язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2009 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига 2010 йил 1 январдан бошлаб киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар (ЎзР Президентининг 22.12.2009 й. ПҚ-1245-сон қарорига 31-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2009 йил 22 декабрдаги

ПҚ-1245-сон қарорига

31-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон

Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига

2010 йил 1 январдан бошлаб киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2005 йил 1 декабрдаги ПҚ-229-сон қарорида:


а) 3-бандда:

тўртинчи хатбоши қуйидаги мазмунда баён қилинсин:

"ҳисобот чорагининг сўнгги иш куни охирида ҳосил бўлган бюджет маблағлари тежами (капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун назарда тутилган маблағлардан ташқари)";

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"вақтинча фойдаланилмаётган хоналарни ва давлатнинг бошқа мулкини чет ташкилотларга ижарага беришдан олинган маблағлар";


б) 4-банднинг учинчи хатбошига "шунингдек кредиторлик қарзларни тўлашга" сўзлари қўшилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 1 июндаги ПҚ-363-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармасининг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомда:


а) 18-банднинг учинчи хатбошидаги "харид қилиш" сўзларидан кейин "ва етказиб бериш" сўзлари қўшилсин;


б) 20-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тузилган дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар сотиб олиш ва етказиб бериш юзасидан контрактлар бўйича харажатларни тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ амалга оширилади";

учинчи ва тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 7 июлдаги ПҚ-404-сон қарорининг 2-бандига қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Минтақавий сиёсат жамғармаси ҳамда Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти учун лекциялар ўқиганлик, мақолалар, ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаганлик учун ушбу бандда кўрсатилган шахслар, Минтақавий сиёсат жамғармаси ҳамда Фуқаролик жамиятини ўрганиш институтининг штатдаги ходимлари томонидан олинадиган даромадлар жисмоний шахслар даромадлари солиғи тўлашдан озод қилинсин".

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Самарқанд автомобиль заводида ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш ва республика автотранспорти паркини янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 14 декабрдаги ПҚ-531-сон қарорининг 3-бандидаги "2010" рақамлари "2014" рақамлари билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 16 мартдаги ПҚ-605-сон қарори билан тасдиқланган "Алкоголли маҳсулотларни чакана сотиш қоидаларининг 15-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам чакана нархдан паст".


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 4 апрелдаги ПҚ-615-сон қарори билан тасдиқланган Аудиторлик ташкилотлари тўғрисидаги низомнинг 12-банди учинчи хатбошидаги "устав капитали 500 млн. сўмдан ортиқ бўлган" сўзлари чиқариб ташлансин.

9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шарти билан уй-жой фондини реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ишларини кенгайтиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 29 январдаги ПҚ-1051-сон қарори 3-бандининг биринчи хатбошидаги "2014 йил 1 январгача" сўзларидан кейин "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси билан тузилган шартномалар бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари билан якка тартибда уй-жой қуриш доирасида улар томонидан амалга ошириладиган ишлар ҳажмлари бўйича пудрат ташкилотлари ва" сўзлари қўшилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 11-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Давлат божи ставкалари 4-банди "к-1" кичик бандининг биринчи хатбошидаги "Ватанимизда ишлаб чиқарилган" сўзларидан кейин "ва импорт қилинган" сўзлари қўшилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 51-модда):


а) 4-банднинг биринчи хатбошидаги "2010" рақамлари "2015" рақамлари билан алмаштирилсин;


б) "Бюджет ташкилотлари харажатларини (тўлашни) молиялаштириш тартибида":

11-банднинг биринчи хатбошига "(иш ҳақи учун олинган аванслардан ташқари)" сўзлари қўшилсин.

29-бандда:

биринчи хатбошидаги "тақдирда" сўзидан кейин "товарлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича жами харажатларнинг ўрни тўлдирилгандан кейин" сўзлари қўшилсин;

иккинчи хатбошидаги "товарлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича жами харажатлар ўрнини тўлдиришга ва" сўзлари чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошидаги "тушган барча маблағларнинг" сўзлари чиқариб ташлансин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 9-сон, 62-модда) билан тасдиқланган Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун аудиторлик ташкилотларига лицензия бериш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 2-банди бешинчи хатбошидан ва 26-1-бандининг учинчи хатбошидан "устав капитали 500 млн. сўмдан ортиқ бўлган" сўзлари чиқариб ташлансин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Тендер савдоларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 72-модда):


а) 1-банднинг иккинчи хатбошидаги "давлат бюджети" сўзларидан кейин "бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари" сўзлари қўшилсин;


б) Хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналар харид қилиш бўйича тендер савдолари ўтказиш тўғрисидаги Низомда:

2-банддаги "давлат бюджети" сўзларидан кейин "бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари" сўзлари қўшилсин;

5-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"10 та энг кам ойлик иш ҳақидан 100 минг АҚШ долларигача тенг суммадаги битта контракт бўйича етказиб беришларни амалга оширишда харидлар буюртмачи томонидан ташкил этиладиган махсус комиссия қарори билан, тендер савдолари ўтказмасдан, қуйидаги йўллар билан энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида амалга оширилади:

харид қилинадиган товарлар, ишлар ва хизматларнинг тавсифномасини, сонини, бажариш муддатини ва товарни етказиб бериш жойини кўрсатган ҳолда таклифларни етказиб берувчиларга ёки пудратчиларга юбориш;

етказиб берувчилар ёки пудратчилар эълон қилган нархлар ва тавсифномаларни таққослаш.

Махсус комиссия буюртмачининг раҳбар ходимлари ва ваколатли мутахассисларидан камида уч нафардан иборат бўлган таркибда тузилади. Махсус комиссиянинг қарори протокол билан расмийлаштирилади".


14. Вазирлар Маҳкамасининг "2001/2002 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида" 2001 йил 12 июндаги 250-сон қарорининг 9-бандидаги "2010" рақамлари "2015" рақамлари билан алмаштирилсин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Гастроль-концерт фаолияти соҳасида солиқ солишни ва аудио-видео кассеталарни тарқатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 29 июндаги 285-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 6-сон, 36-модда) 1-бандида:

тўртинчи хатбошидаги "шунингдек" сўзи "тўлиқ миқдорда "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси минтақавий бўлимларининг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамларига ўтказилади" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги олтинчи - ўн учинчи хатбоши қўшилсин:

"концертлар ва томоша тадбирларини ташкил этиш юридик шахслар томонидан, "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси берадиган бир марталик гастроль-концерт гувоҳномаси мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.

Бир марталик гастроль-концерт гувоҳномасини бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан биргаликда "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси томонидан белгиланади.

Бир марталик гастроль-концерт гувоҳномаси берганлик учун:

Тошкент шаҳрида - энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида;

вилоят марказларида - энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдорида;

бошқа аҳоли пунктларида - энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Йиғим маблағлари "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмасига тушади ва улардан бир марталик гастроль-концерт гувоҳномасини бериш билан боғлиқ харажатларни қоплашда фойдаланилади.

Фаолиятни лицензиясиз ва гастроль-концерт гувоҳномасисиз амалга оширган шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган жазо чоралари қўлланади".


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Гулистон, Жиззах ва Қарши шаҳарларининг сув таъминоти тизимини такомиллаштириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 26 мартдаги 98-сон қарори 9-бандининг иккинчи хатбошидаги "2010" рақамлари "2011" рақамлари билан алмаштирилсин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 ноябрдаги 380-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 66-модда) билан тасдиқланган Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фақат юридик шахс шаклида ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга ошириладиган фаолиятнинг айрим турлари рўйхатига қуйидаги мазмундаги 22-банд қўшилсин:

"22. Янги импорт автомобилларни чакана савдода сотиш".


18. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларининг 119-бандида:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Янги импорт автомобилларни сотиш фақат юридик шахслар - ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг расмий дилерлари томонидан амалга оширилади";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Капитал қурилишда танлов савдолари тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 3 июлдаги 302-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 57-модда):


а) 2-банднинг иккинчи хатбошидаги "маблағлари" сўзидан кейин "бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари" сўзлари қўшилсин;


б) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов савдолари тўғрисидаги Низомнинг 2-бандидаги "маблағлари" сўзидан кейин "бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари" сўзлари қўшилсин.


20. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 83-модда) билан тасдиқланган Марказлаштирилган манбалар ҳисобига қурилишни ташкил этиш, молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 2-банди иккинчи хатбошидаги "бюджетдан ажратмалар" сўзларидан олдин "бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ва" сўзлари қўшилсин.


21. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 498-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 114-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида гастроль-концерт фаолиятини, шунингдек тўй, юбилей ва бошқа тантаналарда концерт хизмати кўрсатишни лицензиялаш тўғрисидаги Низомда:


а) 4-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи жумла қўшилсин:

"Лицензия фақат ижрочиларга - жисмоний шахсларга ва ижодий жамоаларга - юридик шахсларга берилади";


б) 13-банднинг иккинчи хатбошидаги биринчи жумла чиқариб ташлансин;


в) 29-банднинг иккинчи хатбошидаги иккинчи жумла чиқариб ташлансин;


г) 31-банднинг иккинчи хатбошидаги иккинчи жумла чиқариб ташлансин.

24. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 11-сон, 103-модда) билан тасдиқланган Электр энергияси истеъмолчилари ва энергия билан таъминловчи ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги Низом 9-бандининг биринчи хатбошидаги "ўз маблағлари етишмаган тақдирда, етишмаган маблағларни маҳаллий бюджетлардан олиш йўли билан" сўзлари чиқариб ташлансин.


25. Вазирлар Маҳкамасининг "Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 64-модда):


а) 3-банднинг иккинчи хатбошига "таъмирлаш" сўзидан кейин "шунингдек кредиторлик қарзларни тўлаш" сўзлари қўшилсин;


б) 3-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Тиббиёт муассасасининг моддий рағбатлантириш ва

ривожлантириш жамғармасини шакллантириш ва

унинг маблағларини сарфлаш йўналишлари


Тиббиёт

муассасалари

гуруҳлари


Моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш

жамғармасини шакллантириш манбалари:

Моддий

рағбатлантириш

ва ривожлантириш 

жамғармасининг

маблағларини

сарфлаш

йўналишлари


моддий

рағбат-

ланти-

ришга


моддий-

техника

базасини

мустаҳкамлаш,

муассасани

модернизация

қилиш ва

таъмирлаш,

шунингдек

кредиторлик

қарзларни

тўлашга


I гуруҳ муассасалар


Тиббиёт муассасаси учун ажратиладиган умумий бюджет маблағларининг 5 фоизигача

ҳомий ва донор ташкилотлардан, шунингдек пулли даволаш ва хизматлар кўрсатишдан тушаётган маблағлар

бюджет маблағларини тежаш ҳисобига ҳисобот чорагининг охирги иш кунида ҳосил бўлган маблағлар (капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун назарда тутилган маблағлардан ташқари)


вақтинча фойдаланил-

маётган

бинолар ва давлатнинг бошқа мулкини чет ташкилотларга ижарага беришдан олинган маблағлар


25%

75%

II гуруҳ муассасалар


35%

65%

III гуруҳ муассасалар


40%

60%

IV гуруҳ муассасалар


50%

50%

Изоҳ. Тежалган маблағлар мавжуд бўлганда ушбу маблағлар ходимларнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги бўйича тўланмаган нафақаларни молиялаштиришга йўналтирилиши мумкин".


26. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 2006 йил 14 июлдаги 138-сон қарорига 2-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 7-сон, 51-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда,

шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар

бўйича ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини

берувчи лицензиялар берилганлиги учун давлат божи

МИҚДОРЛАРИ

  

Фаолият турлари


Сиғими (йўловчи ўрни

ва юк кўтариш қуввати,

тонна)


Автомототранспорт

воситасининг бир бирлиги

учун 1 йилга давлат божи

суммаси (АҚШ долларида)


1) йўловчиларни шаҳарда ташиш


автобуслар


14 ўрингача


50,0

14 ўриндан ортиқ


100,0

микроавтобуслар


1 та транспорт воситаси учун


300,0

енгил автомобиллар


4 ўрингача


75,0

4 ўриндан ортиқ


125,0

2) йўловчиларни шаҳар атрофида ташиш


автобуслар


19 ўрингача


75,0

19 ўриндан ортиқ


150,0

микроавтобуслар


1 та транспорт воситаси учун


300,0

енгил автомобиллар


4 ўрингача


75,0

4 ўриндан ортиқ


125,0

3) йўловчиларни шаҳарлараро йўналишлар бўйича ташиш


автобуслар


21 ўрингача


225,0

21 ўриндан ортиқ


600,0

микроавтобуслар


1 та транспорт воситаси учун


700,0

енгил автомобиллар


1 та транспорт воситаси учун


200,0

4) йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш


автобуслар


12 ўриндан ортиқ


1000,0

микроавтобуслар


1 та транспорт воситаси учун


800,0

енгил автомобиллар


1 та транспорт воситаси учун


250,0

5) юкларни автомобиль транспортида шаҳарда, шаҳар атрофида ташиш


3,5 тоннагача


50,0

3,5 тоннадан 10 тоннагача


100,0

10 тоннадан 16 тоннагача


150,0

16 тоннадан ортиқ


200,0

6) юкларни автомобиль транспортида шаҳарлараро йўналишлар бўйича ташиш


3,5 тоннагача


75,0

3,5 тоннадан 10 тоннагача


150,0

10 тоннадан 16 тоннагача


200,0

16 тоннадан ортиқ


250,0

7) юкларни автомобиль транспортида халқаро йўналишлар бўйича ташиш


1 та транспорт воситаси учун


300,0

Изоҳ. Давлат божи Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича миллий валютада тўланади".

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 52-сон, 560-модда.