Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бошқа масалалар /

Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг меҳнат стажини ҳисобга олиш ва уларнинг бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига бадаллар ажратиши Тартиби (ЎзР ВМ 24.08.2001 й. 351-сон Қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 24 августдаги

351-сон қарорига

1-ИЛОВА



Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти

билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг меҳнат

стажини ҳисобга олиш ва уларнинг бюджетдан

ташқари пенсия жамғармасига бадаллар ажратиши

ТАРТИБИ


Мазкур Тартиб юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий суғурта бадаллари тўлаш ҳисобига олинадиган пенсия таъминотига ва давлат ижтимоий суғуртасига бўлган конституциявий ҳуқуқлари рўёбга чиқарилишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва мажбурий суғурта бадаллари тўланишининг шахсий ҳисобини олиб бориш, меҳнат дафтарчаларини юритиш, пенсия ва нафақалар тайинлаш ва тўлаш учун меҳнат стажи ва даромадни ҳисоблаб чиқиш тартибини белгилаб беради.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Тартиб юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларга (шу жумладан, юридик шахс бўлмасдан оилавий тадбиркорлик шаклида фаолиятни амалга оширувчи оила аъзоларига) (кейинги ўринларда тадбиркор деб юритилади), шунингдек тадбиркорлик фаолиятини машғулотнинг исталган бошқа тури (бошқа иш) билан қўшиб олиб борувчи фуқароларга татбиқ этилади.

2. Тадбиркор давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш билан бир пайтда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадал тўловчи сифатида давлат ижтимоий суғурталанадиган шахсга айланади.


3. Тадбиркор бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган тақдирда "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ пенсия билан таъминланиш ҳуқуқига эга бўлади.

4. Тадбиркорнинг пенсия олишга бўлган ҳуқуқи у пенсия ёшига тўлганда ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда бошланади.

Ижтимоий суғурта бўйича нафақа, агар ушбу нафақани олиш ҳуқуқи тадбиркор томонидан суғурта бадаллари тўлаш даврида бошланган бўлса берилади.



II. ТАДБИРКОР ТОМОНИДАН СУҒУРТА

БАДАЛЛАРИНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


5. Тадбиркор ўзи учун ўзидаги мавжуд имкониятлардан ва пенсия билан таъминланиш ва ижтимоий суғурта бўйича нафақанинг ўзи истайдиган миқдоридан келиб чиқиб бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари миқдорини мустақил равишда белгилайди, бироқ у бадалларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаслиги керак.

Тадбиркор томонидан меҳнат шартномаси бўйича ёлланган ҳар бир ходим учун тадбиркор ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадали тўлайди.

Тайинланадиган пенсия, шунингдек ижтимоий суғурта бўйича нафақа миқдори бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланадиган суғурта бадаллари миқдорига ҳамда тадбиркорнинг меҳнат стажига боғлиқ бўлади.


6.

Тадбиркор белгиланган тартибда тадбиркорлик фаолиятини тўхтатиб турган пайтида суғурта бадаллари тўланмайди, ва бу давр стажга қўшилмайди.


7. Фуқароларнинг суғурта бадалларини тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланади.

8. Суғурта бадаллари тадбиркор яшаб турган ёки фаолиятни амалга ошираётган туман (шаҳар) бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳисоб рақамига нақдинасиз ҳисоб-китоб ёки нақд пул ўтказиш йўли билан тўланади.

Суғурта бадаллари нақдинасиз ҳисоб-китоб бўйича тўланган тақдирда суғурта бадали тўланганлиги ҳақидаги тўлов ҳужжатида кўрсатилган сана суғурта бадали тўланган кун ҳисобланади.


9. Тўланган суғурта бадали қайтарилмайди.


10. Тадбиркорлар солиқ ҳақидаги қонунларга мувофиқ суғурта бадаллари ўз вақтида тўланиши учун жавоб берадилар.



III. СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ ТЎЛАНИШИНИНГ

ШАХСИЙ ҲИСОБИНИ ОЛИБ БОРИШ


11. Суғурта бадаллари тўланишининг ҳисоби умумий белгиланган тартибда тадбиркорнинг яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органларида юритилади.

Суғурта бадаллари тадбиркорлар ўз фаолиятини амалга ошираётган жойда тўланган тақдирда солиқ органлари ҳар чоракда тадбиркорнинг яшаш жойидаги солиқ органига маълумотлар тақдим этади.

Солиқ органлари томонидан йилнинг ҳар чорагида тадбиркордан тушган суғурта бадаллари якуни чиқарилади ва тўланмаган ёки муддати ўтказиб юборилган тўловлар аниқланган тақдирда, тадбиркорларга уларнинг қарзи миқдори ҳақида ушбу қарз ҳосил бўлган давр, шунингдек тўлов муддати ўтказиб юборилганлиги учун қўшилган пеня миқдори кўрсатилган ҳолда билдиришнома юборилади.

Тадбиркор томонидан ёлланган ходимларнинг суғурта бадалларини ҳисобга олиш ушбу Низомда оилавий тадбиркорлик субъектининг оила аъзолари учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

12. Жойларда солиқ органлари тадбиркорлардан суғурта бадаллари тушиши устидан доимий назорат олиб борадилар ва ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-кунигача тадбиркорнинг яшаш жойидаги Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларига:

1-иловага мувофиқ шакл бўйича ҳисобот чорагида ҳисобга қўйилган (ҳисобдан чиқарилган) тадбиркорлар тўғрисидаги ахборотни;

2-иловага мувофиқ шакл бўйича улар томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган бадаллар миқдори тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.


13. Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари:

тадбиркорнинг ҳисобга қўйилганлиги (ҳисобдан чиқарилганлиги) тўғрисида давлат солиқ хизмати органларининг ахбороти асосида 3-иловага мувофиқ шакл бўйича Суғурта бадаллари тўланишини ҳисобга олишнинг шахсий карточкаси (кейинги ўринларда ҳисобга олиш карточкаси деб юритилади) очадилар (ёпадилар), ушбу ҳисобга олиш карточкаси доимий равишда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг бўлимида сақланади;

давлат солиқ хизмати органларининг суғурта бадаллари тўланганлиги тўғрисидаги маълумотлари асосида ҳисобга олиш карточкасига бадаллар суммаси (суғурта бадаллари ўз вақтида тўланмаганлиги учун қўшиладиган пеняни ҳисобга олмаган ҳолда) ва улар тўланган даврлар тўғрисидаги ёзувларни қайд этади.

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари шунингдек давлат солиқ хизмати органларининг ахбороти ва маълумотлари асосида мазкур Тартибнинг 20-22-бандларига мувофиқ тадбиркорнинг меҳнат дафтарчасига тегишли ёзувларни қайд этади.

14. Тадбиркорда сақланадиган 4-иловага мувофиқ Суғурта бадаллари тўланишини ҳисобга олиш дафтарчаси (кейинги ўринларда ҳисобга олиш дафтарчаси деб юритилади) суғурта бадаллари тўланганлигини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади. ҳисобга олиш дафтарчаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг бўлимлари томонидан ушбу фаолиятга биринчи марта киришган тадбиркорга очилади.

15. Тадбиркорнинг хоҳишига кўра Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари тадбиркор томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган тўлов ҳужжатлари билан тасдиқланган бадалларни ҳисобга олиш карточкаси ва ҳисобга олиш дафтаридаги ёзувлар билан солиштириши шарт. Солиштириш натижалари ҳисобга олиш карточкаси ва ҳисобга олиш дафтарига киритилади ҳамда тадбиркорнинг ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг бўлими масъул ходимининг имзоси, шунингдек бўлим муҳри билан тасдиқланади.

16. Суғурта бадаллари тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатлари тадбиркор томонидан тўланган бадаллар ҳисобга олиш карточкаси ва ҳисобга олиш дафтаридаги ёзувлар билан солиштирилгунга қадар тадбиркорда сақланади.


17. Тадбиркорлик фаолияти тўхтатилганда (шу жумладан, оила аъзоси юридик шахс бўлмасдан оилавий тадбиркорлик субъекти қатнашчилари таркибидан чиққанда) ёки рўйхатдан ўтказиш жойи ўзгарган тақдирда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг бўлими ҳисобга олиш карточкаси ва ҳисобга олиш дафтарига ҳисобдан чиқарилганлик тўғрисида тегишли белгилар қўяди.


IV. МЕҲНАТ ДАФТАРЧАЛАРИНИ

ЮРИТИШ ТАРТИБИ


18. Меҳнат дафтарчаси тадбиркорнинг меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади.


19. Меҳнат дафтарчаси тадбиркор рўйхатдан ўтказилган жойдаги Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларида унинг мазкур тумандаги (шаҳардаги) тадбиркорлик фаолиятининг бутун муддати мобайнида сақланади ва юритилади.

Агар фуқаро тадбиркорлик фаолияти бошлангунга қадар меҳнат дафтарчасига эга бўлмаган бўлса, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари белгиланган тартибда меҳнат дафтарчаси очади.

Агар тадбиркорлик фаолияти фуқаро учун ўриндошлик ҳисобланса, унинг меҳнат дафтарчаси асосий иш жойида юритилади.

Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик билан ўриндошлик бўйича шуғулланувчи шахснинг хоҳишига кўра меҳнат дафтарчасига тадбиркор сифатидаги фаолият даври тўғрисидаги ёзув киритилиши мумкин. Ёзув рўйхатдан ўтказиш жойидаги Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан киритилади.

20. Тадбиркор меҳнат дафтарчасининг:

а) "Сана" устунида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш бошланган, тўхтатиб қўйилган ва тикланган сана, шунингдек тадбиркорлик фаолияти тўхтатилган сана тўғрисидаги ёзув ёзилади.

Тадбиркор бадал тўлаган ойнинг биринчи куни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш бошланган сана ҳисобланади.

Тадбиркор бадал тўлашни тўхтатган ойнинг охирги куни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш тўхтатиб қўйилган сана ҳисобланади.

Бадал тўлаш тикланган ойнинг биринчи куни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш тикланган сана ҳисобланади.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисобдан чиқариш кунигача тўланган тақдирда - солиқ органларида ҳисобдан чиқарилган сана, суғурта бадаллари ушбу кунгача тўланмаган тақдирда тадбиркор бадал тўлашни тўхтатган ойнинг охирги куни тадбиркорлик фаолияти тўхтатилган сана ҳисобланади;

б) "Ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш ва ишдан бўшатиш тўғрисидаги маълумотлар" устунида тегишли равишда қуйидаги ёзувлар ёзилади:

"Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади", шунингдек тадбиркорнинг давлат солиқ хизмати органларида ва бўлимнинг номи тўлиқ кўрсатилган ҳолда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларида рўйхатдан ўтказиш рақами кўрсатилади;

"Суғурта бадаллари тўлашни тўхтатиб қўйди";

"Суғурта бадаллари тўлашни тиклади";

"Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолиятини тўхтатди";

в) "Қайси ҳужжатга асосан ёзилган" устунига "______туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясининг 200 й. " " -сон маълумоти асосида" деб ёзилади.


21. Тадбиркор томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадал белгиланган муддатдан кейин бир ой мобайнида тўланмаган тақдирда, меҳнат дафтарчасига "Суғурта бадаллари тўлашни тўхтатиб қўйди" деган ёзув ёзилади. Агар тадбиркор мазкур ёзув ёзилгандан кейин бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадал тўлашни тикласа, меҳнат дафтарчасига "Суғурта бадаллари тўлашни тиклади" деб ёзилади.


22. Тадбиркорлик фаолияти тўхтатилган (шу жумладан, оила аъзоси юридик шахс бўлмасдан оилавий тадбиркорлик субъекти қатнашчилари таркибидан чиққан) тақдирда меҳнат дафтарчасига "Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолиятини тўхтатди" деб ёзилади.

23. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни тўхтатган (шу жумладан, оила аъзоси юридик шахс бўлмасдан оилавий тадбиркорлик субъекти қатнашчилари таркибидан чиққан) ёки рўйхатдан ўтказиш жойини ўзгартирган шахснинг талаби бўйича Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг бўлими меҳнат дафтарчасини унинг қўлига беради.


V. МЕҲНАТ СТАЖИ ВА ДАРОМАДНИ ҲИСОБЛАБ

ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ


24. Тадбиркорнинг меҳнат стажига у бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган даврлар киритилади.


25. Пенсия ва давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш учун меҳнат стажини ҳисоблаб чиқишда, агар тўланган бадаллар суммаси ушбу йилнинг барча ойлари учун белгиланган энг кам бадалдан кам бўлмаса (тўланган пеняларни ҳисобга олмаган ҳолда), стажга календарь йил қўшилади.

Тадбиркорнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланишидан қатъи назар пенсия ва давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш учун меҳнат стажига қўшилади.

Тўлиқ календарь йил мобайнида тадбиркорнинг асосий фаолияти қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш бўлган ҳолларда, агар мазкур йилда бадаллар камида 9 ой мобайнида тўланган бўлса стажга календарь йил қўшилади.


26. Меҳнат дафтарчаси бўлмаган ёки йўқотилган тақдирда тадбиркорнинг пенсия ёки ижтимоий суғурта бўйича нафақа тайинлаш учун зарур бўлган иш стажи ҳисобга олиш карточкаси ёки ҳисобга олиш дафтаридаги ёзувлар бўйича ҳисоблаб чиқилади.

Тадбиркор сифатидаги иш фаолияти ва унинг давомийлиги гувоҳлик кўрсатмалари билан тасдиқланмайди.


27. Пенсия миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган аниқ бир ой учун тадбиркорнинг даромади тўланган ойлик суғурта бадали суммасини иш берувчилар ва ходимлар учун суғурта бадаллари ажратишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган жами фоизига бўлинади ва олинган натижани 100 га кўпайтириш йўли билан аниқланади.

Тадбиркор томонидан ёлланган ходимнинг пенсия миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган аниқ бир ой учун даромади суғурта бадаллари тўланган ойдаги меҳнатга ҳақ тўлашнинг қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик миқдорига тенг қилиб олинади.


VI. ПЕНСИЯ ВА НАФАҚАЛАРНИ

ТАЙИНЛАШ ВА ТЎЛАШ


29. Пенсия яшаш жойида, ижтимоий суғурта бўйича нафақа эса тадбиркор Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан рўйхатдан ўтказилган жойда амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тайинланади.

30. Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари:

пенсияларни тадбиркорнинг ихтиёрига кўра унинг яшаш жойидаги почта алоқа бўлимлари ёки Халқ банки бўлимига омонат ўтказиш йўли билан;

ижтимоий суғурта бўйича нафақани тадбиркорнинг фоизсиз шахсий ҳисоб рақамига нафақа суммасини ўтказиш йўли билан Халқ банки бўлими орқали тўлайдилар.





Тартибга

1-ИЛОВА



200___ йилнинг ___________ чорагида _______________ туман (шаҳар)

давлат солиқ инспекциясида ҳисобга қўйилган (ҳисобдан чиқарилган)

тадбиркорлар тўғрисида

МАЪЛУМОТЛАР

Тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми

Идентификация рақами

Паспорт

(серия,

тартиб рақами)

Рўйхатдан ўтган яшаш манзили

Рўйхатдан ўтган сана

Ҳисобдан чиқарилган сана

Пенсионер

(ҳа, йўқ)
















Давлат солиқ

инспекцияси бошлиғи

___________                 200 __ йил "___" _______

    (имзо)


М.Ў.





Тартибга

2-ИЛОВА



200___ йилнинг _________ чорагида тадбиркорлар томонидан бюджетдан

ташқари Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадаллари тўғрисида

МАЪЛУМОТЛАР

Т/р

Тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми

Идентификация рақами

Қайси давр учун (ой кўрсатилсин)

Сумма

(сўм)

чорак учун ҳаммаси

чорак учун ҳаммаси

чорак учун ҳаммаси

Жами

Давлат солиқ

инспекцияси бошлиғи

___________                 200 __ йил "___" _______

    (имзо)


М.Ў.





Тартибга

3-ИЛОВА


_______-СОН ҲИСОБГА ОЛИШ КАРТОЧКАСИ

________________________

(Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг бўлими)

______________________________________

(тадбиркорнинг фамилияси, исми , отасини исми)

__________________туман (шахар давлат солиқинспекцияси томонидан рўйхатдан ўтказилган

Тадбиркорлик фаолиятини давом эттириш

______________________________________

(Рўйхатдан ўтган яшаш манзили)

_______________ сон индефикация рақами берилди

N ИНН

Сана

_______________________________________

Бадалларни хисобга олиш карточкаси рчилган сана

200_"___" __________.


(паспорт серия, тартиб рақами берилган вақти.)







Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими мудирининг

______________




М.П.

ПЖ даромадлар ва харажатлар шуъбаси мудири __________


БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИГА

ТЎЛАНГАН СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ ТЎҒРИСИДА

МАЪЛУМОТЛАР

ВО ВНЕБЮДЖЕТНЫЙ ПЕНСИОННЫЙ ФОНД

Йил

а

Йил

а

Йил

Ой

Сумма

Асос

Имзо


Ой

Сумма

Асос

Имзо


Ой

Сумма

Асос

Имзо

Январ





Январ





Январ




Феврал





Феврал





Феврал




Март





Март





Март




Апрел





Апрел





Апрел




Май





Май





Май




Июн





Июн





Июн




Июл





Июл





Июл




Августа





Августа





Августа




Сентябр





Сентябр





Сентябр




Октябр





Октябр





Октябр




Ноябр





Ноябр





Ноябр




Декабр





Декабр





Декабр




Жами





Жами





Жами




Итого





Итого





Итого




(Орқа томони)




БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИГА

ТЎЛАНГАН СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ ТЎҒРИСИДА

МАЪЛУМОТЛАР

Йил

а

Йил

а

Йил

Ой

Сумма

Асос

Имзо


Ой

Сумма

Асос

Имзо


Ой

Сумма

Асос

Имзо

Январ





Январ





Январ




Феврал





Феврал





Феврал




Март





Март





Март




Хаммаси





Хаммаси





Хаммаси




Апрел





Апрел





Апрел




Май





Май





Май




Июн





Июн





Июн




Хаммаси





Хаммаси





Хаммаси




Июл





Июл





Июл




Августа





Августа





Августа




Сентябр





Сентябр





Сентябр




Хаммаси





Хаммаси





Хаммаси




Октябр





Октябр





Октябр




Ноябр





Ноябр





Ноябр




Декабр





Декабр





Декабр




Хаммаси





Хаммаси





Хаммаси




Жами





Жами





Жами






Тартибига

4-ИЛОВА



(МУҚОВА)

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига

суғурта бадаллари тўланишини

ҳисобга олиш

ДАФТАРИ





Тартибга

4-ИЛОВАНИНГ ДАВОМИ



(САРВАРАҚ)


Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг бўлими

Фамилияси


Исми


Отасининг исми


Туғилган санаси


(йил, ой, кун)

       

Паспорт: серия _______, № _________________, томонидан берилган

Ҳисобга олиш дафтари 200 __ й. " ____"______________ да берилган

Бюджетдан ташқари Пенсия

жамғармаси бўлими мудирининг

имзоси _________________


Тадбиркорнинг имзоси_____________

          

М.Ў.



Тартибга

4-ИЛОВАНИНГ ДАВОМИ



(НАВБАТДАГИ САҲИФАЛАР)



Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг бўлими


тўланган суғурта бадаллари ҳақида маълумотлар

Тадбиркор



(фамилияси, исми, отасининг исми)

солиқ тўловчининг идентификация рақами



200___ йил

Т/р

Ойлар

Бадал суммаси

Асос

Масъул шахснинг имзоси

1

Январь




2

Февраль




3

Март




4

Апрель




5

Май




6

Июнь




7

Июль




8

Август




9

Сентябрь




10

Октябрь




11

Ноябрь




12

Декабрь





Ҳаммаси




           

200 ___ йил "___"__________да ______________________ томонидан


(Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимининг ходими фамилияси, исми, отасининг исми) солиштириб чиқилди


Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими мудирининг имзоси

_________________


Тадбиркорнинг имзоси_____________

        

М.Ў.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2001 йил, 15-16-сон, 109-модда.






















Время: 0.0293
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск