ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳаллий ҳокимият органларининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қабул қилган ҳужжатлари /Тошкент вилояти ҳокимининг 11.02.2008 й. 32-сон "Вилоят ҳудудида қўлланиладиган ижара ҳақининг ягона ставкалари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
11.02.2008 й.
N 32
ВИЛОЯТ ҲУДУДИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН
ИЖАРА ҲАҚИНИНГ ЯГОНА СТАВКАЛАРИ
ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси “Ижара тўғрисида”ги Қонуни, Фуқаролик кодекси талаблари асосида, шунингдек кейинги вақтда вилоятдаги бино-иншоотларга бўлган эҳтиёжнинг ва нарх-навонинг ошишини инобатга олган ҳолда, вилоятдаги бўш турган бино ва иншоотларни тартибга солиш, кутилаётган ҳаражатлар билан корхона ва ташкилотларнинг ижара ҳақидан тушадиган даромадларни тартибга солиш ва улардан оқилона фойдаланиш мақсадида
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. Вилоятда ижара ҳақининг ягона энг кам миқдордаги ставкалари 1-иловага, корхона ва ташкилотларга нисбатан қўлланиладиган имтиёзли ижара ҳақи ставкалари 2-иловага ҳамда ҳудудий зоналар рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вилоят ҳудудида қўлланиладиган ягона энг кам миқдордага ижара ҳақи ставкалари 2008 йил 1 февралидан кучга киритилсин.
3. Давлат мулкини бошқармаси қошидаги “MULK-XISOB-IJARA” Давлат унитар корхонаси (Л.Тўраев) вилоятда ҳозирги кунда ишлатилмай бўш турган бино ва иншоотларни, асбоб-ускуналарни аниқлаб, тадбиркорлик субъектларига белгиланган тартибда ижарага бериш, вилоятда қўшимча ишчи ўринларини яратиш мақсадида ҳар ойда қилинган ишлар юзасидан вилоят ҳокимлигига ҳисобот бериб бориш вазифаси юклатилсин.
4. Белгилаб қўйилсинки, ижара ҳақидан тўланадиган тўловларни ўз вақтида ўтказилиши бўйича бино эгалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 4 февралдаги ПФ-1938-сон Фармонига асосан шахсан масъулдир.
5. Мазкур қарор қабул қилиниши билан вилоят ҳокимининг 2006 йил 7 ноябрдаги 272-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари С.Абдуллаев зиммасига юклатилсин.
Вилоят ҳокими в.б. З. Ниязов
2008 йил 11 февралдаги
32-сон қарорига
1-ИЛОВА
Тошкент вилоятидаги қўлланиладиган ижара ҳақининг
ЯГОНА ЭНГ КАМ МИҚДОРДАГИ СТАВКАЛАРИ
(сўмда)
N |
Фаолият тури ва бинолардан фойдаланиш бўйича корхона ва ташкилотлар номи |
Ижара ҳақи 1 кв.м. майдонга |
1 |
Савдо корхоналари ва дўконлар (умумий майдон) |
6502 |
2 |
Китоб дўконлари ва техник-меъёрий ҳужжатлар билан савдо қилувчи бўлимлар |
544 |
3 |
Аҳолига ва ташкилотларга хизмат кўрсатадиган корхоналар ва жисмоний шахслар |
3732 |
4 |
Бинолардан офис тариқасида фойдаланиладиган қўшма корхоналар, ваколатхоналар, кичик корхоналар, масъулияти чекланган жамиятлар, фирмалар, ҳиссадорлик ва хусусий корхоналар ҳамда ташкилотлар ва жисмоний шахслар учун |
6502 |
5 |
Бинолардан аниқ маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун фойдаланадиган корхона, ташкилот, ва муассасалар (мулк шаклидан қатьи назар) шунингдек: - ишлаб чиқариш цехлари учун, умумий майдони 400 кв.м. майдондан ортиқ |
2053 |
6 |
Давлат бюджетидан тўла таъминланадиган корхона, ташкилот ва муассасалар, |
525 |
уларнинг қошида очилган хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар |
1195 |
|
7 |
Умумий овқатланиш муассасалари (кафе, бар, ресторан, чойхона),: шунингдек: |
4217 |
- ишчи ошхоналари |
1980 |
|
- колледж ва лицей ошхоналари |
1650 |
|
- мактаб ошхоналари |
900 |
|
8 |
Банк муассасалари, шунингдек омонат кассалар |
5600 |
9 |
Алоқа муассасалари (давлатга тегишли) - тижорат (давлатга тегишли бўлмаган) - почта бўлимлари |
1710 4217 1368 |
10 |
Жамоат ташкилотларининг бошқарув маҳкамаси Маҳалла қўмиталари |
1026 373 |
11 |
Омбор тариқасида фойдаланиладиган бинолар |
3732 |
12 |
Гараж тариқасида фойдаланиладиган бинолар |
1524 |
13 |
Дорихоналар, оптика ва тиббий ускуна дўконлари |
4217 |
14 |
Пулли шифохоналар |
2887 |
15 |
Касалхона, шифохона ва уларга тенг бўлган муассасалар (пулликларидан ташқари) |
373 |
16 |
Ётоқхоналар |
933 |
17 |
Спорт ва соғломлаштириш мажмуалари |
2109 |
18 |
Ўқув юртлари ва касб-ҳунар курслари |
1144 |
19 |
Ўйин автоматлари учун фойдаланиладиган бинолар |
3487 |
20 |
Бильярд хоналари |
7153 |
21 |
Меҳмонхоналар |
3220 |
22 |
Давлат мулки ҳисобланган дала ховлилар |
1800 |
23 |
Тижорат кўргазмалари ва савдо кўргазмасини ўтказиш мақсадида фойдаланиладиган бинолар |
6796 |
24 |
Видеосалонлар, видео ва аудио кассеталарни ижарага бериш пунктлари, кабел студиялари |
11088 |
25 |
Бинолардан хизмат доирасида фойдаланадиган давлатга тегишли хўжалик ҳисобидаги ташкилот ва корхоналарнинг идоралари учун |
2503 |
26 |
Автосервис, ёнилғи қуйиш ва ювиш шохобчалари (заправка) |
4292 |
27 |
Автотранспорт турлари бўйича йиллик ижара ҳақи миқдори қуйидагича аниқланади: |
|
- 1995 йилгача асосий воситалар таркибида киритилган автотранспорт, баланс қийматидан ижара ҳақи энг камида |
30 % миқдорида ҳисобланади |
|
- 1995 йилдан кейин асосий воситалар таркибига киритилган автотранспорт энг кам ижара ҳақи миқдори баланс қийматидан |
20 % миқдорида ҳисобланади |
|
28 |
Дискотека, тунги клублар |
3150 |
29 |
Балиқ боқадиган сув хавзалари (бир гектар майдонига) |
434004 |
30 |
Чорвачилик, парранда, чўчқахона фермалар учун |
1088 |
31 |
Иссиқхона капитал қурилган ойнали шу жумладан енгил типдаги плёнкали |
1088 622 |
32 |
Боғлар, токзорлар (бир гектар майдонига) |
775525 |
33 |
Ўрмон ҳўжалигига қарашли ер майдонлари (бир гектар майдонига) |
1188 |
Ижара ҳақи ставкаларига қўлланиладиган оширувчи коэффициент:
Маъмурий бинонинг ҳолати ва қурилиш турига қўлланиладиган коэффициентлар:
1-Ҳудудий зоналар коэффициенти (Зк):
Биринчи, иккинчи ва учинчи гуруҳлардаги шаҳар, туманларда 1.2 дан 2.5 гача, тўртинчи гуруҳда 1.2 дан 1.5 гача оширувчи коэффициентлар мавжуд (вилоят ҳудуди зоналари рўйхати илова қилинади).
1-Бинонинг қурилишига кўра тури (Кк)
- алоҳида турган бино - 1,5
- бинога тақаб қурилган - 1,0
- бинонинг устки қисми, чердак, мансарда - 0,7
- ярим ертўла, ертўла - 0,5
2-Ёндош ҳудудидан фойдаланиш коэффициенти (Кх):
- ер майдони мавжуд бўлганда - 0,7
3-Тижорат йўлида фойдаланишда қулайлиги (Кт):
- асосий қатнов йўлларида жойлашгани - 0,5
- иккинчи даражали транспорт қатнови йўлларига чиқиш жойи - 0,4
Бинонинг ҳолати ва қурилиш турига кўра қўлланиладиган коэффициентлар қўшилади.
Ижара ҳақини ҳисоблашда ижара ҳақининг таянч ставкаси қуйидагича аниқланади:
Тс=Эс х Зк х (Кк+Кх+Кт)
бунда:
Тс - бир йилда 1 кв.м. учун ижара ҳақининг таянч ставкаси:
Эс - 1-иловага мувофиқ корхонанинг фаолият турига кўра бир йилга 1 кв.м. учун энг кам ставкаси.
2008 йил 11 февралдаги
32-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ташкилот, муассаса ва корхоналарга
қўлланиладиган имтиёзли ижара ҳақи
СТАВКАЛАРИ
N |
Фаолият тури ва маъмурий бинолардан фойдаланши |
Ижара ҳақи ставкалари |
1 |
Ўрта таълим, мактабгача тарбия муассасалари (бюджетдан молиялаштириладиган ташкилот ва муассасалар) |
Вақтинча озод қилинган |
2 |
Кутубхоналар, маданият уйлари, мусиқа мактаблари ва ўсмирлар клублари (бюджетдан молиялаштириладиган ташкилот ва муассасалар) |
Вақтинча озод қилинган |
3 |
Рассом ҳайкалтарошларнинг ижодий устахоналари |
Вақтинча озод қилинган |
4 |
Милиция органлари, ҳарбий комиссариятлар, судлар, прокуратура (бюджетдан молиялаштириладиган ташкилот ва муассасалар) |
Вақтинча озод қилинган |
5 |
“MULK-XISOB-IJARA” Давлат унитар корхонасининг шаҳар ва туманлар филиалари |
Вақтинча озод қилинган |
6 |
Кўрлар жамиятига қарашли ташкилот ва корхоналар |
Вақтинча озод қилинган |
7 |
Жамият ташкилотларининг маҳкамалари, агар тижорат билан шуғулланмайдиган бўлсалар |
Вақтинча озод қилинган |
- Меҳр-мурувват кўрсатиш жамияти |
Вақтинча озод қилинган |
|
- Қизил ярим ой жамияти |
Вақтинча озод қилинган |
|
- Экологик жамғармалар |
Вақтинча озод қилинган |
|
- Соғлом авлод учун |
Вақтинча озод қилинган |
|
- Уруш фахрийлари жамияти |
Вақтинча озод қилинган |
|
- Ногиронлар жамияти |
Вақтинча озод қилинган |
|
- Байналмилал жангчилар уюшмаси |
Вақтинча озод қилинган |
|
- Чернобиль ҳалокатини бартараф этиш қатнашчилари уюшмаси |
Вақтинча озод қилинган |
Изоҳ:
1. Бошқа Давлат мулкининг турлари бўйича, Давлат бюджет ташкилотлар томонидан бериладиган, йиллик ижара хақи миқдори қуйидагича аниқланади:
а) 1995 йилгача асосий воситалар таркибига киритилган мулк баланс қийматидан ижара ҳақининг энг камида 30% миқдорида белгиланади.
б) 1995 йилдан кейин асосий воситалар таркибига киритилган мулкдан энг кам ижара ҳақи миқдори мулк баланс қийматидан 20% миқдорида ҳисобланади.
2. Фойдаланиш ҳаражатлари ҳамда коммунал хизмат ҳаражатларини қоплаш (шу жумладан, ижара ҳақидан озод қилинганлардан ҳам) ижара ҳақидан ташқари:
а) Коммунал хизмат ҳаражатларини қоплаш, бинонинг тасарруф эгаси томонидан ижарачилардан алоҳида йиғилади;
б) Тошкент вилояти шаҳар ва туман ҳокимларининг структура бўлинмалари ҳисобланган ижарачиларга, маҳалла қўмиталари, Давлат бюджетидан тўла таъминланадиган ташкилотлар, корхоналар ва муассасалар, уларнинг қошида очилган хўжалик ҳисобидаги ташкилотларга оширувчи коэффициентлар қўлланилмайди;
в) Кўрсатилган ижара ҳақи ставкаларига қўшилган қиймат солиғи ва ер солиғи киритилмаган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунларига асосан маълум даражадаги ижарачилар томонидан тўланади;
г) Уй-жой муҳандислик-коммунал қурилмаларини қайта тиклаш зарур бўлган ертўла, бино ва иншоотларини таъмирлаш, қайта тиклаш, уй-жой режасини қайта бажариши ишлари ижарачи ҳисобидан бажарилган тақдирда, бажарилган ишлар учун ажратилган маблағ миқдорига қараб, 4 (тўрт) мартагача камайтириш коэффициенти қўлланиши мумкин;
д) Марказлаштирилган тартибда (нарх-навонинг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда) ижара ҳақи ва коммунал тўловларига индексация коэффициентлари жорий қилинган пайтда ижарачига ижарага берувчи (Бинонинг тасарруф эгаси) томонидан ёзма равишда хабар қилади. “MULK-XISOB-IJARA” Давлат унитар корхонасининг томонидан ижара ҳақига ўзгартиришлар киритилади ва ижарачи шартномада кўрсатилган муддатларга асосан керакли тўловларни бажаради.
2008 йил 11 февралдаги
32-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳудудий зоналар
т/р |
Шаҳар ва туманлар номи |
Зоналар |
Ҳудудий зоналар коэффициенти |
1 |
Олмалиқ шаҳри Ангрен шаҳри Чирчиқ шаҳри |
1.2.3 |
1.5 дан - 2.5 гача |
2 |
Оҳангарон шаҳри Бекобод шаҳри Янгийўл шаҳри |
1.2.3 |
1.5 дан - 2.0 гача |
3 |
Зангиота тумани Қибрай тумани Тошкент тумани |
1.2.3 |
1.2 дан - 1.8 гача |
4 |
Қолган туманлар (жами 12 та) |
1.2 |
1.2 дан - 1.5 гача |