язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2004 й./ 2005 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар рўйхати (ЎзР ВМ 28.12.2004 й. 610-сон қарорига 32-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 28 декабрдаги

610-сон қарорига

32-ИЛОВА



2005 йил 1 январдан бошлаб

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари, бўлишлари, юк олиб ўтишлари ва ундан чиқиб кетишлари тартиби тўғрисида" 1995 йил 11 январдаги 11-сон қарори 5-бандининг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг валюта маблағларини сарфлаш транзит магистраль йўлларни таъмирлаш ва сақлаш, чет элда ишлаб чиқарилган йўл техникаси, асбоб-ускуналар, технологиялар ва материаллар сотиб олишга, шунингдек "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг малакали кадрларини чет элда ёки хорижий мутахассисларни республикага таклиф этган ҳолда тайёрлаш учун "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси ва ҳудудий шўъба йўл-қурилиш ташкилотларининг харажатларини молиялаштириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади".

5. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 2-сон, 9-модда) билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомда:

2.2.6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2.2.6. Телекоммуникациялар хизматлари, шу жумладан: маҳаллий тармоқлар; каналларни ижарага бериш; кўчма, йўлдош ва пейжинг алоқа; радиочастота спектридан фойдаланиш; маълумотларни узатиш тармоқлари, шу жумладан Интернет учун ҳақ тўлаш.";

қуйидаги мазмундаги 2.2.16-банд билан тўлдирилсин:

"2.2.16. Хизматлар қийматини тўлаш ҳамда профессионал бошқарувчи компаниялар, давлатнинг ишончли вакиллари ва ишончли бошқарувчиларнинг мукофотлари бўйича харажатлар".

1-иловада:

а) 1.15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1.15. Телекоммуникациялар хизматлари, шу жумладан: каналларни ижарага бериш; кўчма, йўлдош ва пейжинг алоқа; радиочастота спектридан фойдаланиш; маълумотларни узатиш тармоқлари учун ҳақ тўлаш, маҳаллий тармоқлар ва Интернет бундан мустасно, шунингдек фақат банк хизматлари кўрсатишда фойдаланиладиган телекоммуникациялар хизмати учун ҳақ тўлаш (кўчма ва пейжинг алоқадан ташқари).";

б) қуйидаги мазмундаги 1.21-2-банд билан тўлдирилсин:

"1.21-2. Хизматлар қийматини тўлаш ҳамда профессионал бошқарувчи компаниялар, давлатнинг ишончли вакиллари ва ишончли бошқарувчиларнинг мукофотлари бўйича харажатлар".


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 51-модда) 4-бандидаги "2005 йил 1 январгача" сўзлари "2008 йил 1 январгача" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон ёшларининг "Камолот" ижтимоий ҳаракати фаолиятини ташкил этишга кўмаклашиш тўғрисида" 2001 йил 30 майдаги 240-сон қарорида:

а) 2-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошидаги, 3-банднинг учинчи хатбошидаги "10" рақами "7" рақами билан алмаштирилсин;

б) Ягона солиқ ҳисобланган миқдорининг 10 фоизини Ўзбекистон ёшларининг "Камолот" ижтимоий ҳаракатини ривожлантириш жамғармасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:

Низомнинг номидаги, 1-4 ва 6-бандларидаги "10" рақами "7" рақами билан алмаштирилсин;

4-банддаги "90 рақами "93" рақами билан алмаштирилсин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 71-модда) билан тасдиқланган Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини рўйхатдан ўтказиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:

12-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Агар юридик шахслар асосий фаолиятдан ташқари улгуржи савдони амалга оширган тақдирда, улар фаолиятнинг мазкур тури бўйича алоҳида ҳисоб-китоб юритишлари ва савдо корхоналари учун белгиланган солиқлар ва йиғимларни тўлашлари, шунингдек белгиланган тартибда улгуржи савдони амалга ошириш ҳуқуқини берадиган рухсат берувчи гувоҳномага эга бўлишлари керак";

21-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Агар юридик шахслар асосий фаолиятдан ташқари чакана савдони амалга оширган тақдирда:

улар фаолиятнинг мазкур тури бўйича алоҳида ҳисоб-китоб юритишлари, чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқини берадиган рухсат берувчи гувоҳномага эга бўлишлари ва савдо корхоналари учун белгиланган солиқлар ва йиғимларни тўлашлари керак;

ўз маҳсулотларини юридик шахс балансидаги фирма дўконлари орқали сотганда, мазкур юридик шахслар солиқ тўловчиларнинг мазкур тоифаси учун назарда тутилган солиқлар, йиғимлар ва мажбурий тўловларни тўлайдилар".


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 июлдаги 296-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 54-модда) билан тасдиқланган Нефть маҳсулотларини сотувчи корхоналарнинг чекланган устамаларини шакллантириш тўғрисидаги низомнинг 14-банди қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасининг белгиланган чекланган устамасидан ортиқ бўлган, маҳаллий бюджетга ўтказилиши керак бўлган чакана нарх билан сотиб олиш нархи ўртасидаги тафовут ялпи даромадга солиқни ҳисоблаб чиқишда солиқ солиш объектига киритилмайди".


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 52-сон, 523-модда.