ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳаллий солиқ ва йиғимлар /

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 28.12.2007 й. 135/3-15-сон "Тошкент шаҳри бўйича 2008 йил учун маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШКЕНТ

ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

28.12.2007 й.

N 135/3-15



ТОШКЕНТ ШАҲРИ БЎЙИЧА 2008 ЙИЛ УЧУН

МАҲАЛЛИЙ СОЛИҚЛАР ВА ЙИҒИМЛАР

СТАВКАЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-744-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига мувофиқ халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳри бўйича 2008 йил учун маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари иловага мувофиқ жорий этилсин.


2. Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси ва Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти раҳбарлари, туман ҳокимликлари:

2008 йил маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари солиқ тўловчилар эътиборига етказилиши ва амалиётда қўлланиши таъминлансин.


3. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2006 йил 20 декабрдаги "Тошкент шаҳри бўйича 2007 йил учун маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари тўғрисида"ги 94/3-10-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Халқ депутатлари

Тошкент шаҳар кенгаши раиси                                       А.Х.Тўхтаев





Халқ Депутатлари

Тошкент шаҳар Кенгашининг

2007 йил 28 декабрдаги

135/3-15-сонли қарорига

ИЛОВА



2008 йил учун Тошкент шаҳри бўйича

маҳаллий солиқлар ва йиғимлар

СТАВКАЛАРИ

N

Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар номи

Солиқлар ва йиғимлар ставкаси

1.

Ободонлаштириш ва инфратузилмани ривожлантириш солиғи


Корхона ихтиёрида қоладиган соф фойданинг 8%

2.

Истеьмол учун жисмоний шахслардан ундириладиган солиқ *):


- транспорт воситалари учун бензин, дизел ёқилғисига

1 литр учун 100 сўм


- транспорт воситалари учун газга


1 кг учун 100 сўм

3.

Баъзи турдаги маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим **):

Бир ойлик савдо қилиш учун, энг кам иш ҳақининг 5 баробари миқдорида ***)


- алкогол маҳсулотлари



- қимматбаҳо металлардан тайёрланган маҳсулотлар ва қимматбаҳо тошлар


Бир ойлик савдо қилиш учун, энг кам иш ҳақининг 3,5 баробари миқдорида

4.

Автотранспортни парковка қилиш бўйича пуллик хизматни кўрсатиш учун йиғим

Ҳар ой учун энг кам иш ҳақининг 8 баробари миқдорида ****)

*) Кўрсатиб ўтилган ставкалар миқдори Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида ягона ҳисобланади. Солиқ ставкаларининг аниқ миқдори Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг таклифи билан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


**) Йиғимнинг 10 фоизи Тошкент шаҳар ҳокимлиги Савдо, хизмат кўрсатиш ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти ҳисоб рақамигаўтказилади ва ушбу маблағнинг ишлатилиши Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида 2002 йил 29 апрелда 1132-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2002 йил 4 мартдаги 42-сонли буйруғи билан тасдиқланган Низом асосида амалга оширилади.


***) Спиртли ичимликлар билан савдо қилиш ҳуқуқи учун лицензия йиғими миқдори Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 2003 йил 20 июндаги 171/12-2-сонли қарорида тасдиқланган дифференциал ставка асосида ундирилади.


****) Йиғимнинг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан белгиланган тартиб асосида Тошкент шаҳар ҳокимлиги қарорига кўра, йиғимни олинишини таъминлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун, автотранспортни парковка қилиш бўйича пуллик хизмат кўрсатишни мувофиқлаштирувчи давлат идорасига йўналтирилади.





































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск