ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Адабиёт. Кутубхона иши /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2016 й. 41-сон "Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси - ахборот ресурс марказининг янгиланган тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.02.2016 й.

N 41




АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН

МИЛЛИЙ  КУТУБХОНАСИ - АХБОРОТ  РЕСУРС

МАРКАЗИНИНГ ЯНГИЛАНГАН ТУЗИЛМАСИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг тузилмасини янада такомиллаштириш ва бошқарув ходимлари сонини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 18 декабрдаги ПҚ-2450-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси - ахборот ресурс марказининг ходимларнинг чекланган умумий сони 135 нафар, шу жумладан, бошқарув ходимлари 9 нафар бўлган янгиланган тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 15 февралдаги

41-сон қарорига

1-ИЛОВА



Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий

кутубхонаси - ахборот ресурс марказининг

ЯНГИЛАНГАН ТУЗИЛМАСИ









Директор



Республика методик кенгаши

























































































      

Директорнинг ахборот-кутубхона

хизмати кўрсатиш бўйича ўринбосари

      























































Электрон буюртмаларни мувофиқлаштириш ва ресурсларни масофага етказиб бериш хизмати

4 киши



Илмий котиб

1 киши

Фойдаланувчиларни рўйхатдан ўтказиш ва адабиётларни бериш хизмати

8 киши



Ахборот-кутубхона фондларини комплектлаш хизмати

7 киши
























Нашриёт-матбаа хизмати

3 киши








































Ўқув заллари хизмати

20 киши



Китоб фондини ва даврий нашрларни сақлаш хизмати

12 киши



Ахборот-кутубхона фондларини консервация ва реставрация қилиш хизмати

6 киши



Девонхона

2 киши






































Молиялаштириш ва бухгалтерия ҳисоби хизмати

3 киши

Маълумотнома-ахборот хизматлари кўрсатиш хизмати

7 киши



Диспетчерлик хизмати

7 киши























Халқаро алоқаларни ташкил этиш хизмати

2 киши




























Кадрлар бўйича бош мутахассис

1 киши

Ихтисослаштирилган фондларни ва мажбурий нусхани сақлаш хизмати

6 киши



Каталоглаштириш ва туркумлаштириш хизмати

8 киши






























Ахборот-коммуникация технологиялари ва хорижий ахборот-кутубхона фондларига уланиш хизмати

5 киши



Юрисконсульт

1 киши





















Миллий библиографик маълумотлар базаларини шакллантириш хизмати

10 киши












Қўлёзмалар, нодир ва алоҳида қимматли нашрлар хизмати

4 киши







Хўжалик хизмати

4 киши












































Сканерлаш ва рақамлаштириш хизмати

5 киши










Ўқув залларининг ёрдамчи фондлари хизмати

3 киши



Илмий-методик ва тадқиқот хизмати

4 киши





































Республика йиғма электрон каталог маркази

12 киши



































        

Ходимларнинг чекланган умумий сони - 135 киши,

шу жумладан бошқарув ходимлари - 9 киши.






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 15 февралдаги

41-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг айрим

қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасини ташкил этиш тўғрисида" 2002 йил 12 апрелдаги 123-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 4-сон, 20-модда) 5-бандининг иккинчи хатбошидаги "ўринбосарларига" сўзи "ўринбосарига" сўзи билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси - ахборот ресурс маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 20 мартдаги ПҚ-1729-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 4 апрелдаги 98-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 4-сон, 22-модда):


а) 1-банднинг иккинчи хатбоши ва 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 2-илованинг 14-бандида:

бешинчи хатбошидаги "ўринбосарларини" сўзи "ўринбосарини'' сўзи билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

еттинчи - ўнинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

































Время: 0.1815
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск