ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 04.09.2003 й. 383-сон "Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида шартномавий муносабатларни такомиллаштириш ва мажбуриятлар бажарилиши учун томонларнинг жавобгарлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАХКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.09.2003 й.

N 383



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШИДА ШАРТНОМАВИЙ

МУНОСАБАТЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ВА МАЖБУРИЯТЛАР БАЖАРИЛИШИ УЧУН

ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИНИ

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари тўғрисида" 2003 йил 24 мартдаги ПФ-3226-сон Фармонини рўёбга чиқариш, шартномавий муносабатларни такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида тузилган шартномалар бўйича қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилиши учун жавобгарликни ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари билан тузилган шартномаларнинг тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари томонидан бажарилиши устидан тизимли назорат ўрнатсинлар.

Белгилаб қўйилсинки, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими ходимлари шартномаларнинг ўз вақтида рўйхатдан ўтказилиши, шунингдек қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари билан тузилган шартномаларнинг тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари томонидан бажарилишининг доимий мониторинги олиб борилиши учун шахсан жавоб берадилар.

5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар киритсин.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат масалаҳатчиси И.Ҳ. Жўрабеков ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                        И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 4 сентябрдаги

383-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари контрактация шартномаларини тузиш ва бажариш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1994 йил 29 августдаги 438-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 8-сон, 41-модда);


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 1999 йил 30 апрелдаги 202-сон қарорига 1-илованинг 6-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 4-сон, 22-модда);

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан шартномалар тузиш ва уларни бажариш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 2001 йил 12 июлдаги 297-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 7-сон, 39-модда)



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 й., 17-сон, 143-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 9, 81-модда.































Время: 0.1417
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск