Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Кишлок хужаликнинг бошка сохалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 04.09.2003 й. 382-сон "Паррандачиликда монополиядан чиқариш ва иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАХКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.09.2003 й.

N 382



ПАРРАНДАЧИЛИКДА МОНОПОЛИЯДАН

ЧИҚАРИШ ВА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИ

ЯНАДА ЧУҚУРЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида"  2003 йил 28 июндаги 290-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда паррандачиликда монополиядан чиқариш ва иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, шунингдек тармоқни ривожлантиришда хусусий секторнинг ўрни ва аҳамиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

муассисларнинг ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 18 мартдаги Ф-1728-сон фармойиши билан ташкил этилган Махсус комиссия таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Ўзпаррандасаноат" уюшмаси унинг таркибига кирувчи корхоналар тўлиқ хусусийлаштирилган ва уларга иқтисодий мустақиллик берилган ҳолда тугатилаётганлиги;

Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги 290-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги  марказий аппарати таркибида Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликни ривожлантириш бош бошқармаси, вилоятлар қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаларида эса - чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликни ривожлантириш бўлимлари ташкил этилганлиги, уларга паррандачилик корхоналарини ривожлантиришга кўмаклашиш функциялари юкланганлиги маълумот учун қабул қилинсин. 


2. Махсус комиссия, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда белгиланган тартибда:

"Ўзпаррандасаноат" уюшмасини тугатиш бўйича тугатиш комиссияси ташкил этсин ва икки ой муддатда уни тугатиш чора-тадбирларини амалга оширсинлар;

1-иловага мувофиқ паррандачилик корхоналари акциялари давлат пакетларининг  биржа ва биржадан ташқари бозорларда асосан хусусий мулк қилиб ва хорижий инвесторларга  эркин сотилишини таъминласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг:

Паррандачилик илмий марказини - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази ихтиёрига бериш;

Паррандалар касалликлари бўйича республика ветеринария лабораториясини - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси ихтиёрига бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


4. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Паррандачилик хўжаликларини курка гўшти етиштириш учун модернизация қилиш тўғрисида" 1996 йил 29 ноябрдаги 426-сон қарорига мувофиқ "Ўзпаррандасаноат" уюшмасига берилган хорижий кредитлар юзасидан қарз мажбуриятлари бўйича ушбу лойиҳага киритилган куркачилик хўжаликлари унинг  ҳуқуқий ворислари ҳисобланади.

Махсус комиссия Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва куркачилик хўжаликлари билан биргаликда валюта кредитини қайта расмийлаштиришни ҳисобга олган ҳолда кредит ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчаларни  бир ой муддатда белгиланган тартибда расмийлаштирсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда Ҳукумат кафолатига белгиланган тартибда тегишли қўшимча берсин.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг кўрсатиб ўтилган хорижий кредит бўйича қарз ўз вақтида қайтарилмаганлиги учун 613,3 минг АҚШ долларига тенг миқдордаги ҳисобланган пеняларни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


5. Махфий.


6. "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси республика ҳудудида паррандачилик корхоналари учун, уларнинг минтақавий жойлашишини ҳисобга олган ҳолда,  озуқа ишлаб чиқариш бўйича камида иккита ихтисослаштирилган корхона ташкил этиш масаласини ўрганиб чиқсин ва бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


7.  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Ҳ. Жўрабеков ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 4 сентябрдаги

382-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тугатиладиган "Ўзпаррандасаноат" уюшмасининг

улушлари ва акциялар пакетлари биржа ва биржадан

ташқари бозорларда асосан хусусий мулк қилиб ва

хорижий инвесторларга  эркин сотиладиган

паррандачилик корхоналари

РЎЙХАТИ


(фоизларда)

Т/р


Корхоналар номи


Эркин сотиладиган

улуш миқдори

1

"Қусшилик" АЖ


25,0

2

"Қият" АЖ


25,0

3

"Навруз" АЖ


25,0

4

"Нияз-Ботир" АЖ


25,0

5

"Пахтаобод" АЖ


25,0

6

"Ойим" АЖ


25,0

7

"Ғиждувон" АЖ


25,0

8

"Бухоро" АЖ


25,0

9

"Ёрқўрғон" АЖ


25,0

10

"Истиқлол" АЖ


25,0

11

"Қамашипарранда" АЖ


22,5

12

қ Сарой" АЖ


25,0

13

"Қизилтепапарранда" АЖ


25,0

14

"Лочин" АЖ


25,0

15

"Наманганпарранда" АЖ


25,0

16

"Уйчи" АЖ


25,0

17

"Жарқўрғон" АЖ


25,0

18

"Фарғона зотли парранда фабрикаси" АЖ


25,0

19

"Чимёнпарранда" АЖ


25,0

20

"Бешариқпарранда" АЖ


25,0

21

"Бўстон" АЖ


25,0

22

"Бағдод" АЖ


25,0

23

Ғоипов номли АЖ


25,0

24

"Қўшкўпир" АЖ


25,0

25

"Шодлик" АЖ


25,0

  

  

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 й., 17-сон, 142-модда





















































Время: 0.1890
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск