ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий ташкилотлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.05.2006 й. Ф-2488-сон "Хоразм Маъмун академиясини замонавий илмий-лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш тўғрисида"ги Фармойиши

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

01.05.2006 й.

N Ф-2488



ХОРАЗМ МАЪМУН АКАДЕМИЯСИНИ

ЗАМОНАВИЙ ИЛМИЙ-ЛАБОРАТОРИЯ

УСКУНАЛАРИ БИЛАН ЖИҲОЗЛАШ

ТЎҒРИСИДА



Хоразм Маъмун академияси фаолиятининг устувор йўналишларига мувофиқ илмий-техникавий масалаларни ҳал этиш учун шарт-шароитлар яратиш, академия лабораторияларини замонавий илмий-лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш мақсадида:


1. Хоразм Маъмун Академиясининг 1000-йиллик юбилейини нишонлаш ва ўтказишга тайёргарлик бўйича Республика ташкилий қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига илмий-техникавий ривожланиш бўйича Мувофиқлаштирувчи Кенгаш ҳузуридаги Инновацион илмий-техника фаолиятини молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Хоразм Маъмун академиясининг лабораторияларини замонавий илмий-лаборатория ускуналари ва приборлари билан жиҳозлаш учун иловага* мувофиқ рўйхат бўйича асбоб-ускуналар сотиб олишга мақсадли йўналтирилган 200 минг АҚШ доллари ажратиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси:

Фан ва технологиялар маркази билан биргаликда савдо танловлари асосида мазкур илмий-лаборатория ускуналари ва приборларини сотиб олишни ташкил этсин;

Хоразм Маъмун академияси билан биргаликда сотиб олинадиган ускуналар ва приборларни йиғиш, ўрнатиш ва созлашни, шунингдек улардан фойдаланиш бўйича кадрлар тайёрлашни таъминласин;

сотиб олинадиган ускуналар ва приборлардан Хоразм Маъмун академияси фаолиятининг устувор йўналишларига ҳамда 20062008 йиллар ва кейинги йиллардаги амалий тадқиқотлар Давлат илмий-техника дастурига мувофиқ мақсадли ва самарали фойдаланишни таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси иловага мувофиқ олиб келинадиган илмий-лаборатория ускуналар ва приборлари учун божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.


4. Мазкур Фармойишнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Қосимов ва Р.С. Азимов зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                      И. Каримов


















Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск