Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳаллий солиқ ва йиғимлар /

Тошкент шаҳар ҳокимининг 10.01.2005 й. 13-сон "Солиқлар ва йиғимлар ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

10.01.2005 й.

N 13



СОЛИҚЛАР ВА ЙИҒИМЛАР

СТАВКАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги 610-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида,


ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. 2005 йил учун қуйидагилар тасдиқлансин:


1.1. Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар даромадларидан ундириладиган қатъий солиқ ставкалари 1-иловага мувофиқ;


1.2. Юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг даромадларига белгиланган қатъий солиқ ставкалари 2-иловага мувофиқ;


1.3. Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар миқдорлари 3-иловага мувофиқ;


2. Туман ҳокимлари, туман Тадбиркорлик субъектларини Давлат рўйхатидан ўтказиш инспекциялари:


2.1. 2005 йил 1 январдан бошлаб "Технологик тизимларини ва ишлаб чиқариш жараёнларни автоматлаштирилган бошқариш, радиоэлектрон аппаратуралар ва рақамли дастурий бошқаришни амалга оширувчи станок-дастгоҳларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш", "Телекўрсатувларни тарқатиш (трансляция) - телерадиопрограммаларни кабел орқали узатиш (ретрансляция) хизматини кўрсатиш, шунингдек телекоммуникация тизимини ишлатиш (эксплуатация) ва телекоммуникацияларга хизмат кўрсатиш" ва "Биржаларда брокерлик фаолияти" турлари фақат юридик шахс мақомига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилиши инобатга олинсин;


2.2. Қарорнинг 2.1. бандида кўрсатилган фаолият турлари билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари 2005 йил 1 апрелгача қайта рўйхатдан ўтказилиши таъминлансин;


2.3. 2005 йил 1 январгача белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган "Технологик тизимларини ва ишлаб чиқариш жараёнларни автоматлаштирилган бошқариш, радиоэлектрон аппаратуралар ва рақамли дастурий бошқаришни амалга оширувчи станок - дастгоҳларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш", "Телекўрсатувларни тарқатиш (трансляция) - телерадиопрограммаларни кабел орқали узатиш (ретрансляция) хизматини кўрсатиш, шунингдек телекоммуникация тизимини ишлатиш (эксплуатация) ва телекоммуникацияларга хизмат кўрсатиш" ва "Биржаларда брокерлик фаолияти" турлари билан шуғулланаётган тадбиркорлар 2005 йилнинг январ-март ойлари учун қатъий даромад солиғини Тошкент шаҳар ҳокимининг 2004 йил 13 январдаги "Қатъий солиқ миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 20-сонли қарори билан белгиланган ставкалар бўйича тўлайдилар.


3. Тошкент шаҳар савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти (Р.А.Абдумажитов), Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси (З.М.Хошимжонов), Тадбиркорлик субъектларини Давлат рўйхатидан ўтказиш туман инспекциялари бошлиқлари ушбу қарорнинг 1-банди билан белгиланган маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкаларини амалиётда қўлланилиши таъминлансин.


4. Мазкур қарорнинг 1-бандида белгиланган қатьий солиқлар ва маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари Халқ депутатлари Тошкент шахар Кенгаши сессиясига тасдиқлаш учун киритилспн.


5. Тошкент шахар ҳокимининг 2004 йил 13 январдаги "Катъий солиқ миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 20-сонли қарори (мазкур қарорнинг 2.3-бандида кўрсатилган фаолият турлари учун белгиланган солиқ ставкаларидан ташқари) ўз кучини йўкотган деб ҳисоблансин. Белгилаб қўйилсинки 2.3-бандида кўрсатилган фаолият турлари учун белгиланган ставкалар 2005 йил 1 апрелга қадар ўз кучида қолади.


6. Ушбу қарориинг бажарилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ш.О.Абдуқодиров зиммасига юклатилсин.



Тошкент шаҳар ҳокими                                 Р. Шоабдурахмонов






Тошкент шаҳар ҳокимининг

2005 йил 10 январдаги

13-сонли қарорига

1-ИЛОВА



2005 йил учун тадбиркорлик фаолиятининг

айрим турлари билан шуғулланувчи юридик

ва жисмоний шахслар даромадларидан

ундириладиган қатъий солиқ

миқдорлари

Т/р

Фаолият турлари

Солиқ тўловчилар

Фаолият турини характерловчи ўлчов бирлиги (жисмоний кўрсаткичлар) *)

Энг кам ойлик иш хақи баробарида бир ой учун қатъий солиқ миқдори

1.

Қисқа муддатли автотранспорт воситаларини сақлаш


Юридик шахслар


Эгаллаган майдони

(1 кв. метр)


0,1


2.

Болалар автомат ўйинлари


Юридик ва жисмоний шахслар


Ҳар бир автомат ўйинлари билан жиҳозланган жой учун


4


3.

Ўйин автоматлари, шу жумладан пул (буюм) ютуқли, таваккалчилик асосидаги ўйин автоматлари залларини ташкил қилиш бўйича фаолият


Юридик шахслар

Ҳар бир ўйин автоматлари билан жихозланган жой, ўрнатилган стол учун

35


4.

Бильярд ўйинларини. ташкил этиш


Юридик ва жисмоний шахслар


Ҳар бир жиҳозланган жой, ўрнатилган стол учун


50


-------------------------

Изоҳ: *)Тадбиркор томонидан тақдим қилинган қатьий солиқ ҳисоботларида ҳисобга олинмаган жисмоний кўрсаткичлар аниқланган ҳолда, бу даромад манбаини яшириш деб ҳисобланади.



Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари      Ш.О.Абдуқодиров


Савдо, ҳизмат кўрсатиш соҳаси

ва халқ истеъмол моллари ишлаб

чиқариш департаменти бошлиғи                    Р.А.Абдумажитов


Тошкент шаҳар молия бош

бошқармаси бошлиғи                                      Б.И.Тохиров


Тошкент шаҳар Давлат солиқ

бошқармаси бошлиғи                                      З.М.Хошимжонов






Тошкент шаҳар ҳокимининг

2005 йил 10 январдаги

13-сонли қарорига

2-ИЛОВА



2005 йил учун юридик шахс ташкил этмасдан

тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи

жисмоний шахсларнинг даромадларига

белгиланган қатъий солиқ ставкалари

т/р


Фаолият турлари


қатъий солиқ миқдори

(бир ой учун энг кам

ойлик иш ҳақи

баробарида)


I. ЧАКАНА САВДО:

1.

Озиқ-овқат маҳсулотлари билан


15

2.

Ноозиқ - овқат махсулотлари билан


16

2.1.

Буюм бозорларида ноозиқ - овқат маҳсулотлари билан


16

3 .

Озиқ-овқат ва ноозиқ - овқат маҳсулотлари билан (аралаш савдо)


16

4.

Матбуот маҳсулотлари билан (газета, журнал)


13,5

5.

Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан деҳқон бозорларидаги савдо расталарида

7

5.1.

Турғун савдо шаҳобчаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан


10

5.2.

Гўшт сотиш


10

5.3.

Цитрус маҳсулотлари билан


10

5.4.

Гул сотиш


7

5.5.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти


20

II. МАИШИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ

1.

Сартарошлик хизмати кўрсатиш, маникюр, педикюр, косметика ва бошқа хизматлар.


10

2.

Соатсозлик


7,5

3.

Пойафзал таъмирлаш


7,5

4.

Тунукачилик ва темирчилик


7,5

5.

Компьютер билан боғлиқ ишлар ва хизматлар ва компьютер ўйинлари (интернет)


15

6.


Мебел таъмирлаш ва ўрнатиш


10


7.

Автомобилларни таъмирлаш


10

8.

Автомобил электр қисмларини таъмирлаш ва қўриқлаш воситаларини ўрнатиш


10

9.

Автомобил ғилдирагини таъмирлаш (вулканизация)


10

10.

Автомобилларга ғилоф тайёрлаш ва линолеум ўрнатиш


10

11.

Автомобилларни ювиш, тозалаш ва пардозлаш


10

12.

Пайвандлаш (металл, пластмасса буюмлари)


10

13.

Мой алмаштириш


8

14.

Фотосуратга олиш, ҳужжатлардан нусха кўчириш ва ламинация


8

15.

Ойна қирқиш, ойнага гул солиш ва ўрнатиш


8

16.

Шахсий уй-жой ва бошқа биноларни қуриш, таъмирлаш

14

17.

Спорт соғломлаштириш ишлари


8

18.

Тиббиёт хпзматлари кўрсатиш


10

19.

Турли кийим-кечак на тўй либосларини ижарага бериш



20.

Ҳалқ истеъмол молларини ижарага бериш (турли либослардан ташқари)


10

21.

Бошқ турли маиший хизматлар кўрсатиш


8

III. ЎЗ МАҲСУЛОТИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА СОТИШ

1.

Пойафзал


10

2.

Қурилиш маллари ва мебель


10

3.

Мўйна маҳсулотларидан бош кийим


10

4.

Парда


10

5.

Қурилиш моллари


9

6.

Мебел


10

7.

Нон ва нон маҳсулотлари


4,5

8.

Ўриндиқ ташкил қилмаган ҳолда донали таомлар


6

9.

Миллий шарқ ширинликлари


6

10.

Кондитер ва қандолат махсулотлари


11

11.

Салқин ичмликлар ва музқаймоқ


14

12.

Тузлама ва салатлар


6

13.

Косервация қилинган маҳсулотлар


8

14.

Гўшт, сут маҳсулотлари (колбаса, сосиска, пишлоқ)


10

15.

Полиэтилен ва қоғоз пакет


5

16.

Бошқа турдаги озиқ - овқат маҳсулотлари


10

17.

Бошқа турдаги ноозиқ - овқат маҳсулотлари


8

IV. ТАДБИРКОРЛИКНИНГ БОШҚА ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ

(Мол-мулкни ижарага беришдан ташқари)

8

V. АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИДА ХИЗМАТ

КЎРСАТИШ ВА УЛАРНИ ИЖАРАГА БЕРИШ

1.

Беш ўрингача бўлган енгил автомобилларда


5

2.

Ўн икки ўрингача бўлган микроавтобусларда


9

3.

Ўттиз ўрингача бўлган автобусларда


11

4.

Қирқ ўрингача бўлган автобусларда


16

5.

Қирқ ўриндан ортиқ бўлган автобусларда


18

6.

Уч тоннагача юк кўтарадиган юкмашиналарда


7

7.

Саккиз тоннагача юк кўтарадиган юкмашиналарда


12

8.

Саккиз тоннадан ортиқ юк кўтарадиган автомашиналарда


18

-------------------------

*) Деҳқон хўжаликларида етиштирилган қорамол, қуён, нутрия, балиқ ва паррандаларни ҳам тирик ҳолатда, ҳам уларни сўйиб маҳсулотларини хом ва қайта ишлаган ҳолда, шунингдек асаларичилик ва деҳқончилик (гулчиликлан ташқари) маҳсулотларини сотишдан олган даромадлари миқдори бундан мустасно. Фуқарода деҳқончилик хўжалигининг мавжудлиги маҳаллий давлат ҳокимияти идоралари ёки фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органларининг белгиланган наъмунадаги маълумотномаси билан тасдиқланади.

-------------------------

Изоҳ:

1. Жисмоний шахс:

а) бир нечта тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланса, ҳар бир фаолият тури учун алоҳида солиқ тўлайди;

б) тадбиркорлик фаолиятини ижарага олинган ускуналар ва бинода, шу жумладан ишончнома бўйича транспортда амалга оширса, яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ижарага берувчи (шу жумладан транспорт воситасининг эгаси) тўғрисида маълумотнома тақдим этиши шарт. Агар жисмоний шахслар тадбиркорлик фаолиятини уюшмалар, иттифоқлар ва ҳоказоларга бирлашиб, ишларни фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар тузган ҳолда ўзининг шахсий транспортида амалга оширган тақдирда, ушбу жисмоний шахслар белгиланган ставкалар бўйича қатъий солиқ тўлайдилар.

в) тадбиркорлик фаолияти давлат рўйхатидан ўтмаган жойда амалга оширилса, ставкалар ўртасидаги мусбат фарқни ҳисобга олган ҳолда солиқ тўланади. Бунда жисмоний шахсдан мусбат фарқ рўйхатдан ўтган жойида ундирилади.

2. Жисмоний шахсларнинг мол-мулкни ижарага (автотранспорт воситасидан ташқари) беришдан олган даромадларига Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 55-моддасига кўра солиқ солинади.



Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари      Ш.О.Абдуқодиров


Савдо, ҳизмат кўрсатиш соҳаси

ва халқ истеъмол моллари ишлаб

чиқариш департаменти бошлиғи                    Р.А.Абдумажитов


Тошкент шаҳар молия бош

бошқармаси бошлиғи                                      Б.И.Тохиров


Тошкент шаҳар Давлат солиқ

бошқармаси бошлиғи                                      З.М.Хошимжонов





Тошкент шаҳар ҳокимининг

2005 йил 10 январдаги

13-сонли қарорига

3-ИЛОВА




2005 йил учун Тошкент шаҳрида жорий қилинган

маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари


Маҳаллий солиқлар

ва йиғимлар номи


Солиқлар ва йиғимлар

миқдори


1.

Инфратузилмани ривожлантириш солиғи


Корхона иҳтиёрида қоладиган соф фойданинг 8%


2.

Истеъмол учун жисмоний шахслардан ундириладиган солиқ *)




Транспорт воситалари учун бензин, дизел ёқилғиси **)


1 литр учун 50 сўм



Транспорт воситалари учун газ **)


1 кг учун 50 сўм


3.

Савдо - сотиқ қилиш ҳуқуқи учун йиғим ***)


Бир ойлик савдо қилиш учун, энг кам иш ҳақининг 3 баробари миқдорида


4.

Спиртли ичимликлар билан савдо қилиш ҳуқуқи учун лицензия йиғими ***)


Бир ойлик савдо қилиш учун, энг кам иш ҳақининг 5 баробари миқдорида ****)


5.

Тамаки маҳсулотлари билан савдо қилиш ҳуқуқи учун лицензия йиғими ***)


Бир ойлик савдо қилиш учун юридик шахсларга энг кам иш ҳақининг 3 баробари миқдорида


6.

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган юридик, шунингдек жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказиш учун йиғим


Юридик шахслар учун энг кам иш хақининг 5 баробари миқдорида Жисмоний шахслар учун энг кам иш ҳақининг 4 баробари миқдорида


-------------------------

*) Кўрсатиб ўтилган ставкалар хажми Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида ягона хисобланади.

Солиқ ставкаларининг аниқ миқдори Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг таклифи бўйича, Бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш ва хисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланади.

**) ҳукумат комиссиясининг 2004 йил 29 декабрдаги 62-сонли баённомасига асосан, 2005 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахслардан истеъмол учун қуйидаги солиқ ставкаси белгиланган:

- транспорт воситалари учун бензин, дизел ёқилғиси 1 литр учун 45 сўм;

- транспорт воситалари учун газ 1 кг учун 45 сўм.

***) Йиғимнинг 10 фоизи Тошкент шахар ҳокимияти Савдо, хизмат кўрсатиш ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департамети ҳисоб рақамига ўтказилади ва ушбу маблағ ишлатилиши Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида 2002 йил 29 апрелда 1132-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2002 йил 24 мартдаги 42-сонли буйруғи билан тасдиқланган Низом асосида амалга оширилади.

****) Спиртли ичимликлар билан савдо қилиш ҳуқуқи учун лицензия йиғими миқдори Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашиниг 2003 йил 20 июндаги 171/12 -2-сонли қарорида тасдиқланган диффиренциал ставка асосида ундирилади.



Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари      Ш.О.Абдуқодиров


Савдо, ҳизмат кўрсатиш соҳаси

ва халқ истеъмол моллари ишлаб

чиқариш департаменти бошлиғи                    Р.А.Абдумажитов


Тошкент шаҳар молия бош

бошқармаси бошлиғи                                      Б.И.Тохиров


Тошкент шаҳар Давлат солиқ

бошқармаси бошлиғи                                      З.М.Хошимжонов
























Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск