язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик/ Умумий қоидалар/ ЎзР 23.09.1994 й. 2018-XII-сонли Қонунининг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР 23.09.1994 й. 2018-ХII-сонли Қонунининг

олдинги таҳрири




ЎзР 10.05.2019 й. ЎРҚ-536-сон Қонунидан олдинги таҳрири



7-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси кончилик муносабатлари соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари ҳисобланади. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



8-модда матнининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ваколатларига қуйидагилар киради:

ер ости бойликлари давлат фондини тасарруф этиш;

минерал хом ашё базасини ривожлантириш ва такрор ҳосил қилиш, ер қаърини муҳофаза этиш давлат дастурларини тасдиқлаш ҳамда уларнинг амалга оширилишини назорат қилиш;

ер қаъри участкаларини фойдаланишга бериш ва ер қаъри мониторингини амалга ошириш тартибини белгилаш;


Қаранг: ВМ 2014 йил 12 майдаги 119-сон Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасининг ер қаъри мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисида”ги Низом; ВМ 1997 йил 13 январдаги 19-сон Қарори билан тасдиқланган “Фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун кон ажратмалари бериш тартиби тўғрисида”ги Низом


фойдаланишга берилган ер қаъри участкаларининг давлат ҳисоби юритилишини ва ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилишини ташкил қилиш;

фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш ҳамда фойдали қазилмалар захиралари давлат баланси, фойдали қазилма конлари, фойдали қазилма белгилари ва техноген минерал ҳосилалар давлат кадастри юритилиши тартибини белгилаш;


Қаранг: ВМ 2014 йил 29 июлдаги 206-сон Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмалари захираларининг давлат балансини юритиш тартиби тўғрисида”ги Низом; ВМ 1997 йил 26 майдаги 258-сон Қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси конлари, фойдали қазилмалари нишоналари ва техноген ҳосилаларининг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида"ги Низом


кенг тарқалган фойдали қазилмалар рўйхатини тасдиқлаш;

кенг тарқалган фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш тартибини белгилаш; (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонунига мувофиқ киритилган хатбоши)


ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонунига мувофиқ саккизинчи ва тў??изинчи хатбошилари тў??изинчи ва ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин


ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини ташкил қилиш;


Қаранг: ВМ 2011 йил 28 июлдаги 220-сон Қарори билан тасдиқланган "Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати тўғрисида”ги Низом


қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.



11-модданинг олдинги таҳрири


11-модда. Фойдаланишга берилган ер қаъри

участкаларининг давлат ҳисобини юритиш.

Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш

ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш


Геологик жиҳатдан ўрганиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш, муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо этиш учун, шунингдек нодир тош хом ашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун фойдаланишга берилган ер қаъри участкаларининг давлат ҳисоби юритилиши лозим. (ЎзР 25.04.2016 й. ЎРҚ-405-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)

Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказмасдан туриб амалга оширишга йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Фойдаланишга берилган ер қаъри участкаларининг давлат ҳисобини юритиш ҳамда ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.



16-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Фойдали қазилмаларнинг қидирув кондицияларини, захираларини тасдиқлаш ва геологик материалларнинг давлат экспертизасини ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси томонидан амалга оширилади. (ЎзР 09.09.2011 й. ЎРҚ-294-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



17-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Саноат учун аҳамиятини йўқотган ёки кейинчалик ўтказилган геология-қидирув ишларида ёхуд конни ишга солишда мавжудлиги тасдиқланмаган фойдали қазилмалар захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг балансидан чиқариш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. (ЎзР 09.09.2011 й. ЎРҚ-294-сон Қонуни таҳриридаги қисм)


Қаранг: ВМ 2007 йил 9 ноябрдаги 232-сон Қарори билан тасдиқланган “Саноат учун аҳамиятини йўқотган ёки кейинчалик ўтказилган геология-қидирув ишларида ёхуд конни ишга солишда тасдиқланмаган фойдали қазилма захираларини ер ости бойликларидан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш тартиби тўғрисида”ги Низом



17-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Кавлаб олинган ва кавлаб олиш жараёнида йўқотилган фойдали қазилмаларни ер қаъридан фойдаланувчининг балансидан чиқариш ер қаъридан фойдаланувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясининг розилиги билан амалга оширилади. (ЎзР 09.09.2011 й. ЎРҚ-294-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



19-модда матнининг олдинги таҳрири


Ер қаъри қуйидаги мақсадлар учун берилади:

геологик жиҳатдан ўрганиш;


Қаранг: Президентнинг 2007 йил 7 июндаги ПҚ-649-сон Қарори билан тасдиқланган “Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тартиби ва шартлари тўғрисида”ги Низом 1-бандининг иккинчи, учинчи хатбошилари, II бўлимининг 1-§


фойдали қазилмаларни кавлаб олиш;


Қаранг: Президентнинг 2007 йил 7 июндаги ПҚ-649-сон Қарори билан тасдиқланган “Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тартиби ва шартлари тўғрисида”ги Низом 1-бандининг иккинчи, тўртинчи, бешинчи хатбошилари, II бўлимининг 2, 3-§§


техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш;


Қаранг: Президентнинг 2007 йил 7 июндаги ПҚ-649-сон Қарори билан тасдиқланган “Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тартиби ва шартлари тўғрисида”ги Низом 1-бандининг иккинчи, олтинчи хатбошилари, II бўлимининг 4-§


фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини, шу жумладан нефть, газ, газ конденсати (бундан буён матнда углеводородлар деб юритилади), бошқа моддалар ва материалларни ер остида сақлаш иншоотларини қуриш ҳамда улардан фойдаланиш, чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб ташлаш;


Қаранг: Президентнинг 2007 йил 7 июндаги ПҚ-649-сон Қарори билан тасдиқланган “Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тартиби ва шартлари тўғрисида”ги Низом 1-бандининг иккинчи, еттинчи хатбошилари, II бўлимининг 5-§


муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо қилиш; (ЎзР 25.04.2016 й. ЎРҚ-405-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)


Қаранг: Президентнинг 2007 йил 7 июндаги ПҚ-649-сон Қарори билан тасдиқланган “Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тартиби ва шартлари тўғрисида”ги Низом 1-бандининг иккинчи, саккизинчи хатбошилари, II бўлимининг 6-§


нодир тош хом ашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш.


Қаранг: Президентнинг 2007 йил 7 июндаги ПҚ-649-сон Қарори билан тасдиқланган “Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тартиби ва шартлари тўғрисида”ги Низом 1-бандининг иккинчи, тў??изинчи хатбошилари, II бўлимининг 7-§



25-модда учинчи қисм иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг давлат рўйхатидан ўтказилиши;



26-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Лицензия:

лицензия эгаси ҳақидаги маълумотларни;

ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишлардан мўлжалланган мақсадни;

фойдаланишга берилаётган ер қаъри участкасининг дастлабки талаб кўрсаткичларини;

ер қаъридан фойдаланиш муддатлари ва ишларни бошлаш муддатларини;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларига ўз ичига олган бўлиши лозим.



27-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Геологик жиҳатдан ўрганиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларига қуриш ва улардан фойдаланиш, муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо этиш ҳамда нодир тош хом ашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун лицензиялар Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси томонидан берилади, ушбу модданинг бешинчи қисмида кўрсатилган лицензиялар бундан мустасно. (ЎзР 23.07.2018 й. ЎРҚ-486-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



28-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Кон ажратмалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан берилади. (ЎзР 09.09.2011 й. ЎРҚ-294-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



29-модда матнининг олдинги таҳрири


Ишлатилаётган конда фойдали қазилмаларнинг ёки қўшилиб чиқадиган фойдали компонентларнинг янги турлари борлиги ҳақида, шунингдек фойдали қазилмаларнинг янги хоссалари ёки хусусиятлари ҳақида лицензия берилган пайтда маълум бўлмаган маълумотлар аниқланган тақдирда, лицензия берган орган геологик материалларни давлат экспертизасига юбориш ҳамда унинг натижалари асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясига фойдали қазилмаларнинг захираларини қайтадан тасдиқлаш юзасидан таклиф киритиш ҳуқуқига эга. (ЎзР 09.09.2011 й. ЎРҚ-294-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Лицензияни берган орган ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси қарори асосида ўзгартишлар киритиши мумкин. (ЎзР 09.09.2011 й. ЎРҚ-294-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



50-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан ишлаб чиқариш назорати ер қаъридан фойдаланувчиларнинг геологик, маркшейдерлик ёки техник хизматлари томонидан амалга оширилади.




ЎзР 23.07.2018 й. ЎРҚ-486-сон Қонунидан олдинги таҳрири



27-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Геологик жиҳатдан ўрганиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларига қуриш ва улардан фойдаланиш, муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо этиш ҳамда нодир тош хом ашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун лицензиялар Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси томонидан берилади, ушбу модданинг бешинчи ва олтинчи қисмларида кўрсатилган лицензиялар бундан мустасно. (ЎзР 25.04.2016 й. ЎРҚ-405-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 18.04.2018 й. ЎРҚ-476-сон Қонунидан олдинги таҳрири



2-модда иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


муҳофаза этиладиган геологик объектлар - илмий ва ўқув полигонлари, геологик қўриқхоналар, геологик буюртма қўриқхоналари, табиат ёдгорликлари, ғорлар ҳамда илмий, тарихий, маданий, эстетик ва ўзга аҳамиятга молик бошқа ер ости бўшлиқлари; (ЎзР 25.04.2016 й. ЎРҚ-405-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



43-модданинг олдинги таҳрири


43-модда. Илмий, тарихий, маданий, эстетик

ва бошқа аҳамиятга молик ер қаъри

участкаларини муҳофаза қилиш


Илмий, тарихий, маданий, эстетик ва бошқа аҳамиятга молик ноёб табиий ёки сунъий геологик жинслар, минералогик ҳосилалар, палеонтологик, археологик объектлар ҳамда ер қаъри участкалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда муҳофаза этиладиган геологик объектлар деб эълон қилиниши мумкин. (ЎзР 25.04.2016 й. ЎРҚ-405-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)

Ер қаъридан фойдаланилаётганда ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган объектлар топилиб қолса, ер қаъридан фойдаланувчилар ер қаърининг тегишли участкасидаги ишларни тўхтатиб туришлари ҳамда бу ҳақда лицензия берган органни ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларини хабардор қилишлари шарт.




ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонунидан олдинги таҳрири



7-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси кончилик муносабатлари соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари ҳисобланади. (ЎзР 09.09.2011 й. ЎРҚ-294-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 25.04.2016 й. ЎРҚ-405-сон Қонунидан олдинги таҳрири



2-модда иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


алоҳида муҳофаза этиладиган геологик объектлар - илмий ва ўқув полигонлари, геологик қўриқхоналар, табиат ёдгорликлари, ғорлар ҳамда илмий, тарихий, маданий, эстетик ва ўзга аҳамиятга молик бошқа ер ости бўшлиқлари;



11-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Геологик жиҳатдан ўрганиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш, алоҳида муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо этиш учун, шунингдек нодир тош хом ашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун фойдаланишга берилган ер қаъри участкаларининг давлат ҳисоби юритилиши лозим.



19-модда олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


алоҳида муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо қилиш;



24-модда матнининг олдинги таҳрири


Ер қаъри участкалари муддатсиз фойдаланишга фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш учун, шунингдек алоҳида муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо қилиш учун берилиши мумкин.



25-модда номининг олдинги таҳрири


25-модда. Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан

геологик жиҳатдан ўрганиш учун ер қаъри

участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи

юзага келишининг асослари



25-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишнинг белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан геологик жиҳатдан ўрганиш учун ер қаъри, участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи юзага келишининг асоси ҳисобланади.



25-модда иккинчи қисм биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ер қаърини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини бошлаш учун:



26-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини молиялаштирган юридик ва жисмоний шахслар ўзлари қидириб топган кондан фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун лицензия олишда мутлақ ҳуқу??а эга.



27-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Геологик жиҳатдан ўрганиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларига қуриш ва улардан фойдаланиш, алоҳида муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо этиш ҳамда нодир тош хом ашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун лицензиялар Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси томонидан берилади, ушбу модданинг бешинчи ва олтинчи қисмларида кўрсатилган лицензиялар бундан мустасно. (ЎзР 21.12.2011 й. ЎРҚ-310-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



28-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Лицензияга мувофиқ ер қаъри фойдали қазилмаларни кавлаб олиш, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланиш, алоҳида муҳофаза этиладиган геологик объектлар барпо этиш учун майдони ва чуқурлиги чекланган участкалар кўринишида (бундан буён матнда кон ажратмаси деб юритилади) фойдаланишга берилади.



43-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Илмий, тарихий, маданий, эстетик ва бошқа аҳамиятга молик ноёб табиий ёки сунъий геологик жинслар, минералогик ҳосилалар, палеонтологик, археологик объектлар ҳамда ер қаъри участкалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда алоҳида муҳофаза этиладиган геологик объектлар деб эълон қилиниши мумкин.




ЎзР 21.12.2011 й. ЎРҚ-310-сон Қонунидан олдинги таҳрири



27-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Геологик жиҳатдан ўрганиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларига қуриш ва улардан фойдаланиш, алоҳида муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо этиш ҳамда нодир тош хом ашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун лицензиялар Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси томонидан берилади, ушбу модданинг бешинчи қисмида кўрсатилган лицензиялар бундан мустасно. (ЎзР 18.12.2007 й. ЎРҚ-133-сон Қонуни тахриридаги қисм)




ЎзР 09.09.2011 й. ЎРҚ-294-сон Қонунидан олдинги таҳрири



7-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси кончилик муносабатлари соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари ҳисобланади. (ЎзР 18.12.2007 й. ЎРҚ-133-сон Қонуни тахриридаги қисм)



17-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Кавлаб олинган ва кавлаб олиш жараёнида йўқотилган фойдали қазилмаларни ер қаъридан фойдаланувчининг балансидан чиқариш ер қаъридан фойдаланувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясининг розилиги билан амалга оширилади. (ЎзР 18.12.2007 й. ЎРҚ-133-сон Қонуни тахриридаги қисм)



28-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Кон ажратмалари Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан берилади. (ЎзР 18.12.2007 й. ЎРҚ-133-сон Қонуни тахриридаги қисм)



44-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Фойдали қазилмаларни кавлаб олувчи корхоналарни ҳамда фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини тугатиш ёки консервация қилиш Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. (ЎзР 18.12.2007 й. ЎРҚ-133-сон Қонуни тахриридаги қисм)




ЎзР 04.01.2011 й. ЎРҚ-278-сон Қонунидан олдинги таҳрири



10-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда ер қаъридан фойдаланиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.