ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бошқа масалалар /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2006 й. 102-сон "Деҳқон хўжалиги аъзоларини ижтимоий суғурталаш ва уларнинг ижтимоий таъминоти тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
31.05.2006 й.
N 102
ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИ АЪЗОЛАРИНИ
ИЖТИМОИЙ СУҒУРТАЛАШ ВА УЛАРНИНГ
ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТИ ТЎҒРИСИДАГИ
НИЗОМГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2006-2010 йиллар даврида шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллари, биринчи навбатда қорамоллар сонини кўпайтиришни рағбатлантириш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 21 апрелдаги 67-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 24 августдаги 351-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 8-сон, 50-модда) билан тасдиқланган Деҳқон хўжалиги аъзоларини ижтимоий суғурталаш ва уларнинг ижтимоий таъминоти тўғрисидаги низомнинг 1-бандига қуйидаги таҳрирдаги хатбоши қўшилсин:
"Мазкур Низом қорамол боқиш ва чорвачилик маҳсулотлари етиштириш билан банд бўлган деҳқон хўжаликлари аъзоларига татбиқ этилмайди".
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 22-сон, 197-модда.
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 5, 41-модда.