Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Боғдорчилик. Узумчилик. Сабзавотчилик. Пиллачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 09.09.2003 й. 390-сон "Пиллачилик соҳаси корхоналарининг молиявий фаолиятини барқарорлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАХКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.09.2003 й.

N 390



ПИЛЛАЧИЛИК СОҲАСИ

КОРХОНАЛАРИНИНГ МОЛИЯВИЙ

ФАОЛИЯТИНИ БАРҚАРОРЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, "Ўзбек ипаги" уюшмаси раҳбарлари томонидан соҳани бошқаришнинг замонавий бозор шарт-шароитларига жавоб берадиган самарали тизими таъминланмаган.

Соҳанинг иқтисодий ночор корхоналарини ислоҳ қилиш жуда қониқарсиз амалга оширилмоқда. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, шунингдек ишлаб чиқаришларни замонавийлаштириш ва техника билан қайта жиҳозлаш учун чет эл инвестицияларини жалб қилиш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрилмаяпти. Соҳа маҳсулотларига жаҳон бозорининг тенденцияларини маркетинг тадқиқ этишнинг амалий тизими ташкил этилмаган. Кўпчилик корхоналарда кредиторлик қарзлар даражаси юқорилигича қолмоқда, натижада қониқарсиз молиявий аҳвол вужудга келган.

"Ўзбек ипаги" уюшмасининг қишлоқ аҳолиси - пилла етиштирувчилар олдида қарздор эканлиги жиддий, тоқат қилиб бўлмайдиган муаммо бўлиб қолмоқда.

Пиллачилик соҳасини барқарор ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, тармоқ корхоналарининг молиявий фаолиятини барқарорлаштириш ва мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбек ипаги" уюшмаси раҳбарларининг пиллачилик соҳасини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш, корхоналарни замонавийлаштириш ва техника билан қайта жиҳозлаш, соҳага чет эл инвестицияларини жалб қилиш бўйича иши қониқарсиз деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги "Ўзбек ипаги" уюшмаси ва тижорат банклари - кредиторлар билан биргаликда икки ҳафта муддатда 2003 йил ҳосилидан етказиб берилган пилла учун қишлоқ хўжалиги корхоналари олдидаги қарзлар 2003 йил   1 декабргача қайтарилишини таъминлайдиган уюшма корхоналарини молиявий соғломлаштириш тадбирларини ва жадвалини аниқ ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.


3. "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотларни айланма маблағлар билан тўлдириш ва уларнинг қишлоқ хўжалиги корхоналари олдидаги қарзларини ўз вақтида қайтариш учун:

истисно тариқасида, "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотларга ипак ипининг бўш қолдиқларини, шунингдек ишлаб чиқарилаётган қуруқ пилланинг 50 фоизгачасини, шу жумладан, ипак чиқиндилари (титишга яроқсиз пилла, ипак ипи чиқитлари ва титилган хомашё)ни жаҳон даражасига мувофиқ бўлган нархларда экспортга, шу жумладан, товар-хомашё биржалари орқали эркин алмаштириладиган валютага ва миллий валютага сотишга рухсат берилсин;

"Ўзбек ипаги" уюшмасининг уюшма корхоналари томонидан 2 йил муомалада бўладиган 680 млн сўмлик корпоратив облигациялар чиқарилиши тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


4. Белгилансинки:

пилла етиштирувчилар билан "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотлар ўртасидаги пилла тайёрлаш учун контрактация шартномалари ҳар йили 1 февралгача тузилади ва унда пилла етиштирувчилар билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинмаганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жарима жазолари қўлланилиши назарда тутилади;

пилла етиштирувчи хўжаликларга 1 апрелдан кечикмай аванс берилади;

тайёрланаётган пилла учун аванс бериш улар умумий қийматининг камида 30 фоизи миқдорида, шу жумладан фьючерс асосида ипак ипни сотишдан олинадиган маблағлар ҳисобига амалга оширилади;

"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотларнинг пилла етиштирувчилар билан пилла учун узил-кесил ҳисоб-китоби ҳар йили 1 ноябрдан кечикмай амалга оширилади.

5. "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси корхоналарига 2004-2006 йиллар даврида пилла етиштириш учун етишмаётган импортдан келтириладиган ипак қурти уруғини "божхона ҳудудида қайта ишлаш" божхона режимидан фойдаланган ҳолда белгиланган тартибда олиб келишга рухсат берилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:

Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 8 октябрдаги 347-сон ва 2003 йил 17 апрелдаги 185-сон қарорлари талабларига мувофиқ уюшма корхоналарининг устав фондидаги давлат улуши ва жойлаштирилмаган активлар жадал сотилишини ҳамда соҳада хусусий корхоналар ҳар томонлама ривожлантирилишини таъминласин;

соҳа корхоналарини реконструкция қилиш ва қайта жиҳозлашдан кейин бўшаб қоладиган маънавий эскирган асбоб-ускуналар белгиланган тартибда сотилишини ташкил этсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо комплекси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари мавжуд тутзорлар сақлаб қолинишини, янги тут дарахтлари экилишини таъминласинлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси пиллачилик соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 5 апрелдаги 118-сон қарори талабларини сўзсиз бажариш чора-тадбирларини кўрсинлар.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари М.З. Усмонов ва Р.С. Азимов зиммасига юклансин.

Қарорнинг бажарилишининг бориши тўғрисида 2004 йил январь ойида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 й., 17-сон, 145-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 9, 82-модда.












































Время: 0.1856
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск