухсатномага ваколатли органнинг рахбари шахсан имзо чекади.


7. Рухсатнома олиш учун топширилган ҳужжатларни кўриб чиқиш, уларни бериш ва муддатини узайтириш масалалари ариза берилган пайтдан бошлаб бир кун муддат ичида амалга оширилади.


8 Рухсатнома олиш учун Ваколатли органга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

- ваколатли орган рахбари номига ариза;

- савдо ҳуқуқи учун рухсатноманинг нусхаси;

- биринчи ойдан то 12-ойгача давр учун тамаки мақсулотлари савдоси ҳуқуқи учун лицензия йиғими тўланганини тасдиқловчи банк тўлов ҳужжатининг нусхаси.


9. Рухсатнома бир нусхада расмийлаштирилиб, фойдаланувчига берилади, савдо иншооти ҳақидаги барча маълумотлар, шу жумладан рухсатнома рақами ва берилган кун махсус ҳисобга олиш дафтарига ёзиб қўйилади (бу дафтар ваколатли орган томонидан олиб борилади), шунингдек маълумотларнинг компьютер банкига киритилади. Савдо иншооти ҳақидаги маълумотлар туман солиқ инспекпиясига юборилади.


10. Рухсатноманинг орқа томонида ваколатли орган томонидан кўрсатилган рухсатноманинг амал қилиш муддати (камида бир йил), шунингдек амал қилиш муддатини узайтириш учун жой кўрсатилади.


11. Рухсатнома бериш рад этилган тақдирда аризачига асосли жавоб қайтарилади, бу нарса хат тариқасида расмийлаштирилади ва ариза берилган пайтдан бошлаб бир иш куни давомида топширилади. Мақсадга мувофик эмас деган важ билан аризани рад этиш тақиқланади.


12. Рухсатноманинг ксеронусхаси ҳақиқий эмас. Савдо ҳуқуқи учун махаллий йиғим тўланганини тасдиқловчи рухсатсиз рухсатнома ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Рухсатнома савдо қилинаётган пайтда савдо иншоотида бўлиши ва йиғим тўланганини тасдиқловчи ҳужжат билан биргаликда тақдим этилади.


13. Рухсатнома фақат Ваколатли орган томонидангина олиб қўйилиши мумкин. Рухсатнома амалдаги қонунларга биноан тамаки маҳсулотлари савдосининг қоидалари ва меьёрларини белгиловчи қонунларга. шунингдек лицензия йиғими тўланганини текпшриш ҳуқуқини берувчи қонунларга риоя қилинишини назорат этиш ҳуқуқига эга бўлган назорат органларининг хулосаси асосида олиб қўйилиши мумкин. Рухсатноманинг олиб қўйилиши Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва ҳалқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш Департаменти буйруғи билан расмийлаштирилади.

Рухсатномани олиб қўйиш ҳақида ваколатли орган қарорига рози бўлинмаган ҳолда савдо субьектининг эгаси ёки фойдаланувчи суд органларига мурожаат қилиши мумкин.


14. Савдо фаолияти (вақтинча ёки доимий равишда) тўхтатилган тақдирда рухсатнома ваколатли органга қайтарилиши керак.


15. Иншоот фаолияти ўзгарган барча ҳолларда (эгасининг ўзгариши, фойдаланувчининг ўзгариши, иш тартибининг ўзгариши, иншоот фаолиятининг ўзгариши, назорат-касса аппаратининг алмаштирилиши ва ҳоказолар) тақдирда иншоот эгаси ваколатли органни хабардор қилиши шарт.



III. Лицензия йиғими миқдори, лицензия йиғими тўлаш

ҳамда лицензия йиғимини ундиришдан тушган

маблағларни тақсимлаш тартиби


1. Лицензия йиғими миқдори Тошкент шаҳар ҳокими томонидан белгиланади ва халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг сессиясида тасдиқланади.

Лицензия йиғимининг чегаравий миқдори Ўзбекистон Републикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


2. Лицензия йиғими субъект (тўловчи) томонидан ҳар бир савдо иншооти учун, савдонинг ҳар бир ойи учун белгиланган миқдорда тўланади.


3. Лицензия йиғими субъекти (тўловчиси) томонидан маҳаллий лицензия йиғими қайси давр учун тўланаётган бўлса шу ойнинг (даврнинг) бошланишидан камида бир кун илгари тўланади.


4. Савдо иншооти ўрнашган жой бўйича ваколатли орган ва солиқ инспекцияси органлари лицензия йиғими тўланишини оператив назорат қилиб турадилар. Ваколатли орган ҳар ойнинг биринчи кунидан ўнинчи кунигача туман молия бошқармасининг бухгалтерияси билан лицензия йиғими тўлашдан ундирилган пул маблағлари тушганлиги ҳақида далолат берувчи тўлов ҳужжатларини йиғим субъектлари билан ўзаро солиштириб олади. Бу ҳақдаги маълумотлар махсус ҳисоб-китоб дафтарчасига ёзиб қўйилади. Маълумотлар туман молия бошқармаси томонидан тасдиқланади. Ваколатли орган ҳар ойнинг 15-кунигача лицензия йиғими ундирилишидан тўпланган пул маблағларининг туман бюджети ҳисоб варақасига тушганлиги ҳақидаги тасдиқланган маълумотлар асосида лицензия йиғимини тўламаган ёки ўз вақтида тўламаган йиғим субъектлари ҳақида савдо иншооти ўрнашган жой бўйича туман солиқ инспекциясига амалдаги қонунларга мувофиқ, чоралар кўриш учун маълумот юборади.

Савдо иншооти ўрнашган жой бўйича давлат Солиқ инспекциялари олинган расмий маълумотлар асосида лицензия йиғими тўламаган ёки ўз вақтида тўламаган йиғим субъектларига нисбатан амалдаги қонунларга мувофиқ чоралар кўрилади.


5. Тўланиши керак бўлган лицензия йиғими миқдори тўлаш пайтида қонунда белгиланган ойлик иш ҳақининг энг кам миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланади. Бунда энг кам иш ҳақининг даражаси ўзгарса, лицензия йиғими субъекти (тўловчи) қайта ҳисоб-китоб қилиши ва етишмаган маблағни қўшиб тўлаши шарт.


6. Лицензия йиғимини ундиришдан тушган пул маблағлари савдо иншооти жойлашган туман бюджетининг ҳисоб варақасига ўтказилади.



IV. Йиғим субъектларининг жавобгарлиги

ва йиғим тўловини назорат қилиш


1. Йиғимнинг ўз вақтида ва тўла-тўкис тўланиши учун, ушбу Низом талабларига риоя қилиниши учун масъулият йиғим субъектлари (тўловчилар) зиммасига юкланади.


2. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган йиғим субъектлари амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгардирлар.


3. Йиғимнинг ўз вақтида ва тўла-тўкис тўланишини назорат қилиш Тошкент шаҳар Давлат Солиқ органлари зиммасига юкланади.


4. Ваколатли орган савдо иншоотларининг барчаси рухсатномалар билан таъминланиши, рухсатномалар бериш муддатларига риоя қилиниши учун шахсан жавобгардир.



Департамент бошлиғи                                           С.С. Муслимов


































Время: 0.0060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск