язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Иш юритиш. Ахборотларни ҳужжатлаштириш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.03.1999 й. 140-сон "Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.03.1999 й.

N 140



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

ҲОКИМИЯТИ ВА БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИДА

ИШ ЮРИТИШ ВА ИЖРО НАЗОРАТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ БЎЙИЧА НОРМАТИВ ҲУЖЖАТЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Вазирликлар ва идоралар, давлат ҳокимияти маҳаллий органлари аппаратларида ижро интизомини мустаҳкамлаш, иш юритишни такомиллаштириш, бошқарувнинг барча даражаларидаги раҳбарлар ва мутахассислар жавобгарлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари аппаратларида иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилишни ташкил этиш бўйича Йўриқнома 1-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари, корпорациялари, концернлари, уюшмалари, компаниялари ва бошқа марказий муассасалари аппаратларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича Намунавий йўриқнома 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


1-1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилишини назорат қилиш ҳамда уларнинг ижро учун юборилишини, улар бажарилишининг натижалари юборилишини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 9 августдаги Ф-5017-сон фармойишига мувофиқ Ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали амалга оширилади.

2. Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, ўзларининг меъёрий ҳужжатларини кўрсатиб ўтилган Йўриқномаларга мувофиқлаштирсинлар ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ва ўзларига қарашли ташкилотларнинг барча ходимлари томонидан уларнинг бажарилишини таъминласинлар.


3. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон ССР министрликлари ва идораларида, Қорақалпоғистон АССР Министрлар Совети, меҳнаткашлар депутатлари маҳаллий Советлари ижроия комитетларида, корхона ва ташкилотларда иш юритиш ҳақида Намунавий инструкция тўғрисида" 1975 йил 16 декабрдаги 667-сон Қарори (ЎзССР ҚТ, 12-сон, 57-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси вилоятлари, шаҳарлари ва туманлари ҳокимликлари аппаратларида иш юритиш бўйича Йўриқнома тўғрисида" 1994 йил 18 августдаги 424-сон Қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Умумий бўлимига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ў. Султонов



*) 1-илова рус тилидаги матнида берилган.