Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳаллий ҳокимият органларининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қабул қилган ҳужжатлари /

Тошкент вилояти ҳокимининг 28.12.2011 й. 254-сон "Тошкент вилояти ҳудудида давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

28.12.2011 й.

N 254



ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ҲУДУДИДА ДАВЛАТ

КЎЧМАС МУЛКИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК

УЧУН ИЖАРА ТЎЛОВИНИНГ ЭНГ КАМ

СТАВКАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг “Ижара тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси, 1992 йил, 1-сон, 45-модда; 1993 йил, 9-сон, 329-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, 5-6-сон, 153-модда), Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 102-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 15-сон, 186-модда) талаблари асосида, вилоят ҳудудидаги бўш турган бино-иншоотлардан оқилона фойдаланиш, уларга бўлган эҳтиёжни тўлиқ таъминлаш ҳамда кутилаётган харажатлар билан корхона ва ташкилотларнинг ижара тўловидан тушадиган даромадларни тартибга солиш мақсадида


ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги “Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 102-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 315-сон қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт, Молия вазирлигининг ва Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг давлат мулки бўлган ва иншоотлар бўйича келишилган ижара тўловларининг энг кам ставкалари ҳисоб-китоблари 2011 йил 14 декабрдаги СГ-2-1/7-4029, ТГ/08-01-32-14/791 ва 01/16-703-сон хатлари инобатга олинсин.


3. Вилоят ҳудудида Давлат кўчмас мулкидан 2012 йил давомида фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари 1-иловага, ижара тўлови ставкаларига қўлланиладиган оширувчи коэффициентлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Давлат мулкини балансда сақловчиларнинг мансабдор шахслари:

- йил чорагида камида бир марта ўзининг юритишида бўлган давлат мулкининг хатловдан ўтказилиши;

- фойдаланилмаётган давлат мулки тўғрисидаги маълумотларнинг, шунингдек ижарага берилаётган мол-мулкнинг тикланган қиймати тўғрисида тақдим этилган ахборотнинг ишончлилиги;

- давлат мулкини ижара шартномаси тузмасдан ижарага бериш, ижара шартномасида ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва сони атайлаб нотўғри қайд этилганлиги, бунинг натижасида ижара тўловининг яширилишига олиб келганлиги учун бевосита қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


5. “Тошкент вилояти давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонаси раҳбари (А. Ҳакимов)га:

Давлат мулкини ижарага беришни ташкил этиш ва ижарага бериш, ижарага берилаётган мулкларни ва уни ижарага беришдан тушадиган маблағларни ҳисобга олиш ва мониторингини олиб бориш, ижарага бериладиган мулклар бўйича маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш, ижарага берилган мулкни ҳар чоракда хатловдан ўтказиш;

ижара объектларидан мақсадли фойдаланилишини ва уларнинг сақланишини, шунингдек ижара тўлови ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини назорат қилиш;

фойдаланилмаётган давлат мулкининг ижарага берилиши тўғрисидаги эълонларни ва ижарага берилаётган давлат мулки рўйхатини даврий нашрларда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ва Савдо-саноат палатасининг веб-сайтларида ҳар чоракда камида бир марта жойлаштириш;

вилоят ҳудудида фойдаланилмаётган, бўш турган бинолар ва иншоотларни аниқлаб, самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида тадбиркорлик субъектларига белгиланган тартибда ижарага бериш;

вилоят бўйича мавжуд давлат кўчмас мулки ва уларни ижарага бериш натижасида иш билан таъминланган қўшимча ишчи ўринлари ҳақида вилоят ҳокимлигига ҳар чоракда маълумот бериш вазифалари юклатилсин.


6. Вилоят давлат солиқ бошқармаси (Д. Файзуллаев), шаҳар ва туман ҳокимликлари, ҳудудларда ижара муносабатларини тартибга солиш, ижарага берилаётган давлат мулки ҳисоботини тўғри юритиш ва бюджетга қўшимча маблағларни жалб қилиш мақсадида давлат мулкини балансда сақловчилар “Ижара маркази”нинг ҳудудий вакиллари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйсинлар.


7. Шаҳар ва туман ҳокимларига мазкур қарорнинг 2-иловасидан келиб чиқиб, мулкнинг жойлашган мазилини инобатга олган ҳолда ҳудудий зоналарни (1-2-3-4-зона) 2011 йил 31 декабрга қадар белгилаш юклатилсин (бунда Чирчиқ шаҳрида 2011 йилда қўлланилган тажрибани ҳисобга олиш тавсия этилсин).


8. Вилоят ҳудудида фойдаланилмасдан бўш турган давлат мулкларини ижарага беришнинг уюшқоқлик билан ўтказилишини таъминлаш мақсадида Ижара маркази (ижарага берувчи), балансда сақловчилар ва ижарага олувчилар иштирокида туман ва шаҳар ҳокимликларида ўтказиладиган тадбирлар режаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Тадбирларнинг телевидение ва радио орқали ҳамда газета ва журналларда ёритиб борилиши таъминлансин.


9. Вилоят ҳудудида 2012 йилда давлат мулки бўлган бинолар ва хоналарда жойлашган бюджет ташкилотлари учун ижара тўловининг ноль ставкаси белгилансин.


10. Мазкур қарор “Тошкент ҳақиқати” газеталарида эълон қилингач, 2012 йил 1 январдан бошлаб кучга киритилиши белгилансин ҳамда шу муносабат билан вилоят ҳокимининг 2010 йил 31 декабрдаги 295-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари С. Абдуллаев зиммасига юклатилсин.



Вилоят ҳокими                                                                              Р. Холматов






Қарорга

1-ИЛОВА



Тошкент вилоятида Давлат кўчмас мулкидан

фойдаланганлик учун қўлланадиган ижара

тўловининг энг кам миқдордаги

СТАВКАЛАРИ

   

Т/р

Фаолият

тури

кодлари

Ижарага олинган майдонда

амалга ошириладиган фаолият тури

2012 йил учун

йиллик энг

кам ставка

1 кв.м./сўм


       

САНОАТ

  

1

13 100

Кимё саноати

      

2 200

2

13 300

Нефть-кимё саноати

        

2 200

3

14 100

Машинасозлик

      

2 200

4

14 200

Дастгоҳлик ва асбобсозлик саноати

      

2 200

5

14 300

Ҳисоблаш техника воситалари саноати

     

2 200

6

14 400

Трактор ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги

      

1 600

7

14 500

Қурилиш, йўл ва коммунал машинасозлиги

            

1 600

8

14 600

Енгил ва озиқ-овқат саноати ва маиший асбоблар машинасозлиги

      

1 600

9

14 710

Санитария-техника ва газ ускуналари ҳамда буюмларини ишлаб чиқариш

               

2 200

10

14 800

Металл конструкция ва буюмлар саноати


2 200

11

14 900

Машина ва асбоб-ускуналарни таъмирлаш

        

2 200

12

14 780

Машинасозликнинг бошқа тармоқлари

      

2 200

   

ЎРМОНЧИЛИК, ЁҒОЧНИ ҚАЙТА ИШЛАШ

ВА ЦЕЛЛЮЛОЗА-ҚОҒОЗ САНОАТИ

         

13

15 100

Ўрмон, ёғоч тайёрлаш саноати


2 200

14

15 200

Ёғочни қайта ишлаш саноати


2 200

15

15 300

Целлюлоза-қоғоз саноати


2 200

16

16 100

Қурилиш материаллари саноати


2 200

        

ЕНГИЛ САНОАТ

       

17

17 100

Тўқимачилик саноати


2 200

18

17 200

Тикувчилик саноати


2 200

19

17 300

Чарм, мўйна ва пойафзал саноати


2 200

20

17 900

Енгил саноатнинг бошқа соҳалари


2 200

   

ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИ

        

21

18 100

Озиқ-овқат саноати (балиқ, гўшт, ёғ-пишлоқ ва сут саноатидан ташқари)


2 200

22

18 200

Гўшт ва сут саноати


2 200

23

18 300

Балиқчилик саноати


2 200

24

19 210

Ун-ёрма саноати


2 200

25

19 220

Комбикорм саноати

  

1 600

26

19 700

Озиқ-овқат саноатининг бошқа соҳалари


2 200

   

САНОАТНИНГ БОШҚА СОҲАЛАРИ

        

27

19 300

Тиббиёт асбоблари саноати


2 200

28

19 400

Нашриёт саноати


6 000

29

19 740

Кийим-кечак ва газламадан тайёрланган бошқа буюмларни кимёвий тозалаш, бўяш, ювиш ва уларга ишлов бериш

    

2 200

     

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

    

30

21 100

Ўсимликчилик (шу жумладан, иссиқхона хўжалиги) 1 га

  

880 000

31

21 200

Чорвачилик


1 000

32

21 300

Балиқчилик

1 000

33

22 200

Ветеринария хизмати

2 200

ТРАНСПОРТ ВА АЛОҚА

34

51 111

Умумфойдаланишдаги ер усти темирйўл транспорти


2 200

35

51 121

Автомобиль хўжалиги (автосарой, таксопарк, автомобиллар тўхташ жойи, гаражлар, автомобилларни ювиш шохобчалари)


2 200

36

52 100

Почта алоқаси


2 200

37

52 200

Курьер хизмати


4 000

38

52 300

Электр, радио, уяли ва пейжинг алоқаси


18 000

  

ҚУРИЛИШ


39

60 000

Қурилиш


2 200

40

66 000

Лойиҳа, лойиҳа-қидирув ташкилотлари


2 200

   

САВДО ВА УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ

         

41

71 100

Улгуржи савдо


6 000

42

71 200

Чакана савдо


6 000

43

71 300

Умумий овқатланиш

  

6 000

44

71 200

Китоб дўконлари

  

1 000

45

71 400

Маданий-маший мақсадда ва хўжалик фаолиятида ишлатиладиган буюмларни ижарага бериш


6 000

46

71 500

Халқ истеъмоли молларини олиш ва сотишда воситачилик хизмати


9 000

47

80 000

Моддий-техника таъминоти ва савдоси


6 000

48

82 000

Ахборот-ҳисоблаш бўйича хизматлар кўрсатиш

  

6 000

49

82 100

Интернет ва компьютер тармоғи бўйича хизматлар кўрсатиш


6 000

50

83 000

Кўчмас мулк билан боғлиқ операциялар

  

6 000

51

84 300

Реклама, ваколатлик хизмати

   

6 000

52

84 400

Аудиторлик фаолияти

  

6 000

53

84 500

Маркетинг, тадқиқот, тижорат, молия ва бошқарув муассасалари бўйича маслаҳат хизматлари

         

6 000

54

87 100

Таҳририятлар ва нашриётлар

      

3 500

55

87 300

Металл чиқиндилари ва чиқинди хом ашёларни йиғиш ва тайёрлаш


3 500

56

90 100

Уй-жой хўжалиги (Уй-жой мулкдорлари ширкати объектлари)


3 500

57

90 220

Меҳмонхона хўжалиги


7 000

58

90 300

Аҳолига маиший хизмат кўрсатишнинг ноишлаб чиқариш турлари


3 500

59

90 300

Сартарошхона, суратхона, модалар ательеси, пойафзал тузатиш


5 000

60

90 300

Ломбардлар


6 000

61

90 300

Ҳаммомлар


10 000

62


Сауналар


20 000

  

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ, ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ

ВА ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ


63

91 510

Соғлиқни сақлаш

  

4 000

64

91 600

Дам олиш ва сайёҳлик

  

4 000

65

91 611

Маданий кўнгилочар марказлар (бильярдхона, ўйин автоматлари, дискотекалар ва бошқа)


7 000

66

91 700

Жисмоний маданият ва спорт

  

2 200

67

71 212

Дорихона муассасалари*, оптика ва тиббиёт жиҳозлари савдо дўконлари

   

3 500

  

ТАЪЛИМ

68

92 100

Олий ва ўрта махсус маълумотли мутахассисларни тайёрлаш (шу жумладан, ўқув курслари ҳам)

  

3 500

69

92 200

Ишчи ва бошқа ходимларни тайёрлаш ва малакасини ошириш


3 500

70

92 310

Умумтаълим болалар мактаблари (нодавлат таълим муассасалари учун)


1 500

71


Таълим ўқув муассасаларида умумий овқатланишни ташкиллаштириш (ошхона, зал ва ёрдамчи бинолари билан бирга) 


2 200

72

92 400

Мактабгача тарбия

1 500

73

93 000

Маданият ва санъат

6 000

74

93 132

Кўргазмалар

5 000

75

93 160

Маданият ва дам олиш масканлари (парк)

4 000

76

93 170

Ҳайвонот ва ботаника боғлари

4 000

77

93 620

Киностудия, овоз ёзиш студиялари


7 000

78

95 000

Илм-фан ва илмий хизмат кўрсатиш


2 500

     

МОЛИЯ-КРЕДИТ ФАОЛИЯТИ

       

79

96 000

Молия, кредит (суғурта ва аудиторлик фаолиятидан ташқари), нафақа таъминоти


6 000

80

96 100

Банк фаолияти


6 000

  

ФАОЛИЯТНИНГ БОШҚА ТУРЛАРИ

  

81

96 200

Суғурталаш


6 000

82

97 800

Суд ва ҳуқуқ муассасалари


5 000

83

97 820

Адвокатлик ҳайъати ҳамда ҳуқуқий маслаҳатхоналари


4 000

84

98 000

Жамоат бирлашмалари


1 500

85

80 200

Омборхона бино ва иншоотлари


6 000

86


Давлат корхоналарига офис учун мулкни ижарага бериш


2 500

87


Хусусий ташкилотларга офис учун мулкни ижарага бериш


9 000

88


Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари


7 000

89


Енгил автомобил ва бошқа транспорт воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш

7 000

90


Тупроқ хусусиятларини ўрганиш лабораторияси


4 000

91


Нон маҳсулотларини тайёрлаш


6 000

             

*) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 30 июндаги 07/10-41-сон мажлис Баённомасининг 11-бандига мувофиқ, мулкий шаклидан қатъи назар, дорихона муассасаларининг филиаллари ҚВП биноларида фаолият кўрсатаётганлиги учун ижара тўловидан озод қилинадилар.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 10 ноябрдаги 02/12-57-сон топшириғига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Савдо бошқармасининг таркибий қисмлари учун ёпиқ ҳарбий шаҳарчалар ҳамда узоқ тоғ зоналарида жойлашган кўчмас давлат мулкидан фойдаланганда ижара тўловининг энг кам минимал ставкалари 50 фоизга камайтирилади.


Бино ва иншоотларга бириктирилган (ажратилган) майдонларда (асфальтланган ёки бетонлаштирилган) электр, радио, уяли ва пейжинг алоқа антенналари ўрнатилганда фойдаланиладиган майдон учун ижара ҳақи тўловлари бино ва иншоотларга ўрнатилган антенналар учун белгиланган ижара ставкалари бўйича ҳисобланади. Бунда, қурилиш тури бўйича коэффициент (Кқ) қўлланилмайди.






Қарорга

2-ИЛОВА

        


Ижара тўлови ставкаларига қўлланиладиган

оширувчи коэффициент:


1-ҳудудий зоналар коэффициенти

   

Т/р

Шаҳар ва туманлар номи


Зоналар


Ҳудудий зоналар

коэффициенти


1

Олмалиқ шаҳри

Ангрен шаҳри

Чирчиқ шаҳри

Бекобод шаҳри

Зангиота тумани

Қибрай тумани


1-2-3-4-зона

1-зона - 2,7

2-зона - 2,5

3-зона - 2,2

4-зона - 1,8


2

Янгийўл тумани

Бўстонлиқ тумани


1-2-3-4-зона

1-зона - 2,3

2-зона - 2,0

3-зона - 1,8

4-зона - 1,5


3

Қолган туманлар (жами 10 та)


1-2-3-4-зона

1-зона - 1,8

2-зона - 1,7

3-зона - 1,6

4-зона - 1,5


                

2-Қурилиш тури бўйича коэффициент (Кқ):

- алоҳида турган бино - 1,5;

- бинонинг ички қисмида жойлашган ва тақаб қурилган - 1,0;

- бинонинг юқори қисми, чердак, болохона - 0,7;

- ярим ертўла, ертўла - 0,5.



3-Туташиб кетган ҳудуддан фойдаланиш коэффициенти (Кҳ):

- ер майдони мавжуд бўлганда - 0,8.



4-Тижорат мақсадларида фойдаланишда қулайлик коэффициенти (Ко):

- асосий автотранспорт йўллари бўйлаб жойлашганда - 0,5;

- иккинчи даражали автотранспорт йўллари бўйлаб жойлашганда - 0,4.


Бинолар ва иншоотлар бўйича ижара тўловини ҳисоблаб чиқиш қуйидаги тарзда аниқланади:


Тс = Эс * Кз * (Кқ + Кҳ + Ко),


бунда:

Тс - бир йилга бир кв. метр учун ижара тўлови таянч ставкаси;

Эс - бир йилга бир кв. метр учун энг кам ставка.






Қарорга

3-ИЛОВА



Вилоят шаҳар ва туман ҳокимликлари раҳбарлигида

Ижара маркази ходимлари томонидан давлат мулкини

балансда сақловчи ва ижарага олувчилар

иштирокида ўтказиладиган тадбирлар

РЕЖАСИ

   

Тадбир

ташкилот-

чилари

Тадбир

иштирок-

чилари

       

Тадбирлар

Тадбир

жойи

Муддат

2012 йил

1. Шаҳар ва туман ҳокимлари


2. Тошкент вилоят ижара маркази раҳбари ва мутахассислари

Ҳудуддаги барча ижарага олувчилар ва балансда сақловчилар

1. ЎзР ВМ 2009 йил 8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 102-сон қарори ва унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги 315-сонли қарорлари муҳокамаси.


2. Ижара муносабатлари бўйича давра суҳбати.


3. Ижара шартномаларини бевосита жойида тузиш ва расмийлаштириш, уларнинг бажарилишини назоратга олиш, шу жумладан:

- давлат мулки бўлган бинолар ва хоналарда жойлашган бюджет ташкилотлари учун ижара тўловининг ноль ставкаси асосида тузилишини;

- давлат мулки бўлган айрим ижара объектларининг соатбай ставка асосида ижарага берилишини.


4. Ижарага берилган давлат мулкига зарар етказганлик белгилари мавжудлигини тадбир давомида аниқлаш (балансда сақловчилардан маълумот олиш орқали) ва ундириш чораларини кўриш.


Зангиота тумани

ҳокимияти


05 январь

соат 10-00

Қибрай туман

ҳокимияти


05 январь

соат 15-00

Чирчиқ шаҳар

ҳокимияти


06 январь

соат 10-00

Бўстонлиқ туман

ҳокимияти


06 январь

соат 15-00

Паркент туман

ҳокимияти


09 январь

соат 10-00

Юқоричирчиқ туман

ҳокимияти


09 январь

соат 15-00

Ангрен шаҳар

ҳокимияти


10 январь

соат 10-00

Оҳангарон тумани

ҳокимияти


10 январь

соат 15-00

Олмалиқ шаҳар

ҳокимияти


11 январь

соат 10-00

Ўртачирчиқ тумани

ҳокимияти


11 январь

соат 15-00

Бекобод шаҳар

ҳокимияти


12 январь

соат 10-00

Бекобод туман

ҳокимияти


12 январь

соат 15-00

Бўка туман

ҳокимияти


13 январь

соат 10-00

Пискент туман

ҳокимияти


13 январь

соат 15-00

Чиноз туман

ҳокимияти


16 январь

соат 10-00

Янгийўл туман

ҳокимияти


16 январь

соат 15-00

Оққўрғон туман

ҳокимияти


17 январь

соат 10-00

Қуйичирчиқ туман

ҳокимияти


17 январь

соат 15-00

                




































Время: 0.0302
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск