Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳаллий солиқ ва йиғимлар /

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 20.12.2006 й. 94/3-10-сон "Тошкент шаҳри бўйича 2007 йил учун маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШКЕНТ

ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

20.12.2006 й.

N 94/3-10



ТОШКЕНТ ШАҲРИ БЎЙИЧА 2007 ЙИЛ УЧУН

МАҲАЛЛИЙ СОЛИҚЛАР ВА ЙИҒИМЛАР

СТАВКАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-532 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига мувофиқ Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳри бўйича 2007 йил учун маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари иловага мувофиқ жорий этилсин.


2. Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси ва Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти раҳбарлари, туман ҳокимликлари:

2007 йил маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари солиқ тўловчилар эътиборига етказилиши ва амалиётда қўлланиши таъминлансин.


3. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2006 йил 8 апрелдаги “Тошкент шаҳар ҳокимининг 2006 йил 13 январдаги 2006 йил учун солиқлар ва йиғимлар ставкалари тўғрисидаги 14-сонли қарорини тасдиқлаш тўғрисида”ги 64/3-8-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Халқ депутатлари

Тошкент шаҳар Кенгаши раиси                                             А.Х. Тўхтаев






Халқ депутатлари

Тошкент шаҳар Кенгашининг

2006 йил 20 декабрдаги

94/3-10-сонли қарорига

ИЛОВА


2007 ЙИЛ УЧУН ТОШКЕНТ ШАҲРИ БЎЙИЧА

МАҲАЛЛИЙ СОЛИҚЛАР ВА ЙИҒИМЛАР

СТАВКАЛАРИ

N

Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар номи


Солиқлар ва йиғимлар ставкаси


1

Ободонлаштириш ва инфратузилмани ривожлантириш солиғи


Корхона ихтиёрида қоладиган соф фойданинг 8%

2

Истеъмол учун жисмоний шахслардан ундириладиган солиқ*):




- транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғисига


1 литр учун 80 сўм



- транспорт воситалари учун газга


1 кг учун 50 сўм

3

Баъзи турдаги маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим**):




- алкоголь маҳсулотлари


Бир ойлик савдо қилиш учун, энг кам иш ҳақининг 5 баробари миқдорида***)



- қимматбаҳо металлардан тайёрланган маҳсулотлар ва қимматбаҳо тошлар


Бир ойлик савдо қилиш учун энг кам иш ҳақининг 3,5 баробари миқдорида


4

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказиш учун йиғим****)


Юридик шахслар учун энг кам иш ҳақининг 3 баробари миқдорида


Жисмоний шахслар учун энг кам иш ҳақининг 2 баробари миқдорида


*) Кўрсатиб ўтилган ставкалар миқдори Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида ягона ҳисобланади. Солиқ ставкаларининг аниқ миқдори Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг таклифи билан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

**) Йиғимнинг 10 фоизи Тошкент шаҳар ҳокимлиги Савдо, хизмат кўрсатиш ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти ҳисоб рақамига ўтказилади ва ушбу маблағнинг ишлатилиши Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2002 йил 29 апрелда 1132-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2002 йил 24 мартдаги 42-сонли буйруғи билан тасдиқланган Низом асосида амалга оширилади.

***) Спиртли ичимликлар билан савдо қилиш ҳуқуқи учун лицензия йиғими миқдори Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 2003 йил 20 июндаги 171/12-2-сонли қарорида тасдиқланган дифференциал савдо асосида ундирилади.

****) Рўйхатдан ўтказиш йиғими қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатга олувчи идоранинг тегишли банк ҳисобига ўтказилади.



































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск