ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология / Стандартлаштириш /

Мувофиқликни баҳолаш соҳасида ходим сифатида иштирок этишга талабгор бўлган мутахассисларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 30.12.2015 й. 2748-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 11.12.2015 й. 697-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2015 йил 30 декабрда 2748-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон стандартлаштириш,

метрология ва сертификатлаштириш

агентлиги бош директорининг

2015 йил 11 декабрдаги

697-сонли буйруғига

ИЛОВА



Мувофиқликни баҳолаш соҳасида ходим сифатида

иштирок этишга талабгор бўлган мутахассисларни

сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг "Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида"ги, "Маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида"ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 октябрдаги 292-сонли "Ўзбекистон Республикасининг "Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида"ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан мувофиқликни баҳолаш соҳасида ходим сифатида иштирок этишга талабгор бўлган мутахассисларни (бундан буён матнда мутахассислар деб юритилади) сертификатлаштириш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


мутахассисларни сертификатлаштириш органи (бундан буён матнда МСО деб юритилади) - мутахассисларни сертификатлаштиришга доир ишларни бажариш учун белгиланган тартибда аккредитация қилинган юридик шахс;


ходимлар - мувофиқликни баҳолашга доир ишларни амалга ошириш учун тайёргарликка ва малакага эга бўлган сертификатлаштирилган мутахассислар;


мутахассисни сертификатлаштириш (бундан буён матнда сертификатлаштириш деб юритилади) - мутахассиснинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш бўйича фаолият;


мувофиқлик сертификати - сертификатлаштирилган мутахассиснинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш учун сертификатлаштириш тизими қоидаларига биноан берилган ҳужжат.


2. Сертификатлаштириш мутахассиснинг мувофиқликни баҳолашга доир ишларни амалга ошириш учун сўралган соҳада ваколатлилигини расмий тасдиқлаш мақсадида ўтказилади.


3. Сертификатлаштириш амалга оширилмаган мувофиқликни баҳолаш соҳасида ходим сифатида фаолият юритиш тақиқланади.

МСО томонидан мазкур МСО да ишлайдиган мутахассисларни сертификатлаштиришга йўл қўйилмайди.


4. Олий маълумотли, мувофиқликни баҳолаш соҳасида мутахассислиги бўйича 3 йилдан кам бўлмаган умумий меҳнат стажига, шу жумладан сўралган соҳада мутахассислиги бўйича 1 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлган мутахассисларни сертификатлаштиришга йўл қўйилади. Бунда лаборатория мутахассислари учун олий маълумот талаб этилмайди.

Маҳсулотларни синаш бўйича сўралган соҳада мутахассислар учун мутахассислиги бўйича 3 ойдан кам бўлмаган меҳнат стажи талаб этилади. Бунда мувофиқликни баҳолаш соҳасида мутахассислиги бўйича 3 йилдан кам бўлмаган умумий меҳнат стажига эга бўлиш ҳақидаги талаб ушбу тоифадаги мутахассисларга татбиқ этилмайди.



2-БОБ. СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШНИ ЎТКАЗИШ


5. Сертификатлаштириш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда сертификатлаштиришга ариза (бундан буён матнда ариза деб юритилади) бериш;

аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш;

сертификатлаштиришни ўтказишга шартнома тузиш;

сертификатлаштириш бўйича имтиҳон ўтказиш;

сертификатлаштириш натижалари бўйича қарор қабул қилиш;

мувофиқлик сертификатини Сертификатлаштириш миллий тизими давлат реестрида (бундан буён матнда Давлат реестри деб юритилади) рўйхатдан ўтказиш ва бериш.


6. МСО томонидан сертификатлаштириш аризага асосан амалга оширилади. МСО ни танлаш мутахассис томонидан мустақил амалга оширилади.


7. Мутахассис МСО га ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотларни илова қилган ҳолда ариза беради.


8. Мутахассис сертификатлаштиришга аризани, унга зарур ҳужжатлар ва маълумотларни илова қилган ҳолда бевосита, почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда бериши мумкин.

Ариза электрон шаклда берилган тақдирда МСО ҳужжатларнинг сканер қилинган версиясини қабул қилади, сўнгра уларни сертификатлаштириш жараёнида асл нусхаси билан таққослайди. МСО электрон шаклдаги ариза олингани тўғрисида мутахассис хабардор қилинишини таъминлайди.


9. Аризага:

мутахассиснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

ўрта махсус, касб-ҳунар ёки олий маълумот тўғрисидаги диплом ва мутахассис томонидан махсус курслар ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари ёки кўчирмалари. Агар мутахассис чет мамлакатларда таълим олган бўлса, чет мамлакатларда таълим олганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг ва ваколатли давлат органи томонидан берилган, таълим олганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг тан олинганлиги ёки эквивалентлиги қайд этилган гувоҳноманинг нусхалари;

меҳнат дафтарчасининг иш жойида тасдиқланган нусхаси ёхуд ундан кўчирма, ёки мувофиқликни баҳолаш соҳасида мутахассислиги бўйича меҳнат стажини тасдиқловчи бошқа ҳужжат;

иш жойидан тавсифнома;

3 х 4 см ўлчамдаги 4 та фотосурат илова қилинади.

Мутахассис ўз ихтиёрига кўра қўшимча ҳужжатларни тақдим қилиши мумкин.


10. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги учун мутахассис жавоб беради.


11. МСО аризани кўриб чиқади ва тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилади, натижаси бўйича 3 иш куни мобайнида аризани қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилади ёки асослантирилган рад жавобини юборади.


12. Аризани қабул қилишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

мутахассис меҳнат стажининг ушбу Низомнинг 4-банди талабларига номувофиқлиги;

маълумот бўйича мутахассислигининг сўралган соҳага номувофиқлиги;

ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг тўлиқ тақдим этилмаганлиги;

аризага илова қилинган ҳужжатлар ва маълумотларнинг сохталиги ёки нотўғрилигининг аниқланганлиги;

МСО га аризанинг мазкур МСО да бевосита ишлайдиган мутахассис томонидан берилганлиги;

аризанинг ушбу Низом билан белгиланган бошқа талабларга номувофиқлиги.


13. Аризани қабул қилиш рад этилганда ҳужжатлар мутахассисга қайтарилади.

Мутахассис рад этиш сабабларини бартараф этгандан сўнг қайта ариза бериш ҳуқуқига эга.


14. Ариза қабул қилинган ҳолатда уни қабул қилган кундан бошлаб 10 кун ичида МСО ва мутахассис ўртасида сертификатлаштиришни ўтказиш тўғрисида шартнома тузилади.

Сертификатлаштиришни ўтказиш тўғрисидаги шартнома МСО ва мутахассиснинг иш берувчиси ўртасида ҳам тузилиши мумкин.


15. Сертификатлаштириш сертификатлаштиришни ўтказиш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган қиймат тўлиқ тўлангандан сўнг амалга оширилади. Сертификатлаштириш бўйича ишлар қийматининг тўлови унинг натижаларидан қатъи назар, амалга оширилади.


16. Сертификатлаштириш бўйича имтиҳонни ўтказиш учун сертификатлаштиришни ўтказиш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган қиймат тўлиқ тўлангандан сўнг 30 кун ичида МСО томонидан комиссия тузилади.


17. Комиссиянинг шахсий таркиби, аъзоларининг ҳуқуқ, мажбуриятлари ва жавобгарлиги МСО раҳбарининг қарори билан белгиланади.


18. МСО 10 кундан кам бўлмаган муддатда сертификатлаштириш бўйича имтиҳон ўтказилишидан олдин унинг ўтказилиши санаси ва жойи тўғрисида мутахассис ва комиссия аъзоларини хабардор қилиши керак.


19. Имтиҳон давлат тилида ўтказилади. Имтиҳон МСО нинг имкониятлари ва техник воситаларидан келиб чиққан ҳолда бошқа тилларда ҳам ўтказилиши мумкин.


20. Сертификатлаштириш бўйича имтиҳон ўтказиш шакли мутахассиснинг сўралган соҳасидан келиб чиқиб, қуйидаги турларда аниқланади:

аккредитациянинг сўралган соҳасида - оғзаки имтиҳон ва тестлаш;

сертификатлаштириш, мувофиқликни декларациялаш, инспекция назорати, юкни ортишдан олдин ва (ёки) юкни тушириш вақтидаги инспекциянинг сўралган соҳасида - ёзма имтиҳон ва тестлаш;

маҳсулот синови, санитария-эпидемиология, ветеринария, фитосанитария хулосалари ёки экологик экспертизанинг сўралган соҳасида - тестлаш ва МСО ва лабораторияга эга бўлган ташкилот ўртасида тузилган тегишли шартномага асосан ўқув лабораториялари ёки аккредитация қилинган ёхуд аттестация қилинган синов лабораторияларида ўтказиладиган амалий имтиҳон.


21. Сертификатлаштириш бўйича имтиҳон топшириқлари унинг ўтказилиш шаклидан келиб чиқиб, қуйидаги сонда аниқланади:

оғзаки имтиҳон - 7 та (4 та - сўралган соҳа бўйича, 3 та - мувофиқликни баҳолаш соҳасида) савол;

тестлаш - 50 та (25 та - сўралган соҳа бўйича, 25 та - мувофиқликни баҳолаш соҳасида) тест;

ёзма имтиҳон - 5 та (3 та - сўралган соҳа бўйича, 2 та - мувофиқликни баҳолаш соҳасида) савол;

амалий имтиҳон - 3 та (2 та - сўралган соҳа бўйича, 1 та - мувофиқликни баҳолаш соҳасида) амалий топшириқ.


22. Сертификатлаштириш бўйича имтиҳон ўтказилгандан сўнг 1 кун ичида комиссия томонидан ўтказилган имтиҳон якуни бўйича унинг натижалари кўрсатилган баённома расмийлаштирилади. Баённома комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва МСО раҳбари томонидан тасдиқланади.


23. Ўтказилган сертификатлаштириш бўйича имтиҳон натижалари юзасидан МСО томонидан мувофиқлик сертификатини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.


24. Мувофиқлик сертификатини бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда ушбу қарор қабул қилинган кундан 3 иш куни ичида мувофиқлик сертификати расмийлаштирилади, Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилади ва мутахассисга берилади.


25. Мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилгандан кундан бошлаб 3 йилни ташкил қилади.


26. Мувофиқлик сертификати бланкаси қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади, ҳисобга олиш рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Мувофиқлик сертификати бланкаси мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланади ва МСОга "Ўзстандарт" агентлиги томонидан берилади.


27. Мувофиқлик сертификатини беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда МСО ушбу қарор қабул қилинган куни мутахассисни бу ҳақда хабардор қилади.


28. Имтиҳондан ўта олмаган мутахассис ариза бериш ва шартномани тузиш жараёнидан ўтмаган ҳолда мувофиқлик сертификатини беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан 30 кун ичида 1 мартадан ортиқ бўлмаган ҳолда қайта имтиҳон топшириш ҳуқуқига эга. Қайта имтиҳон топшириш учун ҳақ тўланмайди.


29. Агар мутахассис қайта топширилган имтиҳондан ҳам ўта олмаса ёки имтиҳонни қайта топшириш муддатини ўтказиб юборган бўлса, у ушбу Низомга мувофиқ умумий тартибда ариза бериш ҳуқуқига эга.


30. Сертификатлаштиришни ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатлар тўпламлари, шу жумладан аризалар, имтиҳон саволлари, ўтказилган имтиҳонлар натижалари бўйича баённомалар ва мувофиқлик сертификатлари нусхалари МСОда 4 йил давомида сақланади.


31. Сертификатлаштириш натижаларидан норози бўлган тақдирда мутахассис "Ўзстандарт" агентлигининг Шикоятларни қараб чиқиш кенгашига ёки бевосита судга мурожаат этишга ҳақлидир.

Шикоятларни қараб чиқиш 2 ҳафта ичида амалга оширилади.

"Ўзстандарт" агентлигининг Шикоятларни қараб чиқиш кенгашининг қарори устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиш мумкин.



3-БОБ. МУВОФИҚЛИК СЕРТИФИКАТИНИНГ

АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИБ ТУРИШ ВА

ТУГАТИШ, ШУНИНГДЕК МУВОФИҚЛИК

СЕРТИФИКАТИНИ БЕКОР ҚИЛИШ


32. Мувофиқлик сертификатининг амал қилиши ходим томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, шунингдек техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талаблар бузилганда мувофиқлик сертификатини берган МСО ва "Ўзстандарт" агентлиги томонидан 10 кундан ошмаган муддатга, суд томонидан 10 кундан ошган муддатга тўхтатиб турилади.


33. Мувофиқлик сертификатининг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилади:

ходим мувофиқлик сертификатининг амал қилишини тугатишни сўраб ариза билан мурожаат қилганда;

ходим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, шунингдек техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларни мунтазам равишда бузганда ёки бир марта қўпол тарзда бузганда;

МСОнинг мувофиқлик сертификатини бериш ҳақидаги қарори ноқонуний эканлиги аниқланганда;

мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати ўтганда.


34. МСОнинг мувофиқлик сертификатининг амал қилишини тугатиш ҳақидаги қарори ходимга қарор қабул қилинган кундан эътиборан 3 кундан кечиктирмасдан етказилади. "Ўзстандарт" агентлигининг мувофиқлик сертификатининг амал қилишини тугатиш ҳақидаги қарори ходим ва мувофиқлик сертификатини берган МСОга қарор қабул қилинган кундан эътиборан 3 кундан кечиктирмасдан етказилади. Суднинг мувофиқлик сертификатининг амал қилишини тугатиш ҳақидаги қарори ходим ва мувофиқлик сертификатини берган МСОга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатлар ва тартибда етказилади.

Ходим МСО, "Ўзстандарт" агентлиги ёки суднинг мувофиқлик сертификатининг амал қилишини тугатиш ҳақидаги қарорини олган кундан эътиборан 5 кун ичида мувофиқлик сертификати кейинчалик "Ўзстандарт" агентлигига Давлат реестридан чиқариш ва йўқ қилиб юбориш учун МСОга қайтарилиши лозим.


35. Мувофиқлик сертификатининг амал қилиши уни тугатиш ҳақида қарор қабул қилинган санадан эътиборан тугатилади.


36. Мувофиқлик сертификати у сохта ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда мувофиқлик сертификатини берган МСО, "Ўзстандарт" агентлиги ва суд томонидан бекор қилинади.


37. МСОнинг мувофиқлик сертификатини бекор қилиш ҳақидаги қарори ходимга қарор қабул қилинган кундан эътиборан 3 кундан кечиктирмасдан етказилади. "Ўзстандарт" агентлигининг мувофиқлик сертификатини бекор қилиш ҳақидаги қарори ходим ва мувофиқлик сертификатини берган МСОга қарор қабул қилинган кундан эътиборан 3 кундан кечиктирмасдан етказилади. Суднинг мувофиқлик сертификатини бекор қилиш ҳақидаги қарори ходим ва мувофиқлик сертификатини берган МСОга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатлар ва тартибда етказилади.

Ходим МСО, "Ўзстандарт" агентлиги ёки суднинг мувофиқлик сертификатини бекор қилиш ҳақидаги қарорини олган кундан эътиборан 5 кун ичида мувофиқлик сертификати кейинчалик "Ўзстандарт" агентлигига Давлат реестридан чиқариш ва йўқ қилиб юбориш учун МСОга қайтарилиши лозим.


38. Мувофиқлик сертификатини бекор қилиш ҳақида МСО, "Ўзстандарт" агентлиги ва суднинг қарори қабул қилинганда мувофиқлик сертификати у берилган санадан эътиборан бекор қилинган ҳисобланади.


39. МСО ёки "Ўзстандарт" агентлигининг мувофиқлик сертификатининг амал қилишини тугатиш ёхуд мувофиқлик сертификатини бекор қилиш ҳақидаги қарорлари устидан судга шикоят қилиниши мумкин.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


40. МСО берилган ва бекор қилинган мувофиқлик сертификатлари, амал қилиши тўхтатилган ва тугатилган мувофиқлик сертификатлари, мувофиқлик сертификатларини беришни рад этиш ҳолатлари ҳисобини юритади, шунингдек ҳар ойда "Ўзстандарт" агентлигига мазкур маълумотни тақдим қилиб боради.


41. "Ўзстандарт" агентлиги зарурият бўлганда МСОдан сертификатлаштириш бўйича ҳужжатлар нусхаларини сўраб олиши мумкин.


42. МСО ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида мутахассислар тўғрисида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлаши керак.


43. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.






Низомга

1-ИЛОВА

     

       



(мувофиқликни баҳолаш бўйича сўралган соҳанинг номи)


соҳасида мутахассисни сертификатлаштиришга

АРИЗА


1. Шахсий маълумотлар:

Ф.И.О.



телефон



электрон почта манзили



иш жойи, лавозими



мутахассис иш берувчисининг боғланиш маълумотлари (Ф.И.О., лавозими, телефон, почта манзили, электрон почта манзили)



2. Таълим тўғрисидаги маълумот:

Ўқиш даври


Ўқув юртининг номи


Диплом рақами

ва берилган санаси




3. Фаолиятнинг сўралган соҳасида таълим тўғрисидаги маълумот:

Ўқиш даври


Ўқув юртининг номи


Махсус курслар ўтганлигини

тасдиқловчи ҳужжатнинг

рақами ва берилган санаси




4. Меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумот:

Меҳнат фаолияти даври


Иш берувчининг номи


Лавозим номи




5. Ваколатлилигини баҳолашга имкон берадиган қўшимча маълумотлар:

       

     

     

6. Илова:

          

     

     

Мутахассис







(имзо)


(Ф.И.О.)


(сана)

            





Низомга

2-ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ МИЛЛИЙ ТИЗИМИ

НАЦИОНАЛЬНАЯ СИСТЕМА СЕРТИФИКАЦИИ

РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН


(мутахассисларни сертификатлаштириш органининг номи ва манзили,

Мувофиқликни баҳолаш органларининг давлат реестридаги рақами)

(наименование и адрес органа по сертификации специалистов,

N в Государственном реестре органов по оценке соответствия)


N

     (бланк рақами)

         (N бланка)

МУВОФИҚЛИК СЕРТИФИКАТИ

СЕРТИФИКАТ СООТВЕТСТВИЯ

       

(миллий мувофиқлик белгиси)

(национальный знак соответствия)


Сертификатлаштириш миллий тизими давлат реестрида қуйидаги рақам билан рўйхатдан ўтказилди:

Зарегистрирован в Государственном реестре национальной системы сертификации за N :


берилган сана:

дата выдачи:

  


амал қилиш муддати:

действителен до:


Мувофиқлик сертификати

Сертификат соответствия подтверждает соответствие


(расм учун ўрин)

(место для фотографии)


(сертификатлаштирилган мутахассиснинг Ф.И.О.)

(Ф.И.О. сертифицированного специалиста)

требованиям, установленным в

(норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар)

(нормативно-правовые акты и нормативные документы в области технического регулирования)

белгиланган талабларга мувофиқлигини

для проведения работ по оценке соответствия в качестве персонала в области


(сертификатлаштириш ўтказилган мувофиқликни баҳолаш соҳасининг номи)

(наименование области по оценке соответствия, по которой проведена сертификация)

соҳасида ходим сифатида мувофиқликни баҳолашга доир ишларни амалга ошириш учун тасдиқлайди

Мутахассисларни сертификатлаштириш органининг раҳбари

(имзо)

(Ф.И.О.)

Руководитель органа

по сертификации специалистов

(подпись)




(М.Ў.)

(М.П.)

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 31 декабрь, 52-сон, 656-модда








































Время: 0.0216
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск