Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиққа тортиш тўғрисидаги умумий қоидалар /

Давлат солиқ қўмитасининг 2015-9-сон, Молия вазирлигининг 16-сон “Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги 02.03.2015 й. Қарори (АВ томонидан 12.03.2015 й. 2200-5-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.03.2015 й.

N 2200-5

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

02.03.2015 й.

N 2015-9


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

02.03.2015 й.

N 16


ҚАРОРИ



Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг

энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган

ҳолда  солиқлар  ва  бошқа  мажбурий  тўловларни

ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2011 йил 2 февралдаги 2011-5, 6-сон қарори (рўйхат рақами 2200, 2011 йил 23 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 7-8-сон, 79-модда) билан тасдиқланган Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Молия вазири

Р. Азимов

       





Қарорга

ИЛОВА



Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг

энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган

ҳолда  солиқлар  ва  бошқа  мажбурий  тўловларни

ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 3-банднинг ўн иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тўловларнинг умумий ставкаси - тегишли тоифадаги тўловчилар учун белгиланадиган ягона ижтимоий тўлов, фуқароларнинг суғурта бадаллари ставкаларини ва жисмоний шахсларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиладиган 1 фоизга камайтирмаган ҳолдаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ставкасини ўз ичига олувчи умумий ставка. Бунда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ставкаси жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг кам ставкаси бўйича солиқ солинадиган жисмоний шахсларнинг даромадларига солиқ солиш мақсадида қўлланиладиган ставка миқдори қабул қилинади.".


2. 15-банддаги "бюджет" деган сўз "Давлат бюджети" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 5-илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.






Ўзгартиришларга

ИЛОВА



"Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ

тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий

этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар

ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб

чиқариш ва тўлаш тартиби

тўғрисидаги низомга

5-ИЛОВА



Қўшимча ҳисобланган тўловлар суммасини

Давлат бюджети ва Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари

Пенсия жамғармаси ўртасида тақсимлаш

НОРМАТИВЛАРИ

Т/р

Тўловчилар


Умумий тушумларга

нисбатан фоизларда



Давлат

бюджети


Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ҳузуридаги

бюджетдан ташқари Пенсия

жамғармаси



1.

Микрофирма ва кичик корхоналар


27,9

72,1


2.

1-бандда назарда тутилмаган бошқа тўловчилар


21,0

79,0

".

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 16 март, 10-сон, 124-модда


























Время: 0.0037
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск