ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳаллий солиқ ва йиғимлар /

Тошкент шаҳар ҳокимининг 13.01.2004 й. 20-сон "Қатъий солиқ миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

13.01.2004 й.

N 20



ҚАТЪИЙ СОЛИҚ МИҚДОРЛАРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги 567-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида


ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. 2004 йил учун қуйидагилар тасдиқлансин:

1.1. Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар даромадларидан ундириладиган қатъий солиқ миқдорлари 1-иловага мувофиқ;

1.2. Юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг даромадларига белгиланган қатьий солиқ миқдорлари 2-иловага мувофиқ;

1.3. Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар миқдорлари 3-иловага мувофиқ;


2. 2004 йил 1 январдан бошлаб, шахсий автотранспот воситаларини уюшмаларга, ассосацияларга ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларга ва жисмоний шахсларга ижарага бериш фаолиятидан даромад олган жисмоний шахслар даромад солиғидан озод этилган ҳолда аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчилар учун белгиланган қатьий даромад солиғи ставкаси қўлланилиши инобатга олинсин.


3. Тошкент шаҳар савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти (Р.А.Абдумажитов), Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси (Б.Ш.Панаев), туман ҳокимлари ушбу қарорнинг 3-иловаси билан тасдиқланган маҳаллий солиқлар ва йиғимлар миқдорларини амалиётда қўлланилиши таъминлансин.


4. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2003 йил 29 январдаги "Қатъий солиқ миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 51-сонли ва "Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар тўғрисида"ги 52-сонли қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг 1-бандида белгиланган қатъий солиқ миқдорлари Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши сессиясига тасдиқлаш учун киритилсин.


6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ш.О. Абдуқодиров зиммасига юклатилсин.



Тошкент шаҳар ҳокими                                       Р.М. Шоабдурахмонов






Тошкент шаҳар ҳокимининг

2004 йил 13 январдаги

20-сонли қарорига

1-ИЛОВА



2004 йил учун тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари

билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар

даромадларидан ундириладиган қатьий солиқ

МИҚДОРЛАРИ

т/р

Фаолият

турлари

Солиқ

тўловчилар

Фаолият турини Характерловчи ўлчов бирлиги (жисмоний кўрсаткичлар)*

Энг кам ойлик иш ҳақи баробарида бир ой учун қатьий солиқ миқдори

1.

Қисқа муддатли автотранспорт воситаларини сақлаш

Юридик шахслар

Эгаллаган майдони (1кв.метр)


0,1

2.

Болалар автомат ўйинлари

Юридик ва жисмоний шахслар

ҳар бир жиҳозланган жой учун


4

3.

Автомат ўйинлари, шу жумладан, ютуқли автомат ва бильярд ўйинларини ташкил этиш

Юридик шахслар Жисмоний шахслар

ҳар бир жиҳозланган жой, ўрнатилган стол учун

20

Изоҳ: *) Тадбиркор томонидан тақдим қилинган қатьий солиқ ҳисоботларида ҳисобга олинмаган жисмоний кўрсаткичлар аниқланган ҳолда, бу даромад манбаини яшириш деб ҳисобланади.



Тошкект шаҳар ҳокимининг ўринбосари         Ш.О.Абдуқодиров


Савдо хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ

истеъмол моллари ишлаб чиқариш

департаменти бошлиғи                                         Р.А.Абдумажитов


Тошкент шаҳар молия бош

бошқармаси бошлиғи                                            Б.И.Тохиров


Тошкент шаҳар Давлат солиқ

бошқармаси бошлиғи                                             Б.Ш.Панаев





Тошкент шаҳар ҳокимининг

2004 йил 13 январдаги

20-сонли қарорига

2-ИЛОВА


2004 йил учун юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик

фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг

даромадларига белгиланган қатьий солиқ

МИҚДОРЛАРИ

т/р

Фаолият турлари

қатъий солиқ миқдори (бир ой учун энг кам ойлик иш ҳақи баробарида)

I. Чакана савдо:

1

Озиқ-овқат маҳсулотлари билан

14

2

Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан деҳқон бозорларида*

8

3

Ноозиқ-овқат маҳсулотлари билан

16

3.1

Буюм бозорларида турғун бўлмаган ноозиқ-овқат маҳсулотлари билан

15

4

Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари билан (аралаш савдо)

16

II. Маиший хизмат кўрсатиш:

1

Пойафзал таъмирлаш

5

2

Сартарошлик хизмати кўрсатиш, маникюр, педикюр, косметика ва бошқа хизматлар

10

3

Телерадиовидео аппаратлари ва телекоммуникация анжомларини ўрнатиш ва таъмирлаш

10

4

Аҳолига кабел телевиденияси хизмати

12

5

Соатсозлик

5

6

Тунукачилик ва темирчилик

7

7

Компьютер билан боғлиқ ишлар ва хизматлар (интернет)

12

8

Мебел таъмирлаш ва дизайн пардаларни ўрнатиш

12

9

Автомобил кузов қисмларини таъмирлаш

12

10

Автомобил электр қисмларини таъмирлаш ва қўриқлаш воситаларини ўрнатиш

12

11

Автомобилни ҳаракатга келтириш қисмларини таъмирлаш

12

12

Автомобил ғилдирагини таъмирлаш (вулканизация)

8

13

Автомобилларга ғилоф тайёрлаш ва ленолиум ўрнатиш

10

14

Автомобилларни ювиш, тозалаш ва пардозлаш

10

15

Мой алмаштириш

6

16

Видео тасвирга олиш хизмати

10

17

Фотосуратга олиш, ҳужжатлардан нусха кўчириш ва ламинация

7

18

Ойна қирқиш, ойнага гул солиш ва ўрнатиш

8

19

Шахсий уй-жой ва бошқа биноларни қуриш, таъмирлаш

12

20

Спорт соғломлаштариш ишлари

7

21

Тиббиёт хизматлари кўрсатиш

7

22

Халқ истеъмол молларини ижарага бериш (турли либослардан ташқари)

10

23

Турли кийим-кечак ва либосларни ижарага бериш

12

24

Бошқа турли маиший хизматлар кўрсатиш

8

III. Ўз маҳсулотини ишлаб чиқариш ва тарқатиш:

1

Пойафзал

6

2

Қурилиш моллари ва мебель

6

3

Мўйна маҳсулотлардан бош кийим

6

4

Тикувчилик, тўқувчлик, рассомчилик

5

5

Бошқа турдаги маҳсулотлер

6

IV. Уй шароитида ёки давлат ҳокимият идоралари қарори

асосида маҳсус ажратилган жойларда тайёрлаб сотиш:

1

Ўриндиқ жойларни ташкил қилмаган ҳолда айрим донали таомлар.

6

2

Нон ва нон маҳсулотлари

5

3

Миллий шарқ ширинликлари

6

4

Кондитер ва қандолат маҳсулотлари

6

V. Бошқа фаолият турлари

(Мол-мулкни ижарага беришдан ташқари)

6

1

Репетиторлик

8

VI. Автотранспорт воситаларида хизмат кўрсатиш, ижарага бериш:

1

Беш ўрингача бўлган енгил автомобилларда

5

2

Ўн икки ўрингача бўлган микроавтобусларда

10

3

Ўттиз ўрингача бўлган автобусларда

12

4

Қирқ ўрингача бўлган автобусларда

16

5

Қирқ ўриндан ортиқ бўлган автобусларда

20

6

Уч тоннагача юк кўтарадиган юк машиналарда

8

7

Саккиз тоннагача юк кўтарадиган юк машиналарда

14

8

Саккиз тоннадан ортиқ юк кўтарадиган автомашиналарда

20

*) Деҳқон хўжаликларида етиштирилган қорамол, қуён, нутрия, балиқ ва паррандаларни ҳам тирик ҳолатда, ҳам уларни сўйиб маҳсулотларини хом ва қайта ишлаган ҳолда, шунингдек асаларичилик ва деҳқончилик (гулчиликдан ташқари) маҳсулотларини сотишдан олган даромадлари миқдори бундан мустасно. Фуқарода деҳқончилик хўжалигининг мавжудлиги маҳаллий давлат ҳокимияти идоралари ёки фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органларининг белгиланган намунадаги маълумотномаси билан тасдиқланади.


Изоҳ:

1. Жисмоний шахс:

а) бир нечта тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланса, ҳар бир фаолият тури учун алоҳида солиқ тўлайди;

б) тадбиркорлик фаолятини ижарага олинган ускуналар ва бинода, шу жумладан ишончнома бўйича транспортда амалга оширса, яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ижарага берувчи (шу жумладан транспорт воситасининг эгаси) тўғрисида маълумотнома тақдим этиши шарт. Агар жисмоний шахслар тадбиркорлик фаолиятини уюшмалар иттифоқлар ва ҳоказоларга бирлашиб, ишларни фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар тузган ҳолда ўзининг шахсий транспортида амалга оширган тақдирда, ушбу жисмоний шахслар белгиланган ставкалар бўйича қатъий солиқ тўлайдилар.

2. Жисмоний шахсларнинг мол-мулкни ижарага (автотранспорт воситасидан ташқари) беришдан олган даромадларига Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 55-моддасига кўра солиқ солинади.



Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари         Ш.О.Абдуқодиров


Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва

халқ истеъмол моллари ишлаб

чиқариш департаменти бошлиғи                          Р.А.Абдумажитов


Тошкент шаҳар молия бош

бошқармаси бошлиғи                                             М.И.Тохиров


Тошкент шаҳар Давлат солиқ

бошқармаси бошлиғи                                              Б.Ш.Панаев





Тошкент шаҳар ҳокимининг

2004 йил 13 январдаги

20-сонли қарорига

3-ИЛОВА


2004 йил учун Тошкент шаҳрида жорий қилинган

маҳаллий солиқлар ва йиғимлар

МИҚДОРИ


Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар номи

Солиқлар ва йиғимлар миқдори

1

Инфратузилмани ривожлантириш солиғи

Корхона ихтиёрида қоладиган соф фойданинг 8 %


2

Истеъмол учун жисмоний шахслардан ундириладиган солиқ *)



Транспорт воситалари учун бензин, дизел ёқилғиси **)

1 литр учун 40 сўм



Транспорт воситалари учун газ **)

1 кг учун 40 сўм


3

Савдо-сотиқ қилиш ҳуқуқи учун йиғим ***)

Бир ойлик савдо қилиш учун энг кам иш ҳақининг 3 баробари миқдорида


4

Спиртли ичимликлар билан савдо қилиш ҳуқуқи учун лицензия йиғми ***)

Бир ойлик савдо қилиш учун энг кам иш ҳақининг 5 баробари миқдорида ****)


5

Тамаки маҳсулотлари билан савдо қилиш ҳуқуқи учун лицензия йиғими ***)

Бир ойлик савдо қилиш учун юридик шахсларга энг кам иш ҳақининг 3 баробари миқдорида, жисмоний шахсларга энг кам иш ҳақининг 2 баробари миқдорида


6

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган юридик, шунингдек жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказиш учун йиғим

Юридик шахслар учун энг кам иш ҳақининг 5 баробари миқдорида

Жисмоний шахслар учун энг кам иш ҳақининг 4 баробари миқдорида

*) Кўрсатиб ўтилган ставкалар ҳажми Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида ягона ҳисобланади.

Солиқ ставкаларининг аниқ миқдори Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг таклифи бўйича. Бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш ва ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланади.


**) Ҳукумат комиссиясининг 2003 йил 29 декабрдаги 95-сонли баённомасига асосан, 2004 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахслардан истеъмол учун қуйидаги солиқ ставкаси белгиланган:

- Транспорт воситалари учун бензин, дизел ёқилғиси 1 литр учун 35 сўм;

- Транспорт воситалари учун газга 1 кг учун 35 сўм


***) Йиғимнинг 10 фоизи Тошкент шаҳар ҳокимияти Савдо, хизмат кўрсатиш ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш Департаменти ҳисоб рақамига ўтказилади ва ушбу маблағ ишлатилиши Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида 2002 йил 29 апрелда 1132-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2002 йил 24 мартдаги 42-сонли буйруғи билан тасдиқланган Низом асосида амалга оширилади.


****) Спиртли ичимликлар билан савдо қилиш ҳуқуқи учун лицензия йиғими миқдори Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 2003 йил 20 июндаги 171/12-2-сонли қарорида тасдиқланган дифференциал ставка асосида ундирилади ва 3-иловада кўрсатилган энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробари миқдоридаги ставка энг юқори ставка ҳисобланади.



Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари         Ш.О.Абдуқодиров


Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва

халқ истеъмол моллари ишлаб

чиқариш департаменти бошлиғи                          Р.А.Абдумажитов


Тошкент шаҳар молия бош

бошқармаси бошлиғи                                             М.И.Тохиров


Тошкент шаҳар Давлат солиқ

бошқармаси бошлиғи                                              Б.Ш.Панаев






























Время: 0.0099
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск