Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқ турлари /

Молия вазирлигининг ММ/04-01-32-14/135-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 15/1-1670-сон "Жисмоний шахсларнинг турар жой ва нотурар жой биноларни ижарага беришдан олган даромадларига солиқ солиш тўғрисида"ги 06.02.2012 й. хати

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

06.02.2012 й.

N ММ/04-01-32-14/135


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

06.02.2012 й.

N 15/1-1670


Жисмоний шахсларнинг турар жой ва нотурар жой

биноларни ижарага беришдан олган даромадларига

солиқ солиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-1675-сон қарорига мувофиқ 2012 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган энг кам даромадини аниқлаш мақсадида уй-жойни ижарага берганлик учун ижара тўловининг энг кам миқдорлари жорий қилинмоқда.

Жисмоний шахсларнинг уй-жойни ижарага беришдан олинган даромадларига солиқ солиш ижара шартномасида белгиланган ижара ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда, бироқ уй-жойларини ижарага топширувчи жисмоний шахслар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-1675-сон қарорининг 26-иловасига мувофиқ белгиланган ижара ҳақи ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланган миқдорлардан кам бўлмаган ҳолда амалга оширилади.

Ижара тўловининг энг кам ставкалари уй-жой жисмоний ёки юридик шахсга ижарага берилаётганидан қатъи назар уй-жойини ижарага берувчи барча жисмоний шахсларга нисбатан татбиқ этилади.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 181-моддасига биноан мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг белгиланган энг кам ставкаси бўйича солиқ солинади. 2012 йилда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг кам ставкаси 9% миқдорида белгиланган.

Ижара шартномасида белгиланган уй-жойни ижарага топширганлик учун ижара тўлови суммаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон қарорининг 26-иловасида белгиланган ижара тўлови ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланган ижара тўлови миқдоридан кам бўлган тақдирда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси ижара тўловининг белгиланган энг кам ставкаларидан келиб чиқиб қўшимча ҳисобланади.

Ижара тўловининг белгиланган энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланган сумма билан уй-жойни ижарага топширганлик учун ижара шартномасида белгиланган ижара тўлови суммаси ўртасидаги ижобий фарқ қўшимча ҳисоблаш ҳисобланади.

Жисмоний шахснинг уй-жойни ижарага беришдан олинган даромади суммаси ва қўшимча ҳисобланган суммага яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига уй-жой ижарага топширилган ойдан кейинги ойнинг 5-кунидан кечиктирмасдан тақдим этиладиган жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги дастлабки декларация асосида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади. Уй-жой юридик шахсга ижарага берилган ҳолда ижара бўйича даромадларга солиқ тўлов манбаида ижара шартномасида белгиланган ижара тўлови суммасидан келиб чиқиб, бироқ белгиланган энг кам ставкалардан оз бўлмаган миқдорда солинади.

Агар даромад тўлаш манбаи Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ солиқ агенти бўлиб ҳисобланмаса, у ҳолда жисмоний шахс яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига жами йиллик даромади тўғрисидаги дастлабки декларацияни мустақил равишда топшириши шарт.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 603-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 86-моддасига мувофиқ фуқаролар ўртасида тузилган уй-жойни ижарага бериш шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак. Бунда уй-жойни ижарага бериш шартномаларини нотариал тасдиқлаш фақат жисмоний шахслар ўртасида тузилган шартномаларгагина тааллуқлидир. Тарафларнинг бири жисмоний шахс бўлмаган шартномалар ихтиёрий асосда нотариал тасдиқланишлари мумкин.

Фуқаролар ўртасида уй-жойни ижарага бериш шартномасининг бўлмаслиги ёхуд ижарага бериш шартномасининг мажбурий нотариал тасдиқланишига риоя қилмаслик Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 159-1-моддасига мувофиқ энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шу билан бирга маълум қиламизки, жисмоний шахслар томонидан нотурар жойлар ижарага берилганда (юридик ва жисмоний шахсларга) мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга солиқ солиш шартномада белгиланган ижара тўловидан келиб чиқиб амалга оширилади.

Жисмоний шахс нотурар жойни жисмоний шахсга ижарага берганда ижара шартномаси нотариал тасдиқланиши шарт. Жисмоний шахс нотурар жойни юридик шахсга ижарага берганда ижара шартномаси нотариал равишда ихтиёрий асосда тасдиқланади.

Жисмоний шахснинг нотурар жойларни юридик шахсларга ижарага беришдан олинган даромадлари суммасига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлов манбаида, нотурар жойлар жисмоний шахсларга ижарага берилганда эса - яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига нотурар жой ижарага топширилган ойдан кейинги ойнинг 5-кунидан кечиктирмасдан тақдим этиладиган жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги дастлабки декларация асосида солинади.

Даромадни тўлаш манбаи Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ солиқ агенти бўлмаган тақдирда жисмоний шахс яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига жами йиллик даромади тўғрисидаги дастлабки декларацияни мустақил равишда тақдим этиши шарт.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига биноан жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулк - нотурар жой фондини реализация қилишдан олинган даромадларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг кам ставкаси бўйича солиқ солинади.

Шунингдек кўчмас мулк - турар жой фонди кетма-кет келадиган ўн икки ойлик давр ичида икки мартадан ортиқ реализация қилишдан олинадиган даромадларга ҳам солиқ солинади. Ўн икки ойлик давр кўчмас мулк - турар жой фонди биринчи марта реализация қилинган санадан бошлаб ҳисобланади. Кўчмас мулк - турар жой фонди ўн икки ойлик давр ичида учинчи ва кейинги бор реализация қилинганда солиқ солиниши керак бўлган даромадлар олдинги икки кўчмас мулк - турар жой фонди объектларини реализация қилишни ҳисобга олган ҳолда аниқланади.

Кўчмас мулк объектлари - у турар жой бўлса ҳам, нотурар жой бўлса ҳам - реализация қилинишидан олинган даромад деб сотиб олиш нархи билан реализация қилиш нархи ўртасидаги фарқ, сотиб олиш нархи бўлмаган тақдирда эса - инвентаризация қиймати билан реализация нархи ўртасидаги фарқ эътироф этилади.

Кўчмас мулк объектлари - у турар жой бўлса ҳам, нотурар жой фонди бўлса ҳам - реализация қилинишидан олинган даромадларга солиқ жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг кам ставкаси бўйича солинади.

Агар кўчмас мулк объекти - нотурар жой фонди юридик шахс томонидан харид қилинса, даромадларга солиқ тўлов манбаида солинади, кўчмас мулк объекти - нотурар жой фонди жисмоний шахсларга реализация қилинганда эса - яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига реализация амалга оширилган йилдан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмасдан тақдим этиладиган жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация асосида солинади.

Кўчмас мулк - турар жой фондини реализация қилишдан олинган даромадларга солиқ фақат жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосидагина солинади.

Молия вазири ўринбосари

М. Мирзаев

Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари

О. Рустамов

          




























Время: 0.0074
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск