Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат дастурлари, концепциялари ва уларни амалга ошириш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.06.2000 й. ПФ-2612-сон "Жамиятнинг сиёсий, иқтисодий ва маънавий соҳаларида ислоҳотларни эркинлаштириш ва чуқурлаштириш, мамлакат хавфсизлигини таъминлаш бўйича дастурларни амалга ошириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

02.06.2000 й.

N ПФ-2612



ЖАМИЯТНИНГ СИЁСИЙ, ИҚТИСОДИЙ ВА

МАЪНАВИЙ СОҲАЛАРИДА ИСЛОҲОТЛАРНИ

ЭРКИНЛАШТИРИШ   ВА   ЧУҚУРЛАШТИРИШ,

МАМЛАКАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

БЎЙИЧА ДАСТУРЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ

БОРАСИДАГИ ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Сиёсий соҳада, давлат қурилиши ва бошқаруви, иқтисодий, маънавий, суд-ҳуқуқ, ташқи сиёсий соҳалар ва хавфсизликни таъминлаш соқасида ислоқотларни эркинлаштириш ва чуқурлаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси биринчи сессиясида қилган маърузасида белгилаб берилган устувор йуналишларни амалга ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 10 февралдаги Ф-1118-сон Фармойиши билан тузилган ишчи гуруҳларнинг сиёсий соҳада, давлат қурилиши ва бошқаруви, иқтисодий, маънавий, суд-ҳуқуқ, ташки сиёсий соҳалар ва хавфсизликни таъминлаш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси биринчи сессиясидаги маърузасида белгилаб берилган асосий вазифаларни амалга ошириш Дастурлари бўйича таклифлари 1-6-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, ушбу Фармоннинг 1-6-иловаларида* кўрсатилган вазирликлар, идоралар, жамоат ва ноҳукумат ташкилотлари илмий ходимлар ва мутахассисларни, жамоат арбобларини кенг жалб этган ҳолда:

тегишли қонун ҳужжатларининг лойиҳалари ўз вақтида, белгиланган муддатларга қатъий мувофиқ равишда ишлаб чиқилиши ҳамда тасдиқлаш учун Олий Мажлисга киритилишини;

қабул қилинган қонун ҳужжатларини амалга оширишнинг таъсирчан механизмини яратувчи аниқ тадбирлар, меъёрий ҳужжатлар, низомлар ва йўриқномаларнинг белгиланган тартибда шакллантирилиши ҳамда руёбга чиқарилишини таъминласинлар.


3. Мазкур Фармонда маъқулланган қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш ҳамда белгиланган тадбирлар амалга оширилиши устидан доимий мониторингни олиб бориш учун 7-иловага* мувофиқ таркибда махсус Комиссия тузилсин.

Комиссия:

ушбу Фармонда маъқулланган қонун ҳужжатлари лойиҳаларининг ҳамда уларни амалга ошириш чора-тадбирларининг юксак касб савиясида шакллантирилиши бўйича ишчи гуруҳларнинг ўз вақтида ва амалий ишлашини таъминласин;

мазкур Фармонда тасдиқланган Дастурларнинг бажарилишини йилнинг ҳар чорагида Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Олий Мажлис Кенгашининг қўшма мажлисларида кўриб чиқсин.


4. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў.Т. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.А. Алимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.





















































Время: 0.0059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск