Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳаллий ҳокимият органларининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қабул қилган ҳужжатлари /

Тошкент вилояти ҳокимининг 20.07.2009 й. 151-сон "Тошкент вилояти ҳудудида давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлиги учун қўлланадиган ижара тўловининг энг кам ставкалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

20.07.2009 й.

N 151



ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ҲУДУДИДА ДАВЛАТ

КЎЧМАС МУЛКИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИГИ

УЧУН ҚЎЛЛАНАДИГАН ИЖАРА ТЎЛОВИНИНГ

ЭНГ КАМ СТАВКАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Ижара тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил N 1, 45-модда; 1993 йил, N 9, 329-модда), Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 102-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, N 15, 186-модда) талаблари асосида, вилоятлардаги бино-иншоотларга бўлган эҳтиёжни инобатга олган ҳолда, шунингдек бўш турган бино ва иншоотларни, кутилаётган харажатлар билан корхона ва ташкилотларнинг ижара тўловидан тушадиган даромадларни тартибга солиш, улардан оқилона фойдаланиш мақсадида


ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Иқтисодиёт, Молия вазирликлари ва Давлат мулки қўмитасининг 2-1-7/7-607, 08-01-32-14/415, 01/16-18/16-сон хатлари инобатга олинсин.


2. Вилоятда Давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлиги учун қўлланадиган ижара тўловининг энг кам миқдори ставкалари 1-иловага ҳамда ҳудудий зоналар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Вилоят ҳудудида қўлланадиган ижара тўловининг энг кам миқдордаги ставкалари мазкур қарор тасдиқланган кундан кучга киритилсин.


4. Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси қошидаги "TOSHKENT VILOYATI DAVLAT MULKINI IJARAGA BERISH MARKAZI" Давлат унитар корхонаси (А.Ҳакимов)га вилоятда ҳозирги кунда фойдаланилмаётган бўш турган бино ва иншоотларни, асбоб-ускуналарни аниқлаб, тадбиркорлик субъектларига белгиланган тартибда ижарага бериш, вилоятда қўшимча ишчи ўринларни яратиш мақсадида ҳар чоракда қилинган ишлар юзасидан вилоят ҳокимлигига ҳисобот бериб бориш вазифаси юклатилсин.


5. Белгилаб қўйилсинки, ижарага берувчи (юридик ёки жисмоний шахсга) ижарага берилаётган мулкларни ва уни ижарага беришдан тушадиган маблағларни ҳисобга олиш ва мониторингини олиб бориш, ижарага бериладиган мулклар бўйича маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш ҳамда ижарага берилган мулкни ҳар чоракда хатловдан ўтказишга шахсан масъулдир.


6. Мазкур қарор қабул қилиниши билан вилоят ҳокимининг жорий йил 12 январдаги 12-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари С.Абдуллаев зиммасига юклатилсин.



Вилоят ҳокими                                                             Р. Холматов






Тошкент вилояти ҳокимининг

2009 йил 20 июлдаги

151-сон қарорига

1-ИЛОВА

Тошкент вилоятида Давлат кўчмас мулкидан

фойдаланганлиги учун қўлланадиган ижара тўловининг

ЭНГ КАМ МИҚДОРДАГИ СТАВКАЛАРИ

Т/р


Фаолият тури

кодлари


Ижарачилар фаолияти тури


Йиллик энг

кам ставка

1 кв.м/сўм


САНОАТ

1

13140

Елим буюмлар, шиша-тола материаллари, шиша-елимлар ва улардан буюмлар саноати


1650

2

14000

Машинасозлик ва металлга ишлов бериш (тиббиёт техникаси саноатисиз)


1500

3

14200

Дастгоҳ қурилиш ва асбобсозлик саноати


1650

4

14330

Ҳисоблаш техникаси воситалари саноати


1500

5

14400

Трактор ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги


1300

6

14500

Қурилиш, йўл ва коммунал машинасозлик


1400

7

14600

Енгил ва озиқ-овқат саноати ва маиший асбоб-ускуналар учун машинасозлик


1250

8

14710

Санитария-техника ва газ асбоб-ускуналари ва буюмларини ишлаб чиқариш


1650

9

14780

Машинасозликнинг бошқа тармоқлари


1650

10

14900

Машина ва асбоб-ускуналарни таъмирлаш


2500

11

19400

Матбаа саноати


4500

12

19750

Фото, кино маҳсулотлари ишлаб чиқариш


7500

ҚУРИЛИШ ВА ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ

13

14810

Металл конструкцияларни ишлаб чиқариш


1650

14

14840

Ноишлаб чиқариш аҳамиятидаги металл буюмларни ишлаб чиқариш


1650

15

15200

Ёғочга ишлов бериш саноати


1650

16

15270

Мебель саноати


1650

17

15300

Целлюлоза-қоғоз саноати


1650

18

16100

Қурилиш материаллари саноати


1650

19

16230

Оҳак, гипс ва маҳаллий ёпишқоқ материаллар ва улардан буюмлар саноати


1650

20

60000

Қурилиш


1650

21

66000

Лойиҳа, лойиҳа-қидирув ташкилотлари


1750

ЕНГИЛ САНОАТ

22

17100

Тўқимачилик саноати


1650

23

17200

Тикувчилик саноати


1650

24

17300

Тери, мўйна ва пойафзал саноати


1650

25

17900

Енгил саноатнинг бошқа ишлаб чиқаришлари


1650

ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИ

26

18100

Таъм берувчи саноат (балиқ, гўшт, ёғ-пишлоқ ва сут саноатидан ташқари)


1650

27

18170

Чой саноати


1650

28

18200

Гўшт ва сут саноати


1650

29

19200

Ун-ёрма ва омихта ем саноати


1650

30

19700

Саноатнинг бошқа тармоқлари


1650

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

31

21200

Чорвачилик


650

32

21240

Паррандачилик


650

33

31000

Ўрмон хўжалигининг ишлаб чиқариш корхоналари, 1 га


434004

34

22200

Ветеринария хизмати


2250

ТРАНСПОРТ ВА АЛОҚА

35

52000

Алоқа


2850

36

52100

Почта алоқаси


1500

37

52200

Курьерлик алоқаси


2850

38

52300

Электр-радио-уяли ва пейжинг алоқаси


12814

САВДО ВА УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ

39

71100

Улгуржи савдо


3950

40

71200

Чакана савдо


3950

41

71212

Аптека муассасалари


2600

42

71300

Умумий овқатланиш

Ўқув юртларида


3900

1950

УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИ

43

90220

Меҳмонхона хўжалиги


4000

44

90300

Аҳолига маиший хизмат кўрсатишнинг ноишлаб чиқариш турлари


2650

45

91000

Соғлиқни сақлаш, жисмоний маданият ва ижтимоий таъминот


2250

46

91610

Соғломлаштириш муассасалари ва дам олиш муассасалари


2850

47

91700

Жисмоний маданият ва спорт


1450

48

92200

Ишчи ва бошқа ходимларни тайёрлаш ва малакасини ошириш


1500

49

93000

Маданият ва санъат


3600

50

93620

Киностудиялар, овоз ёзиш студиялари


3500

51

82100

Интернет ва компьютер тармоғи хизматлари кўрсатиш


3650

52

19740

Чойшаб ва матодан ясалган бошқа буюмларни кимёвий тозалаш, бўяш, ювиш ва ишлов бериш


1650

53

97000

Бошқарув

Давлат ташкилотлари

Тижорат ташкилотлари


1750

5000

МОЛИЯ-КРЕДИТ ФАОЛИЯТИ

54

96000

Молия, кредит (суғурта ва аудиторлик фаолиятидан ташқари), пенсия таъминоти


3950

55

96100

Банк фаолияти


4000

БОШҚА ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ

56

96200

Суғурта


3950

57

84300

Реклама, вакиллик хизмати


2950

58

84400

Аудиторлик фаолияти


3700

59

84500

Тижорат фаолияти, молия ва бошқарув муассасалари бўйича маркетинг тадқиқотлари, маслаҳатлар


3700

60

87100

Таҳририятлар ва нашриётлар


2000

61

91600

Дам олиш ва туризм


2850

62

92310

Болалар умумий таълим мактаблари


1100

63

92400

Мактабгача тарбия


1100

64

95000

Фан ва илмий хизмат кўрсатиш


1750

65

98000

Жамоат бирлашмалари


1100

               

               

Ижара тўлови ставкаларига қўлланиладиган

Оширувчи коэффициент:


Маъмурий бинонинг ҳолати ва қурилиш турига қўлланиладиган коэффициентлар:


1-Ҳудудий зоналар коэффициенти (Кз) вилоят ҳудуди зоналари рўйхати илова қилинади.

2-Бинонинг қурилиш тури бўйича коэффициентлар (Кқ)

- алоҳида турган бино - 1,5

- қўшимча қрилган бино - 1,0

- бинонинг юқори қисми, чердак, болохона - 0,7

- ярим ертўла, ертўла - 0,5

3-Туташиб кетган ҳудуддан фойдаланиш коэффициенти (Кҳ)

- ер майдони мавжуд бўлганда - 0,7

4-Тижорат мақсадларида фойдаланилганда қулайлик коэффициенти (Ко)

- асосий автотранспорт йўллари бўйлаб жойлашганда - 0,5

- иккинчи даражали автотранспорт йўллари бўйлаб жойлашганда - 0,4

Бинонинг ҳолати ва қурилиш тури бўйича қўлланиладиган коэффициентлар қўшилади.

Бинолар ва иншоотлар бўйича ижара тўловини ҳисоблаб чиқиш қуйидаги тарзда аниқланади:

Тс = Эс * Кз * (Кқ + Кҳ + Ко)

бунда:

Тс - бир йилга бир кв. метр учун ижара тўловининг таянч ставкаси;

Эс - бир йилга бир кв. метр учун энг кам ставка.






Тошкент вилояти ҳокимининг

2009 йил 20 июлдаги

151-сон қарорига

2-ИЛОВА


Ҳудудий зоналар

Т/р

Шаҳар ва туманлар номи


Зоналар


Ҳудудий зоналар

коэффициенти


1

Олмалиқ шаҳри

Ангрен шаҳри

Чирчиқ шаҳри


1.2.3

1.8 дан 2.7 гача

2

Оҳангарон шаҳри

Бекобод шаҳри

Янгийўл шаҳри


1.2.3

1.7 дан 2.3 гача

3

Зангиота тумани

Қибрай тумани

Тошкент тумани


1.2.3

1.5 дан 2.2 гача

4

Қолган туманлар (жами 12 та)


1.2

1.5 дан 1.8 гача






Время: 0.0070
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск