ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология / Стандартлаштириш /

Ўзбекистон Республикасидан ташқарида амалга оширилган мувофиқликни баҳолаш натижаларини Ўзбекистон Республикасида эътироф этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.10.2015 й. 292-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 14 октябрдаги

292-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасидан ташқарида

амалга оширилган мувофиқликни баҳолаш

натижаларини Ўзбекистон Республикасида

эътироф этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасидан ташқарида амалга оширилган ҳамда хорижий мамлакатларнинг мувофиқликни баҳолаш органлари томонидан берилган мувофиқлик сертификатларини, мувофиқлик тўғрисидаги декларацияларни, синовлар протоколларини ва метрология текшируви натижаларини (турини тасдиқлаш, текшириш, метрологик аттестациядан ўтказиш ва ўлчаш мақсадидаги синовлар натижаларини), ўлчаш воситаларини, синов воситаларини, моддалар ва материалларнинг таркиби ва хоссаларининг стандарт намуналарини (кейинги ўринларда стандарт намуналар деб аталади), шунингдек ўлчашларни бажариш услубиётларини эътироф этиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасига импорт қилинадиган маҳсулотлар, ўлчаш воситалари, синов воситалари ва стандартлар намуналарига, шунингдек давлат метрология текширувини татбиқ этиш соҳасида қўллаш мумкин бўлган ўлчашларни бажариш услубиётига татбиқ этилади.

3. Мувофиқлик сертификатларини, мувофиқлик тўғрисидаги декларацияларни, синов протоколларини ва метрологик назорат натижаларини эътироф этиш импорт қилувчилар учун қулай шароитлар яратиш, тадбиркорликни ривожлантириш ва савдодаги техник тўсиқларни бартараф этиш мақсадида амалга оширилади.


4. Мувофиқлик сертификатларини, мувофиқлик тўғрисидаги декларацияларни ва синов протоколларини эътироф этишни аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари (кейинги ўринларда сертификатлаштириш органлари деб аталади) белгиланган тартибда амалга оширади.

5. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ўтказилган метрологик назорат натижаларини эътироф этишни аккредитация қилинган давлат метрологик хизмати органлари (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) тақдим этиладиган ҳужжатларни экспертиза қилиш йўли билан амалга оширади.

6. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида берилган мувофиқлик сертификатлари, мувофиқлик тўғрисидаги декларациялар ва синов протоколлари қуйидаги ҳолатларда эътироф этилади:

мувофиқлик сертификатларини, мувофиқлик тўғрисидаги декларацияларни ва синов протоколларини ўзаро эътироф этиш тўғрисида халқаро битим мавжуд бўлганда;

рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган ҳамда ушбу Низомга 1-иловада кўрсатилган мамлакатларда ишлаб чиқарилган технологик асбоб-ускуналарни ва уларнинг қисмларини олиб киришда;

олиб кирилаётган маҳсулотларнинг сертификатлаштириш синовларини ўтказиш учун Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган синов лабораторияси мавжуд бўлмаганда.


7. Ўлчаш воситаларини, синов воситаларини ва стандарт намуналарни (шу жумладан, технологик асбоб-ускуналар комплектига кирадиганларни), мувофиқлик сертификатларини ва мувофиқлик тўғрисидаги декларацияларни эътироф этиш фақат ўлчов воситаларининг давлат реестрига киритилган ўлчов воситалари, синов воситалари ва стандарт намуналар учун амалга оширилади.


II БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАН

ТАШҚАРИДА БЕРИЛГАН МУВОФИҚЛИК

СЕРТИФИКАТЛАРИНИ, МУВОФИҚЛИК

ТЎҒРИСИДАГИ ДЕКЛАРАЦИЯЛАРНИ

ВА СИНОВ ПРОТОКОЛЛАРИНИ

ЭЪТИРОФ ЭТИШ ТАРТИБИ


8. Мувофиқлик сертификатларини ва мувофиқлик тўғрисидаги декларацияларни эътироф этиш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


9. Мувофиқлик тўғрисидаги декларацияларни эътироф этиш қонунчиликда белгиланган тартибга мувофиқ мувофиқликни баҳолаш уларнинг мувофиқлигини декларациялаш йўли билан амалга оширилиши мумкин бўлган маҳсулотлар турларига нисбатан амалга оширилади.


10. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида берилган мувофиқлик сертификатларини, мувофиқлик тўғрисидаги декларацияларни эътироф этиш учун ариза берувчи (жисмоний ёки юридик шахс - импорт қилувчи, ишлаб чиқарувчи, етказиб берувчи ёхуд уларнинг вакили) томонидан ушбу Низомга 3 ва 4-иловаларга мувофиқ шакл бўйича сертификатлаштириш органига буюртманома берилади.


11. Мувофиқлик сертификатини ёки мувофиқлик тўғрисидаги декларацияни эътироф этиш учун буюртманомага қуйидагилар илова қилинади:

эътироф этилаётган ҳужжатнинг асл нусхаси ёки унинг тасдиқланган нусхаси (сертификатнинг нусхаси сертификатнинг асл нусхасини сақловчининг, ишлаб чиқарувчининг расмий вакилининг ёки сертификатни берган органнинг муҳри билан тасдиқланиши мумкин);

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги маҳсулотга норматив ҳужжатнинг нусхаси (агар норматив ҳужжат халқаро ва/ёки давлатлараро стандартлар тоифасига кирмаса ёки норматив ҳужжатларнинг давлат фондида мавжуд бўлмаса);

ваколатли орган томонидан берилган ўлчов воситаларининг турини тасдиқлаш сертификатининг нусхаси, ўлчов воситалари турининг тавсифи билан биргаликда (сертификатлаштирилган маҳсулот ўлчаш воситаси ҳисобланганда ёки сертификатлаштирилган маҳсулот таркибида ўлчаш воситалари мавжуд бўлганда);

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қиладиган норматив ҳужжатда санитария-эпидемиология, ветеринария, фитосанитария талаблари ёки сертификатда ёхуд декларацияда кўрсатилган маҳсулотга нисбатан талаблар мавжуд бўлганда санитария-эпидемиология, ветеринария, фитосанитария хулосаларининг ёки экология экспертизаси хулосасининг нусхаси (эътироф этилаётган ҳужжатда экспертизаларнинг ушбу турларини ўтказиш тўғрисидаги ахборот мавжуд бўлмаганда);

Товарга илова қилинадиган ҳужжатнинг нусхаси, унда товарнинг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига етиб келиши тўғрисидаги белги қўйилади (транспорт юк хати, инвойс, счёт-фактура).


12. Мувофиқлик тўғрисидаги декларацияни эътироф этиш учун буюртманомага ишлаб чиқарувчи ташкилотда барқарор сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш учун шарт-шароитларнинг мавжудлигини тасдиқлайдиган қуйидаги ҳужжатлар қўшимча равишда илова қилинади:

синовларни ўтказишнинг даврийлигига риоя этишнинг тасдиқномаси билан биргаликда заводда ёки аккредитация қилинган синов лабораторияларида маҳсулотни синашнинг охирги протоколлари нусхаси;

хом ашё, материаллар, бутловчи буюмларни синаш протоколлари;

маҳсулот ишлаб чиқарувчининг сифат менежменти тизимига сертификат.


13. Сертификатлаштириш органи 2 иш кун мобайнида, тез бузиладиган маҳсулотлар учун - 1 иш куни мобайнида буюртманомани кўриб чиқади, тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлигини ва уларни тўлдиришнинг тўғрилигини таҳлил қилади, шунингдек маҳсулотнинг товарга қўшиб юборилган ҳужжатларининг спецификацияси ва маркировкасининг мувофиқлигини тасдиқлаш учун етарли бўлган белгилари, параметрлари, кўрсаткичлари бўйича маҳсулотни идентификациялашни амалга оширади.


14. Эътироф этилаётган ҳужжатда санитария-эпидемиология, ветеринария, фитосанитария хулосалари ёки экологик экспертизани ўтказиш тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда, қўшимча равишда санитария-эпидемиология, ветеринария, фитосанитария синовларини ва экологик экспертизаларни ўтказиш талаб қилинмайди.


15. Тақдим этиладиган ҳужжатлар таҳлилининг натижаларини ҳисобга олган ҳолда мувофиқлик сертификатини ёки мувофиқлик тўғрисидаги декларацияни эътироф этишни амалга оширишда сертификатлаштириш органи қўшимча синовлар ўтказишнинг зарурлигини белгилаши мумкин, агар мувофиқлигига эътироф этилаётган ҳужжат берилган норматив ҳужжат талаблари Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган худди шундай талабларга тўлиқ ҳажмда мувофиқ бўлмаса.


16. Ҳужжатларни таҳлил қилиш ва маҳсулотни идентификациялаш натижалари бўйича сертификатлаштириш органи 1 иш куни мобайнида мувофиқлик сертификатини, мувофиқлик тўғрисидаги декларацияни эътироф этиш, қўшимча синовлар ўтказишнинг зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилади ёки эътироф этишни рад этишнинг расман асосланган ҳужжатини беради.


17. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида берилган мувофиқлик сертификатини ёки мувофиқлик тўғрисидаги декларацияни эътироф этиш уни Ўзбекистон Республикасининг мувофиқлик сертификати юзасидан қайта расмийлаштириш ва сертификатлаштирилган маҳсулотларнинг давлат реестрига киритиш йўли билан амалга оширилади.


18. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида берилган мувофиқлик сертификатининг, мувофиқлик тўғрисидаги декларациянинг амал қилиш муддати ва кенг кўламда ишлаб чиқаришга расмийлаштирилган ҳужжатнинг муддати ўтган бўлса, маҳсулот эса унинг амал қилиш даврида ишлаб чиқарилган бўлса, у ҳолда ушбу сертификат эътироф этиш учун тақдим этилиши мумкин.


19. Хорижий мамлакатларнинг аккредитация қилинган синов лабораторияларида бажарилган синовлар натижалари тўғрисидаги протоколлар ёки шунга ўхшаш ҳужжатлар эътироф этилади.


20. Синов протоколларини эътироф этиш маҳсулотларни сертификатлаштириш ёки мувофиқлик тўғрисидаги декларацияни рўйхатдан ўтказиш тартиб-таомилларини ўтказишда сертификатлаштириш органлари томонидан амалга оширилади.


21. Синов протоколлари ариза берувчида ушбу ҳужжатларнинг асл нусхалари ёки уларнинг хорижий синовларни ўтказган хорижий синов лабораториясининг ёки сақловчиси ҳисобланадиган ташкилотнинг муҳри билан тасдиқланадиган нусхалари мавжуд бўлган тақдирда эътироф этилади.

22. Синов протоколларини эътироф этишда протоколда келтирилган синовлар талаблари ва натижаларининг Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги таҳлил қилинади.


23. Таҳлил натижалари бўйича сертификатлаштириш органи сертификатлаштиришда ёки мувофиқлик тўғрисидаги декларацияни рўйхатдан ўтказишда синовлар протоколини ҳисобга олади ёхуд 1 иш куни мобайнида ариза берувчига протоколни эътироф этишни рад этишнинг асосланган сабаблари кўрсатилган ҳужжатни юборади.


24. Мувофиқлик сертификатини, мувофиқлик тўғрисидаги декларацияни ва синовлар протоколини эътироф этиш мақсадида тақдим этиладиган ҳужжатлар давлат тилида ёки рус тилида бўлиши керак. Агар улар бошқа тилларда баён қилинган бўлса, у ҳолда ҳужжатларга ишончлилиги учун ариза берувчи жавоб берадиган айнан ўхшаш таржима илова қилинади.



III БОБ. ЎЛЧАШ ВОСИТАЛАРИНИ, СИНОВ ВОСИТАЛАРИНИ,

СТАНДАРТ НАМУНАЛАРНИ ВА ЎЛЧАШЛАРНИ БАЖАРИШ

УСЛУБИЁТЛАРИНИ МЕТРОЛОГИЯ ТЕКШИРУВИ

НАТИЖАЛАРИНИ ЭЪТИРОФ ЭТИШ ТАРТИБИ

25. Метрология текшируви натижаларини эътироф этиш ушбу Низомга 5-7 ва 7-1-иловаларга мувофиқ схемалар бўйича амалга оширилади ва қуйидаги тартибда қўлланади:

I схема - Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасида келишилган сиёсатни ўтказиш тўғрисида 1992 йил 13 мартдаги Ҳукуматлараро битим доирасида Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича Давлатлараро кенгашнинг (кейинги ўринларда ДК деб аталади) давлатлараро стандартлаштириш қоидаларига мувофиқ;

II схема - Метрологик назорат натижаларини ўзаро эътироф этиш тўғрисидаги икки томонлама ҳукуматлараро (идоралараро) битимлар доирасида;

III схема - Импорт қилинаётган ўлчаш воситаларини, синов воситаларини, стандарт намуналарни ва ўлчашларни бажариш услубиётларини Ўзбекистон Республикасида метрология текшируви имконияти бўлмаган тақдирда;

IV схема - Миллий ўлчаш эталонлари, миллий метрология институтлари томонидан бериладиган калибрлаш ва ўлчаш сертификатларининг ўзаро эътироф этилиши тўғрисидаги келишув (CIPM MRA) доирасида.

26. I ва II схемалар бўйича эътироф этиш ишлаб чиқарувчи мамлакатда метрологик назорат ўтказилган тақдирда амалга оширилади.


27. Метрологик назорат натижаларини эътироф этиш учун ариза берувчи ҳужжатларни давлат тилида ёки рус тилида тақдим этиши керак. Агар ҳужжатлар бошқа тилларда баён қилинган бўлса ариза берувчи уларнинг давлат тилидаги ёки рус тилидаги айнан ўхшаш таржимасини қўшимча равишда тақдим этиши керак.

Таржиманинг ишончлилиги ва тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги учун ариза берувчи жавоб беради.



1-§. Метрологик назорат натижаларини

I схема бўйича эътироф этиш


28. Метрологик назорат натижаларини эътироф этиш ДКнинг Давлатлараро стандартлаштириш қоидаларида белгиланган шартларга ва тартибга мувофиқ амалга оширилади.


29. Экспортдан ва ўлчаш воситалари, синов воситалари, стандарт намуналар ва ўлчашларни бажариш услубиётларининг метрологик натижаларини эътироф этишдан манфаатдор бўлган ташкилот (ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчи) ваколатли органга ишлаб чиқарувчи мамлакатнинг метрология бўйича миллий органи орқали ДКнинг Давлатлараро стандартлаштириш қоидаларида белгиланган ҳужжатларни тақдим этади.

30. Ваколатли орган буюртманомани кўриб чиқади ва тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилади, уларнинг натижалари бўйича 3 иш куни мобайнида эътироф этиш ишларини ўтказиш ёки ҳужжатлар ДКнинг Давлатлараро стандартлаштириш қоидалари талабларига мувофиқ бўлмаган тақдирда уларни пухталаштириш учун қайтариш тўғрисида қарор қабул қилади.


31. Ваколатли орган ДКнинг Давлатлараро стандартлаштириш қоидаларида кўрсатилган метрологик назоратни ўтказиш шартларининг бажарилишини текширишга ҳақлидир.


32. Метрологик назорат натижаларини эътироф этиш тўғрисида қарор қабул қилишда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги 5 иш куни мобайнида эътироф этишдан ўлчаш воситалари, синов воситалари, стандарт намуналар ва ўлчашларни бажариш услубиётларини давлат реестрига киритади, ваколатли орган ушбу Низомга 9 - 14-иловаларга мувофиқ шакллар бўйича метрология текшируви натижаларини эътироф этиш сертификатини расмийлаштиради.

33. Ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш мақсадида синов натижаларини эътироф этишда, шунингдек ушбу ўлчаш воситаларининг бирламчи қиёслаш натижаларини эътироф этиш ҳам таъминланади.

34. Ваколатли орган уларнинг метрология текшируви натижалари қуйидаги ҳолатларда эътироф этилган ўлчаш воситаларини навбатдан ташқари текширишни тайинлашга ҳақлидир:

текширишлар орасида тузатишлар киритиш зарур бўлганда:

ўлчаш воситаларининг қўллашга яроқлилигини тасдиқлаш зарур бўлганда (ўлчаш воситаларининг фойдаланиладиган идиши шикастланган бўлса ёки ўлчаш воситаларининг бирламчи қиёслаш вақтидан кейин текширишлар оралиғидаги муддатнинг ярмидан кўпи ўтган бўлса);

текширув тамғасининг (пломбанинг) изи шикастланган бўлса ёки ўлчов воситаларининг бирламчи қиёслашдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлмаса.

35. Импорт қилинадиган ўлчаш воситалари туркуми орасидан танлаб олинган ўлчов воситалари навбатдан ташқари текширувдан ўтказилади. Текширув натижалари салбий бўлган тақдирда ўлчов воситаларининг импорт қилинаётган барча туркумлари текширувдан ўтказилади.

Барча туркумларни текшириш натижалари салбий бўлган тақдирда ваколатли орган метрологик назорат натижаларини эътироф этиш сертификатининг амал қилишини тўхтатади ва ишлаб чиқарувчи мамлакатнинг метрология бўйича миллий органига тегишли маълумотни 2 иш куни мобайнида юборади.



2-§. Метрологик назорат натижаларини

II схема бўйича эътироф этиш


36. Метрологик назорат натижаларини эътироф этиш метрологик назорат натижаларини ўзаро эътироф этиш тўғрисида икки томонлама ҳукуматлараро (идоралараро) битимлар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.


37. Қуйидагилар ўлчаш воситаларини, синов воситаларини, стандарт намуналарни ва ўлчашларни бажариш услубиётларини метрология текшируви натижаларини эътироф этиш шартлари ҳисобланади:

метрология текшируви аккредитация қилинган лабораториялар (марказлар) ёки ишлаб чиқарувчи мамлакатдаги мазкур хизмат турларини ўтказишга ваколатли бўлган органлар томонидан ўтказилиши;

ўлчаш воситалари ва стандарт намуналар халқаро бирликлар тизимининг бирликларига қадар метрологик кузатилувчанликни таъминлаши;

ўлчаш воситалари, синов воситалари, стандарт намуналар ва ўлчашларни бажариш услубиётларининг Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига ҳамда ишлаб чиқарувчининг фойдаланиш ҳужжатларига мувофиқлиги;

Ўзбекистон Республикасида уларнинг метрологик назоратини ўтказиш мавжуд бўлмаган ҳолатларда ариза берувчининг ўлчаш воситалари, синов воситалари, стандарт намуналарнинг кейинги (даврий) метрология текширувини таъминлаш бўйича мажбуриятлари.

38. Ариза берувчи ваколатли органга ўлчаш воситаларини, синов воситаларини, стандарт намуналарни ва ўлчашларни бажариш услубиётларини метрология текшируви натижаларини эътироф этиш юзасидан ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ шакл бўйича буюртманома тақдим этади, унга қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:

метрология текшируви натижаларини тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхаси ёки унинг ишлаб чиқарувчи мамлакатнинг метрология бўйича миллий органи томонидан тасдиқланган нусхаси;

метрология текшируви ўтказиш усулларини ва/ёки методикасини регламентловчи ҳужжатларнинг ҳамда ўлчов воситалари, синов воситалари ва стандарт намуналардан фойдаланиш қоидаларининг нусхаси;

ўлчашларни бажариш услубиётларининг асл нусхаси ёки уларнинг асл нусхасини сақловчининг муҳри билан тасдиқланган нусхаси;

ўлчаш воситаларини, синов воситаларини, стандарт намуналарни ва ўлчашларни бажариш услубиётларининг метрология текширувини ўтказган органнинг аккредитация қилинганлигини ёки ваколатини тасдиқловчи ҳужжатнинг аккредитация қилинган орган ёки ишлаб чиқарувчи мамлакатнинг метрология бўйича миллий органи томонидан тасдиқланган нусхаси.

39. Ваколатли орган буюртманомани кўриб чиқади ва тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилади. Уларнинг натижалари бўйича 3 иш куни мобайнида эътироф этиш тўғрисида қарор қабул қилади ёки эътироф этишни расман асосланган ҳолда рад этади.


40. Ўлчаш воситаларининг метрология текшируви ва навбатдан ташқари текшируви натижаларини эътироф этиш сертификатини расмийлаштириш ушбу Низомнинг 32 - 35-бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


3-§. Метрологик назорат натижаларини

III схема бўйича эътироф этиш


41. Метрология текшируви натижаларини III схема бўйича эътироф этиш импорт қилинаётган ўлчаш воситаларини, синов воситаларини, стандарт намуналарни ва ўлчашларни бажариш услубиётларини Ўзбекистон Республикасида метрология текширувидан ўтказиш имконияти бўлмаган бошқа ҳолатларда амалга оширилади.

42. Метрологик назорат натижаларини III схема бўйича эътироф этиш тўғрисидаги қарор ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ваколатли орган томонидан экспертиза қилиш натижаларини таҳлил қилиш асосида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан қабул қилинади.

43. Қуйидагилар ўлчаш воситаларини, синов воситаларини, стандарт намуналарни ва ўлчашларни бажариш услубиётларини метрология текшируви натижаларини эътироф этишнинг шартлари ҳисобланади:

метрология текширувининг аккредитация қилинган лабораториялар (марказлар) ёки ишлаб чиқарувчи мамлакатнинг ушбу турдаги ишларни бажаришга ваколатли органлар томонидан ўтказилганлиги;

ўлчаш воситалари ва стандарт намуналар халқаро бирликлар тизимининг бирликларига қадар метрологик кузатилувчанликни таъминлаши;

Ўзбекистон Республикасида уларнинг метрология текширувини ўтказиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолатларда, ариза берувчининг ўлчаш воситалари, синов воситалари ва стандарт намуналарни кейинги (даврий) метрология текширувини таъминлаш бўйича мажбуриятлари;

метрология текшируви натижаларини ўлчаш воситаларини, синов воситаларини, стандарт намуналарни етказиб бериш комплектига кирадиган ҳужжатлар билан тасдиқлаш.

44. Ариза берувчи ваколатли органга ўлчаш воситалари, синов воситалари, стандарт намуналар ва ўлчашларни бажариш услубиётларининг метрология текшируви натижаларини эътироф этиш юзасидан ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ шакл бўйича буюртманома тақдим этади ҳамда унга қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:

метрология текшируви натижаларини тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхаси ёки унинг ишлаб чиқарувчи мамлакатнинг метрология бўйича миллий органи томонидан тасдиқланган нусхаси;

метрологик назоратни ўтказиш усулларини ва/ёки услубиятини регламентловчи ҳужжатларнинг ҳамда ўлчаш воситалари, синов воситалари ва стандарт намуналардан фойдаланиш қоидаларининг нусхаси;

ўлчашларни бажариш услубиётларининг асл нусхаси ёки уларнинг асл нусхасини сақловчи муҳри билан тасдиқланган нусхаси;

ўлчаш воситаларини, синов воситаларини, стандарт намуналарни ва ўлчашларни бажариш услубиётларини метрология текширувидан ўтказган органнинг аккредитация қилинганлигини ёки ваколатини тасдиқловчи ҳужжатнинг аккредитация қилинган орган ёки ишлаб чиқарувчи мамлакатнинг метрология бўйича миллий органи томонидан тасдиқланган нусхаси;

ўлчаш воситаларини, синов воситаларини, стандарт намуналарни ва ўлчашларни бажариш услубиётларининг кейинги (даврий) метрология текширувини ўтказиш мажбурияти тўғрисидаги кафолат хати.

45. Ваколатли орган тақдим этилган ҳужжатларни 3 иш куни мобайнида экспертизадан ўтказади ва натижаларни метрологик назорат ишлари натижаларини эътироф этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун "Ўзстандарт" агентлигига юборади ёки ариза берувчига эътироф этишнинг расман асосланган ҳолдаги ҳужжатини беради.


46. "Ўзстандарт" агентлиги томонидан ваколатли орган тақдим этган ҳужжатлар пухта ўрганиб чиқилади ва 3 иш куни мобайнида метрологик назорат натижаларини эътироф этиш тўғрисида қарор қабул қилинади ёки эътироф этиш расман асосланган ҳолда рад этилади.


47. Метрология текшируви натижаларини эътироф этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги 5 иш куни мобайнида эътироф этишдан ўтган ўлчаш воситаларини, синов воситаларини, стандарт намуналарни ва ўлчашларни бажариш услубиётларини давлат реестрига киритади, ваколатли орган ушбу Низомга 9 - 14-иловаларга мувофиқ шакллар бўйича метрология текшируви натижаларини эътироф этиш сертификатини расмийлаштиради.


4-§. Метрологик назорат натижаларини

IV схема бўйича эътироф этиш

48. Хорижий мамлакатларнинг мувофиқлик сертификатларини, мувофиқлик тўғрисидаги декларацияларини ва синов баённомаларини, шунингдек ўлчаш воситалари, синов воситалари, стандарт намуналар ва ўлчашларни бажариш услубиётларининг метрология текшируви натижаларини эътироф этиш тартиб-таомилларини ўтказганлик учун тўлов қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

49. Ариза берувчи ваколатли органга ўлчаш воситаларини калибрлаш (қиёслаш) натижаларини эътироф этиш юзасидан ушбу Низомга 8-1-иловага мувофиқ шакл бўйича буюртманома тақдим этади, унга қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:

амалдаги калибрлаш (қиёслаш) сертификатининг асл нусхаси ёки институт томонидан тасдиқланган нусхаси;

Ўзбекистон Республикасида ўлчаш воситаларининг метрологик назоратини ўтказиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда, уларнинг кейинги (даврий) метрологик назоратини таъминлаш бўйича ариза берувчининг мажбуриятининг кафолат хати.


50. Ваколатли орган буюртманомани кўриб чиқади ва қуйидагиларга тақдим этилган ҳужжатлар таҳлилини ўтказади:

калибрлаш (қиёслаш) сертификатида "CIPM MRA" логотипи мавжудлиги;

калибрлаш (қиёслаш) сертификатини берган институтларда калибрлаш (қиёслаш) сертификатини қамраб олувчи Халқаро тарози ва ўлчовлар бюросининг асосий солиштиришлар бўйича маълумотлар базасида (KCDB) тасдиқланган калибрлаш ва ўлчаш имкониятлари (CMCs) мавжудлиги.


51. Ваколатли орган 1 иш куни мобайнида таҳлил натижаларига кўра, ушбу Низомга 10-иловага мувофиқ шакллар бўйича метрологик назорат натижаларини эътироф этиш тўғрисида сертификат беради ёки эътироф этиш расман асосланган ҳолда рад этилади.



IV БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

52. Хорижий мамлакатларнинг мувофиқлик сертификатларини, мувофиқлик тўғрисидаги декларацияларини ва синов протоколларини, шунингдек ўлчов воситаларини, синов воситаларини, стандарт намуналарини ва ўлчовларни бажариш методикаларини метрологик назорат қилиш натижаларини эътироф этиш тартиб-таомилларини ўтказганлик учун тўлов қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


53. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида амалга оширилган мувофиқликни баҳолаш натижаларини эътироф этиш бўйича ишларни ўтказишда қўшимча ҳужжатларни сўрашга йўл қўйилмайди, ушбу Низомнинг 10, 11, 12, 27, 38, 44-бандларида кўрсатилганлар бундан мустасно.






Низомга

1-ИЛОВА



Мувофиқлик сертификатлари, мувофиқлик

тўғрисидаги декларациялар ва синовлар

протоколлари Ўзбекистон Республикасида

эътироф этиладиган давлатлар

РЎЙХАТИ

          

Т/р

Давлатларнинг номи


1.

Австрия


26.

Нидерландия

2.

Озарбайжон


27.

Янги Зеландия

3.

Австралия


28.

Норвегия

4.

Аргентина


29.

Бирлашган Араб Амирликлари

5.

Бельгия


30.

Польша

6.

Белорусь


31.

Португалия

7.

Бразилия


32.

Россия Федерацияси

8.

Буюк Британия


33.

Руминия

9.

Венгрия


34.

Сингапур

10.

Вьетнам


35.

Словакия

11.

Германия


36.

Словения

12.

Гонконг


37.

АҚШ

13.

Греция


38.

Тайвань

14.

Дания


39.

Туркия

15.

Исроил


40.

Украина

16.

Ҳиндистон


41.

Финляндия

17.

Индонезия


42.

Франция

18.

Ирландия


43.

Хорватия

19.

Испания


44.

Чехия

20.

Италия


45.

Чили

21.

Канада


46.

Швейцария

22.

Хитой Халқ Республикаси


47.

Швеция

23.

Люксембург


48.

Жанубий Африка Республикаси

24.

Малайзия


49.

Жанубий Корея

25.

Мексика


50.

Япония

          





Низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасидан ташқарида берилган

мувофиқлик сертификатларини, мувофиқлик

тўғрисидаги декларацияларни эътироф этиш

СХЕМАСИ

         

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари

            

1-босқич

Мувофиқлик сертификати ёки мувофиқлик тўғрисидаги декларация эътироф этилишига талабгорлик қилувчи юридик ёки жисмоний шахс - Ариза берувчи


      

1. Мувофиқлик сертификати ёки мувофиқлик тўғрисидаги декларацияни эътироф этиш учун зарур бўлган тегишли ҳужжатларни тайёрлайди.

2. Зарур ҳужжатлар илова қилинган мувофиқлик сертификатини ёки мувофиқлик тўғрисидаги декларацияни эътироф этишга буюртманомани бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда сертификатлаш органига тақдим этади.

        


Ариза берувчининг хоҳишига кўра










2-босқич

Сертификациялаш органи


     

Буюртманомани кўриб чиқади, тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилади, уларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини текширади, шунингдек маҳсулотни идентификациялайди.

        


2 иш кунидан ортиқ эмас (тез бузиладиган маҳсулотлар учун 1 иш куни)










3-босқич

Сертификациялаш органи


     

Ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар таҳлили натижалари ва маҳсулотни идентификациялаш натижалари асосида:

мувофиқлик сертификати ёки мувофиқлик тўғрисидаги декларацияни эътироф этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва мувофиқлик сертификатини расмийлаштиради;

қўшимча синовлар ўтказиш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилади;

рад этиш сабабларини асосли баён қилган ҳолда рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

        


1 иш куни мобайнида







Низомга

3-ИЛОВА



Сертификатлаш органи раҳбарига

_______________________________



Мувофиқлик сертификатини эътироф этишга

АРИЗА



томонидан тайёрланган,


(ишлаб чиқарувчи ташкилотнинг номи, манзили)



талабларига мувофиқликка

(унга мувофиқликка сертификатлаштириш ўтказилган ҳужжатнинг белгиланиши, номи)


              


да синовдан ўтказилган

(синов лабораториясининг номи, манзили)



сертификатини

(маҳсулотнинг номи, тури, модели, маркаси)


эътироф этишингизни илтимос қиламиз.

Сертификат



(сертификатни берган аккредитация қилинган органнинг (ташкилотнинг, фирманинг) номи)

           

(манзили)


қоидалари бўйича

(сертификатлаш тизимининг номи ёки битим рақами)


________________дан ________________гача муддатга берилган.

Қўшимча маълумотлар



(сифат тизимига мувофиқлик сертификати ва шу кабилар)

Аризага:


ларни илова қиламиз


(ҳужжатлар ва материаллар рўйхати)


Ариза берувчининг номи, манзили ва СТИР


            

Ариза берувчининг телефони/факси


Ижро этувчи ходимнинг Ф.И.О.,

лавозими ва телефони



            


       




(раҳбар/у ваколат берган шахс)


(имзо)


(Ф.И.О.)

20___ йил "____" _______________






Низомга

4-ИЛОВА



Сертификатлаш органи раҳбарига

_______________________________



Мувофиқлик тўғрисидаги декларацияни эътироф этишга

АРИЗА



томонидан тайёрланган,


(ишлаб чиқарувчи ташкилотнинг номи, манзили)



талабларига мувофиқликка

(унга мувофиқликка сертификатлаштириш ўтказилган ҳужжатнинг белгиланиши, номи)


           


да синовдан ўтказилган

(синов лабораториясининг номи, манзили)



га

(маҳсулотнинг номи, тури, модели, маркаси)


берилган сертификатни эътироф этишингизни илтимос қиламиз.

Мувофиқлик тўғрисидаги декларация



(сертификатлаш тизимининг номи ёки битим рақами)

____________ қоидалари бўйича __________дан _____________гача муддатга

           

(мувофиқлик тўғрисидаги декларацияни рўйхатдан ўтказган ташкилот, фирманинг аккредитация қилинган органи номи, манзили)

          

____________________________________ томонидан рўйхатдан ўтказилган.

Қўшимча маълумотлар



(сифат тизимига мувофиқлик сертификати ва шу кабилар)

Аризага:


ларни илова қиламиз


(ҳужжатлар ва материаллар рўйхати)


Ариза берувчининг номи, манзили ва СТИР


            

Ариза берувчининг телефони/факси


Ижро этувчи ходимнинг Ф.И.О.,

лавозими ва телефони



            


       




(раҳбар/у ваколат берган шахс)


(имзо)


(Ф.И.О.)

20___ йил "____" _______________

        





Низомга

5-ИЛОВА



Ўлчов воситалари, синов воситалари, моддалар

ва материалларнинг таркиби ва хоссаларининг

стандарт намуналарини метрологик назорат

қилиш натижаларини ва ўлчовларни бажариш

методикаларини эътироф этишнинг

I СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари







1-босқич

Ташкилот (ишлаб чиқарувчи ёки экспорт қилувчи)

Ишлаб чиқарувчи мамлакатнинг метрология бўйича миллий органи


       

1. Ўлчов воситалари, синов воситалари, стандарт намуналар метрологик назорат қилиш натижаларини ва ўлчовларни бажариш методикаларини эътироф этиш учун зарур бўлган тегишли ҳужжатларни тайёрлайди.

2. Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича давлатлараро кенгашнинг Давлатлараро стандартлаштириш қоидаларига мувофиқ ишлаб чиқарувчи мамлакатнинг метрология бўйича миллий органи орқали ваколатли органга ҳужжатларни тақдим этади.

          


Ариза берувчининг хоҳишига кўра









2-босқич

Ваколатли орган


         

Буюртманомани ва ҳужжатларни кўриб чиқади ва:

эътироф этишга доир ишларни бажариш;

ҳужжатлар Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича давлатлараро кенгашнинг Давлатлараро стандартлаштириш қоидалари талабларига мувофиқ бўлмаганда уларни пухта ишлаш учун қайтариш тўғрисида қарор қабул қилади.

      


3 иш куни мобайнида









3-босқич

"Ўзстандарт" агентлиги, ваколатли орган


      

Эътироф этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда тегишли маълумотни давлат реестрига киритади ва эътироф этиш сертификатини расмийлаштиради.

     


5 иш куни мобайнида



        





Низомга

6-ИЛОВА



Ўлчов воситалари, синов воситалари, моддалар

ва материалларнинг таркиби ва хоссаларининг

стандарт намуналарини метрологик назорат

қилиш натижаларини ва ўлчашларни бажариш

методикаларини эътироф этишнинг

II СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари







1-босқич

Ариза берувчи


        

1. Ўлчов воситалари, синов воситалари, стандарт намуналарни ва ўлчовларни бажариш методикаларини метрологик назорат қилиш натижаларини эътироф этиш учун зарур бўлган тегишли ҳужжатларни тайёрлайди.

2. Зарур ҳужжатлар илова қилинган буюртманомани бевосита, олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома олинган почта алоқаси воситалари орқали ваколатли органга тақдим этади.

      


Ариза берувчининг хоҳишига кўра









2-босқич

Ваколатли орган


      

Буюртманомани ва ҳужжатларни кўриб чиқади ва:

ишлар натижаларини эътироф этиш;

ҳужжатлар мувофиқ бўлмаганда ва/ёки бут бўлмаганда уларни қайтариш тўғрисида қарор қабул қилади.

      


3 иш куни мобайнида









3-босқич

"Ўзстандарт" агентлиги, ваколатли орган


        

Эътироф этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда тегишли маълумотни давлат реестрига киритади ва эътироф этиш сертификатини расмийлаштиради.

         


5 иш куни мобайнида




         





Низомга

7-ИЛОВА



Ўлчов воситалари, синов воситалари, моддалар

ва материалларнинг таркиби ва хоссаларининг

стандарт намуналарини метрологик назорат

қилиш натижаларини ва ўлчовларни бажариш

методикаларини эътироф этишнинг

III СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари







1-босқич

Ариза берувчи


        

1. Ўлчов воситалари, синов воситалари, стандарт намуналарни ва ўлчовларни бажариш методикаларини метрологик назорат қилиш натижаларини эътироф этиш учун зарур бўлган тегишли ҳужжатларни тайёрлайди.

2. Зарур ҳужжатлар илова қилинган буюртманомани бевосита, олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома олинган почта алоқаси воситалари орқали ваколатли органга тақдим этади.

      


Ариза берувчининг хоҳишига кўра









2-босқич

Ваколатли орган


         

Тақдим этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказади ва ҳужжатларни метрологик назорат ишлари натижаларини эътироф этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун "Ўзстандарт" агентлигига юборади ёки ариза берувчига сабаблари кўрсатилган эътироф этишни рад этади.

    


3 иш куни мобайнида









3-босқич

"Ўзстандарт" агентлиги


        

Ваколатли орган томонидан тақдим этилган таҳлил натижаларини пухта ўрганиб чиқади ва:

иш натижаларини эътироф этиш;

эътироф этишни расман сабабларини кўрсатиб рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

        


3 иш куни мобайнида











4-босқич

"Ўзстандарт" агентлиги, ваколатли орган


      

Эътироф этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда тегишли маълумотни давлат реестрига киритади ва эътироф этиш тўғрисидаги сертификатни расмийлаштиради.

   


5 иш куни мобайнида







Низомга

7-1-ИЛОВА


IV СХЕМА

Миллий ўлчаш эталонлари, миллий метрология институтлари

томонидан бериладиган калибрлаш ва ўлчаш сертификатларининг

ўзаро эътироф этилиши тўғрисидаги келишув (CIPM MRA)

доирасида ўлчаш воситаларини метрологик текширувдан

ўтказиш натижаларини эътироф этиш

    

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

1. Ўлчаш воситаларини метрологик текширувдан ўтказиш натижаларини эътироф этиш учун зарур бўлган тегишли ҳужжатларни тайёрлайди.


2. Зарур ҳужжатлар илова қилинган буюртманомани унинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома олинган почта алоқаси воситалари орқали ваколатли органга бевосита тақдим этади.

Ариза берувчининг хоҳишига кўра





2-босқич

Ваколатли орган

Буюртманома ва ҳужжатларни кўриб чиқади:

иш натижаларини эътироф этиш тўғрисида;

ҳужжатларни, улар номувофиқ бўлган тақдирда, қайтариш тўғрисида қарор қабул қилади.

Эътироф этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда метрологик текширувдан ўтказиш натижаларини эътироф этиш сертификати расмийлаштирилади.

1 иш куни

мобайнида





3-бос қич

Ваколатли орган

     

Ўзбекистон Республикасига импорт бўйича олиб келинадиган ва эътироф этилган турдаги ўлчаш воситаларининг Давлат реестрига киритиш учун "Ўзстандарт" агентлигига тегишли ахборот тақдим этади.

    

1 иш куни

мобайнида


     





Низомга

8-ИЛОВА



"Ўзстандарт" агентлиги раҳбарига

_______________________________



Ўлчов воситалари, синов воситалари, моддаларнинг

таркиби ва хоссалари стандарт намуналарининг

метрологик назоратини эътироф этишга

АРИЗА

Ариза берувчи



(ариза берувчининг номи, манзили, телефони, электрон почтаси)


томонидан тайёрланган (ишлаб чиқилган),

(ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқувчи) ташкилотнинг номи)



томонидан тасдиқланган ва

(метрологик назорат натижаларини тасдиқлаган ташкилотнинг номи)


___________ рақами билан


нинг давлат реестрида рўйхатдан


(мамлакатнинг номи)


ўтказилган


нинг


(ўлчов воситалари, синов воситалари, моддаларнинг таркиби ва хоссалари


           

стандарт намуналарининг ҳамда ўлчовларни бажариш методикаларининг номи ва белгиланиши, завод рақами ёки

            

бошқа идентификацияловчи белгиси, ишлаб чиқарилган йили)

метрологик назоратини эътироф этиш тўғрисида сертификат бериш учун ҳужжатларни экспертизадан ўтказишни илтимос қилади.

Ўлчов воситалари тури


га мувофиқ


(норматив ҳужжатнинг белгиланиши)


Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:



(ҳужжатлар рўйхати)

Ариза берувчининг манзили ва СТИР


       

       

    

   

Ариза берувчининг телефони/факси


Ижро этувчи ходимнинг Ф.И.О.,

лавозими ва телефони



            


       




(раҳбар/у ваколат берган шахс)


(имзо)


(Ф.И.О.)

20___ йил "____" _______________

        





Низомга

8-1-ИЛОВА



Ваколатли орган раҳбарига

Ўлчаш воситаларининг метрологик аттестация

(турини тасдиқлаш) натижаларини эътироф этишга

АРИЗА

Ариза берувчи


(ариза берувчининг номи, манзили, телефони, электрон почтаси)


метрологик назоратини эътироф этиш тўғрисида сертификат бериш учун ҳужжатларни экспертизадан ўтказишни илтимос қилади.

(ўлчаш воситаларининг номи ва белгиланиши,

завод рақами ёки бошқа идентификацияловчи белгиси, ишлаб чиқарилган йили)

томонидан тайёрланган (ишлаб чиқилган),

(ишлаб чиқарувчи ташкилотнинг номи)

томонидан тасдиқланган ва

(метрологик назорат натижаларини тасдиқлаган ташкилотнинг номи)


рақами билан


нинг Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган.


                   (мамлакатнинг номи)

Ўлчаш воситалари тури

га мувофиқ

(норматив ҳужжатнинг белгиланиши)


Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:


(ҳужжатлар рўйхати)

Ариза берувчининг номи,

манзили ва СТИР

Ариза берувчининг

телефони/факси

Ижро этувчи ходимнинг Ф.И.О.,

лавозими ва телефони






(раҳбар/ваколат берган шахс)


(Имзо)


(Ф.И.О.)

   

20___ йил "____" _______________






Низомга

9-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг ўлчовларнинг ягона

бирликда бўлишини таъминлаш тизими


Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология

ва сертификатлаштириш агентлиги

("Ўзстандарт" агентлиги)

     

     



(ваколатли органнинг номи)


Ўлчов воситаларининг тасдиқланган

турини эътироф этиш

СЕРТИФИКАТИ

N ___________

    

Ўлчов воситалари

давлат реестри

белгиси

20__ йил "___" _________ гача

амал қилади

       

Ушбу сертификат Синовлар натижаларини ўзаро эътироф этиш ва ўлчов воситалари турини тасдиқлаш тўғрисидаги битимларга мувофиқ

           

(тасдиқланган турдаги ўлчов воситаларини ишлаб чиқарган ташкилотнинг номи)

    


да тайёрланган,


томонидан тасдиқланган

(ўлчов воситаларининг турини тасдиқлаган ташкилотнинг номи)


___________________нинг давлат реестрида


рақами билан


(мамлакатнинг номи)


рўйхатдан ўтказилган


тур эътироф


(ўлчов воситаларининг номи ва уларнинг тури белгиланиши)


     

этилганлигини тасдиқлайди.

Ўлчов воситалари тури


га мувофиқ.


(техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг белгиланиши)


___________________________ рақами билан Ўлчов воситаларининг давлат реестрига киритилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллашга рухсат берилган.


            


       




(раҳбар/у ваколат берган шахс)


(имзо)


(Ф.И.О.)

М.Ў.

20___ йил "____" _______________

      





Низомга

10-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасининг ўлчовларнинг ягона

бирликда бўлишини таъминлаш тизими


Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология

ва сертификатлаштириш агентлиги

("Ўзстандарт" агентлиги)

     

     



(ваколатли органнинг номи)


Ўлчов воситаларининг метрологик назорати

натижаларини эътироф этиш

СЕРТИФИКАТИ

N ___________

Ўлчов воситалари

давлат реестри

белгиси

20__ йил "___" _________ гача

амал қилади

       

Ушбу сертификат



томонидан тайёрланган,

(ишлаб чиқарувчининг номи)



дан импорт қилинадиган,

(ўлчов воситаларини ишлаб чиқарувчи мамлакат)



га тегишли бўлган,

(техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатнинг белгиланиши)



метрологик тавсифларга эга бўлган

(параметрнинг номи, ўлчаш чегаралари,


         

аниқлик даражаси/ йўл қўйиладиган нуқсон чегараси)


ўлчов воситаси

(ўлчов воситасининг номи ва тури белгиланиши, завод рақами ёки бошқа идентификацияловчи белги)



га мувофиқлиги,

(техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатнинг белгиланиши)



эътироф этилганлигини тасдиқлайди.

(эътироф этиш учун асос)


         

___________________________ рақами билан Ўлчов воситаларининг давлат реестрига киритилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллашга рухсат берилган.


            


       




(раҳбар/у ваколат берган шахс)


(имзо)


(Ф.И.О.)

М.Ў.

20___ йил "____" _______________

      





Низомга

11-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасининг ўлчовларнинг ягона

бирликда бўлишини таъминлаш тизими


Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология

ва сертификатлаштириш агентлиги

("Ўзстандарт" агентлиги)

     

     



(ваколатли органнинг номи)


Моддалар ва материалларнинг таркиби ва хоссалари

стандарт намунаси турини тасдиқлаш тўғрисида

СЕРТИФИКАТ

N ___________

Ўлчов воситалари

давлат реестри

белгиси

20__ йил "___" _________ гача

амал қилади

Ушбу сертификат



томонидан тайёрланган

(тасдиқланган турдаги моддалар ва материалларнинг таркиби ва хоссаларининг стандарт намунасини ишлаб чиқарувчи ташкилотнинг номи)



тури

(моддалар ва материалларнинг таркиби ва хоссалари стандарт намунасининг номи ҳамда унинг тури белгиланиши)


    

тасдиқланганлигини тасдиқлайди.


Моддалар ва материалларнинг таркиби ва хоссалари стандарт намунаси тури


га мувофиқ,

(техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатнинг белгиланиши)


___________ рақами билан Ўлчов воситалари давлат реестрига киритилган ва Ўзбекистон Республикасида қўллашга рухсат берилган.


Моддалар ва материалларнинг таркиби ва хоссалари стандарт намунаси тури


га мувофиқлик тасдиқланган.

(эътироф этиш учун асос)


       

Моддалар таркиби ва хоссалари стандарт намунаси турининг таърифи иловада келтирилган ва ушбу сертификатнинг ажралмас қисми ҳисобланади.

Ушбу сертификатнинг амал қилиши



га жорий этилади.


            


       




(раҳбар/у ваколат берган шахс)


(имзо)


(Ф.И.О.)

М.Ў.

20___ йил "____" _______________

      





Низомга

12-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасининг ўлчовларнинг ягона

бирликда бўлишини таъминлаш тизими


Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология

ва сертификатлаштириш агентлиги

("Ўзстандарт" агентлиги)

     

     



(ваколатли органнинг номи)


Моддалар ва материалларнинг таркиби

ва хоссалари стандарт намунаси

СЕРТИФИКАТИ

N ___________

Ўлчов воситалари

давлат реестри

белгиси

20__ йил "___" _________ гача

амал қилади


              


(давлат реестри бўйича стандарт намунанинг номи ва белгиланиши, туркумнинг рақами)


бўйича ишлаб чиқарилади.

Вазифаси ва қўллаш соҳаси


                 

Таъриф


                 

Асосий техник ва метрологик тавсифлар


                 

Комплектлилиги


                 

Техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар


                 

Ишлаб чиқарувчи (импорт қилувчи)


                 

Сертификат


берилди.


            


       




(раҳбар/у ваколат берган шахс)


(имзо)


(Ф.И.О.)

М.Ў.

20___ йил "____" _______________

     





Низомга

13-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасининг ўлчовларнинг ягона

бирликда бўлишини таъминлаш тизими


Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология

ва сертификатлаштириш агентлиги

("Ўзстандарт" агентлиги)

     

     



(ваколатли органнинг номи)


Ўлчовларни бажариш методикаси

СЕРТИФИКАТИ

N ____________

Ўлчов воситалари

давлат реестри

белгиси

20__ йил "___" _________ гача

амал қилади

      

Ушбу сертификат



(ташкилотнинг - ишлаб чиқувчининг номи ёки ўлчовларни бажариш методикаси олинган манба)

томонидан ишлаб чиқилган



(ўлчовларни бажариш методикасининг номи)

ўлчовларни бажариш методикаси



асосида эътироф этилганлигини,

___________ рақами билан Ўлчовларни бажариш методикалари давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлигини ва Ўзбекистон Республикасида, шу жумладан, давлат метрология назорати ва текшируви тарқалиши соҳасида қўллашга қўйилганлигини тасдиқлайди.

Ўлчовларни бажариш методикаларининг метрологик тавсифлари ушбу сертификатнинг ажралмас қисми ҳисобланадиган паспортда келтирилган.


            


       




(раҳбар/у ваколат берган шахс)


(имзо)


(Ф.И.О.)

М.Ў.

20___ йил "____" _______________

   





Низомга

14-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасининг ўлчовларнинг ягона

бирликда бўлишини таъминлаш тизими


Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология

ва сертификатлаштириш агентлиги

("Ўзстандарт" агентлиги)

     

     



(ваколатли органнинг номи)


Ўлчов воситалари

давлат реестри

белгиси

20__ йил "___" _________ гача

амал қилади

Ушбу сертификат


томонидан тайёрланган,


(ишлаб чиқарувчининг номи)



дан импорт қилинадиган,

(ўлчов воситаларини ишлаб чиқарувчи мамлакат)



га тегишли бўлган

(юридик шахснинг - синов воситаси эгасининг номи)



ўлчов воситаси

(ўлчов воситаларининг номи ва белгиланиши, завод рақами ёки инвентарь рақами)



га мувофиқлиги

(техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатнинг белгиланиши)



эътироф этилганлигини,

(эътироф этиш учун асос)


ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллашга рухсат берилганлигини тасдиқлайди.



бўйича


(синов методикасига ҳужжатнинг номи ва белгиланиши (зарурият бўлганда)



ни

(маҳсулотнинг номи)


синашда фойдаланиш учун яроқли деб эътироф этилган.

Такрорий аттестациянинг даврийлиги



(ойлар (йил)


            


       




(раҳбар/у ваколат берган шахс)


(имзо)


(Ф.И.О.)

М.Ў.

20___ йил "____" _______________

     

     

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 26 октябрь, 42-сон, 534-модда






























Время: 0.0106
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск