Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳаллий ҳокимият органларининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қабул қилган ҳужжатлари /

Тошкент шаҳар ҳокимининг 14.01.2014 й. 48-сон "Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2014 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

14.01.2014 й.

N 48



ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ДАВЛАТ

КЎЧМАС МУЛКИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК

УЧУН 2014 ЙИЛДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ИЖАРА

ТЎЛОВИНИНГ ЭНГ КАМ СТАВКАЛАРИ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 102-сонли қарори ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 15-сон, 186-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия ва Иқтисодиёт вазирликлари билан келишилган 2013 йил 27 ноябрдаги 01/14-645-сонли, 53-сонли ва БЮ/03-04-06/124-сонли ижара тўловининг энг кам ставкалари Тошкент шаҳар ҳокимлигининг капитал қурилиш, коммунал хўжалиги, ободонлаштириш саноат ва тадбиркорлик масалалари бўйича мажмуаси томонидан ўрганиб чиқилганлигини инобатга олиб, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборономаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 241-модда; 1999 й., 1-сон, 20-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 541-модда; 2005 й., 52-сон, 385-модда; 2007 й., 15-сон, 153-модда; 39-сон, 399-модда; 2008 й., 52-сон 513-модда) 25-моддасига асосан,


ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2014 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари 1-иловага, ижара тўловини аниқлаш тартиби 2-иловага, ижара ҳақини ҳисоблашда давлат объектларига қўшимча коэффициент қўлланиладиган Тошкент шаҳрининг марказий қатнов кўчалари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. "Тошкент шаҳар давлат мулкини ижарага бериш маркази" давлат корхонаси (Р. Мусажонов):

Ижара ҳақи қийматини белгилашда 1-иловада кўрсатилган кўчмас мулк учун қўлланиладиган энг кам ставкаларидан, ижара ҳақини ҳисоблаш тартибини 2-иловага асосан ҳамда Тошкент шаҳрининг марказий қатнов кўчалари рўйхатидан 3-иловага асосан таянч сифатида фойдаланилсин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарорининг 3-1-бандига мувофиқ, давлат мулки бўлган бинолар ва хоналарда жойлашган бюджет ташкилотлари учун ижара тўловининг "ноль" ставкаси қўлланилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.

Ўзбекистон Республикасининг "Реклама тўғрисида"га Қонуни 16-моддасига асосан ушбу қарорнинг 2-иловасининг 2-бандида келтирилган бино ва иншоотларнинг фасад қисмидан реклама воситалари учун ижара сифатида фойдаланишда Тошкент шаҳар хокимлиги реклама ва ахборот фаолияти бўйича комиссияси тасдиқлаган ва тавсия қилган ижтимоий рекламалар жойлаштирилган муддатга ижара тўловларидан озод этилиши назарда тутилсин.


3. Белгилаб қўйилсинки, Давлат мулкини балансида сақловчиларнинг мансабдор шахслари уларнинг тасарруфида бўлган фойдаланилмаётган давлат мулки тўғрисидаги маълумотларни "Тошкент шаҳар давлат мулкини ижарага бериш маркази" давлат корхонасига ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли берилиши учун шахсан жавобгардирлар.


4. Тошкенг шаҳар ҳокимлиги, Ахборот хизмати (Х. Эрматов), "Тошкент оқшоми" ва "Вечерний Ташкент" газеталари таҳририяти (А. Акромов): мазкур қарор расмий эълон қилинсин ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилиши назорати Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б. Рахмонов зиммасига юклансин.



Тошкент шаҳар ҳокими                                                         Р. Усманов






Тошкент шаҳар ҳокимининг

2014 йил 14 январдаги

48-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан

фойдаланганлик учун 2014 йилда қўлланиладиган

ижара тўловининг энг кам ставкалари

    

Т/р

Ижарага берилаётган майдонлардан

фойдаланиш мақсади


Бир йиллик энг

кам ставкаси

1 кв.м/сўм


САНОАТ

1.

Ёқилғи саноати


2 800

2.

Кимё саноати


2 800

3.

Нефт-кимё саноати


2 800

4.

Машинасозлик


2 800

5.

Станоклар ясаш ва асбобсозлик саноати


2 800

6.

Ҳисоблаш техника воситалари саноати


2 800

7.

Трактор ва қишлоқ хўжалик машинасозлиги


2 250

8.

Қурилиш, йўл ва коммунал машинасозлиги


2 250

9.

Енгил ва озиқ-овқат саноати ва маиший асбоблар машинасозлиги


2 250

10.

Санитар-техник ва газ жиҳозлари ва маҳсулотларини ишлаб чиқариш


2 800

11.

Металл конструкцияларини ва жиҳозларини ишлаб чиқариш


2 800

12.

Машина ва жиҳозларни таъмирлаш


2 800

13.

Машинасозликнинг бошқа тармоқлари


2 800

ЎРМОНЧИЛИК, ЁҒОЧНИ ҚАЙТА ИШЛАШ

ВА ЦЕЛЛЮЛОЗА-ҚОҒОЗ САНОАТИ

14.

Ёғоч тайёрлаш саноати


2 800

15.

Ёғочни қайта ишлаш саноати


2 800

16.

Целлюлоза-қоғоз саноати


2 800

17.

Қурилиш материаллари саноати


2 800

ЕНГИЛ САНОАТ

18.

Тўқимачилик саноати


2 800

19.

Тикувчилик саноати


2 800

20.

Тери, мўйна ва пойафзал саноати


2 800

21.

Енгил саноатнинг бошқа ишлаб чиқариш тармоқлари


2 800

ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИ

22.

Озиқ-овқат таъми саноати (балиқ, гўшт, ёғ-пишлоқ ва сут саноатидан ташқари)


2 800

23.

Гўшт ва сут саноати


2 800

24.

Балиқчилик саноати


2 800

25.

Ун-ёрма саноати


2 800

26.

Комбикорм саноати


2 250

27.

Саноатнинг бошқа тармоқлари


2 800

САНОАТНИНГ БОШҚА ТАРМОҚЛАРИ

28.

Тиббиёт асбоблари саноати


2 800

29.

Полиграфия саноати


9 000

30.

Кимёвий тозалаш, бўяш, кирни ва бошқа газлама маҳсулотларини ювиш ва қайта ишлаш


6 750

31.

Саноатда хўжалик бошқаруви


9 000

ҚИШЛОҚ ҲЎЖАЛИК

32.

Ўсимликшунослик (жумладан иссиқхона хўжалиги) 1 га


1 800 000

33.

Чорвачилик


2 250

34.

Балиқ етиштириш (шу жумладан сунъий етиштириш хавзалари) 1 га


1 800 000

35.

Ветеринария хизмати


2 800

36.

Қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатутвчи бошқа ташкилотлар


2 800

37.

Ўрмон хўжалиги (шу жумладан боғлар) 1 га


1 800 000

ТРАНСПОРТ ВА АЛОҚА

38.

Оммавий ер усти темир йўл транспорт воситалари


7 300

39.

Транспорт инфраструктураси (автопарк, таксопарк, автомобиллар тўхташ жойи, гаражлар, автомобиллар ювиш шаҳобчалари)


7 300

40.

Аҳоли буюртмасига кўра юкларни ташиш ва бошқа транспорт хизматларини кўрсатиш


6 750

41.

Почта алоқаси


6 150

42.

Курьер алоқаси


7 300

43.

Симли электр алоқаси


7 300

44.

Электро -радио - уяли ва пейжинг алоқаси


19 150

ҚУРИЛИШ

45.

Қурилиш


5 600

46.

Лойиҳа, лойиҳа-қидирув ташкилотлари


5 600

САВДО ВА УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ

47.

Улгуржи савдо


11 250

48.

Маьлум миқдорда молларни сотиш (хизмат қўрсатиш) фаолиятини олиб борувчи улгуржи бозорлар


27 000

49.

Чакана савдо


16 850

50.

Умумий овқатланиш


11 250

51.

Китоб дўконлари


1 000

52.

Маданий-маиший мақсадларда ва хўжалик мақсадларида ишлатиладиган буюмларни ижарага бериш


11 250

53.

Халқ истеъмоли моллари савдосида воситачилик


16 850

54.

Моддий техник таъминоти ва савдоси


12 350

55.

Информацион-ҳисоблаш бўйича хизматлар кўрсатиш


12 350

56.

Интернет ва компьютер тармоғи бўйича хизматлар кўрсатиш


12 350

57.

Кўчмас мулк билан операцияларни амалга ошириш


12 350

58.

Реклама, вакиллик хизматлари


11 250

59.

Аудиторлик фаолияти


11 250

60.

Маркетинг тадқиқот, тижорат молия ва бошқарув масалалари бўйича маслаҳат хизматлари


11 250

61.

Ер ости геологияси ва қидирув ишлари, геодезия ва гидрометереология ҳизмати


16 850

62.

Таҳририят ва нашриётлар


6 200

63.

Металлолом ва иккиламчи хом ашёни йиғиш ва тайёрлаш


6 200

64.

Уй-жой хўжалиги (ХУЖМШ объектлари)


6 200

65.

Меҳмонхона хўжалиги


12 350

66.

Аҳолига маиший хизмат кўрсатишнинг ноишлаб чиқариш турлари


6 750

67.

Сартарошхона, суратхона, модалар ательеси, пойафзал тузатиш


9 000

68.

Ломбардлар


13 500

69.

Ҳаммомлар


19 150

70.

Сауна ва бассейнлар


39 400

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ, ЖИСМОНИЙ

ТАРБИЯ ВА ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ

71.

Соғлиқни сақлаш


9 000

72.

Дам олиш ва туризм


9 000

73.

Маданий кўнгил очар марказлар (билярдхона, ўйин автоматлари, дискотекалар ва шу кабилар)


12 350

74.

Жисмоний тарбия ва спорт


3 900

75.

Дорихона муассасалари, оптика ва тиббиёт жиҳозлари савдо дўконлари


9 000

ТАЪЛИМ

76.

Юқори ва ўрта таълим бўйича кадрларни тайёрлаш (шу жумладан ўқув курслари)


7 850

77.

Ишчи ва бошқа хизматчиларни тайёрлаш ва малакасини ошириш


6 750

78.

Умумтаълим болалар мактаби (нодавлат таълим муассасалари учун)


3 350

79.

Таълим ўқув муассасаларида умумий овқатланишни ташкиллаштириш


4 300

80.

Мактабгача тарбия (нодавлат таълим муассасалари учун)


3 350

81.

Маданият ва санъат


15 750

82.

Кўргазмалар


9 000

83.

Маданий ва дам олиш боғлари


7 850

84.

Ботаника ва хайвонот боғлари


7 850

85.

Телевидения ва радио узатиш редакциялари


7 850

86.

Киностудиялар ва овоз ёзиш студиялари


28 150

87.

Илм-фан ва илм-фан хизматлари


5 600

МОЛИЯ-КРЕДИТ ФАОЛИЯТИ

88.

Молия, кредит (суғурталаш ва аудиторлик фаолиятидан ташқари) нафақа таъминоти


11 250

89.

Банк фаолияти


16 850

ФОЙДАЛАНИШНИНГ БОШҚА МАҚСАДЛАРИ

90.

Суғурталаш


11 250

91.

Суд ва ҳуқуқий хизматлар


7 850

92.

Адвокатлар коллегияси ва ҳуқуқий маслаҳатхоналари


7 850

93.

Жамоат бирлашмалари идораси


2 800

94.

Омборхоналар


11 250

95.

Давлат ташкилотлари учун офис


5 600

96.

Хусусий ташкилотлар учун офис


19 150

97.

Автомобилларга ёқилги қуйиш шаҳобчалари


11 250

98.

Енгил автомобиллар ва бошқа транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш (шу жумладан вулканизациялар)


11 250

99.

Ер ва тупроқ хусусиятлари тадқиқот лабараториялари


5 600

100.

Турли хизматлар учун ҳақ олиш (paynet)


28 150

101

Маданий мерос бино ва иншоотларида чакана савдо


18 000

102

Маданий мерос бино ва иншоотларида умумий овқатланиш


13 500

103

Авиакассалар (шу жумладан темир йўл, транспорт ва бошқа)


18 000

104

Банкоматлар


169 000

105

Нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш


11 250

     

*) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 102-сон қарори 3-1-бандига мувофиқ, давлат мулки бўлган бинолар ва хоналарда жойлашган бюджет ташкилотлари учун ижара тўловининг "ноль" ставкаси қўлланилиши белгиланганлиги;

**) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 22 ноябрдаги 07/10-41-сонли баённомаси 11-бандига асосан, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Савдо бошқармасининг таркибий бўлинмаларига ёпиқ харбий шаҳарчалар, муассасалари харбий қисмларидаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг "ноль" ставкалари қўлланилиши;

***) Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2013 йил 12 июндаги 02/02-1-74-сонли топшириғига асосан, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги спорт зали Ўзбекистон Республикаси Баскетбол федерациясининг ёзма мурожаатини инобатга олиб, ижарага берилишида давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг "ноль" ставкалари кўлланилиши;

****) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 2 августдаги 02/107-118-сонли топшириғига асосан, "Адолат" социал демократик партияси балансидаги Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, "Шарқ тонги" кўчаси, 23-уй манзилидаги бинода жойлаштирилган "Адолат" социал демократик партиясининг Тошкенг шаҳар ва Тошкент вилояти Кенгашлари ҳамда "Адолат" ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти учун 2013 йилнинг 15 июлидан бошлаб давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг "ноль" ставкаси кўлланилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.

*****) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 январдаги 02/121-28-сонли топшириғига асосан, Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан ташкил этилган "Технопарклар" ҳудудидаги ҳокимиятлар балансидаги давлат мулки бўлган бино ва иншоотлардан ишлаб чиқариш билан боғлиқ фаолиятларни ташкил этиш мақсадида фойдаланганлик учун ижара ҳақининг минимал ставкаси (тегишли коэффициентларни қўлламаган ҳолда) белгилансин.






Тошкент шаҳар ҳокимининг

2014 йил 14 январдаги

48-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ижара тўловини аниқлаш

ТАРТИБИ


Ижара ҳақи ставкаларига қўлланиладиган оширувчи коэффициентлар:

1. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2014 йил 13 январдаги "Ер солини тўлаш ставкаси бўйича зона чегераларининг схемаси ва таърифларини тасдиқлаш ҳақида"ги 41-сонли қарорида белгиланган чегараларга асосан, ҳудудий зоналар коэффициенти-Кз.

1-зона - 4.11

2-зона - 3.31

3-зона - 2.51

4-зона - 1.71

5-зона - 1.0


2. Бинонинг жойлашуви ва қурилиш турига кўра қўлланиладиган коэффициентлар:


Бинонинг қурилиш тури бўйича коэффициент (Кқ):

алоҳида турган бино - 1.0

бинонинг қисмида жойлашган ва қўшимча қурилган - 0.8

ярим ертўла, ертўла - 0.6

чердак, болахона - 0.5

реклама воситалари учун бино ва иншоотнинг фасад қисми - 0.2


Туташган ҳудудидан фойдаланиш коэффициенти (Кҳ):

ер майдони мавжуд бўлганда - 0.3


Тижорат мақсадида фойдаланишда қулайлик коэффициенти (Кт):

метро станциясидан 200 метр радиус атрофида - 0.8

марказий қатнов кўчаларида жойлашган бино-иншоотлар учун - 0.7

иккинчи даражали қатнов кўчаларида жойлашгани - 0.6


Бинолар ва иншоотлар бўйича ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкаси) ҳисоблаб чиқиш қуйидаги тарзда аниқланади:


Тс = Эс х Кз х (Кқ + Кҳ + Ко) бунда:


Тс - бир йилга 1 кв.м учун ижара тўловининг таянч ставкаси;

Эс - бир йилга 1 кв.м учун ижарага берилаётган майдондан фойдаланиш мақсадига кўра энг кам ставка.

Балансида давлат мулкини сақловчи корхона, ташкилот ва муассаса балансидаги бино-иншоотни яхшилаш, талаб даражасида сақланиши билан бир қаторда корхона моддий-техника базасини ривожлантириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарори билан тасдиқланган "Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 5 ва 10-бандлари талабларидан келиб чиқиб, ижара хақи белгиланишида энг кам ставкалари томонлар таклифига асосан оширилиши мумкин.






Тошкент шаҳар ҳокимининг

2014 йил 14 январдаги

48-сон қарорига

3-ИЛОВА



Тошкент шаҳридаги марказий қатнов кўчалари

РЎЙХАТИ

    

Абдулла Қодирий қўчаси

Локомотив кўчаси

Туркистон кўчаси

А.Хўжаев кўчаси

Лутфий кўчаси

Уста Ширин кўчаси

Абдурауф Фитрат кўчаси

Маннон Уйғур кўчаси

Ўзбекистон шоҳ кўчаси

Амир Темур шоҳ кўчаси

Мирзо Улуғбек кўчаси

Фарғона йўли кўчаси

Асака кўчаси

Мухаммад Юсуф кўчаси

Фаробий кўчаси

Афросиёб кўчаси

Матбуотчилар қўчаси

Фарҳод кўчаси

Аҳмад Дониш кўчаси

Олмазор кўчаси

Фурқат кўчаси

Аэропорт ҳудуди

Янги Юнусобод кўчаси

Хуршид кўчаси

Беруний кўчаси

Қумариқ кўчаси

А.Чехов кўчаси

Бешқайрағоч кўчаси

Миробод кўчаси

Чилонзор кўчаси

Бобур кўчаси

Муқумий кўчаси

Чоштепа кўчаси

Боғишамол кўчаси

Янгишаҳар кўчаси

Чўпонота кўчаси

Бодомзор йўли кўчаси

Мустақиллик майдони

Рашидов кўчаси

Бунёдкор шоҳ қўчаси

Мустақиллик шоҳ кўчаси

Шайхонтоҳур кўчаси

Бухоро кўчаси

Мухтор Ашрафий кўчаси

Шимолий Олмазор кўчаси

Буюк ипак йўли кўчаси

Навоий кўчаси

Шўртепа кўчаси

Буюк Турон кўчаси

Назарбек кўчаси

Шастри кўчаси

Гавҳар кўчаси

Нукус қўчаси

Шаҳрисабз кўчаси

Ифтихор кўчаси

Ойбек кўчаси

Шота Руставели кўчаси

Дархон кўчаси

Оққўргон кўчаси

Юнус Ражабий кўчаси

Зарафшон кўчаси

Оқтепа майдони

Янги Сергели кўчаси

Заргарлик кўчаси

Осиё кўчаси

Яҳё Ғуломов кўчаси

Зарқайнар кўчаси

Паркент кўчаси


Зулфияхоним кўчаси

Себзор кўчаси


Зиё кўчаси

Сағбон кўчаси


Истиқбол кўчаси

Самарқанд Дарвоза кўчаси


Истиқлол кўчаси

Содиқ Азимов кўчаси


Қатортол кўчаси

Бешёғоч кўчаси


Кичик халқа йўли кўчаси

Талабалар кўчаси


Қорасарой кўчаси

Тараққиёт кўчаси


Қорасув кўчаси

Тарас Шевченко кўчаси


Катта Хирмонтепа кўчаси

Темур Малик кўчаси


       




























Время: 0.0207
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск