Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар /

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Монополияга қарши сиёсатни такомиллаштириш маркази тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.07.2003 й. 331-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 29 июлдаги

331-сон қарорига

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Монополиядан

чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат

қўмитаси ҳузуридаги Монополияга қарши сиёсатни

такомиллаштириш маркази тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Монополияга қарши сиёсатни такомиллаштириш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) рақобат, табиий монополиялар, банкротлик, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик соҳасидаги тадқиқотларнинг амалий йўналтирилганлигини кучайтириш ва норматив-ҳуқуқий базани ривожлантириш, мутахассисларнинг рақобат муҳитини ривожлантиришнинг халқаро амалиёти соҳасидаги билим даражасини ошириш, монополияга қарши сиёсат соҳасида кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг замонавий тизимини яратиш мақсадида ташкил этилган.

2. Марказ мустақил нотижорат юридик шахс ҳисобланади, алоҳида мулкка, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, валюта ва бошқа ҳисоб рақамларига, думалоқ муҳрга, фирма бланкаси, штамп, логотип, унинг фаолияти учун зарур бўлган бошқа реквизитлар ва белгиларга эга бўлади.


3. Марказ ўзининг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарорлари ва буйруқлари ҳамда мазкур Низомга амал қилади.

4. Марказ қуйидаги тўлиқ ва қисқа номларга эга:

тўлиқ номи - Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Монополияга қарши сиёсатни такомиллаштириш маркази;

қисқа номи - Монополияга қарши сиёсатни такомиллаштириш маркази.

Марказнинг юридик манзили: Ўзбекистон Республикаси, 100011, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 18 "А".


II. МАРКАЗНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


5. Қуйидагилар Марказ асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисобланади:

республика иқтисодиёти тармоқларида рақобатни ривожлантириш жараёнларини, шунингдек хорижий мамлакатлардаги монополияга қарши тартибга солиш ва рақобат сиёсати амалиётини таҳлил қилиш;

рақобат, табиий монополиялар, банкротлик, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

иқтисодиёт тармоқларини бошқариш тизимини таркибий ўзгартириш жараёнларини ўрганиш ҳамда хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганган ҳолда уларни такомиллаштириш бўйича таклиф тайёрлаш;

иқтисодиётда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

табиий монополиялар ва базавий тармоқлар соҳасида бозор қайта ўзгартириш жараёнларини тадқиқ этиш;

монополиядан чиқариш, рақобатни тармоқ ва ҳудудий дастурлари лойиҳалари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

республика аҳолисини ва халқаро жамоатчиликни республика иқтисодиёти тармоқларида монополиядан чиқариш жараёнлари тўғрисида оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғи орқали кенг хабардор қилиш;

республика монополияга қарши органлари ва суд бошқарувчилари кадрлари малакасини ошириш, тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича методик қўлланмалар ишлаб чиқиш ва курслар ташкил этиш;

рақобатни ривожлантириш, табиий монополиялар соҳасини тартибга солиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш, таркибий ўзгартириш ва молиявий соғломлаштириш, шунингдек банкротлик масалаларини таъминлашнинг ҳуқуқий ва институционал асосларини такомиллаштириш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун халқаро молия ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг грантларини жалб этиш.

6. Марказ асосий вазифалар ва фаолият йўналишларига мувофиқ:

монополияга қарши сиёсатни, банкротлик, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ўрганиш ва такомиллаштириш соҳасида илмий-тадқиқот ишларини бажаради;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди ва экспертизадан ўтказади;

халқаро ташкилотларни жалб этган ҳолда, семинарлар, конференциялар, симпозиумлар ва бошқа тадбирларни ташкил этади ва ўтказади;

юридик ва жисмоний шахслар ўртасида анкета ва бошқа ижтимоий сўровлар ташкил этади ва ўтказади;

Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, илмий-тадқиқот институтлари, вазирликлар, идоралар, республика ташкилотлари ва муассасалари билан биргаликда прогноз ҳужжатларни ҳамда мақсадли дастурларни ишлаб чиқишда қатнашади;

республика ва хорижий мамлакатлар илмий-тадқиқот ташкилотлари билан илмий ҳамкорлик қилади, республика ва халқаро лойиҳаларда иштирок этади;

малака ошириш курсларини, шу жумладан давлат монополияга қарши органи ходимлари учун малака ошириш курсларини ўтказади, шунингдек суд бошқарувчиларини тайёрлаш курсларини ташкил этади;

давлат органлари ва бошқа чет ташкилотлар буюртмалари бўйича таҳлилий обзорлар ва тадқиқотлар ўтказади;

Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси учун унинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсияномалар тайёрлайди.



III. МАРКАЗНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


7. Марказ ўзига юкланган вазифаларни бажариш мақсадида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз фаолиятини амалга ошириш учун халқаро ташкилотларнинг, жамоат ва илмий жамғармаларнинг маблағларини, ихтиёрий бадаллар ва грантларни жалб этиш;

мулкчилик шаклларидан қатъи назар, республика корхоналари ва ташкилотларидан статистик, илмий ёки бошқа ахборотлар ва ҳужжатларни белгиланган тартибда олиш;

тадқиқотлар ва социологик сўровлар ўтказиш ҳамда ижтимоий-иқтисодий тадқиқотларга контракт асосида давлат бошқарув органлари мутахассисларини, илмий-тадқиқот институтлари ва марказлар ходимларини, шунингдек хорижий олимлар ва мутахассисларни жалб этиш, вақтинчалик ишчи гуруҳлар ва жамоаларни шакллантириш;

ноширлик фаолиятини амалга ошириш, Марказ ишлари соҳаси бўйича маълумотномалар, обзорлар ва бошқа ахборот материалларини чоп этиш ва уларни тарқатиш;

жисмоний ва юридик шахсларга консалтинг хизматлари кўрсатиш, маркетинг ва социологик тадқиқотлар ўтказиш;

Марказнинг минтақавий ваколатхоналари ва филиалларини ташкил этиш;

Марказнинг ваколатига киритилган, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва ушбу Низомга зид бўлмаган бошқа хатти-ҳаракатларни амалга ошириш.



IV. МАРКАЗ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


8. Марказ фаолиятига умумий раҳбарликни амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Марказ директори амалга оширади, у лавозимга Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитасининг раиси томонидан тайинланади.


9. Марказ директори:

Марказ фаолиятига штатдаги ва штатда бўлмаган мутахассислар кучи билан ишлаб чиқиладиган ҳамда Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси билан келишилган жорий ва истиқболли дастурлар асосида раҳбарликни амалга оширади;

Марказ соҳасига мувофиқ бўлган ташаббускорлик ва изланиш тадқиқотлари мавзусини тасдиқлайди;

юридик ва жисмоний шахслар билан, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузади;

Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси билан келишган ҳолда ходимлар белгиланган сони доирасида Марказнинг тасдиқланган тузилмасига ўзгартиришлар киритади;

амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Марказ фаолиятини таъминлаш бўйича бошқа масалаларни ҳал қилади.

Марказ директори мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси бош бошқармаси бошлиғига тенглаштирилади.


V. МАРКАЗНИНГ

МОЛ-МУЛКИ ВА МАБЛАҒЛАРИ


10. Марказ фаолиятини молиялаштириш халқаро ва бошқа донор ташкилотлар грантлари маблағлари ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

11. ТАСИС дастурининг "Ўзбекистон Республикасида давлат бошқарувини такомиллаштириш ва давлат хизматини ислоҳ қилишга кўмаклашиш" EDUZ-9802-сон лойиҳасининг барча техник ва офис асбоб-ускуналари, шунингдек шартнома асосида бажариладиган ишлардан олинган даромадлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар Марказнинг мол-мулкини шакллантириш манбалари ҳисобланади.


12. Марказнинг ўз фаолиятидан олинган даромади асосий фондларни сотиб олишга ва айланма маблағларни тўлдиришга, шунингдек ижтимоий ривожлантиришга ҳамда ходимларни моддий рағбатлантиришга йўналтирилиши мумкин.



VI. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


13. Марказ белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисобини юритади ва давлат ҳисоботини тақдим этади.


14. Марказни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


























































Время: 0.0059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск